БИОМЕТРИЯ қўлланма 2016

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти

 Исмаилов М.Ш., Газиев А.Г., Шеркулов А.М.

 

ҚЎЙЛАРНИНГ МАҲСУЛДОРЛИК ПАРАМЕТРЛАРИНИ АНИҚЛАШ МЕТОДЛАРИ ВА УЛАРГА

БИОМЕТРИК ИШЛОВ БЕРИШ МЕТОДЛАРИ

(ҚЎЛЛАНМА)

 

 

   УДК 636.933.2.637.018.

Исмаилов М.Ш.,Газиев А.Г.,Шеркулов А.М.

Қўйларнинг маҳсулдорлик параметрларини аниқлаш ва уларга биометрик ишлов бериш методлари

Самарқанд 2016 й. 80 бет

Мазкур қўлланмада қўйларнинг маҳсулдорлик параметрларини аниқлаш методлари ва уларга биометрикя ишлов бериш усуллари кўрсатилган асослари. Қўлланма зоотехния, ветеринария ва биология факультетлари талабалари, магистрлари, катта илмий ходим изланувчилар ва амалиётчи мутахассислар учун мўлжалланган.

Маъсул муҳаррир:

“Самарқанд қоракўл” вилоят бирлашмаси бош мутахассиси, қ.х.ф.н. С.Т.Қаршиев

Тақризчилар:

Хакимов Ў.Н. Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти катта илмий ходими, қ.х.ф.н.

Нарбаева М.К. Сам ҚХИ “Зоотехния, асаларичилик ва балиқчилик кафедраси мудири,  қ.х.ф.н.

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институтининг Илмий кенгашида (18 апрел 2016 йил №-4 баённома) тасдиқланган ва чоп этишга тавсия қилинган

Мундарижа бет
  Кириш 4
  Биометрия фани ва унинг аҳамияти 4
  Ҳайвонлар маҳсулдорлиги параметрларини аниқлаш услублари 7
  Ҳайвонларнинг ўсиш ва ривожланишини ўрганиш усуллари 7
  Ҳайвонларнинг экстеръер хусусиятлари ва тана тузилиш индексларини ҳисоблашусуллари 8
  Қўйларнинг сут маҳсулдорлигини аниқлаш усуллари 12
  Совлиқларнинг елинини баҳолаш 15
  Тирик вазн бирлигига озуқа сарфини аниқлаш усули 17
  Қўйларнинг семизлик даражасини аниқлаш усуллари 18
  Яйловлар ҳосилдорлигини аниқлаш усуллари 26
  Ғарам ва уюмдаги табиий хашак ва сомонни ҳисобга олиш услублари 27
  Айлана шаклда уюлган ҳашакнинг вазнини аниқлаш усули 29
  Ҳашак омборидаги ҳашак вазнини аниқлаш усули 30
  Прессланган сомон ва ҳашакнинг вазнини аниқлаш усули 30
  Ҳайвонларнинг маҳсулдорлик параметрларига биометрик ишлов бериш методлари 32
  Вариацион қатор тузиш 32
  Вариацион эгри чизиқ 36
  Ўртача арифметик қийматни ҳисоблаш 36
  Аниқланган ўртача арифметик қийматни ҳисоблаш 36
  Тўпламдаги белгилар кўрсаткичларининг хилма-хиллиги 39
  Кичик танламаларда квадратик оғишни ҳисоблаш 39
  Ўртача квадратик оғишни катта танламалар усулида ҳисоблаш 41
  Альтернатив белгилар учун хилма-хиллик кўрсаткичини ҳисоблаш 42
  Ўзгарувчанлик (вариация) коэффицентини ҳисоблаш 42
  Меъёрлашган оғишни ҳисоблаш 43
  Белгиларнинг ўзаро боғлиқлигини ўрганиш 45
  Кичик танламалар усулида фенотипик корреляция коефицентини ҳисоблаш 45
  Катта танламалар усулида фенотипик корреляция коефицентини ҳисоблаш 47
  Альтернатив ўзгарувчанликдаги корреляция коеффицентини ҳисоблаш 51
  Регрессия коэффицентини ҳисоблаш 52
  Генетик корреляция коэффицентини ҳисоблаш 54
  Селекция деференциали 55
  Ирсийланиш коэффициенти 56
  Селекция самараси 58
  Танлама кўрсаткичларининг ишончлилигини баҳолаш 60

КИРИШ

Жамиятни жадал ривожлантиришнинг  асосий омили илм-фанни узвий ишлаб чиқарувчи кучга айлантириш билан боғлиқ. Шу сабабли мамлакатимизда мутахасисслар таёрланишига жуда катта талаблар қўйилган.

Замонавий мутахассис нафақат танлаган касбини яхши билиши, балки ишлаб чиқариш жараёнларини, унга таъсир этувчи омилларни, ишлаб чиқариш унумдорлигини оширишнинг илмий-амалий асосларини чуқур таҳлил,  башорат, ва ташҳис қилишни билиши лозим.

Барча биология фанлари каби зоотехния фанида ҳам фақат маълумотларни жамлаш билан маълум мақсадга эришиб бўлмайди, шу сабабли жамланган маълумотларни тизимлаштириш, зарурий қайта ишлов бериш ва ҳар тарафлама ва чуқур таҳлил қилиб, улардан илмий асосланган информацион хулосаларни ола билиш талаб этилади.

БИОМЕТРИЯ ФАНИ ВА УНИНГ АҲАМИЯТИ

Биометрия­– биологияда гуруҳ хусусиятларни статистик таҳлил қилиш тўғрисидаги фан. Биометрияни ўрганиш объекти организм ва белгилар хилма – хилиги ҳисобланади. Гуруҳ хусусиятлари тавсифига кўра, гуруҳлараро ва гуруҳлар ичидаги хилма-хиликни ўрганиш мумкин ва объект сони иккидан бошланган хар қандай сон бўлиши мумкин.

Биометриянинг методлари эҳтимолар ва хатолар назариясига асосланган. Масалан: бизни қизиқтирган гуруҳдаги ҳайвонлар сони 100минг бошни ташкил қилади. Ўрганиладиган категориядаги жами индивидлар бош тўпламни ташкил қилади (генералний совокуппости). Бундай жуда кўп сонли гуруҳни ёппасига текшириш методи билан ўрганишнинг имконияти (заруряти ҳам) йўқ. Шунинг учун бош тўплам хусусиятлари ва белгиларни ўрганиш учун ҳайвонларнинг бир қисми танланиб олинади яьни танлама тузилади. Ўрганиш ҳайвонларни сўйиш билан боғлиқ бўлган ҳолатларда эса ёппасига текшириш методини қўллаб бўлмайди.

Танлама бош тўпламни тўғри акс етириши учун у тўғри тузилган бўлиши лозим. Бунинг учун бош тўпламдан белги ёки хусусияти бўйича кичик, ўрта ва юқори кўрсаткичли индивидларни тенг миқдорда ва пропорционал танлаш лозим бўлади, амалиётда бундай қилишнинг иложи йўқ, шу сабабли бош тўпламдан танламани танлашда тасодиф тамойилига амал қилинади. Танламага бош танламадан у ёки бу индивиднинг тушиб қолиши эҳтимоли тасоддиф. Бундан келиб чиқадики, бош тўпламни танлама бўйича ўрганишда, яьни уни бўлаклари бўйича тўлиқ  тафсифлашда ва бош тўпламдан индивидларни танламага тасоддифий танлашда ҳатога йўл қўйилиши муқаррар.

Бош тўпламнинг ҳажми жуда катта ва жуда кичик ҳам бўлиши мумкин. Масалан: хўжалик бўйича қўйларнинг ўртача жун қирқими миқдорини аниқлаш учун хўжаликнинг жами сурувидаги қўйлар бош сони бош тўплам ёки зот маҳсулдорлигини ўрганишда зотнинг жами бош сони бош тўплам ҳисобланади. Бундай катта миқдордаги ҳисобни амалга ошириш жуда мураккаб. Агар бош тўпламнинг сони жуда катта бўлса, у чексизлика (∞) тенглашади. Шундай қилиб, бош тўплам деб ўзида маьлум бир масалани ечиш учун зарур информация мужассам бўлган тўпламга айтилади.

Танлама ҳайвонларнинг ҳамма хусусиятлари ҳисобга олинган холда тузилади.

Танламани тузиш учун бирламчи тажриба маьлумотлари асос бўлади.

Алоҳида индивиднинг маълум бир белгисининг катталиги вариант деб аталади ва Х ҳарфи билан белгиланади. Вариантнинг ўлчами жуда кўп шароитларга боғлиқ бўлади. Масалан: қўйларнинг тирик оғирлигига, ирсий омилларга, организмнинг физиологик холатига, озиқлантириш ва сақлаш шароитига, иқлим омиларига ва ҳ.к. Бунда белгига ижобий ва салбий таьсир кўрсатувчи турли омилларнинг тасодифий бирикиши уларнинг хилма-хилигини таъминлашга сабаб бўлади. Биометрия тасодифий ходисаларни ўрганади ва улар тўпламларда маьлум бир қонунятларни намоён қилади.

Биометрияда жуда муҳим масала танламанинг миқдори ҳисобланиб, унинг миқдори (сони) ўрганилаётган масаланинг характерига, ўрганилганлик даражасига ва бошқа шароитларга боғлиқ. Танламада индивидлар сони  n, бош тўпламда эса N ҳарфи билан белгиланади. Танламада индивидлар сонига боғлиқ ҳолда катта ва кичик миқдордаги танламаларни фарқлашади. Шу сабабли уларга биометрик қайта ишлов бериш методлари бир хил эмас. Катта танлама деб индивидлар сони 25 ва ундан кўп бўлган танламага, кичик танлама деб эса индивидлар сони 25 дан кам бўлган танламага айтилади.

Ҳисоблаш техникасининг етарли бўлмаслиги танламаларнинг иккига: катта ва кичик танламаларга бўлинишига сабаб бўлади. Катта танламада ҳисоблаш тўғридан тўғри ҳисобланмасдан, балки гуруҳланади. Ҳисоблаш техникаси етарли бўлганда танламани катта ва кичик танламаларга бўлишга зарурият қолмайди. Ҳисоблаш техникаси етарли бўлганда тўплам маълумотларини кичик танламалар усулида ҳисоблаш мақсадга мувофиқ.

Биометрия методлари белгилар ва хусусиятлар тўпламига аниқ математик тавсиф бера олади.

Танлама тузилгандан кейин уни ўрганишга киришилади.

Генетика ва селекцияда фойдаланиладиган энг муҳим кўрсаткичлардан:

  1. Ўртача катталик – ўртача арифметик қиймат
  2. Белгиларнинг хилма хиллик кўрсаткичи – лимитлар, ўртача квадратик оғиши, вариация (ўзгарувчанлик) коэфициенти, дисперсия

III. Белгилар орасидаги боғлиқлик кўрсаткичлари – фенотипик ва генотипик корреляция кўрсаткичлари.

  1. Танлама маълумотларнинг бош тўплам кўрсаткичлари билан мос келиши, яъни репрезентативлик коэфиценти ва бошқа бир қатор тавсифлардан фойдаланилади.

Биометрик катталикларни ифодалаш учун қуйдаги белгилардан фойдаланилади.

А-ўртача шартли катталик

а – ўртача шартли синфдан, синфларнинг оғиши

b– ўртача шартли катталикга тузатма

С – марказий оғишлар квадратлари суммаси (дисперсия)

Сv – ўзгарувчанлик (вариация) коэффиценти

Су – умумий дисперсия

Сx – фактариал дисперсия

Сz – қолдиқ дисперсия

Сγ – генотипик дисперсия

Сπ– паратипик дисперсияγ

Сφ– фенотипик дисперсия

D – белгилар вариацияси катталиги

d – иккала ўртача арифметик қиймат орасидаги фарқ

Е – гуруҳда назарий кутиладиган индивидлар сони

F – Р.Фишер ишончлилик кўрсаткичи

I – частоталар (классдаги вариантлар сони)

θ – Н.А.Плохинский ишончлилик кўрсаткичи (дисперсион таҳлилда)

Σ –йиғиндилар белгиси

k –синфлар оралиғидаги катталик

m – ўртача арифметик қийматнинг хатоси

N – бош тўплам ҳажми

n – танлама ҳажми

О –гуруҳдаги индивидлар сонининг кузатилиши

P–эҳтимоллик

R –регрессия коэфиценти

r –корреляция коэфиценти

σ –ўртача квадратик оғиш

σ2– варианса

t – нормада белгиланган оғиш

tm – ўртача арифметик қийматнинг ишончлилик кўрсаткичи

td– фарқнинг ишончлилик кўрсаткичи

M– ўртача арифметик қиймат

х – варианта, белгининг сонли кўрсаткичи

χ2 – (хи-квадрат) – мувофиқлик критерияси

ҲАЙВОНЛАРНИНГ МАҲСУЛДОРЛИК ПАРАМЕТРЛАРИНИ АНИҚЛАШ МЕТОДЛАРИ

Ҳайвонларнинг ўсиш ва ривожланишини ўрганиш усуллари

Ҳайвонлар онтогенезининг у ёки бу даврида уларнинг ўсиш ва ривожланиш хусусиятларини билиш, ҳайвонларни сақлаш ва озиқлантириш шароити, уларни бошқа экологик худудларда урчитиш, чатиштириш ва бошқа зооветеринария тадбирларини ўтказиш ҳайвонлар тана тузилиши пропорциясини сезиларли даражада  ўзгартириб юборади ва маълум даражада муҳим тана ўлчамларининг маҳсулдорлик йўналиши бўйича яхши ривожланишига эришилади.

Ҳайвонларнинг тирик вазни тарози ёрдамида, тана ўлчамлари эса турли ёш даврларида ўлчаш ёрдамида аниқланади. Тана ўлчамлари; ўлчов ёки  Лидтен таёғи, ўлчов лентаси, ўлчов ёки Вилькенс циркули ва штанген циркул  ёрдамида ўлчанади.

Қўйларнинг тана ўлчамлари туғилганида, 1; 4-4,5; 6; 12 ва 18 ойлик ёш даврларида аниқланади. Қоракўлчилик наслчилик хўжаликларида қўшимча равишда наслга қолдирилган қўзилар 10-15 кунлик ёшида қоракўл  сифатининг сақланганлиги, ўсиш ва ривожланиш ҳолати қўшимча равишда баҳоланади.

Ҳайвонларнинг маълум вақт оралиғида тирик вазнининг ошиши (кг) мутлақ ўсиш деб аталади.

Ра=W1 –W0

Бу ерда:  Ра -тирик вазннинг мутлақ ўсиши (кг)

W0 – бошланғич тирик вазни (кг)

W1 – ўлчанган пайтдаги тирик вазни (кг)

Маълум бир давр оралиғида тирик вазннинг суткалик ўсиши (грамм)  ўртача суткалик ўсиш деб аталади ва у қуйидаги формула билан аниқланади.

Бу ерда: Р-тирик вазннинг мутлақ ўсиши (кг)

W0 – бошланғич тирик вазни (кг)

W1 – ўлчанган пайтдаги тирик вазни (кг)

t- ўлчовлар орасидаги вақт, суткалар сони (кун)

Тирик вазннинг (ўсиш жадаллиги) бошланғич ва охирги ўлчаш давридаги тирик вазн  фарқининг шу кўрсаткич ярим суммасига нисбатининг фоизда ифодаланиши нисбий ўсиш деб аталади. У ўсаётган вазннинг катталиги ва ўсиш тезлиги ўртасидаги ўзаро боғлиқлик билан тавсифланади.

Тирик вазн ўсиш коэфициенти. Ушбу кўрсаткич тирик вазннинг ўсиши тўғрисидаги тушинчани янада  тўлдирувчи кўрсаткич ҳисобланиб, тажриба охирида ўлчанган тирик вазннинг тажриба бошидаги тирик вазнга бўлган нисбати билан аниқланади ва у бирликда ифодаланиб, қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.

Бу ерда; Т k –тирик вазн ўсиш коэфициенти

W0 – бошланғич тирик вазн(кг)

W1 – ўлчанган пайтдаги тирик вазн(кг)

Бу кўрсаткич ўсиш даврининг ҳар бир даври оралиғида аниқланиши ва ҳайвон онтогенезининг ўрганилиши лозим бўлган даврида ҳисобланиши мумкин. У ҳайвонлар онтогенезида тирик вазн динамикасини ва организмнинг тез етилувчанлигини тавсифловчи кўрсаткич ҳисобланади.

  Тирик вазнни ўлчашда 10 кг гача бўлган оғирликдаги тирик  вазнни ўлчайдиган тарозиларнинг аниқлиги 0,05кг; 100кг ва ундан кўпроқ вазнни ўлчайдиган тарозиларнинг аниқлиги 0,5 кг дан ошмаслиги талаб этилади.

Ҳайвонларнинг экстеръер хусусиятлари ва тана тузилиш индексларини ҳисоблаш усуллари.

Ҳайвонлар экстеръерини баҳолашда селекционер тана тузилишининг алоҳида қисмларини, уларнинг ривожланиши яшовчанлиги ва маҳсулдорлиги билан боғлиқлигини билишлари зарур ҳамда ҳайвонларнинг ташқи тузилишига қараб уларнинг маҳсулдорлик йўналишини, мутаносиблигини, мустаҳкамлигини, соғлиғини ва хўжаликда фойдаланишга яроқлилигини баҳолаб билмоқ лозим.

