Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларида бўлиб ўтган кучли шамол ва ёмғирнинг яйловлар ўсимлик қопламига бўлган таъсирини ўрганиш бўйича қисқача маълумот

Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларида бўлиб ўтган кучли шамол ва ёмғирнинг яйловлар ўсимлик қопламига бўлган таъсирини ўрганиш бўйича қисқача маълумот

Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларида бўлиб ўтган кучли шамол ва ёмғирнинг  яйловлар ўсимлик қопламига бўлган таъсирини ўрганиш мақсадида 2020 йилнинг 18 – 21 май кунлари ҚЧЭИТИ директори Н.Бобоқулов, жорий қилиш ва маркетинг ишлари бўйича директор ўринбосари Б.Рафиев, яйловлар мониторинги бўлими мудири Б.Бекчанов, институтнинг Бухоро филиали раҳбари Х.Турсуновлардан иборат таркибда ишчи гуруҳ яйловлар ҳолатини ўрганиб қуйидагилар аниқланди:

Олот туманида жами бўлиб 160816 гектар яйловлар мавжуд бўлиб, яйловларнинг аксарияти гипсли чўл яйлов типига мансуб. Туманда шунингдек қумли, шўрхок ва тақир тупроқлар ҳам катта майдонларни ташкил қилади. Яйловлар ўсимлик қопламининг асосини шувоқ – эфемерли ассоциациялар, қумли ерларда псаммофит турлар, шўрхокларда галофит ўсимлик турлари кенг тарқалган. Олот туманида апрел ойида ёғингарчиликнинг меъёрдан кам бўлганлиги сабабли эфемер турларнинг ривожланиш кўрсаткичлари одатдагидан паст бўлиб, ўсимликлар уруғлаш фазасига кирмасдан сарғайиш ҳолатида бўлиб, апрел ойи охирида кузатилган кучли шамол ва ёмғир таъсирида лойқа билан деярли кўмилган ва озуқа сифатида ишлатишга яроқсиз ҳолга келган. Май ойида яйловларда максимал ҳосил тўпланади ва эфемерлар бунда салмоқли миқдорни ташкил қилади. Лекин, эфемерлар ҳосилдорлиги аниқланганида, бу кўрсаткич одатдагидан          2 – 3 маротаба пастлиги, яъни  ўртача 0,7 ц/га ни ташкил қилиши аниқланди.  Яйловлардаги ярим бута, бута ўсимликлар ривожланиши одатдагидек, ҳозирги кундаги ҳосилдорлиги ўртача 1,4 ц/ га ни ташкил қилиши аниқланди. Яйловларда боқилаётган қоракўл қўйларининг ҳолати ўртача семизликда, озуқа танқислиги деярли сезилмайди. Туман яйловларини чигиртка босганлиги ва бу офат ўчоғи  Олот МЧЖ нинг Ҳамза – 1 насос станцияси массиви эканлиги аниқланди.

Қоракўл туманида 338550 гектар яйловлар мавжуд бўлиб, яйловларнинг катта қисми қумли чўл яйлов типига мансуб. Туманда шувоқ эфемерли яйловлар, шўрхок яйловлар массивлари ҳам тез – тез учраб туради. Яйловлар ўсимлик қоплами нисбатан бой, бута ўсимликлардан саксовул, қандим, черкез ўсимликлари, ярим буталардан қуйровуқ, боялич, шувоқ, қизилча каби озуқабоп турлар кенг тарқалган. Эфемер ва эфемероид турлардан энг кўп тарқалгани илоқдир. Шўрланган тупроқларда балиқкўз, сета сингари галофит турлар, гипсли ерларда қуйровуқ, боялич сингари озуқабоп турлар кенг тарқалган. Қоракўл тумани яйловлари кучли шамол ва ёмғирдан деярли талофот кўрмаган. Аммо, апрель ойининг қуруқ келиши туфайли илоқнинг ҳосилдорлиги 0,9 ц/га дан ортмайди, яъни ёз мавсумида барра ўтлар (хас) яйловда деярли бўлмайди. Баҳор мавсумининг қуруқ келганлигини тупроқ қатламларининг намланиш чуқурлигини ўрганишдан олинган маълумотлардан ҳам билиш мумкин. Олот тумани яйловларида тупроқнинг намланиши қумли массивларда 30 – 35 см чуқурликкача, гипсли массивларда 40 – 45 см чуқурликкача кириб борганлиги, Қоракўл туманида эса  қумли массивларда тупроқ 30 – 32 см чуқурликкача намланганлиги аниқланди.

Ҳар иккала туманда яйлов хўжалигида юзага келган ҳолатдан келиб чиққан ҳолда қуйидагиларни тавсия қиламиз:

-зудлик билан Олот тумани яйловларидаги чигиртка ўчоғини бартараф этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

-ҳар иккала туманда ҳам эфемер ва эфемероид турларнинг ҳосилдорлигининг пастлигини ҳисобга олиб, фойдаланиладиган яйлов майдонларини кенгайтириш, улардан мавсумий фойдаланиш режасини ишлаб чиқиш;

-яйловлардан мавсумий фойдаланиш режаларидан келиб чиққан ҳолда зарур сув манбаларини таъмирлаш ва ишга тушириш чора – тадбирларини амалга ошириш, бунинг учун зарур маблағларни жамғармадан ажратишни сўраб мурожаат қилиш.

 

Қоракўлчилик ва чўл экологияси

илмий-тадқиқот институти директори                             Н.А.Бобоқулов

 

 

 

 

 

 

Leave a Reply