Ўзбекистон Республикаси ҳудудига 2019-nCoV коронавируси (кейинги ўринларда — коронавирус)нинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, қулай санитария-эпидемиологик муҳитни таъминлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида:
Замонавий оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, Интернет, ижтимоий тармоқлар, мобил алоқа операторлари ва бошқалар)ни жалб қилган ҳолда аҳоли ўртасида коронавируснинг тарқалишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни тушунтириш, шунингдек, уни профилактика қилиш усуллари бўйича санитария-маърифий ишларни самарали ташкил этиш;
Республика комиссияси манфаатдор вазирликлар, идоралар, илмий-тадқиқот ва бошқа соҳага алоқадор ташкилотларни жалб қилган ҳолда уч кун муддатда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Чора-тадбирлар дастури)ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