Ҳайвонларнинг экстерьер хусусиятлари конституция типи  билан узвий боғлиқликда бўлиб, у конституциянинг таркибий қисми ва фенотипик ифодаланиши ҳисобланади.

Ҳайвонларнинг конституционал мустаҳкамлиги маълум даражада уларнинг маҳсулдорлигини белгилайди, ҳайвонларнинг ирсий потенциали тўлалигича фақат мустаҳкам конституция базасида рўёбга чиқиши мумкин.

Экстерьер хусусиятлари бўйича ҳайвонларнинг соғ-носоғлиги, маҳсулдорлик йўналиши ва даражаси, айрим табиий-хўжалик шароитга мослашувчанлиги, типнинг ифодаланиши тўғрисида мулоҳоза қилиш имкониятини беради.

Ҳайвонларнинг ўсиши жараёнида тана тузилиши пропорцияси кучли ўзгаради. Бу ўзгаришни фақат тирик вазн кўрсаткичи орқали ифодалаб бўлмайди. Шу сабабли тирик вазн тўғрисидаги маълумотларни ҳайвон танаси қисмлари кўрсаткичлари билан тўлдириш лозим.

Тажрибадаги қўйларнинг ўсиш ва ривожланишини ўрганиш учун қуйидаги энг муҳим тана қисмларининг чизиқли ўлчамлари ўлчанади.

1-жадвал

Қўйлардан олинадиган тана ўлчовларининг топографик  қисмлари

Асосий ўлчамлар Ўлчов олинадиган жой Қўлланиладиган жиҳозлар
Яғрин баландлиги Яғриннинг энг баланд нуқтасидан ҳайвон турган майдон сатҳигача. Ўлчов таёғи
Думғаза баландлиги Думғаза суягининг энг баланд нутқтасидан ҳайвон турган майдон сатҳигача. Ўлчов таёғи
Тананинг қия узунлиги Елка суяги бўртигининг олд қисмидан ўтирғич дўнглиги бўртигининг орқасигача Ўлчов таёғи
Кўкрак чуқурлиги Яғриннинг энг баланд нуқтасидан тўш суягининг пастки сиртигача Ўлчов таёғи
Курак орти кўкрак кенглиги Курак ортининг вертикали бўйича тананинг энли жойидан Ўлчов таёғи
Тос чўққиси кенглиги Ёнбош суяклари бўртигининг сиртги оралиқлари орасидаги масофа Циркул
Курак орти кўкрак айланаси Курак бурчаги ортидан Ўлчов лентаси
Кафт айланаси Кафтнинг учдан бир бўлагининг пастки қисмидан Ўлчов лентаси
Бош узунлиги Энса суягининг чуқурлашган жойидан буруннинг учигача Ўлчов лентаси
Пешана кенглиги Қулоқлар супраси асослари орасидан Циркул
Бош чуқурлиги Кўзлари оралиғини бирлаштирувчи чизиқнинг ўртасидан гонашининг четки нуқтасигача Циркул
Тери қалинлиги Думғазанинг устидан Штанген циркул

Тана қисмларининг айрим ўлчовлари ёрдамида фақатгина алоҳида тана қисмларининг ривожланганлигини билиш ва ҳайвонларни таққослаш мумкин. Ўзаро анотомик боғлиқ тана қисмлари ўлчовларининг бир-бирига фоизларда ифодаланган нисбати индекс деб аталади. Индексларни ҳисоблашда одатда ҳайвон танасининг мутаносиблигини, тана тузилиши хусусиятлари ва конституциясини тавсифловчи анотомик жиҳатдан ўзаро боғлиқ тана ўлчамлари олинади. Индекслар оддий (битта тана ўлчамининг бошқа биттасига) ва мураккаб (битта ёки бир гуруҳ ўлчамларнинг бошқа бир гуруҳ ўлчамларга нисбати) бўлади.

Ҳайвонларнинг конституционал хусусиятлари ва махсулдорлик йўналишини тавсифлаш учун қуйидаги индексларни ҳисоблашади.

Ҳайвонларнинг линияли ўсиши тана қисмларини ўлчаш йўли билан аниқланади. Ўлчашда ҳайвонлар текис майдонча сатҳида шундай туриши керакки, орқасидан қаралганда олдинги оёқлари орқа оёқларини, ён тамонидан қаралганда ўнг оёқлари чап оёқларини тўсиши керак. Боши юқорига кўтарилмаган, пастга тушмаган ва ён томонга қарамаган, тўғи турган ҳолатда ўлчамлар олинади. Тана ўлчамлари 0,5 см аниқликда ўлчанади.

Қўйларнинг ёшини аниқлаш

Сурувдаги қўйларнинг ёшини аниқлаш, зоотехника ишида жуда муҳим омиллардан бири бўлиб, у ҳайвонларни физиологик гуруҳларга бўлишда, озиқлантиришда, уруғлантиришда, жуфтлаш режаси ва сурув айланмасини тузишда, озуқа рационини тузишда, озуқага бўлган талабни ҳисоблашда, ҳайвонларни пучакка чиқаришда, маҳсулот олишни режалаштиришда, қўйлардан фойдаланиш йўналишини аниқлашда ва б. тадбирларни амалга оширишда фойдаланилади.

Қўйларнинг аниқ ёши зоотехникада юритиладиган ҳисоб-китоблар бўйича аниқланади, агар бундай ёзувлар бўлмаганда унинг ёши, тиш тизимининг тузилиши ва экстеръерига қараб аниқланади.

Катта ёшли қўйларда 32 та тиш бўлиб, пастки жағида 8та, юқорги жағида эса курак тишлари бўлмайди. Пастки ва юқорги жағларининг ҳар иккала томонида 6 тадан жами 24 та жағ тишлари бўлади. Катта ёшли қўйларнинг тиш формуласи қуйидаги шаклда бўлади

Қўзилар асосан тишсиз, баъзан иккита кесувчи курак тишлар билан туғилиши мумкин. Биринчи ҳафтада биринчи жуфтлик курак тишлар, бир ойлигида қолган олтита курак тишлар ва учта ёлғон жағ тишлар ўсиб чиқади ва ёш қўзиларнинг тиш формуласи қуйидаги шаклни олади.

Бир ёшдан бошлаб сут тишлари доимий тишларга алмашина бошлайди. Бир ёшида биринчи жуфт курак тишлар, икки ёшида иккинчи жуфт курак тишлар, 2 1/4-2¾ ёшида учинчи жуфтлик ва учинчи ёшининг охири, тўртинчи ёшининг бошида тўртинчи жуфт тишлар алмашинади. Бу ёшда сут тишлар доимий тишларга тўлиқ алмашиниб бўлади.

Қўйларнинг ёши, тишларининг емирилиш даражасига, уларнинг шаклининг ўзгаришига ва тишларининг оралиғида тирқишнинг пайдо бўлишига қараб аниқланади. Беш ёшида курак тишлар емирилиб, тишнинг ишқаланадиган устки қисми овал шаклга эга бўлади, олти ёшида айлана шаклда ва биринчи жуфтлик курак тишлар оралиғида тирқишлар пайдо бўлади. Етти ёшида курак тишларнинг илдизи кучли емирилади, улар жойида қимирлаб қолади ва туша бошлайди. Саккиз ёшида курак тишлар ўрнида тўнкаси қолади.

Қўйларни тишига қараб, ёшини аниқлаш учун уларнинг пастки жағидаги қирқувчи тишларнинг холатига қараб, аниқлаш мумкин. Агар ўртадаги қирқувчи сут тишлар, доимий курак тишларга алмашинса, қўй 1,5 ёшда, агар ички ўрта тишлар, доимийларига алмашинса, яъни кесувчи тишлар икки жуфт бўлса, 2,5-3,0 ёш, сиртқи ўрта тишлар яъни учинчи жуфт тишлар доимийлари билан алмашинса, 3,5-4,0 ёшли бўлади. Қўйларнинг 4,0 ёшдан кейин кесувчи тишларнинг шакли ва емирилиш даражасига ҳамда уларнинг оралиғининг очилишига қараб аниқланади. Ёшининг ошиб бориши билан доимий ишқаланадиган тиш юзаси аста секинлик билан искана шаклини олади, тиш бўйни ингичкалаша боради. Етти-саккиз ёшида кесувчи тишлар қоплами тўлиқ ейилиши ёки тушиб кетиши кузатилади. Қўйлар бу ёшда дағал озуқалардан нормал фойдалана олмайди.

Қўйларнинг ёши тишидан ташқари экстерърига қараб ҳам аниқланади.Тумшуғи, бурун катаги атрофи, лабидаги сезги туклари ва қавоқ усти  жунлари оқара бошлайди, шохлари катталашади ва  бир неча йўғон бўғимлар пайдо бўлади.Юмшоқ озуқа истеъмол қиладиган соғлом ҳайвонларнинг тишлари секин емирилади. Индивидуал хусусиятига, сақлаш ва озиқлантириш шароитига кўра қўйларнинг тиши узоқ муддат сақланиши мумкин, уларнинг хўжаликда фойдаланиш муддати 10-12 йил давом этади.

Жун маҳсулдорлигини аниқлаш

Қўйларнинг жун маҳсулдорлиги, жун қирқими миқдори ва унинг сифат (узунлиги, жингалаклиги, ингичкалиги, мустаҳкамлиги, чўзилувчанлиги, қайишқоқлиги, ялтироқлиги, ранги, пахмоқланиши ва тоза жун чиқими миқдори) кўрсаткичилари бўйича баҳоланади.

Жун қирқими миқдори-қўйдан қирқиб олинган жун миқдори бўйича, ювилгандан кейин эса унинг тоза чиқими миқдори аниқланади.

Жуннинг ингичкалиги-алоҳида толаларнинг диаметри. Жун толаси ингичкалигига боғлиқ ҳолда: майин (диаметри 25 мкм дан кичик), ярим майин (25-31 мкм), ярим дағал (31-67 мкм) ва дағал (67 дан 150 мкм гача) толаларга бўлинади.

Жуннинг жингалаклиги-жун толасининг тўлқинсимон бурама ҳосил қилиш хусусияти ҳисобланади.

Жун толасининг икки хил: йўғонлиги ва узунлиги бўйича текислигини фарқлашади. Толанинг узунлиги бўйича йўғонлиги, толанинг асосидан учигача йўғонлигининг бир хиллигини, жун толаларининг узунлиги бўйича текислиги-толаларнинг узунлиги бўйича бир текислигини билдиради.

Жун толасининг икки хил табиий ва ҳақиқий узунлигини фарқлашади: табиий узунлиги линейка ёрдамида штапел ёки кокилча узунлиги бўйича ва ҳақиқий узунлиги тола тўғриланган аммо чўзилмаган ҳолатда ўлчанади.

Жун толасининг зичлиги, тери сатҳи бирлигидаги толаларнинг сони бўйича аниқланади. У жун толасининг ингичкалигига боғлиқ ҳолда турлича бўлади, майин жунли қўйларда 1 мм2 тери сатҳида 60-75 дона тола, ярим майин жунли қўйларда 20-40 та тола ва ҳ.к.

Дағал жунли қўйларнинг жуни йилига икки марта: баҳорда ва кузда қирқиб олинади. Қўйларнинг жун қирқими миқдори назорат қирқими ўтказиш йўли билан аниқланади. Назорат қирқими ўтказиш учун 3 ёки 5 бошдан жундор, 3 (5) бош ўрта ва 3 (5) бош кам жунли қўйлар танланиб, уларнинг жун қирқими миқдори аниқланади. Қирқиб олинган умумий жун миқдори ўлчаниб, назорат қирқими ўтказилган қўйларнинг умумий бош сони(∑n)га бўлинади ва сурувда ўртача бир бош қўйнинг жун қирқими миқдори аниқланади. Қўйларнинг жун қирқими миқдори қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.

Бу ерда:Жқ.м –жун қирқими миқдори,

1+2+3- назорат қирқими ўтказилган қўйлар гуруҳининг умумий жун қирқими миқдори,

n-назорат қирқими ўтказилган қўйлар бош сони

Қоракўл маҳсулдорлигини аниқлаш

Қўйларнинг насл сифатини, маҳсулдорлигини ва келажакда фойдаланиш йўналишини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган мажмуавий (комплекс) баҳолаш бонитировка деб аталади.

Бонитировка сурувни классларга тақсимлаш имкониятини беради. Сурувнинг энг яхши қисмини насл ўзагига, мақсадга мувофиқ бўлмаган қисмини пучакка ажратиш яъни фойдаланиш йўналишини аниқлаб беради.

Бонитировка Республика қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган инструкция асосида ўтказилади.

Қўйларнинг сут маҳсулдорлигини аниқлаш усуллари

Қўйларнинг сут маҳсулдорлиги қўзиларининг биринчи 21 кунликдаги тирик вазнининг ўсиши билан аниқланади. Бунда бир бош ёки бир гуруҳ (умумий бош сонининг 10% дан кам бўлмаган қисми) қўзиларнинг тирик вазни тарозида тортиб ўлчанади. Совлиқларнинг сут маҳсулдорлиги қўзиларининг 21 кунлик ёшида аниқланган тирик вазн кўрсаткичидан шу қўзининг туғилган вақтдаги тирик вазнини айириб, олинган натижани 5 коэфициентига  (шу даврда қўзиларнинг 1 кг тирик оғирлиги ўсиши учун 5 кг сут сарфланади) бўлиб аниқланади, чунки ёш қўзилар шу даврга қадар яъни 21 кунлик ёшигача фақат она сути билан озиқланади ва 21 кунлик ёшидан кейин бошқа озуқалар (ўсимлик ва концентрат) билан қўшимча озиқлана бошлайди.

Битта лактацияда совлиқларнинг сут маҳсулдорлиги  тўртта босқичда: лактациянинг 21; 30; 45; 75 ва 105 кунида аниқланади.

Совлиқларнинг 21 кунлик лактациясидаги сут маҳсулдорлиги қуйидаги формула орқали  аниқланади:

С = W1 –W0 х 5

Аниқланган 21 кунлик сут миқдорини 21 га бўлсак бир кунлик сут миқдори аниқланади.

  Совлиқларнинг сут маҳсулдорлиги бир гуруҳ қўзиларнинг 21 кунлик ёшидаги трик вазни бўйича аниқланганда қуйидаги формуладан фойдаланилади.

Бу ерда;

С1 –совлиқларнинг 21 кунликдаги соғим миқдори,

W1 – қўзиларнинг 21 кунлик ёшидаги тирик вазни (кг),

W0 – қўзиларнинг туғилган кунидаги тирик вазни (кг),

5–қўзининг 1кг тирик вазн ўсиши учун сарф этиладиган сут миқдори (л)

n – гуруҳдаги қўзилар сони (бош),

N – гуруҳдаги соғилган совлиқлар сони (бош)

  Бир бош совлиқ лактациясининг биринчи босқичидаги сут маҳсулдорлигини аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади;

С1=( W1  +W2 +W3) х К

Бир гуруҳ совлиқларнинг сут маҳсулдорлиги аниқланганда қуйидаги формуладан фойдаланилади;

Бу ерда;

С1 – лактациянинг иккинчи босқичидаги сут маҳсулдорлиги,

W1; W2; W3 – эрталаб, куннинг ярмида ва кечқурун қўзиларнинг сут эмгангача ва эмгандан кейинги тирик вазни (кг),

К – ўтказилган соғимлар орасидаги фарқ (кун),

n – гуруҳдаги қўзилар сони (бош),

N – гуруҳдаги совлиқлар сони (бош)

Бир бош совлиқ лактациясининг иккинчи босқичидаги сут маҳсулдорлигини аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади;

С2=( W1  +W2 +W3) х К

Бир гуруҳ совлиқларнинг сут маҳсулдорлиги аниқланганда қуйидаги формуладан фойдаланилади;

Бу ерда;

С2 – лактациянинг иккинчи босқичидаги сут маҳсулдорлиги,

W1;W2;W3 – эрталаб, куннинг ярмида ва кечқурун қўзиларнинг сут эмгангача ва эмгандан кейинги тирик вазни (кг),

К – ўтказилган соғимлар орасидаги фарқ (кун),

n – гуруҳдаги қўзилар сони (бош),

N – гуруҳдаги совлиқлар сони (бош)

Бир бош совлиқ лактациясининг учинчи босқичидаги сутдорлигини аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади;

С3 =( W1  +W2 +W3) х К

Бу босқичда бир гуруҳ совлиқларнин сутдорлиги аниқланганда қуйидаги формуладан фойдаланилади:

Бу ерда;

С3 – лактациянинг учинчи босқичидаги сут маҳсулдорлиги,

W1;W2;W3 – эрталаб, куннинг ярмида ва кечқурун қўзиларнинг сут эмгангача ва эмгандан кейинги тирик вазни (кг),

К – ўтказилган соғимлар орасидаги фарқ (кун),

n – гуруҳдаги қўзилар сони (бош),

N – гуруҳдаги совлиқлар сони (бош)

Бир бош совлиқ лактациясининг тўртинчи босқичидаги сутдорлигини аниқлаш учун қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

Бир гуруҳ совлиқлар лактациясининг тўртинчи босқичида   сутдорлиги аниқланганда қуйидаги формуладан фойдаланилади:

Бу ерда,

С4 – лактациянинг тўртинчи босқичидаги сут маҳсулдорлиги,

W1;W2;W3 – эрталаб, куннинг ярмида ва кечқурун қўзиларнинг сут эмгангача ва эмгандан кейинги тирик вазни (кг),

К – ўтказилган соғимлар орасидаги фарқ (кун),

n – гуруҳдаги қўзилар сони (бош),

N – гуруҳдаги совлиқлар сони (бош)

Шундай қилиб, бир бош ёки бир гуруҳ совлиқлар лактациясининг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи босқичларидаги жами сут маҳсулдорлиги қуйидаги формуладан фойдаланиб аниқланади.

