Декабрь 18, 2020

Day

18
Дек

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.05/30.12.2019. Qx.75.01 рақамли илмий кенгаш мажлиси 2020 йилнинг 29 декабрь куни соат 10:00 да ўтказилиши белгиланган. Илмий кенгаш мажлисида: 1. Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти мустақил изланувчиси Назарова Мохира Азаматовнанинг 06.02.01-Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш, кўпайтириш, селекцияси ва генетикаси ихтисослиги бўйича «Қизилқум шароитида ясси гулли сур рангли қоракўл қўйларини урчитиш ва селекциялаш хусусиятлари» мавзусидаги қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишларининг очиқ ҳимояси онлайн тарзда ўтказилади. 2. Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали мустақил изланувчиси Бекбаев Ханполат Арысланбаевичнинг 06.02.03 – Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси ихтисослиги бўйича «Қорақалпоғистон шароитида қоракўл қўйларининг сут маҳсулдорлигини оширишни такомиллаштириш» мавзусидаги қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишларининг очиқ ҳимояси онлайн тарзда ўтказилади.