Диққат Элон !!!

Эълон

2020 йилнинг 28 май куни соат 10:00 да Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.05/30.12.2019. QX.75.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги илмий семинар мажлисини ўтказиш белгиланган. Илмий семинардаСамарқанд ветеринария медицинаси институти мустақил изланувчиси О.А. Махмадияровнинг 06.02.03-Хусусий зоотехния: Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияси ихтисослиги бўйича “Ўзбекистонда  асалариларнинг  маҳсулдорлигини  оширишда  табиий  ва  минерал  озуқалардан  фойдаланиш технологиясини  такомиллаштириш” мавзусида ҳамда Қоракўлчилик ва чўл экологияси  илмий тадқиқот институти  мустақил изланувчиси Б.С. Маматовнинг 06.02.01 – қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш, кўпайтириш, селекцияси ва генетикаси ихтисослиги бўйича  “Қизилқум шароитида сур рангли қоракўл қўйларини самарали селекциялашнинг корреляцион асослари”мавзуларидагиқишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа  доктори (PhD)диссертацияларининг муҳокамаси (ОНЛАЙН) тарзда ўтказилади.Шу муносабат билан Сизни илмий семинар мажлисида қатнашишингиз сўралади.

Илмий котиб, к.х.ф.н., доцент                     Ш.К.Амиров

Leave a Reply