 

С =С12+ С34

Бу ерда;

С – совлиқнинг лактация давомидаги сут маҳсулдорлиги,

С(1;2;3;4)– лактация босқичларидаги сут маҳсулдорлиги.

Совлиқлар елинининг параметрлари

Совлиқларнинг сут безларининг ривожланганлиги елинининг қуйидаги ўлчамлари бўйича аниқланади елин айланаси, узунлиги, кенглиги, чуқурлиги, сўрғичларининг узунлиги ва диаметри. Елин ўлчамлари қўй ва эчкилардан лактациясининг 21 кунидан кейин олинади. Елинлар тўлишганлигини аниқлаш учун ўлчамлар соғимдан олдин ва соғимдан кейин олинади.

1-расм Қўйлар елинининг параметрлари

1-елиннинг кенглиги

2-елиннинг узунлиги

3-елиннинг айланаси

4-елин чуқурлиги

5-сўрғич(тута)лар узунлиги

6-сўрғичлар диаметри

Совлиқлар елинини баҳолаш

  Совлиқлар елинини баҳолашда елиннинг ҳажми, шакли ва сўрғич(тута)лари, ёши, лактация ойлари, бўғозлик  даврлари, сутдорлиги ва эмизиш оралиғида елиннинг сут билан тўлиш тезлигига боғлиқ  ўзгарувчанликни эътиборга олиш лозим.

2-жадвал

Қўйларнинг елинидан олинадиган ўлчовларнинг топографик қисмлари

Асосий ўлчамлар Ўлчов олинадиган топографик жойи Қўлланиладиган жиҳоз
Елин:
айланаси Елин айланасининг горизонтал узунлиги бўйича диаметри Ўлчов лентаси
узунлиги Елиннинг олдинги асосидан кейинги қисмигача Штангел циркул
кенглиги Елиннинг ўнг ва чап томонидаги вертикал баландлиги чизиғининг юқоридан учдан бир қисмидан Штангел циркул
чуқурлиги Елиннинг асосидан сўрғичлар учигача вертикал баландлиги Штангел циркул
Сўрғич(тута)лар:
узунлиги Елин косасининг асосидан сўрғичлар учигача Штангел циркул
диаметри Сўрғичлар узунлигининг ўртасидан Штангел циркул

Гўшт маҳсулдорлиги

Қўйларнинг гўшт маҳсулдорлигини баҳолашда сўйим чиқими, сўйим массаси ва гўштнинг сифатига этибор берилади.

Сўйим чиқими деб нимта массасининг ҳайвоннинг сўйим олди массасига бўлган нисбатига айтилади ва у фоизда ифодаланади.

Сўйим массаси деб қонсизлантирилган, териси шилинган, боши, оёқлари сакраш бўғинигача, ички органлари ва ички ёғи (буйрак ва буйрак ёғидан ташқари) олинган нимтага айтилади.

Гўштдорлик коэфициенти нимтанинг ейиладиган қисми массасининг суяклари массасига бўлган нисбати билан аниқланади.

Қоракўл сифатини баҳолаш

Қоракўл зотли қўйларнинг асосий маҳсулоти-қоракўл териси ҳисобланиб, қоракўл терилари барра типи (жакет, ясси, қавурғасимон ва кавказ), ранги (қора, кўк, сур, гулигаз ва ҳ.к) ва ҳар бир ранг ўзига хос рангбаранглик ва туслари ва гулларининг сифати бўйича баҳоланади.

Қоракўл сифатини баҳолашда оргонолептик усуллардан фойдаланиб, Республика қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган инструкцияда кўрсатилган меъзонлар асосида классификацияланади.

Совлиқларнинг кўпболалик ва серпуштлигини аниқлаш усуллари

 Қоракўлчиликда умуман чорвачиликда серпуштлик ва кўпболалик  тушинчалари фарқланади.

Кўпболалик совлиқларнинг қайта урчиш хусусияти ҳисобланиб, уни совлиқдан хўжаликда фойдаланиш давомида олинган болаларининг сони билан аниқланади. Совлиқдан ишлаб чиқаришда фойдаланиш давомида, мунтаззам нормал ривожланган бола бериш хусусиятига айтилади.

Серпуштлик совлиқларнинг бир марта қўзилаганда туғилган болаларининг сони билан аниқланиб, у тирик ва ўлик туғилган болаларини ҳисобга олинган ҳолда қуйидаги формулага биноан аниқланади.

Бу ерда:

Сс– совлиқлар серпуштлиги,

Қ- туғилган қўзилар сони,(бош)

Т- қўзилаган совлиқлар сони

Отар ва хўжалик бўйича совлиқларнинг серпуштлиги бир йилда 100 бош совлиқдан олинган қўзилар бош сони билан: туғилган қўзилар бош сонининг, қўзилаган совлиқлар бош сонига бўлган нисбатининг фоизда ифодаланишини кўрсатиб, қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

Сс– совлиқлар серпуштлиги, %

Қу– туғилган қўзиларнинг умумий сони,(бош)

Сқ– қўзилаган совлиқлар сони, бош

Қўзиларнинг сақланувчанлиги

Отар ва хўжалик бўйича қўзиларнинг туғилганидан то оналаридан ажратилгангача бўлган даврдаги тирик қолган қўзилар салмоғи (деловой выход) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.

Бу ерда:

Қс-қўзиларнинг сақланувчанлиги,

В-қўзиларнинг туғилганидан то оналаридан ажратилганча бўлган даврда тирик қолган қўзилар бош сони,

Қ- туғилган қўзиларнинг умумий сони

Тирик вазн ўсиши бирлигига озуқа сарфини аниқлаш усули

 Бу услуб қўйларнинг маҳсулдорлигини аниқлашда фойдаланилади. Қўйлар устида тажриба бошланган даврда ва охирида индивидуал ўлчаниб, тирик вазннинг мутлақ ўсиши (кг) аниқланади:

Бу ерда;

 Р-тирик вазннинг мутлоқ ўсиши (кг)

W0-бошланғич тирик вазни (кг)

W1– ўлчам олинган вақтдаги тирик вазни (кг)

Ҳайвонларга озуқа сарфланиши ҳисобга олинган давр мобайнида озуқани тарқатилишидан олдинги миқдори ва ейилмай қолган қисмининг миқдори ўлчаниб, озуқа сарфи турлари бўйича ҳисобга олинади.Ейилган озуқа миқдори аниқланиб, унинг озуқа ёки энергатик бирлиги ҳисобланади. Озуқа сарфланиши ҳисобга олинган даврда 1 кг тирик вазн ўсишига сарфланган озуқанинг миқдори (озуқа ёки энергетик бирликда) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.

Бу ерда;

Ос – сарфланган озуқа миқдори,

Н1 + Н2 + Н3 + …..Нп – озуқа турлари бўйича ейилган озуқаларнинг озуқа ёки энергетик бирликдаги миқдори (кг)

Р – тирик вазннинг мутлоқ ўсиши.

Қўйларни табиий яйловларда боқишда уларнинг озуқавий фаоллиги аниқланади. Озуқавий фаоллик кўрсаткичи этиб бир бош қўйнинг бир кунда 1 кг тирик вазнга нисбатан еган озуқа миқдори қабул қилинган. Озуқа фаоллиги қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади.

Бу ерда:

Оф– озуқавий фаоллиги,

W0-яйловда ўтлатишдан олдинги тирик вазни

W1-яйловда ўтлатишдан кейинги тирик вазни,

Озуқавий фаоллиги яхши бўлган (г/кг кўрсаткичи юқори бўлган) қўйлар мускулларида, тўқималарида ва тўпланган ёғ қатламларида кўп миқдорда энергетик материални тўплайди.

Қўйларнинг семизлик даражасини аниқлаш усуллари

Қўйларнинг семизлик даражасига; ирсий, иқлим, озиқлантириш, сақлаш, озуқавий фаоллиги, конституцияси, физиологик холати, индивидуал хусусиятлари ва бошқа омиллар таъсир кўрсатади. Қўйларнинг тирик ҳолда семизлик даражасини аниқлашда мускул ва ёғ тўқималарининг яғринида, елкасида, белида, қуйруғида ва қавурғалар устида ривожланганлик даражаси бўйича аниқланади ва қуйидаги семизлик даражалар ига (котегория) бўлинади.

Юқори семизлик даражасида қўйларнинг елка ва бели пайпасланганда мускулатураси яхши ривожланган, умуртқа поғанасининг бел ва елка қисмида умуртқа бўғинлари бўртиб чиқмаган, яғрини бўртиб чиққан бўлиши мумкин. Тери остида ёғи тўпланганлиги елкада, белида ва қовурғалари устида яхши сезилади. Қуйруқ яхши тўлишган. Ёғ тўпланиши ўртача ва ундан юқори.

Ўртача семизлик даражасида  елка ва бел поғонасида мускулатура қониқарли ривожланган, думғаза ва бел поғонаси бўғинлари оҳиста, елка поғонаси бўғинлари сезиларли бўртиб чиққан;  тери ости ёғи белида ўртача, елкаси ва қовурғасида жуда кам миқдорда тўпланган бўлади. Қуйруқ етарли миқдорда тўлмаган.

Ўртадан паст семизлик даражасида қўйлар ривожланиши қониқарсиз пайпасланганда мускулатуранинг ва тери остида ёғ тўпланганлиги сезилмайди, елка ва бел умуртқаси бўғинлари бўртмалари, қовурға, яғрин ва думғаза суяклари сезиларли даражада бўртиб чиққан. Думбасида унча кўп бўлмаган ёғ тўпланган бўлади.

Ўртадан паст семизлик талабларига жавоб бермаган қўйлар арриқ   қўйлар гуруҳига киритилади.

Қўйларнинг завод, бўрдоқи ва кўргазмали семизлик даражаларини ҳам фарқлашиб, улар бир-биридан маълум даражада фарқ қиладилар.

Завод семизлигидаги қўйларнинг суяк ва мускуллари яхши ривожланган бўлиб, уларнинг ўта семириб кетишига йўл қўйилмайди. Ушбу семизлик даражасидаги қўйлар ҳаракатчан, нафақат маҳсулдорлиги жиҳатдан, балки жинсий фаолияти жиҳатдан ҳам юқори кўрсаткичларга эга бўлади. Шунинг учун ҳам улардан хўжаликда узоқ муддат фойдаланилади.

Қўйларнинг завод семизлигига уларни тўла қийматли рацион билан озиқлантириш ва фаол ҳаракат қилдириш ҳисобига эришилади.

Кўргазма семизлик даражасидаги қўйларнинг семизлиги завод семизлиги даражасидан юқорироқ бўлиб, уларнинг ташқи кўриниши завод семизлигидаги қўйлардан чиройли, жуни ялтироқ, зот белгилари тўлиқ ифодаланган бўлади. Бу семизлик даражасидан ҳайвонларни кўргазмаларга қўйишда фойдаланилади

Бўрдоқи семизлик даражасига ўта кучайтирилган рацион билан озиқлантириш натижасида эришилади. Бунда уларнинг нафақат тери остида, балки ички аъзолари атрофида, мускул тўқималари таркибида ҳам кўп миқдорда ёғ тўпланади. Бундай семизлик даражасидаги қўйлар насл учун фойдаланишга яроқсиз. Улар кам ҳаракатчан бўлиб, жинсий фаолияти ҳам ўта сусайган бўлади. Меъёрдан ортиқча озиқлантириш ва яйратилмасдан сақлаш туфайли қўйлар ўта семириб кетадилар.

Селекция дифференциали

Наслчилик иши олиб борилаётган хўжаликларда ҳар йили мунтазам равишда сурувни генетик таҳлил қилиш талаб этилади. Сурувда олиб борилаётган наслчилик ишининг йўналиши бўйича муҳим селекцион белгиларнинг биометрик кўрсаткичлари; ўртача арифметик қиймати (М), ўртача арифметик қийматнинг оғиши (σ), ўзгарувчанлик коэфициенти (Сv),  корреляция (r), ва регрессия коэфициенти (R), ушбу кўрсаткичларнинг хатоси (m), белгиларнинг ишончлилик даражасини (td) ўрганилиб, хўжаликда юритилаётган селекцион жараён доимий назоратда ушланиб турилиши талаб этилади.

Селекция дифференциали деб маълум бир белги бўйича танлаб олинган ҳайвонлар гуруҳининг ўртача арифметик қийматининг (Мт) , шу белги бўйича популяциянинг ўртача арифметик қийматидан (М) фарқига айтилади ва қуйидаги формулага биноан аниқланади:

Sdт– М

Бу ерда  Sd– селекция дифференциали

Мт–  шу белгининг популяциядаги ўртача арифметик қиймати,

М – ҳисобга олинган белгининг ўртача арифметик қиймати,

М – танлашгача бўлган даврда бошланғич (ота-оналар) популяциядаги ҳисобга олинган белгининг ўртача қиймати;

МТ– худди шу белгининг танланган гуруҳдаги ўртача қиймати (насл ўзагида);

МЧ – танлаш чегараси ёки селекцион нуқта;

МО – танланган ота-она гуруҳлари авлодларининг (насл ўзагидаги ҳайвонларнинг авлодлари) худди шу белги бўйича ўртача қиймати;

d – популяцияда ҳисобга олинган белгининг ўртача қиймати билан танлаш чегараси оралиғидаги фарқ (d=МО– МЧ);

R – танлаш самараси (R=МО– М)бу ерда, МО= М+P;

Sd – селекция дифференциали

(S=МТ – М)

                           2-расм

 Юқорида– бошланғич популяцияда ҳайвонларнинг тақсимланиши;

Пастда– танланган ота-она гуруҳлари авлодларининг тақсимланиши (популяциядаги авлодлар)

 

Танлаш бирламчи сурув(популяция)ни иккига гуруҳга бўлишдан иборат бўлиб: а) насл ўзаги-энг яхши ҳайвонлар гуруҳи, уларнинг авлодлари билан сурув таъмирланади, б) насл учун яроқсиз (брак)-бу гуруҳдаги ҳайвонларнинг авлодлари сурувни таъмирлашга яроқсиз.

Танлашни бошлашдан олдин белгининг энг минимал чегарасининг катталиги аниқланади. Танлашнинг минимал катталигини селекцион нуқта, селекцион чегара ёки танлаш чегараси деб аталади ва Мч белгиси билан белгиланади (2-расм). Танланаётган белги бўйича танлаш чегарасидан кичик кўрсаткичга эга бўлган ҳайвонлар яроқсизга чиқарилади. Танлаш чегарасидан катта кўрсаткичга эга бўлган ҳайвонлар насл ўзагига ажратилади. Бошланғич популяция(зот, сурув)дан насл ўзагига ажратилган ҳайвонлар улуши (популяциядаги маҳсулот ишлаб чиқаришга ажратилган ҳайвонлар улуши) а ҳарфи билан белгиланади ва у нормал тақсимланиш эгри чизиғидаги (2-расм) штрихланган майдончага мос келади. У вақтда брак қилинган ҳайвонлар улуши 1-а ташкил қилади.

Масалан, насл ўзагига 75% ҳайвонлар танланса, бунда а=0,75 тенг бўлиб, мос равишда брак қилинадиган қайвонлар 0,25% ёки 1-а=0,25ни  ташкил қилади.

Популяциянинг танланган қисми а қанча кам бўлса (сурувни кўпайтиришга қолдирилган ҳайвонлар сони кам бўлса) танлаш шунча жадал ва аксинча. Агар а бирга тенг бўлса (а= 1,0) танлаш бўлмайди яъни сурувдаги ҳамма ҳайвонлар сурувни кўпайтириш (насл) учун қолдирилади.

Ўрганилаётган битта белги бўйича танланган гуруҳ(насл ўзаги)нинг ўртача арифметик қиймати (Мт) билан популяция(зот ёки сурув)нинг танлашгача бўлган (М) ўртача арифметик қиймати орасидаги фарқ селекция дифференциали деб аталади ва қуйидаги формулага биноан аниқланади:

Sdт– М

Шундан Мт= М+Sd ёки М = Мт-Sd

Бу ерда  Sd– селекция дифференциали

М – ҳисобга олинган белгининг ўртача арифметик қиймати,

Мт–  шу белгининг популяциядаги ўртача арифметик қиймати,

Масалан: қоракўл қўйлари сурувида қоракўл терисининг гул узунлиги 100 ммни ташкил этиб, насл ўзагига ажратилган (уларнинг авлодлари наслга қолдирилади) қисмида қоракўл териси гул узунлиги 125 мм ташкил қилади. Селекция дифференциали Sd = Мт – М = 125мм-100мм = 25 мм тенг бўлади.

Селекция дифференциали қанча катта бўлса, танланган гуруҳ(насл ўзаги)дан юқори сифатли авлодлар олиш эҳтимоли шунча кўп бўлади.

Ирсийланганлик h2(наследуемость)

 Ирсийланганлик деганда популяцияда белгилар ўзгарувчанлигига ирсиятнинг таъсири тушинилади (ирсийланиш даражасининг белги ўзгарувчанлигига таъсири).

Генотипик ўзгарувчанлик улушининг (σγ) умумий фенотипик ўзгарувчанликга (σφ) бўлган нисбати ирсийланганлик коэффициенти деб аталади ва қуйидаги формула орқали ифодаланади.

Генотипик ўзгарувчанлик популяция таркибига кирувчи организм белгисининг ирсий хилма-хиллиги билан боғлиқ умумий фенотипик ўзгарувчанлигидаги улушини кўрсатади.

Ирсийланганлик коэффициенти ёрдамида танлашда ҳисобга олинадиган белгининг кейинги авлоддаги ўлчамини башорат қилиш мумкин. Ирсийланганлик коэффициентининг кўрсаткичи бирлик улушларда (0 дан 1 гача), ёки (мос равишда 0 дан 100 гача) ифодаланади. Бу коэффициентнинг миқдори канча катта бўлса, популяциядаги организмлар белгисининг ўзгарувчанлиги шунча кўп даражада ирсийланган бўлади. У популяцияни ташкил қилувчи организмнинг ўрганилаётган белгисининг ўзгарувчанлигида генотипнинг умумий ролини аниқлаш имкониятини беради. Ирсийланганлик коэффициентини турли усуллар ёрдамида ҳисоблашадилар:

1.Ота-оналари ва авлодларининг мос белгилари кўрсаткичларининг корреляция коэфициентларини икки карра кўпайтириб,

h2= 2r

2.Сурувнинг ўртача кўрсаткичидан шу белги бўйича авлодларининг (ўртача) устунлиги бўйича,

Бу ерда Dа-авлодлари кўрсаткичининг, сурувнинг ўртача кўрсаткичидан устунлиги (Мт-М=R);   Dо–ҳар иккала ота-оналари кўрсаткичларининг сурувнинг ўртача кўрсаткичидан устунлиги (Ма-М=S)

3.Сурувдаги яхши ва ёмон кўрсаткичли ҳайвонлар авлодлари кўрсаткичиларининг сурувдаги яхши ва ёмон кўрсаткичли она ҳайвонлар ўртача кўрсаткичининг нисбатини икки карра кўпайтириб,

Бу ерда Dя – сурувдаги яхши ҳайвонлардан олинган авлодларининг ўртача кўрсаткичи; Dё– сурувдаги ёмон ҳайвонлардан олинган авлодларнинг ўртача кўрсаткичи; Mя – сурувдаги яхши ҳайвонлар гуруҳининг ўртача кўрсаткичи (оналари), Mё – сурувдаги ёмон ҳайвонлар гуруҳининг ўртача кўрсаткичи (оналари).

Ирсийланганлик коэффициентини аниқлашнинг бошқа методлари ҳам мавжуд бўлиб, улар дисперсион таҳлил, регрессия ва б. фойдаланишга асосланган.

Ҳисобга олиш лозимки, битта белгининг ирсийланганлик коэффициенти битта зот ичида танлаш жадаллигига, озиқлантириш шароитига, парваришлаш, сақлаш ва ҳ.к. боғлиқ ҳолда кучли ўзгариши мумкин.

Шундай қилиб, танлаш самараси ирсийланганлик коэффициентига боғлиқ. Оммавий танлаш,  фенотип бўйича h2=0 бўлганда самара бермайди. Фенотип бўйича танлаш h2 кичик кўрсаткичга эга бўлганда эса мақсадга мувофиқ бўлган генотипни танлаш жуда мураккаб. Ирсийланганликнинг паст кўрсаткичи селекция самарадорлигини пасайтиради.

Ирсийланганлик коэффициенти қанча юқори бўлса фенотип бўйича оммавий танлаш шунча самарали бўлади. Ирсийлангандик коэффициенти h2=1 бўлганда фенотип бўйича танлаш максимал самара беради.

Белгиларнинг ирсийланганлик даражасини билиш селекция самарасини аниқлаш, унинг методларини танлаш ва ҳ.к. учун зарур.

Белгининг ирсийланганлик коэффициентини ва унинг селекцион дифференциалини билиб, танлаш натижасини ёки танлашнинг силжишини олдиндан кўра билиш мумкин. Уни қўпчилик ҳолатларда танлашга жавоб, танлаш самараси, селекция самараси, танлаш самарадорлиги ва ҳ.к деб аташадилар.

Селекция (танлаш) самараси

Насл ўзагига танланган ҳайвонлар авлодларида ўрганилаётган белгининг ўртача кўрсаткичи (Ма) билан худди шу белгининг бошланғич популяцияда танлашгача бўлган даврдаги ўртача кўрсаткичи (М) орасидаги фарқ-танлаш самараси деб айтилади ва у R ёки ТС белгилари билан белгиланади.

R=Ma-M; шундан авлодларининг ўртача кўрсаткичи Ма=М+R; демак насл ўзагидаги ҳайвонларнинг авлодларини танлашда ҳисоба олинган белгининг ўртача кўрсаткичи (Ма), бошланғич популяциядаги ҳайвонларнинг ўртача кўрсаткичидан (М) юқори аммо насл ўзагидаги ҳайвонларнинг (Мт) ўртача кўрсаткичидан кичик бўлади. Танлаш самараси (нормал озиқлантириш, сақлаш ва парваришлаш шароитида) ўрганилаётган белги ўртача кўрсаткичининг битта авлодда  силжиш(ўсиш, ўзгариш)ини кўрсатади ва назарий селекция самарасининг ўлчови ҳисобланади. Бу ота-оналари селекция дифференциалининг шундай қисмики, у кейинги авлодларда қайта намоён бўлади. Демак танлаш самараси ўрганилаётган белгининг селекция дифференциалига (S) ва ирсийланганлик коэффициентига (h2) тўғри пропорционал:

R=Sh2

Бу формуладан  (ирсийланганликни ҳисоблашнинг иккинчи усули сифатида фойдаланилади ва бу катталик реализацияланган ирсийланганлик коэффициенти деб аталади.

 Бу формула бошланғич популяциядаги она ҳайвонларни авлодлари билан тўлиқ алмаштиришга мўлжалланган. Чорвачилик амалиётида бундай ҳолат деяри учрамайди балки она ҳайвонлар қисман алмаштирилади (таъмирланади). Шу сабабли танлаш самарасини-популяциянинг (сурув) генетик прогрессини тўғри аниқлаш одатда авлодларда эмас, балки бир йил ҳисобига аниқланади. Бунинг учун формулага авлодлар оралиғидаги интервал (t) яъни ота-оналари ва уларнинг авлодларининг туғилиш даври оралиғи яъни ҳайвонлар онтогенезининг кетма-кет икки авлод бериш орасидаги бир хил даври кўрсаткичи киритилади. Амалиётда бу ёшда ҳар иккала авлод вакилларидан биринчи бола туғилади (биринчи авлодлар туғилиши оралиғидаги ўртача вақт) у қуйидаги жадвалди келтирилган.

3-жадвал

Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари авлодларининг алмашиниш интервали

  И.Иогансон бўйича (1949) Дж.Лаш бўйича

(1945)

    авлодлари    
Ҳайвонлар тури отаси (ота-авлод) онаси (она-авлод) ўртача интервал
От 9,5 8,9 9,3 10-13
Сутдор қорамол 4,6 6,0 5,3 4-4,5
Қўй 3.6 4.3 3.9 4-4,5
Чўчқа 2,4 3,0 2,7 2,5
Товуқлар 1,5

Шунга боғлиқ ҳолда

Бу ерда: S-  селекция дифференциали,

               h2– ва ирсийланганлик коэффициенти,

Шу формула орқали ҳисобланган танлаш самарасини, кўпчилик муаллифлар танлаш натижадорлигини илмий башорат қилишнинг асосий усули деб ҳисоблашади.

Амалиёт нуқтаи назаридан селекцион дифференциал(S)ни ҳисоблашда, селекция (танлаш) жадаллиги деб аталадиган стандартлаштирилган (меъёрлаштирилган) селекцион дифференциалдан фойдаланиш қулай, яъни.

 ёки S=i σ  агар S=Mт-M, унда

S=iσ формулага биноан селекцион дифференциал катталиги селекция жадаллиги (бошланғич популяциядаги ҳайвонларнинг, танланган гуруҳдаги улуши)га ва белгининг хилма-хиллигига (сигма) боғлиқ. Унинг кўрсаткичи қанча юқори бўлса, танлаш шунча қаттиқ ва ўрганилаётган белгининг хилма-хиллиги (σ) шунча юқори бўлади.

  катталиги кўрсатадики, танланган (насл) гуруҳда, белгининг ўртача қиймати (Ма) неча сигмага тенглигини билдиради ва бошланғич популяциядаги ҳайвонларнинг худди шу белги бўйича ўртача кўрсаткичидан (М) қанчага фарқ қилишини кўрсатади. Бу бошланғич популяциядаги ҳайвонлардан қанчаси, танланган ҳайвонлар гуруҳига яъни насл ўзагига кирганлигига боғлиқ. 

Сурув таркибини аниқлаш

Қўйчиликда сурув таркиби деганда, маълум бир календар муддатда турли ёш ва жинс гуруҳларига мансуб қўйлар бош сонининг сурувдаги жами қўйлар бош сонига бўлган нисбатининг фоиздаги ифодаси тушинилади ва у қуйидаги формула орқали аниқланади.

Бу ерда: Ст– қўйлар суруви таркиби,

n- турли ёш-жинс гуруҳларидаги қўйлар бош сони

∑-сурувдаги қўйларнинг умумий бош сони

Сурув таркиби жуда муҳим зоотехникавий ва иқтисодий кўрсаткич ҳисобланиб, жорий йилда хўжаликда олиб бориладиган ишлаб чиқариш жараёнларини режалаштириш, озуқа талабини аниқлаш ва унинг заҳирасини яратиш, қишловга тайёргарлик ва уни ўтказиш, келгуси йилги қўзилатиш мавсумини ўтказиш, яйловлардан фойдаланиш ротациясини тузиш, яйловлар сиғимини аниқлаш, наслчилик селекция ишларини юритиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш каби зоотехникавий ҳамда ишлаб чиқариш ҳажми, маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлиги, рентабеллик даражаси ва ҳ.к. каби иқтисодий кўрсаткичлар билан узвий боғлиқ.

Сурув айланмасини аниқлаш

Қўйчилик хўжаликларида сурув айланмаси, маҳсулот ишлаб чиқаришни режалаштиришда, ишлаб чиқариш жараёнларини ташкиллаштиришда, қўйларнинг биологик потенциалидан рационал фойдаланишда ва иқтисодий самарадорликни оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлган кўрсаткич ҳисобланади. 

Сурув айланмаси сурув таркибининг ажралмас қисми бўлиб, уни тузишда мавжуд, турли физиологик гуруҳлардаги қўйлар бош сони ва унинг тирик вазни, сурувга кирим бўлган ва олинган қўзиларнинг тақсимоти, ёш гуруҳлардан катта ёшли гуруҳга кўчириш, сурув таркибидан чиқарилган қўйларнинг бош сони, сабаби ва мақсади кўрсатилади ҳамда йил (ой) охирига қолдиқ қўйлар бош сони ва тирик вазни ҳисобга олинади.

Яйлов ҳосилдорлигини аниқлаш

Қоракўл қўйлари урчитиладиган чўл ва ярим чўл яйловлари ҳосилдорлиги иккита усулда аниқланади:

Трансект  усули.  Тўрт бурчагига ўткир учли қозиқлар қоқилиб, шпагат ип таранг тортилган маълум сатҳдаги майдон (100, 200, 800 м² ва ундан ортиқ) трансект дейилади.

Трансект тамонларининг узунлиги, яйлов типи, танланган майдон ва рельефига қараб 50 метрдан 800 метргача эни 2-4 метргача бўлади. Узунлиги 50 метр эни 2 метр бўлган трансект сатҳи 100 м² (50м х 2 м =100 м²)ни ташкил қилади.

Трансект усулида яйловлар ҳосилдорлигини аниқлашда танланган яйлов майдонига трансект ўрнатилгач бир киши трансект ичида трансект бўйлаб аста секинлик билан ҳаракатланиб трансект ичидаги ўсимликларни турлари бўйича тупларга ажратиб, уларнинг миқдорини  (турлари бўйича) трансект ташқарисидаги шеригига айтиб боради ва у айтилган ўсимлик тури ва сонини ўнлик нуқталар шаклида ҳисоб дафтарига қайд қилиб боради.

Трансект ичидаги ишлар бажарилгач, ҳар бир ботаник турдан (масалан шувоқ, кейреук, сингрен ва ҳ.к.) модел буталари (йирик, ўрта, кичик) камида 3 тадан озуқа намуналари секатор ёрдамида қирқилиб чит халтачалар ёки қоғоз пакетчаларга жойлаштирилади ва ҳар бир намунага алоҳида этикеткачалар ёзилиб қўйилади.

Дала ишлари тугаллангандан кейин тўпланган озуқа намуналари камерали шароитда меъёрида қуритилгач техник тарозида ( 0.1г аниқликда) тортилиб, ҳар бир модел тупнинг ўртача озуқа массаси аниқланади. Шундан кейин уларнинг трансектдаги миқдорига кўпайтириб трансект майдонига (масалан 100 м²) тенг фитомассаси аниқланади

Ейиладиган озуқа миқдорини аниқлаш учун ҳар бир модел тупнинг 3мм дан кўп бўлмаган бир йиллик новдалари, барглари ва уруғлари алоҳида ажратиб олиниб, юқорида қайд этилганидек ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилади.

Майдонча усулида эса томонлари 0,71см х 0.71см =0, 5 м² ёки 1м х 1м=1м² ли тўғри тўртбурчак ёғоч рамкалар ичидаги ўсимиклар тупроқ юзаси қисмидан юқориси секатор ёки бошқа қирқувчи асбоб ёрдамида ўриб олинади. Ўсимлик намуналари юқорида қайд этилганидек халтачаларга солинади ва этикеткаланади. Дала ишлари тугаллангач, ўсимликлар қуритилиб аввал 1м²   да сўнгра 1 гектар майдондаги ҳосилдорлик аниқланади.

Йил мавсумлари бўйича озуқа талабини аниқлаш:

Қоракўл қўйларининг ирсийланган  маҳсулдорлик салоҳиятини тўлиқ намоён қилишига фақат меъёрлаштирилган озиқлантириш имконияти яратади.

Меъёрлаштирилган  озиқлантириш қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти Озиқлантириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш бўлимида (Бобоқулов Н.А., Попова В.В., Арипов У.Х., Исмаилов М.Ш. 2011) ишлаб чиқилган меъёрлар асосида ўтказилди.

Ўсимликларнинг тўйимлилиги йил мавсумлари бўйича яйлов рационининг химиявий таркиби бўйича аниқланди. Озуқа маҳсулдорлиги шартли озуқа протеин бирлигида (ШОПБ) ифодаланди.

 

Озуқа эҳтиёт фонди.

 

Озуқанинг эҳтиёт фонди миқдори, турли типдаги яйловлар озуқа заҳираси, ўртача ҳосилдорлиги, қўйларни озиқлантиришнинг мавсумий меъёрларини ҳисобга олиб, ўртача йиллик бир бош қўйга талаб этиладиган озуқа миқдори  бўйича аниқланди.

Яйлов сиғимини аниқлаш.

 Яйловлардан тўғри фойдаланиш учун у ёки бу майдондаги қўйлар бош сони юкламасини аниқлаш лозим. 1 га майдондаги қўйлар бош сони юкламасини аниқлаш учун, ўсимликларнинг ейиладиган массаси, қўйларнинг яйловдан озиқланиш меъёри ва яйловдан фойдаланиш давомийлигини билиш зарур.Яйлов сиғими формуласи орқали аниқланди

Бу ерда:

Яс –яйлов сиғими

Ҳ –яйловлар ҳосилдорлиги, ц/га (озуқа массаси)

Т –фойдаланиш даврида озуқалар тўйимлилиги, оз.бир.

К –ўтлатиш даврида яйлов озуқаларининг ҳайвонлар томонидан ейилиши мумкин бўлган қисми коэффиценти

М –яйлов майдони сатҳи (га)

Н –бир бош ҳайвоннинг бир кунлик озуқа талаби меъёри

Д –ўтлатиш давомийлиги, кун

Изоҳ: Ўсимликлар озуқа массасининг тўлиқ едирилиши яйловлар ҳосилдорлигига салбий  таъсир кўрсатади, шу сабабли ўтлатиш даврида яйлов озуқалариининг ҳайвонлар томомнидан ейилиши мумкин бўлган қисми (к)  коэффеценти белгиланган меъёрлардан  (60-65 % ) кўр бўлмаслиги лозим.

Яйлов юкламаси яъни 1 га яйловда мавсум давомида сақланадиган қўйлар бош сони қўйидаги формула ёрдамида аниқланади.

Бу ерда: Қб/с = 1 га яйловдаги қўйлар бош сони

Ҳ =тегишли даврда ейиладиган яйлов озуқасининг ҳосилдорлиги (кг, кўк ёки ҳаво қуруқ массасмда озуқа бирлиги, алмашинувчи энергия МДж)

К= бир бош қўйнинг озуқа ва энергияга бўлган кунлик талаби

Д = яйловдан фойдаланиш даврининг давомийлиги (кун)

Бир бош қўйга бўлган яйлов майдони талабини  қўйидаги формула ёрдамида аниқлаш мумкин.

Яйловлар маҳсулдорлигининг об –ҳаво шароити ва мавсумларга боғлиқ ҳолда ўзгарувчанлиги ҳисобга олиб ҳисобланган майдонни 15-20 % га кўпайтирилади.

Бу ерда

Т –яйлов майдонига талаб, га

Қб/с – гуруҳдаги қўйлар бош сони

К –бир бош қўйнинг яйлов озуқасига бўлган кунлик талаби

Д –яйловдан фойдаланиш даврининг давомийлиги, кун

Ҳ –яйлов ҳосилдорлиги.

Қўйларни яйловда ўтлатиш давомийлигини аниқлаш.

Ҳар бир яйловда ўтлатиш давомийлиги йил мавсумлари, яйлов ҳосилдорлиги, озуқабоп ўсимликларининг вегитация фазаси, ўтларнинг едиримлилиги ва тўйимлилик қиймати ҳамда сурувдаги қўйлар бош сонига боғлиқ ҳолда аниқланди.

Сувнинг физик-кимёвий хоссаларини аниқлаш

Сувнинг физик-кимёвий кўрсаткичлари ГОСТ-2874-73 асосида  ранги, таъми, хиди, ҳарорати, сулфит ва хлоридлар миқдори, сувнинг қаттиқлиги ва қуруқ қолдиқ (қуйқа) аниқланди. Юқоридаги кўрсаткичлар сувнинг таҳлили бўйича ёзилган (Д.М.Бобов (1976), А.П.Лебедов, В.Усович (1969)) усули ёрдамида аниқланди.

Ғарам ва уюмдаги табиий хашак ва самонни ҳисобга олиш услублари

Ғарам ва уюмдаги хашак ва самоннинг вазнини аниқлашнинг энг аниқ услуби тарозида тортиш ҳисобланади. Хўжаликларда хашакни тарозига тортишнинг  ҳамма вақт ҳам имконияти бўлмаганлиги сабабли, хашак ва самоннинг ғарам ва уюмлардаги вазни уларнинг ҳажмини ва бир метр кубдаги озуқанинг вазнини аниқлаш орқали аниқланади. Бунда озуқа миқдори ҳажмининг ўлчовларни аниқ олишга боғлиқ.

4-жадвал

Ғарамланган хашак ва самонинг бир метр кубдаги тахминийоғирлиги, кг (В.А.Бориневич маълумотлари асосида)

Ўрта ва паст баландликдаги ғарамлар учун Юқори баландликдаги ғарамлар учун
Янгидан ғарамланган(орадан 3-5 кун ўтгандан кейин Ғарамланганидан бир ой ўтгандан кейин Ғарамланганидан уч ой ўтгандан кейин Янгидан ғарамланган(орадан 3-5 кун ўтгандан кейин Ғарамланганидан бир ой ўтгандан кейин Ғарамланганидан уч ой ўтгандан кейин
42 50 55 49 57 61
45 55 62 52 61 68
50 60 65 58 68 74
55 67 70 63 75 80
57 70 75 66 77 83
46 56 63 53 62 69
30 35 35 39
34 40 39 44
35 50 40 55
42 59 48 65  
35 50 40 55
43 61 49 67
55 60
110 140

Изоҳ: Жадвал маълумотлари ўз вақтида ўрилган, яхши сифатли ва ёмғирда хўл бўлмаган хашак ва самон учун тузилган. Қуёшда сарғайган, ёмғирда қолиб ранги ўзгариб кетган паст сифатли хашакнинг бир кубдаги вазни  жадвалда қайд этилган кўрсаткичдан 20-25% кам ҳисобланади.

Ғарам, уюм ёки хашак омборларининг ўлчовларини олиш унча мушкул эмас, (қуйида қайд этилганидек) фақат бир метр куб ҳажмдаги хашак  ёки самоннинг вазнини аниқлаш анча мураккаб, чунки бир метр куб хажмдаги озуқанинг вазни турлича бўлиб, ғамланган ўсимликларнинг ботаник таркиби, ўсимликларнинг бўйи, йиғиш вақтидаги вегитация фазаси, йиғиш ва ўриш сифати, намлик, ғарамлашда озуқанинг зичланиш даражаси, жамланган озуқа уюмининг баландлигига, хашакни сақлаш муддатига боғлиқ. Шу сабабли бир метр кубдаги хашак ёки самоннинг вазнини озуқа типига қараб алоҳида назорат ўлчови ўтказиш йўли билан агиқлаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Ўлчовлар хашак ва самон ғарамланиб, уюлиб ёки хашак омборига ғамлангандан сўнг бирламчи ҳисобга олиш 5-10 кундан кейин ўлчаниши лозим  чунки бу давр оралиғида хашак ёки самон ўз вазни ҳисобига босилиб зичланади ва ўлчаш аниқроқ бўлади, бу ҳисоблаш билан озуқа ўрим йиғимида қатгашган ишчиларга ҳақ тўлаш мумкин бўлади. Якуний ўлчов ўрим йиғим тугагандан кейин 1,5-2 ой ўтгандан кейин ўлчанади. Бу даврда ўлчанган озуқа чўкиб, тўлиқ зичланади ва қишлов учун озуқа балансини аниқлаш учун хатловдан ўтказилади.

Ғарамдан  ўлчовлар олишда эни тахминан ердан 0,5-1,0 м баландликдан, агар ғарамнинг икки тарафидаги эни ҳар хил ёки ғарам асоси тор бўлиб, юқориси энлироқ бўлса икки марта, энг тор ва энли жойидан ўлчов олиниб, олинган маълумот иккига бўлинади ва ўртача қиймат аниқланади. Ғарамнинг узунлигини ўлчаш учун ҳам ердан 0,5-1,0 м баландликдан (одамнинг тиззасидан юқорироқ, белидан пастроқ жойдан) ўлчов олинади.

Ошириб отиш (перекидка)-ғарам ёки уюмнинг бир тамонининг асосидан перпендикуляр равишда иккинчи тамони асосигача баландлиги бўйича кўндаланг ўлчами ҳисобланиб, ўлчов лентаси ёки арқон ғарамдан оширилиб отилиб, ғарамнинг олдиндан белгиланган 2-3 жойидан ўлчанади ва олинган маълумот йиғиндиси ўлчамлар сонига (2ёки 3га) бўлиниб ўртача қиймати аниқланади.

 Айлана шаклда уюлган хашакнинг вазнини аниқлаш

Айлана шаклда уюлган хашакнинг вазнини аниқлаш учун, айлана узунлигини, уюмнинг ошириб отилгандаги узунлигини ва шу уюмдаги хашакнинг бир метр кубдаги вазнини билишимиз керак.

Хашак уюмининг айланасини ер сатҳидан 0,5-1,0 м баландликда (одамнинг тиззасидан юқорироқ, белидан пастроқ жойидан) ўлчов олинади.

Агар айлана шаклдаги хашак уюми асосининг айланаси қисқарган ҳолда ғарамланган бўлса, унда ғарам айланаси икки марта; энг тор ва кенг жойидан икки марта ўлчаниб, ўртача кўрсаткич олинади.

Уюмнинг баландлигидан ошириб отилган узунлиги, уюмнинг бир тамонининг асосидан уюмнинг энг баланд чўққиси орқали перпендикуляр равишда иккинчи тамонининг асосигача ўлчов лентаси ёки арқон ёрдамида ўлчанади.

5-жадвал

Айлана шаклда уюлган хашак ва самонинг бир метр кубдаги тахминий оғирлиги, кг

(В.А.Бориневич маълумотлари асосида)

 

Янгидан ғарамланган(орадан 3-5 кун ўтгандан кейин Ғарамланганидан бир ой ўтгандан кейин Ғарамланганидан уч ой ўтгандан кейин Янгидан ғарамланган(орадан 3-5 кун ўтгандан кейин Ғарамланганидан бир ой ўтгандан кейин Ғарамланганидан уч ой ўтгандан кейин
42 50 55 49 57 61
45 55 62 52 61 68
50 60 65 58 68 74
55 67 70 63 75 80
57 70 75 66 77 83
46 56 63 53 62 69

Изоҳ: Жадвал маълумотлари ўз вақтида ўрилган, яхши сифатли ва ёмғирда хўл бўлмаган хашак учун тузилган. Қуёшда сарғайган, ёмғирда қолиб ранги ўзгариб кетган паст сифатли хашакнинг бир кубдаги вазни  жадвалда қайд этилган кўрсаткичдан 20-25% кам ҳисобланади.

 Хашак омборидаги хашак вазнини аниқлаш. (саройларда, хашак хона ва айвонларда)

 Хашак сақланадиган иншоатлардаги хашакнинг вазнини аниқлаш учун;

  1. Бино полининг сатҳини ва ғамланган хашакнинг эгаллаган баландлигини аниқлаш
  2. Бир метр кубдаги хашакнинг вазнини аниқлаш лозим бўлади.

Бино полининг сатҳи бинонинг узунлиги ва эни ўлчаниб, уларнинг кўпайтмаси орқали аниқланади. Хона ичида ғамланган хашакнинг баландлиги ўлчов тахтачасини ҳар 0,5-1,0 метр оралиқда турли баландликдаги бир неча жойга қоқиб хашак баландлиги аниқланади ва олинган маълумотлар жамланиб, олинган ўлчовлар сонига бўлиниб ўртача қиймат аниқланади. Агар ўлчов тахтачаси бўлмаган ҳолатда бинонинг турли жойида хашакнинг баландлиги билан шифтгача бўлган масофа ўлчаниб, олинган натижа бинонинг баландлигидан айрилади ва хашак баландлиги аниқланади. Аниқланган хашак баландлиги миқдори кўрсаткичлари жамланиб, ўлчовлар сонига бўлинади ва бино ичидаги хашакнинг баландлиги ҳисобланади. Олинган маълумот бинонинг сатҳи кўрсаткичига кўпайтирилиб, бинонинг хашак эгаллаган қисмининг ҳажми аниқланади.

Бир метр кубдаги хашакнинг вазни тўғрисида хўжаликда олдин аниқланган маълумотлар бўлмаса, бино ичидаги хашакнинг бир метр куб ҳажмдаги вазни тарозида тортиб ўлчанади.

Бино ичидаги хашакнинг умумий ҳажм кўрсаткичи билан бир метр кубдаги хашак вазни кўрсаткичи ўзаро кўпайтирилиб, бино ичидаги хашакнинг вазни аниқланади.

Прессланган хашак ва сомоннинг вазнини аниқлаш

 Чорвачиликда жуда кўп ҳолларда қишлов учун ғамланган озуқа прессланади. Хашак ёки сомон пресланганда ташиш ва сақлаш қулайроқ бўлиб, кўп ҳажмни эгалламайди.

Прессланган хашак ёки самон ғарамининг вазнини аниқлаш учун:

  • прессланган ғарамдаги дасталар (кип) сони,
  • ўртача битта дастанинг вазнини аниқланади ва олинган ҳар иккала миқдорни кўпайтириб, ғарамнинг умумий вазни аниқланади.

Одатда битта дастанинг стандарт ўлчами 35х45х85 см ни ташкил қилади, лекин преслаш жараёнида турли техник ва бошқа сабабларга кўра дастанинг ўлчамлари турлича бўлиши мумкин. Шу сабабли пресланган ғарамдаги дасталар сонини ва унинг ўлчамларини аниқлаш учун ғарамдан 5-7 даста олиниб, унинг ҳар бирининг ўлчамлари ва вазни ўлчаниб, олинган ўлчамлар йиғиндиси ўлчанган дасталар сонига бўлиниб, ўртача битта дастанинг ўлчамлари ва вазни аниқланади. Ғарамдаги дасталар сонини, ғарамни босишда дасталарнинг энига, бўйига ва ҳар хил шаклда босилиши сабабли киплар сонини аниқ санашнинг имконияти бўлмайди, шу сабабли аниқланган ўртача битта дастанинг узунлигини, ғарамнинг узунлигига бўлиб, дасталар сонини қуйидаги формула ёрдамида топилади.

Бу ерда:

А-ғарамнинг узунлигидаги дасталар сони.

Ғу-ғарамнинг узунлиги

Ку –аниқланган битта дастанинг узунлиги.

Худди шундай ғарамнинг эни ўлчаниб, уни аниқланган дастанинг эни кўрсаткичига кўпайтирилиб, дасталар сонини қуйидаги формула ёрдамида аниқланади;

Бу ерда Б- ғарам энидаги дасталар сони,

Ғ- ғарамнинг эни

К- аниқланган битта дастанинг эни,

Шундай қилиб, ғарамга босилган бир қатор дастанинг сонини аниқлаб олдик, агар ғарам тўғри тўртбурчак шаклида босилган бўлса, аниқланган биринчи қатордаги дасталар сонини ғарамдаги дасталар қатори сонига кўпайтириб, ғарамдаги жами дасталар сони аниқланади. Намуна учун аниқланган битта дастанинг вазнига кўпайтирилиб, ғарамдаги озуқанинг вазни аниқланади. Агар ғарамнинг тепаси учбурчак ёки трапеция шаклида босилган бўлса, юқорида қайд этилганидек тўғри тўртбурчак шаклигача босилган қатордаги дасталар сони аниқланиб, сунгра ҳар бир қатордаги дасталар сони алоҳида аниқланиб олинади ва олинган маълумотлар жамланиб, намунада аниқланган дастанинг вазни кўрсаткичига кўпайтирилиб ғарамдаги озуқанинг (самон ёки хашакнинг) вазни аниқланади.

Тўғри тўртбурчак шаклида босилган ғарамдаги озуқанинг вазни

Ғв= А х Б х Н;

Бу ерда: Ғв –ғарамнинг вазни,

А- ғарамнинг узунлигидаги  дасталар сони,

Б- ғарамнинг энидаги дасталар сони,

Н – намуна учун аниқланган битта дастанинг ўртача вазни.

Ғв= А (Б+Б123…)Н;

Бу ерда: Ғв –ғарамнинг вазни,

А- ғарамнинг узунлигидаги  дасталар сони,

Б- ғарамнинг тўғри тўртбурчак шаклида босилган қисмининг энидаги дасталар сони,

Б+Б123…ғарам тепасидан қисқарилган хар бир қаторнинг энидаги дасталар сони

Н – намуна учун аниқланган битта дастанинг ўртача вазни

 

ҲАЙВОНЛАРНИНГ МАҲСУЛДОРЛИК ПАРАМЕТРЛАРИГА БИОМЕТРИК ИШЛОВ БЕРИШ МЕТОДЛАРИ

 

Вариацион қатор тузиш

Қоракўл қўзиларининг 4,5 ойлик ёшидаги тирик вазни бўйича бош тўпламни  ўрганишда қуйдагича 100 бошдан иборат танлама тузилган (танлама ҳажми –n=100)

Қўзиларнинг 4,5 ойлик ёшидаги тирик вазни, кг

24,5; 24,7; 26,4; 23,7; 24,1; 28,4; 25,3; 22,8; 27,1; 23,4;

28,2; 22,7; 29,3; 27,9; 30,132,5; 24,4; 23,9; 23,7; 34,6;

35,7; 30,4; 25,2; 31,3; 33,2; 29,6; 21,3; 26,8; 22,2;23,9;

28,6; 24,7; 27,7; 21,9; 27,2; 26,1; 22,9; 28,1; 25,5;30,9;

31,5; 33,4; 28,4; 29,3; 26,4; 27,3; 23,6; 33,5; 27,6;24,9;

25,4; 32,3; 34,8; 31,7; 28,6;26,7; 33,4; 28,7; 24,1; 23,6;

28,5; 27,8; 24,7; 28,1; 26,4; 26,3; 32,8; 27,2; 31,4; 34,3;

26,8; 30,4; 28,7; 21,8; 27,6;24,6; 29,1; 26,7; 23,6; 32,6;

24,7; 35,9; 30,4; 24,7;29,2; 24,3; 22,7; 32,6; 27,1; 27,7;

28,1; 27,3; 32,6; 26,8; 33,1; 24,9; 25,0; 28,4;26,5; 29,8;

Ўртача арифметик қийматни билвосита (непрямой) усул билан ҳисобланганда ўлчамлар натижаларини гуруҳлаш ва вариацион қатор тузиш зарур.

Вариацион қатор тузиш учун энг аввало лимитларни яьни вариантнинг минимал ва максимал кўрсаткичлари топилади. Лимитлар белги хилма- хиллигининг умумий кўламини кўрсатади. Бизнинг мисолимизда минимал варианса хmin-21,6кг ни, максимал варианса хmax-36,2кг ни ташкил қилади.

Вариацион қатор тузиш учун класслар оралиғи катталиги–k ни топиш керак ва y қуйдагича аниқланади.

Класслар сони, танламадаги қайта ишлов бериладиган объектлар сонининг аниқлик даражасига ва танламадаги объектлар сонига боғлиқ ҳолда аниқланади. Танлама ҳажми (n) 30 дан 40 гача вариант атрофида бўлганда  уларни 5-6 классга, вариант 41-60 гача бўлганда 6-7 классга, вариант 61-100 гача  бўлганда 7-10 классга, вариант 101 дан 200 гача бўлганда 8-12 классга, вариант 201-500 гача бўлганда 12-15 классларга тақсимлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Бизнинг мисолимизда n=100  бўлиб у 61 ва 200 сонлар 61>100>200 ўртасида 7-10 класслар оралиғида жойлашади. Шу сабабли 10 класс танланди.

Бу ҳолатда класслар оралиғи каср сонларда чиқади, у ҳисоблашга ноқулай бўлганлиги учун уни яхлитлаб олинади ва k=1,5га тенг бўлади, ва булардан 7; 8; 9; 10 классларнинг ҳар қайсисини олиш мумкин, аммо класслар сонини аниқлашда классдаги вариантлар сонининг кўп бўлишига эьтибор берилади.

Вариацион қатор тузишда класслар сони – w ни аниқлаш билан биргаликда, класслар оралиғидаги катталик доимо бир хил бўлиши ва класслар чегараси яьни хmin ва хmax – аниқ бўлиши шарт.

Класслар қуйдагича тузилади: Минимал катталикни, бизнинг мисолимизда  xmin– 21,3 ни энг яқин кичик бутун сонга (21) яхлитлаб оламиз, ва у биринчи класснинг энг кичик чегараси бўлиб хизмат қилади. Унга класслар оралиғи катталиги(k)ни қўшиб, иккинчи класснинг пастги чегарасини ва шу тартибда кейинги ҳамма классларнинг қуйи чегарасини топиб оламиз.Улар 21,0;22,5;24,0;25,5;27,0; 28,5;30,0;31,5;33,0;34,5; ва ҳ.к. тенг бўлади.

Вариантларнинг икки класс оралиғига тушиб қолмаслиги учун, шартли равишда чегара катталикнинг қайси классга мансублиги аниқланади. Шу мақсадда ҳар бир класснинг юқорги чегараси 0,1 катталикга камайтирилади. Юқорги классни 0,1 га камайтириб, биринчи класснинг чегарасини 21,0-22,4; иккинчи 22,5-23,9 ва ҳ.к. аниқлаймиз.

Класслар чегарасини аниқлаб, вариантларни класслар бўйича тақсимлаб чиқишга киришамиз. Бунинг учун қуйидагича жадвал тузилади (1-жадвал). Биринчи графага класслар чегараси, иккинчи графага вариантларнинг тақсимланиши ва учинчи графага вариантлар сонини аниқлаш учун тақсимланган вариантлар сони жамланади. Класслардаги вариантлар сони такрорланиш (частота) деб аталади ва у f ҳарфи билан белгиланади.

Вариантлар классларга тақсимланаётганда ҳар бир вариант навбати билан “тақсимлаш” графасидаги мос класси қаторига нуқта ва тире ёрдамида қуйидагича белгилар қўйилади ва у вариантнинг шу классда қанча марта такрорланишини кўрсатади. Масалан  21,0-22,4 вариант  мазкур графанинг ўзига мос қаторида 4 марта такрорланишини, 22,5-23,9 вариант эса 12 марта такрорланишини билдиради ва ҳ.к.

1   2   3   4   5   6   7   8   9   10

Қўзиларнинг тирик вазни бўйича классларга тақсимланиши 6-жадвалда келтирилган 

6-жадвал

Хўжаликдаги  100 бош қўзининг  тирик вазнини класслар бўйича тақсимланиши

Класслар чегараси Класслар ўртаси Тақсимланиш Такрорланиш
21,0-22,4 21,7 :: 4
22,5-23,9 23,2 12
24,0-25,4 24,7 16
25,5-26,9 26,2 12
27,0-28,4 27,7 19
28,5-29,9 29,2 11
30,0-31,4 30,7 7
31,5-32,9 32,2 9
33,0-34,4 33,7 5
34,5-35,9 35,2 5
      Σf = n = 100

 

Вариантларни классларга тақсимлашда ҳатога йўл қўймаслик учун “тақсимлаш” графасидаги ҳамма кўрсаткичларни жамлаш керак. Уларнинг (Σf) йиғиндиси танламадаги вариантларнинг умумий сони(n)га тенг бўлиши лозим.

Вариантларнинг класслар бўйича тақсимланишини акс эттирувчи икки қатор сонлар вариацион (ўзгарувчан) қатор деб аталади. Юқорида таҳлил қилган мисолимизда вариацион қаторни қуйидагича ёзиш мумкин.

 

Класслар, W 21,0 22,5 24,0 25,5 27,0 28,5 30,0 31,5 33,0 34,5
Вариантлар сони, f 4 12 16 12 19 11 7 9 5 5

Агар вариантлар бир-биридан сифат жиҳатдан фарқ қилса, бу фарқ белгиларнинг сифат ўзгарувчанлиги ёки альтернатив ўзгарувчанлик деб аталади (масалан қўйларнинг туси, қора, сур, кўк, оқва ҳ.к.). Агар вариантлар бир-биридан миқдор жиҳатидан фарқ қилса, бу миқдор ўзгарувчанлиги дейилади (масалан сурувдаги қўйлар тирик вазни, жун қирқими миқдори ва ҳ.к.).

Миқдор ўзгарувчанлиги икки хил: узлукли ва узликсиз бўлади.

-вариантларнинг биринчисидан иккинчисига ўтиш жараёнлари узлуксиз бўлса, миқдор ўзгарувчанлиги ҳам узликсиз бўлади, яъни ўрганилаётган миқдорнинг ўзгариши кичик сонлардан иборат (икки миқдор оралиғидаги айирма чексиз кичик бўлса у узликсиз миқдор деб аталади, масалан ҳайвоннингзгарувчанлиги ҳам узликсиз бўлади, яъни ўрганилаётган миқдо миқдор бутун сонлардан ташқари каср сонларда ҳам ифодаланиши мумкин.

-узлукли миқдор-вариантларнинг  биринчисидан иккинчисига ўтиш жараёни узликли бўлса, миқдорнинг ўзгарувчанлиги узликли (дискрет) бўлади, яъни миқдорнинг чегараланган сонга ўзгариши (икки миқдор оралиғидаги айирма) узликли миқдор деб аталади. Масалан: ҳайвонларнинг туққандаги болалари сони, чўчқаларда сўрғичлар сони, ўсимликларда япроқлари сони ва ҳ.к.

Мисол. Қоракўл қўзиларининг жун толасининг узунлиги сурувдаги ҳар бир қўзи жун толасининг узунлиги бўйича аниқланади. Бу маълумотлар асосида қуйидаги танлама тузилади. Вариантларни классларга тақсимлаш юқорида қайд этилгандек амалга оширилади.

 

Қўйлар сурувидан олинган 80 бош қўзиларнинг жун толаси узунлиги, мм

11; 10; 12; 13;   9;  8; 10; 11; 12; 13;14; 10;    9; 12;  7;   8; 10; 12; 11; 8;

  9; 10; 12; 14; 11;  8; 12; 14; 10; 11;  6;   8;    9; 12;  7;   8; 11; 10; 12; 9;

10;   9; 12; 13; 10; 11;  7;   9; 12; 10; 11; 13; 14; 12; 12; 13;14; 11; 10; 9;

  8;  10;  7; 10; 11;   9;  6;   7;   8; 12; 14; 12; 13; 12; 11; 10;14; 12;   9; 8;

Умумий вариантлар сони – n=80; минимал варианта х-6, максимал варианта х-14 (жадвалда бу вариантлар ажратилган) Lim 14-6=8. Биринчи классга жун тола узунлиги 6 мм бўлган қўзилар, иккинчи классга 7 мм ва ҳ.к. жами 9 класс.

7-жадвал

Қўйлар сурувидаги 80 бош қўзини жун толаси узунлиги бўйича классларга тақсимлаш

Класслар чегараси Тақсимлаш Такрорланиш
6   2
7   5
8   9
9   10
10   14
11   11
12   15
13   6
14   8
    Σf = n = 80

 

ва қуйидагича вариацион қатор тузилади.

 

Класслар, W 1 2 3 4 5 6 7 8 9
Вариантлар сони, f 2 5 9 10 14 11 15 6 8

Юқорида кўриб чиқилган ҳар иккала мисоллар ўртаси(қоракўл қўйларининг тирик вазни ва қўзиларнинг жун толаси узунлигининг тақсимланиши)да сезиларли даражада фарқ кузатилади. Биринчи ҳолатда тирик вазн бўйича лимитлар орасида ҳар қандай сон бўлиши мумкин яъни ўлчаш аниқлигига боғлиқ ҳолда алоҳида вариантларни 38 кг, ёки жуда аниқликда 38,1;38,2 ва ҳ.к. ёзиш мумкин. Ўрганилаётган белги узликсиз ўзгаради. Иккинчи ҳолатда эса белги узликли (дискрет) яъни алоҳида вариантлар қўзиларнинг жун толасининг узунлиги фақат бутун сонлар билан ифодаланади (6,7, 8, 9….15).

Вариацион эгри чизиқ

Вариацион қатор бир неча класслардан иборат бўлганлиги учун уни графикда эгри чизиқ (полигон тақсимланиш) ёки гистограмма шаклида ифодлаш мумкин.

Вариацион қаторни эгри чизиқ ёки гистограмма шаклида ифодалаш учун кордината тизимидан фойдаланиб, график тузилади: горизантал (ордината) ўқ бўйича классларни, вертикал (абсцисса) ўқ бўйича вариантларнинг такрорланиш сони жойланади.

Кординатанинг ордината ўқида жойлашган класслар кўрсаткичлари ва абсцисса ўқида жойлашган вариантларнинг такрорланиш сонининг перпендикуляр кесишган жойига нуқта қўйилади. Сўнгра бу нуқталар синиқ чизиқлар орқали ўзаро туташтрилиб, эгри чизиқ ёки полигон тақсимланиш деб номланган шакл олинади (1-расм).

Ҳар бир класснинг такрорланишини алоҳида устунчалар шаклида тасвирланса гистограмма деб номланган зинали шакл пайдо бўлади (2-расм).

Ўртача арифметик қийматни ҳисоблаш

Биологик объектнинг белги ва хусусиятлари катталигини ўрганишда ўртача арифметик қиймат (М), тўпламни тавсифловчи асосий кўрсаткич ҳисобланади. Ўртача арифметик қиймат танламанинг кам (п25) ёки кўп (п25) сонлигига боғлиқ ҳолда кичик ва катта танламалар усулида ҳисобланади.

Кичик танламалар усулида ўртача арифметик қийматни ҳисоблаш

 Ўртача арифметик қийматни, кичик танламалар усулида ҳисоблашда ҳамма вариантлар сони жамланиб, йиғинди (Σ), вариантлар сони(n)га бўлиниб, ўртача арифметик қиймат (М) топилади.

  бу ерда Σх- вариантлар йиғиндиси.

Кичик танламалар усулида ўртача арифметик қийматни топиш энг тўғри усул ҳисобланади, ҳисоблаш техникаси етарли бўлганда кўп сонли (п) танламаларни ҳам 1-формула ёрдамида ҳисоблаш тўғри бўлади.

Мисоллар.

1-машқ. “Лира” линиясидан олинган қўзиларнинг туғилгандаги (йирик болалиги) тирик вазни 4,2; 4,4; 4,8; 4,3; 3,2; 4,3; 4,2; 4,1; 3,9;4,0 кг. “Лира” линиясига мансуб қоракўл қўзиларининг ўртача тирик вазнини аниқланг?

2-машқ. “Интенсив” линиясидан олинган қўзиларнинг туғилгандаги (йирик болалиги) тирик вазни 4,1; 4,2; 3,4; 3,5; 4,3; 4,4; 4,2; 4,1; 4,2; 5,1; 4,0 кг. “Интенсив” линиясига мансуб қоракўл қўзиларининг ўртача тирик вазнини аниқланг?

3-машқ. “Лира” ва “Интенсив” линиясидаги қўзиларни тирик вазн кўрсаткичи бўйича олинган маълумотларни таққосланг, қайси линиядаги қўзиларни урчитиш мақсадга мувофиқ.

Катта танламалар усулида ўртача арифметик қийматни ҳисоблаш

Ҳисоблаш техникаси воситалари етишмаганда кўп сонли танламаларда ўртача арифметик қийматни ҳисоблаш кўп меҳнат талаб қилади. Шу сабабли кўп сонли танламаларнинг ўртача арифметик қийматини аниқлашда бил восита усуллардан фойдаланилади. Қуйида ўртача арифметик қийматни ҳисоблашнинг ҳосилалар усулидан  фойдаланилади ва унда вариацион қатор тузилади. Катта танламаларда ўртача арифметик қиймат қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.

М=А+в  (2)   ёки     (3)

Бу  ерда А- эркин танланган шартли ўртача; в-тузатма.

Катта танламаларда ўртача арифметик қийматни ҳисоблаш учун вариацион қатор тузилади.

8-жадвал

Сурувдаги 100 бош қоракўл қўйларининг тирик вазнининг ўртача арифметик қийматини ҳисоблаш

Класслар (ўртаси) Такрорланиши, f Оғиши, а Такрорланиш ва оғиш кўпайтмаси.       fa
37,1 9 -4 -36
38,0 11 -3 -33
38,9 15 -2 -30
39,8 9 -1 -9
40,7 17 0 0
41,6 10 1 +10
42,5 13 2 +26
43,4 5 3 +15
44,3 7 4 +28
45,2 4 5 +20
  п=100   Σfa=-9

 

Вариацион қатордан шартли ўртача (А) танланади. Шартли ўртача сифатида класслар ўртасида жойлашган энг кўп вариант жойлашган класс танланади. Бизнинг мисолимизда А=40,7 кг тирик вазн.

2-формула бўйича ўртача арифметик қийматни шартли ўртача ёрдамида ҳисоблаш учун тузатма(в)ни топишимиз керак. Бунинг учун жадвалнинг учинчи графаси ўртача шартлидан бир класс оралиғига оғдирилади. Бу оғиш а ҳарфи билан белгиланади. Шартли ўртача деб танланган 40,7 класс (А=40,7) нўлга тенглаб олиб, 39,8 бир класс оралиғига оғади, 38,9 класс 2 га; 38,0 класс 3 га; 37,1 класс 4 класс оралиғига оғади. Бу классларнинг оғиши манфий, чунки уларнинг миқдори (А)шартли ўртачанинг миқдоридан кичик. 41,6; 42,5; 43,4; 44,3; ва 45,2 класслар шартли ўртачадан мос равишда 1; 2; 3; 4; 5 класслар оралиғига оғади. Аммо уларнинг оғиши мусбат, чунки бу классларнинг миқдори шартли ўртачадан катта (А). Оғишларни белгилар билан ёзиб, учинчи графа тўлдирилади. Ҳар бир класснинг оғиши (а), ўзига мос такрорланиш(f)га кўпайтирилади ва кўпайтма тўртинчи графага ёзилади. Ниҳоят нинг ҳамма кўрсатктчлари  белгиларини ҳисобга олган ҳолда, аввал ҳамма мусбат (+) сўнгра ҳамма манфий сонлар (-) жамланади. Катта йиғиндидан кичиги, каттасининг белгиси сақланган ҳолда ҳисобланади.

Бизнинг мисолимизда ҳамма +мусбат кўрсаткичлари +99 га, манфий сумма-108 га тенг. Уларнинг алгебрик суммаси (-108) + (+99) = -9.

f а йиғиндиси(Σfa)тўртинчи графанинг пастки қаторига ёзилиб қўйилади.

  Σfa ўзида шартли ўртача класслар интервалида вариантлар оғиши билан ўзгарадиган суммасини ифодалайди. Бизнинг мисолимизда у нўлга тенг эмас. 2-формуладан фойдаланиб катта танламаларда ўртача арифметик қийматни ҳисоблаш учун (в) тузатма катталигини ҳисоблаш лозим.

Шартли ўртачага тузатмани қўшиб, ўртача арифметик қийматни топамиз.

М=А+ = 40,7 + (-0,08) = 40,6 кг тирик вазн

Аниқланган ўртача арифметик қийматни ҳисоблаш

 Аниқланган ўртача арифметик қийматларнинг ўртачаси ўзида бир неча тўпламларнинг ўртача арифметик қийматинининг ўртачасини ўзида акс эттиради. Ва қуйидаги формула орқали ҳисобланади.

бу ерда М- аниқланган ўртача, М123……-биринчи, иккинчи, учинчи ва ҳ.к. тўпламларнинг ўртача арифметик қиймати, п1, п2, п3…тўпламларнинг миқдори.

Мисоллар.

1-машқ. Учта хўжаликдаги ҳисори зотли қўйларининг  ўртача тирик вазни ва бош сонлари маълум. Биринчи хўжаликда 70 кг, 350 бош, иккинчи хўжаликда 72 кг, 270 бош ва учинчи хўжаликда 75 кг, 530 бошни ташкил қилади. Хўжаликлар маълумотлари асосида қўйларнинг ўртача тирик вазнини аниқланг?

Аниқланган ўртача арифметик қийматни ҳисоблашда, ҳар бир хўжаликдаги совлиқларнинг аниқланган ўртача тирик вазнини ва танламанинг ҳажми(п)ни ҳисобга олиш лозим.

Юқорида қайд этилган формуладан фойдаланиб: хўжаликлардаги қўйларнинг ўртача тирик вазнини аниқлаймиз.

Учта хўжаликдаги ҳисори зотли қўйларнинг ўртача арифметик қиймати 72,56 кг тенг.

2-машқ. Қуйида келтирилган маълумотлар асосида қоракўлчилик хўжаликларида 32177; 27388; 29941 бош қўйлар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бир бошидан бир йилда, мос равишда ўртача 2270; 2410; ва 2340 граммдан жун қирқиб олинган. Хўжаликлар бўйича ўртача жун қирқими миқдорини ва аниқланган ўртачасини аниқланг?

Тўпламдаги белгилар хилма-хиллигининг кўрсаткичлари

 Тўпламдаги белгилар хилма-хиллигининг кўрсаткичларини маълум даражада аниқловчи кўрсаткич лимитлар ҳисобланади ва у вариантларнинг максимал ва минимал миқдорини тавсифлашга хизмат қилади. Аммо бу кўрсаткич белгилар хилма-хиллигини тўлиқ тавсифлашга этарли эмас, чунки лимит мазкур белги тўғрисида тўлиқ тавсиф бермаслиги ва гуруҳлар ичидаги хилма-хиллик даражасини батафсил ифодалай олмайди. Шу сабабли биометрияда бошқа кўрсаткичдан, яъни ҳар бир вариантнинг ўртача арифметик қийматидан оғиши(аниқроғи, уларнинг квадратлари)ни ҳисобга олувчи кўрсаткичдан фойдаланилади.

Масалан, бир хил яғрин баландлигига М1 =65 см ва М2 = 65 см эга бўлган, иккита гуруҳдаги қўйларнинг лимити-биринчи гуруҳда 60-70 см иккинчи гуруҳда 55-75см бўлиб, биринчи гуруҳда такрорланиш чегараси D1=10 смни, иккинчи гуруҳда D2=20 см бўлиши кузатилди. Шундай қилиб, ўртача кўрсаткичи бир хил бўлган гуруҳлар бир турда бўлмаслиги мумкин.   

  Селкцияда популяциядаги белгиларнинг хилма хиллик даражасини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Белгилар хилма хиллигининг энг яхши кўрсаткичи ўртача квадратик оғиш (σ) ҳисобланади ва у ҳар бир вариантнинг ўртача арифметик қийматдан оғишини ҳисобга олади.

Кичик танламаларда ўртача квадратик оғишни ҳисоблаш

 Кичик танламаларда ўртача квадратик оғиш қуйидаги формула орқали ҳисобланади.  

Мисол. Серпушт типдаги қоракўл қўйларидан олинган қўзиларнинг туғилгандаги тирик вазни тўғрисидаги маълумотлар асосида ўртача квадратик оғишни ҳисобланг?

9-жадвал

Кичик танламалар усулида ўртача квадратик оғишни ҳисоблаш

Қўзиларнинг тирик вазни, v Оғиши, v-М Оғиш квадрати,

 (v-М)2

3,5 -0,38 0,1444
3,9 +0,02 0,0004
4,2 +0,32 0,1024
4,0 +0,12 0,0144
3,8 -0,08 0,0064
4,3 +0,42 0,1764
3,4 -0,48 0,2304
4,2 +0,32 0,1024
3,8 -0,08 0,0064
3,7 -0,18 0,0324
∑v=38,8 ∑ v-М =0 ∑(v-М)2=0,816

Биринчи графага вариантлар (қўзиларнинг тирик вазни) ёзилади. Вариантлар жамланиб, йиғиндини вариантлар сони(п)га бўлиб, ўртача арифметик қиймат (М) топилади.

Сўнгра ўртача арифметик қиймат(М)дан, ҳар бир вариантнинг кўрсаткичи (v-М)ни айириб, яъни ўртача арифметик қийматдан вариантлар оғиши аниқланиб, иккинчи графага ёзилади. Иккинчи графанинг тўғри тўлдирилганлигини текшириш учун (v-М) нинг мусбат ва манфий фарқи жамланади, йиғинди нўлга тенг бўлса графа тўғри тўлдирилган бўлади. Ҳар бир вариантнинг оғиши квадратга (v-М)2  кўтарилади ва учинчи графа тўлдирилади.

  Ниҳоят учинчи графанинг кўрсатуичлари жамланиб, квадратлар оғиши йиғиндиси – Σ (v-М)2 учинчи графанинг жамига ёзилади. Ўртача квадратик оғиш қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.

Бизнинг мисолимизда:

  Сигма белгининг хилма хиллик кўрсаткичи ҳисобланади. Уч сигма қоиасига биноан ҳамма вариантлар +3σ дан -3σ интервали оралиғига жойлашиши лозим. Мазкур мисолда қўзиларнинг тирик вазни бош тўпламда 3,88-3х0,3 ва 3,88+3х0,3 яъни 2,98 ва 4,78 оралиғида жойлашиши лозим, бу ҳақиқатга тўғри келишини кўрсатади.

Катта танламаларда ўртача квадратик оғишни ҳисоблаш

Катта танламаларда ўртача квадратик оғишни юқорида қайд этилган (5) формула ёрдамида аниқлаш ҳисоблаш техникаси етарли бўлмаганда жуда мураккаб, шу сабабли бундай ҳолатда қуйидаги формуладан фойдаланилади.

Бу ерда k-класслар оралиғидаги катталик,

f-такрорланиш,

a-класслар оралиғи ифодаланган шартли ўртача классдан оғиш

n- танламадаги вариантлар сони

Мавзуни ўзлаштириш учун мисоллар.

Хўжаликда 100 бош қоракўл қўйлари тирик вазнининг ўртача квадратик оғишини 4-жадвал маълумотларидан фойдаланиб, ҳисобланг?

Жадвалнинг биринчи графасига қаторлар сонига мос класслар (класслар ўртаси) ёзилади. Иккинчи қаторга класларга мос такрорланишлар ёзилади. Сўнгра шартли ўртача (А) танланиб, класслар оралиғида ифодаланган шартли ўртачадан ҳар бир класснинг оғиши (а) аниқланади ва учинчи графага ёзилади.

Такрорланишни (f) ҳар бир класс оғиши(а)га кўпайтириб, fa кўпайтмаси олинади ва тўртинчи графага ва унинг суммаси шу графанинг охирига ёзилади. Бешинчи графани тўлдириш учун тўртинчи графадаги fa, учинчи графадаги а нинг мос кўрсаткичи билан кўпайтирилади. Бу графадаги сонлар ҳамиша мусбат кўрсаткичга эга бўлади, чунки манфий сонлар ҳам квадратга кўтарилганда мусбат ҳосилага эга бўлади.

10-жадвал

Хўжаликдаги 100 бош қоракўл қўйининг ўртача квадратик оғишини ҳисоблаш

w f a fa fa2
37,1 9 -4 -36 144
38,0 11 -3 -33 99
38,9 15 -2 -30 60
39,8 9 -1 -9 9
40,7 17 0 0 0
41,6 10 +1 +10 10
42,5 13 +2 +26 52
43,4 5 +3 +15 45
44,3 7 +4 +28 112
45,2 4 +5 +20 100
k=0,9 n=100   Σfa= – 9 Σfa2=631

 

Ниҳоят бешинчи графа кўрсаткичлари жамланиб, йиғинди Σfa2 олинади ва графанинг охирига ёзилади. Олинган маълумотлар асосида 6 формулага асосан ҳисобланади.

   ===

=0,9х2,49=2,24

 

Шундай қилиб, олинган вариацион қаторнинг ўртача квадратик оғиши 2,24 га тенг. Эътиборга олиш лозимки сигма иккита (+ ва -) белгига эга. Бу вариантнинг ўртача арифметик қийматидан мусбат ва манфий томонга оғишидан гувоҳлик беради.

Махсус ҳисоб китоблар кўрсатадики, М±1σ доирасида тўпламнинг 68% варианти, М±2σ доирасида 95,5% варианти ва М±3 σ доирасида деярли амалдаги ҳамма вариантлар яъни 99,7% варианти учрайди.

2-расм. Ўртача арифметик қийматдан ±1; ±2;±3; га оғгандаги вариантлар улуши.

Бизнинг мисолимизда М+3σ = 40,6+3 х 2,26= 40,6+6,78=47,38 кг;

М-3σ=40,6-3 х 2,26=40,6-6,78=33,82

Альтернатив белгилар учун хилма-хиллик кўрсаткичини ҳисоблаш

 Альтернатив белгилар учун хилма-хиллик кўрсаткичи мутлақ ва нисбий ифодаланган ўртача квадратик оғиш ёрдамида аниқланади.

  Бу ерда: р- тўпламда мазкур белгига эга бўлган индивидлар улуши; q- бу белгидан ҳоли бўлган индивидлар улуши.

Мавзуни ўзлаштириш учун мисоллар: Дағал жунли қўйларни, майин жунли қўчқорлар билан чатиштиришдан олинган 900 бош қўйдан мақсадга мувофиқ типда 585 бош ва талабга жавоб бермайдиган типдаги 315 бош қўйлар олинган. Шу  кўрсаткич бўйича ўртача квадратик оғиш катталигини ҳисоблаб топиш талаб этилади.

Мақсадга мувофиқ бўлган ва бўлмаган типдаги қўйлар нисбати:

Ҳисобларнинг тўғрилиги р + q= 1 формуласи ёрдамида σ = 0,65 + 0,35=1 аниқланади.

Ўртача квадратик оғиш 

Мавзуни мустаҳкамлаш учун машқлар:

1-машқ. Коракўл қўйлари сурувида 700 бош қўйлар мавжуд бўлиб, шундан 475 боши қора, 225 боши кўк рангли қўйларни ташкил қилади. Сурувдаги кўк рангли қўйларнинг ўртача квадратик оғиш миқдорини аниқланг.

2-машқ. Мўйначилик фермасида мавжуд бўлган 85 бош норканинг 60 боши жигар рангда. Жигар ранг кўрсаткичи бўйича ўртача квадратик оғишни ҳисобланг.

Ўзгарувчанлик (вариация) коэфициентини ҳисоблаш

 Ўзгарувчанлик ўртача квадратик оғиш деб аталадиган катталик ёрдамида ҳисобланади. Ўртача квадратик оғиш тирик вазн ўрганилганда-кг, тана ўлчовлари олинганда-см, сутнинг ёғлилиги аниқланганда-%, гемоглабинлар миқдори аниқланганда – донада, ва ҳ.к. ифодаланиб, у маълум бир арифметик катталикдаги гуруҳ учун белгининг хилма-хиллик кўрсаткичи ҳисобланади. Турли ўлчов бирликларида ифодаланган ва таққосланаётган гуруҳларнинг арифметик ўртачасида катта фарқ бўлган белгилар хилма-хиллигини ўрганишда ўртача квадратик оғиш кўрсаткичидан фойдаланиб бўлмайди. Бундай ҳолатда бошқа кўрсаткичдан ўзгарувчанлик (вариация) коэфициенти(Сv)дан фойдаланилади ва у қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади.

Гуруҳлардаги турли белгиларнинг хилма-хиллигини қуйидаги кўрсаткичлар бўйича таққослаш лозим бўлганда, олинган маълумотларни                                                          М         σ

Қўйларнинг тирик вазни,кг                          42,0      3,6

Қўйларнинг жун қирқими,кг                        1,8        0,28

Қўйлар яғринининг баландлиги,см              62,0      5,3

8-формулага қўйиб аниқланади.

Турли ўлчов бирликларида ифодаланган кўрсаткичларнинг ўзгарувчанлик коэффициентлари ўзаро таққосланганда, энг кўп хилма-хиллик қўйларнинг жун қирқими миқдорида, энг кам хилма-хиллик эса яғрин баландлигида кузатилди.

Меъёрлашган оғишни ҳисоблаш

Меъёрлашган оғишдан селекцион ва ветеринария кўрсаткичларини таҳлил қилишда фойдаланилади, масалан наслли ҳайвонларни сифати бўйича баҳолашда, турли тўпламдаги ҳайвонларнинг кўрсаткичларини таққослашда, гуруҳдаги касал ҳайвонларнинг соғайишини мулоҳоза қилишда кенг фойдаланилади.

Ўртача квадратик оғиш ва ўзгарувчанлик коэфициенти вариацион қаторнинг тўлиқ хилма-хиллигини тавсифловчи кўрсаткичлар ҳисобланади. Тўпламдаги алоҳида вариант(ёки вариантлар гуруҳи)нинг хилма-хиллигини тавсифловчи кўрсаткич бўлиб, меъёрланган оғиш (t) кўрсаткичи хизмат қилади. У ҳам белгининг хилма-хиллик кўрсаткичи бўлиб, ўртача арифметик қийматдан вариантларнинг мос равишда оғишини сигма (σ) бирликларида ифодаланишини акс эттиради ва қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.

Ҳар бир вариантанинг хилма-хиллиги, t қийматининг маълум бир кўрсаткичи билан тавсифланади. Агар t қайси бир вариантнинг қиймати +1 га тенг бўлса, бу варианта ўртача арифметик қиймат(М)дан 1 сигма катталиги кўп. Агар бошқа бир вариант -2 га тенг бўлса, у ўртача арифметик қиймат(М)дан 2 сигмага кичик эканлигини билдиради.

Мавзуни мустаҳкамлаш учун машқлар

1-машқ. Қоракўл зотли қўчқордан иккита наслли қўчқорча олинган. Уларни тенгқурларининг кўрсаткичлари билан солиштириб, наслли қўчқор ўғиллари маҳсулдорлигининг меъёрлашган оғишини ҳисобланг ва қўзиларни сифати бўйича хулоса қилинг.

11-жадвал

Кўрсаткичлар Ўлчов бирлиги Тенгқурлари Наслли қўчқор ўғиллари
М σ биринчиси иккинчиси
Тирик вазни кг 4,2 0.12 4,4 4,5
Жун толаси узунлиги мм 8,0 0,31 8,5 9,1
Гул узунлиги мм 100 7,56 120 110

t 1

t1

 t2

t2

t3

t3

2-машқ. Меъёрланган оғиш миқдорини таққослаш йўли билан умумий келиб чиқишга эга бўлган иккита 18 ойлик қўчқорларнинг қайси хўжаликда яхши парваришланганлигини аниқланг. Улардан бири ноқулай шароитда, вазни 42 кг, иккинчиси қулай шароитда ўстирилган, тирк вазни 48 кг. Бир ярим ёшли қўчқорларнинг ўртача тирик вазни биринчи хўжаликда М1=44 кг, σ2 = 3,56 кг, иккинчи хўжаликда М2=46 кг, σ2 = 3,75 кг ташкил қилади.

Белгиларнинг ўзаро боғлиқлигини ўлчаш

Ҳайвонларда бир неча белгилар тўпламини бир вақтда ўрганишда кўпчилик ҳолатларда уларнинг ўртасида ўзаро боғликлик кузатилади. Организимда белги ва хусусиятларнинг ўзаро боғликлигига корреляция дейилади. Корреляцион боғлиқлик мусбат ва манфий бўлиши мумкин. Агар бир белгининг ошиши билан иккинчи белгининг микдори ҳам ошса, бундай боғлиқлик тўғри ёки мусбат корреляцион боғлиқлик деб аталади ва аксинча битта белгининг ошиши билан икинчи белги камайса бундай боғлиқлик тескари ёки манфий корреляцион боғлиқлик деб аталади.

Белгилар ўртасидаги корреляцияни ўрганиш генетик-селекцион муоммоларни ечишда катта аҳамиятга эга. Ҳайвонларда белгилар ўртасидаги генетик ва фенотипик корреляцияни аниклаш, селекцион  жараёнларни тезлаштириш ҳамда кутиладиган натижаларни башорат қилишда фойдаланиш мумкин

Белгиларнинг ўзаро боғлиқлигини ўлчайдиган асосий кўрсаткичлар: корреляция коэффициенти (r) ва регрессия коэффициенти (R) ҳисобланади.

Агар коррелеяция коэффициенти ±1 яқинлашса (г→+1) биринчи белгининг ошиши билан иккинчи белги ҳам шунча ошади, агар корреляция коэффиценти -1 яқинлашса (г→-1) бир белгининг ошиши ёки камайиши иккинчи белгининг ошиши ёки камайишига сабаб бўлади.

Коррелеяция коефициенти (-1 ва +1) оралиғидаги интервалда жойлашган бўлади, яъни (-1).

Ўрганилаётган икки белги ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ва уларнинг ўзаро боғлиқлик даражаси, коррелеяция коэффициентини ҳисоблаш йўли билан аниқланади.

Фенотипик корреляция коэффициенти ҳам кичик (п25) ва катта (п25) танламалар усулида ҳисобланади.

Кичик танламалар усулида фенотипик корреляция коэффициентини ҳисоблаш

Фенотипик корреляция кичик танламалар усулида қуйидаги формулалардан бирининг ёрдамида ҳисоблаш кўлланилади.

 (10)ёки     (11)

Бу ерда п – иккита белгиси бўйича ўрганиладиган ҳайвонлар сони,х ва у, биринчи ва иккинчи белгиларнинг миқдори;d-белгилар ўртасидаги фарқ. С- қуйидаги формулалар ёрдамида ҳисобланадиган марказий оғиш квадратларининг суммаси. С-катталик, белгилар бўйича алоҳида ҳисобланади

Кичик танламаларда фенотипик корреляция коэфициентини ҳисоблаш учун жадвал тузиб, унинг биринчи графасининг биринчи қаторига  бир ҳайвоннинг ўрганилаётган белгиси (х), иккинчи графасига айнан шу ҳайвоннинг иккинчи белгиси (у) ва шу тариқа танламадаги қолган ҳайвонларнинг белгилари ёзилиб чиқилади.Учинчи графага биринчи ва икинчи белги кўрсаткичларининг кўпайтмасини (ху), тўртинчи графага биринчи белгининг квадратини (х²), бешинчи графага  иккинчи белгининг квадратини (у)², ва олтинчи графага биринчи ҳамда иккинчи белги кўрсаткичларининг айирмасини (d=х-у) ва еттинчи графага ушбу айирманинг квадрати ёзилиб, жадвал тўлдирилади. Ҳар бир графанинг кўрсаткичлари жамланиб йиғинди – Σ, ҳисобланади. Бу жадвал 12 формула оркали Сх,Су,Сd миқдорини ҳисоблаш имкониятини беради.

Фенотипик корреляция коэффициенти қуйидагича ҳисобланади. Қўйларнинг тирик вазни (х) ва улардан қирқиб олинган жун миқдори ўртасидаги корреляция коэффициентини ҳисоблаш учун жадвал тузамиз. Жадвалнинг ҳар бир графасини юқорида қайд этилган қоидага биноан тўлдириб чиқамиз.

12-жадвал

Қўйлар нинг тирик вазни

х

Жун қиркими миқдори у  

ху

 

х²

 

у²

 

d=х-у

 

70 4.0 280 4900 16 66 4356
61 3.3 201.3 3721 10.89 57.7 3329.29
55 3.0 165 3025 9 52 2704.0
60 3.2 192 3600 10.24 56.8 3226.24
65 3.5 227.5 4225 12.25 61.5 3782.25
55 3.0 165 3025 9 52 2704
67 3.7 247.9 4489 13.69 63.3 4006.89
71 4.1 291.1 5041 16.81 66.9 4475.61
Σ х=504 Σ у=27,8 Σ ху=1769,8 Σ х²=32026 Σу²=97.8 Σ d=476.2 Σ d²=28584.2

Ҳар бир графа кўрсаткичлари жамланиб йигинди(Σ)ни топамиз ва шу йиғиндилар асосида Сх,Су,ваСd нинг катталигини аниқлаймиз

Ҳисобланган С катталикнинг кўрсаткичлари 10 формулаларга қўйилиб корреляция коэффициенти ҳисобланганда                                                                

1769,8 – 504 х 27,8 

                  8            1769,8-1751,4       18,4

 ——————- =—————— = ———-     =0,98

          √270 х 1,28       √345,6                  18,59                     

              

Ҳисобланган С катталикнинг кўрсаткичлари 11 формулаларга қўйилиб корреляция коэффициенти ҳисобланганда:

Ўрганилган белгилар ўртасидаги корреляция коэффициенти юқори мусбат ёки туғри корреляция мавжудлигидан далолат беради.

Мавзуни мустаҳкамлаш учун машқлар:

1-машқ. Кумуш рангбарангликдаги сур қоракўл совлиқларининг қўзилик давридаги жун толасининг оқиш учга ўтиш зонасининг узунлиги (х) ва уларнинг қизлари жун толасининг оқиш учга ўтиш зонасининг узунлиги (у) ўртасидаги корреляция коэффициентини ҳисобланг?

Кумуш рангбарангликдаги совлиқлар ва уларнинг қўзилари жун толасининг оқиш учга ўтиш зонаси ўртасидаги корреляцияни ҳисоблаш

Совлиқлар жун толасининг оқиш учга ўтиш узунлиги, х  

5

 

6

 

5

 

5

 

6

 

5

 

3

 

4

 

6

 

6

 

7

Қизлари  жун толасининг оқиш учга ўтиш узунлиги, у  

6

 

4

 

6

 

3

 

6

 

3

 

5

 

2

 

5

 

7

 

4

Катта танламаларда фенотипик корреляция коэффициентини ҳисоблаш

 Катта танламаларда фенотипик корреляцияни ҳисоблашда одатда қуйидаги формуладан фойдаланилади:

     ∑faxfy-nxy

r = ——————

n SxSy

бу ерда ах-биринчи белги бўйича ўртача шартли синфдан оғиши; ау-иккинчи белги бўйича ўртача шартли синфдан оғиши; f –корреляцион панжарада такрорланиш; n- ҳайвонлар сони; S биринчи ва иккинчи қатор белгилар учун қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

      ∑fa

 = ——                                                   

S=

n

      

Фенотипик корреляция коэффициентини катта танламалар усулида хисоблашда вариантлар сони п> 25 бўлган  ҳар бир ҳайвонга  мансуб иккита белги 1-жадвал шаклида ёзилиб, тўплам шакиллантирилади

1-жадвал

                             
                             
    Қоракўл қўзилари гул узунлиги (х) ва жун толаси узунлиги (у)

N х у N х у N х у N х у N х у N х у
1 60 7 36 60 9 71 70 8 106 80 12 141 70 7 176 70 7
2 70 14 37 70 8 72 80 8 107 70 8 142 40 11 177 80 8
3 80 12 38 50 14 73 60 14 108 30 13 143 70 7 178 70 7
4 50 12 39 60 7 74 60 9 109 70 7 144 60 9 179 60 14
5 30 15 40 40 11 75 50 11 110 70 14 145 70 7 180 70 7
6 50 11 41 80 8 76 70 7 111 60 9 146 40 14 181 70 7
7 30 12 42 70 7 77 30 15 112 30 12 147 60 7 182 80 12
8 80 10 43 60 14 78 80 10 113 60 7 148 70 12 183 70 7
9 80 12 44 70 8 79 50 11 114 40 14 149 60 11 184 40 11
10 80 8 45 70 7 80 50 12 115 40 11 150 80 8 185 60 9
11 40 14 46 50 12 81 80 12 116 60 9 151 60 14 186 40 14
12 70 10 47 80 10 82 50 9 117 80 8 152 80 10 187 70 7
13 40 11 48 60 7 83 50 14 118 50 14 153 70 10 188 50 14
14 70 8 49 50 14 84 70 10 119 80 10 154 80 8 189 80 8
15 30 12 50 60 9 85 40 11 120 70 7 155 70 14 190 80 12
16 80 12 51 80 8 86 80 10 121 30 12 156 60 7 191 70 10
17 30 15 52 80 14 87 50 14 122 70 10 157 50 11 192 50 12
18 60 11 53 70 10 88 80 12 123 70 8 158 30 15 193 80 8
19 50 14 54 60 12 89 80 8 124 30 15 159 50 12 194 40 14
20 40 9 55 50 9 90 60 11 125 40 9 160 70 8 195 70 8
21 30 13 56 70 8 91 40 14 126 70 10 161 60 14 196 50 7
22 80 10 57 70 14 92 70 7 127 60 12 162 40 9 197 50 11
23 50 9 58 50 7 93 70 8 128 80 10 163 40 14 198 50 14
24 50 14 59 40 9 94 30 13 129 50 14 164 60 11 199 70 8
25 80 8 60 70 7 95 50 7 130 50 9 165 80 12 200 50 12
26 60 9 61 30 15 96 70 7 131 50 12 166 30 13 201 30 15
27 50 7 62 70 7 97 50 14 132 60 9 167 80 10 202 80 10
28 40 14 63 80 10 98 70 7 133 40 14 168 50 14 203 70 7
29 80 8 64 70 12 99 80 10 134 70 10 169 50 9 204 70 12
30 40 7 65 60 9 100 80 8 135 60 7 170 70 12 205 70 7
31 80 14 66 60 7 101 30 15 136 30 13 171 60 9 206 60 9
32 60 7 67 60 14 102 40 7 137 40 7 172 60 12
13 60 14 68 70 7 103 50 9 138 60 14 173 50 9
34 80 12 69 60 9 104 60 12 139 50 7 174 30 15
35 70 12 70 60 9 105 80 8 140 80 12 175 70 7
                       
                             
                             
                             
                             
                             
                             
                             
                             
                             
                             

 

Фенотипик корреляция коэффициентини катта танламаларда ҳисоблашда корреляцион панжарадан фойдаланилади. Корреляцион панжарани тузишда қуйидагиларга эътибор берилади:

-синфлар орлиғи миқдори, синфлар чегараси ва синфлар сонини аниқлаш,

-панжарада биринчи белги синфлари юқориданпастга қараб, биринчи устунга вертикал равишда, иккинчи белги синфлари биринчи каторда чапдан ўнга, горизонтал равишда ёзилади,

-синфлар чизиқлар орқали ажратилиб тўғри чизиқ иккинчи белги синфларининг охиригача чапдан ўнгга қараб давом эттирилиб, иккинчи белги синфларини ажратувчи чизиқлар юқоридан пастга, вертикал равишда биринчи белги синфларининг охиригача чизилади.

Вертикал ва горизонтал чизиқлар чизилиб, улар бир-бири билан кесишиб, корреляцион панжара катакларини шакиллантиради

Сўнгра ҳайвонларнинг ҳар иккала белгиси ҳисобга олинган ҳолда корреляцион панжарага жойлаштирилади. Масалан: қоракўл қўзилар гул узунлиги 80 мм, жун тола узунлиги 8 мм бўлган  қўзилар, гул узунлиги бўйича 71-80 жун тола узунлиги бўйича 9-8 синфлар яьни кўрсатилган синфлар кесишган катакга жойлаштирилади ва ҳ.к.

Икки белги буйича 206 бош қўзини корреляцион панжарага жойлаштириш 2-жадвалда кўрсатилган.

2- жадвал

Корреляцион панжарада иккита белги бўйича ҳайвонларнинг тақсимланиши

х/у 14-15 12-13 10-11 8-9 6-7
30-40  40 +2 80 160
41-50 36 +1 36 36
51-60 39 0 0 0
61-70 40 -1 -40 40
71-80 51 -2 -102 204
44 36 35 51 40 206      
-2 -1 0 +1 +2        
-88 -36 0 51 80        
176 36 0 51 160        

Ҳар иккала белги кўрсаткичлари  корреляцион панжарага жойлаштириб бўлингандан сўнг яна қайтадан корреляцион панжара чизилиб, унинг катакларига мос равишда такрорланишлар сони ёзилади. Кейинги ҳисоб- китобларни амалга ошириш учун панжара ёнидан тўртта графа ва пастидан тўртта қатор қўшилади (2-жадвал) Сўнгра биринчи ва иккинчи белгилар бўйича шартли ўртача класс танланади (панжаранинг энг кўп вариантлар жойлашган класси). Бизнинг мисолимизда  гул узунлиги бўйича 51-60; жун толаси узунлиги бўйича 10-11  шартли ўртача синф ҳисобланади. Шартли ўртача классларнинг чегаралари қалин чизиқ билан чизилади, натижада корреляцион панжара 3- жадвалда белгиланганидек рим ракамлари I;II;III;IV; билан белгиланиб тўртта квадратга бўлинади. Сўнгра ҳар бир вариацион қатор бўйича одатдаги ҳисоб-китоблар амалга оширилади

Гул узунлиги бўйича вариацион қатордаги маьлумотлар корреляцион панжаранинг пастида жойлашган тўртта қаторда кўрсатилади; fх қаторда гул узунлиги бўйича класслар такрорланиши (ҳар бир графа ячейкаларининг индивидлари сони жамланади) ах– қаторда шартли ўртача синфдан оғиш (синфлар оралиғидаги сонда ифодаланган) 51-60 синф шартли ўртача синф деб танланиб унинг оғиши нолга тенг деб олинади Ундан чап тарафдагилар манфий оғишга мансуб класслар (-1); (-2); (-3) жойлашади. Ўнг тарафга мусбат оғишга мансуб класслар (+1); (+2); (+3) Ҳар бир класс бўйича fх иккинчи қаторда жойлашган ах билан кўпайтирилиб, натижа учинчи fх ах қаторига ёзилади. Сўнгра fхах қатор кўрсаткичлари ах кўрсаткичи билан кўпайтирилиб fх ах² ҳосиласи олинади ва тўртинчи қатор тўлдирилади.Худди шундай усулда жун толаси синфлари бўйича маьлумотлар ҳам қайта ишланади ва олинган натижалар панжаранинг ўнг томонидаги графаларга ёзилади.

3-жадвал

Қўзиларнинг гул узунлиги ва жун-тола узунлиги ўртасидаги корреляция коэффициентини ҳисоблаш

х/у 14-15 13-12 11-10 9-8 7-6
30-40 18 9 6 4 3 40 +2 80 160
41-50 I  12 7 5 II  7 5 36 +1 36 36
51-60 8 4 4 14 9 39 0 0 0
61-70     4 5 8 11 12 40 -1 -40 40
71-80 III 2 11 12 IV 15 11 51 -2 -102 204
44 36 35 51 40 206      
-2 -1 0 +1 +2        
-88 -36 0 51 80        
176 36 0 51 160        

 

Ҳар бир қаторнинг fхах кўрсаткичларини (белгисини ҳисобга олиб)жамлаб,

 Худи шундай тарзда Σ fх ах² ва Σ fy ay² кўрсаткичлари йиғиндиси ҳисобланади.

Σ fх ах = (176+36) + (51+160) =212+211= 423

Σ fy ay² = (160+36) + (40+204) = 196+244=440

Бу маълумотлар асосида β ва S миқдорини ҳисоблаш мумкин

 формулалар асосида ҳисоблаш мумкин

Корреляция коэффициентини    

формула асосида ҳисоблаш учун βх ва S миқдоридан ташқари Σхау кўрсаткичини хам аниқлаш лозим , бу ерда f-панжаранинг битта катагидаги ҳайвонлар сони ах-биринчи белги (гул узунлиги) бўйича шартли ўртача синфдан оғиш, ау-иккинчи белги (жун толаси узунлиги) бўйича шартли ўртача синфдан оғиш. Бу кўрсаткичлар ҳар бир квадрат бўйича алоҳида ҳисобланади.

Масалан I-квадрат ҳисоблари қуйидагича ҳисобланади

Гул узунлиги бўйича ўртача шартли синфи (-2) х 18 х (+2) (-1) х 9 х (+2)
I       (-2) х 12 х (+1)           (-1) х 7 х (+1)
Жун толаси бўйича шартли ўртача синф

Бу квадрат катакларда учта кўпайтма: биринчи катакдаги ҳайвонлар сони (f), иккинчи сутдорлиги бўйича шартли ўртачадан оғиш (ах) ва учинчиси тирик вазни  бўйича шартли ўртачадан оғиш (ау) катаклар унда f=о тўлдирилмайди

Σхау ни ҳисоблаш учун катаклардаги сонлар кўпайтирилиб, кўпайтма жамланади.

                    I квадрат             II квадрат                   III квадрат      IV  квадрат                                              

 (-2) х18х2=72         (+1) х 4 х 2=8        (-2) х 2 х (-2)=8        (+1) х 15 х (-2)=-30

 (-2) х12х1=-24        (+1) х 7 х 1=7        (-2) х 4 х (-1)=8        (+1) х 11 х (-1)=-11

 (-1) х9х2=-18          (+2) х 3 х 2=12      (-1) х11 х (-2)=22     (+2) х 11 х (-2)=-4    

           (-1) х7х1= – 7          (+2) х 5 х 1=10      (-1) х 5 х (-1)=  5      (+2) х 12 х(-1)=-24 

                  -121                             37                                43                             -109 

Ҳамма квадратлар бўйича хау  йиғиндиси:

                   -121+37+43–109=-150

Σх ау;х,у, Sх, Sу миқдорини формулага қўйиб,

Ҳисобланган корреляция коэффициенти (r) миқдори гул узунлиги ўлчами  билан жун толаси узунлиги ўртасида манфий боғланиш r = -0,35 борлигидан далолат беради

Алтернатив ўзгарувчанликдаги корреляция коэффициентини

ҳисоблаш

Ўрганилаётган биологик объектнинг белгилари миқдорий ва сифат белгиларга бўлинади.

Миқдорий белгилар ўлчов бирликлари (г, кг, т, мм, см, м, дона ва ҳ.к) орқали ўлчаш имконияти бўлган белгилар ҳисобанади.

Сифат белгилар эса белгининг сифатини (ранги,ялтироклиги, ипаксимонлиги,шохли ёки шохсизлиги ва ҳ.к) ифодаловчи белгилар ҳисобланади.

Алтернатив ўзгарувчанликдаги корреляция коэффициентини ҳисоблашда хам панжарадан фойдаланилади.

Панжара катакларида мавжуд бўлган тўртта такрорламани Р123,ва Р4 деб олиб, биринчи белгини -1,иккинчи белгини -2 рақами орқали ифодаласак,  корреляцион панжара қуйидаги шаклни олади.

16-жадвал

х/ у 1 2 Σ
1 Р1 Р2 Р3
2 Р3 Р4 Р12
Σ Р13 Р24 п1234

Алтернатив белгилар ўртасидаги корреляция коэффициенти қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.

Масалан: Сигирларни шохсиз буқа уруғи билан уруғлантирилганда 80 бош шохли ва 20 бош шохсиз бузоқ олинди. Шохли буқа уруғи билан уруғлантирилганда эса 40 бош шохсиз ва 35 бош шохли бузоқ олинган. Олинган маълумотлар асосида шохсиз буқалар ва уларнинг шохсиз болалари орасидаги корреляция коэффициентини ҳисобланг

Масалани ечишда алтернатив ўзгарувчанлик учун корреляцион панжара тузиб олинади.

17-жадвал

ху 1 2 3
1 80 20 80+20
2 40 35 40+35
3 80+40 20+35 п =80+20+40+35

ва формуладан фойдаланиб, алтернатив белгилар орсидаги корреляция коэффициентини ҳисоблаймиз

Кўриб чиққан мисолимизда r = 0,28 ни ташкил етиб, бу шохсиз буқалар ва уларнинг шохсиз болалари орасидаги корреляция коэффициентини кўрсатади.

Мавзуни мустаҳкамлаш учун машқлар.

1-машк. Хўжаликда мавжуд бўлган 200 бош ҳисори зотли совлиқлардан 160 бош қора ва 40 бош қизил рангли қўзилар олинган. Иккинчи хўжаликда эса 150 бош қизил рангли совлиқлардан 38 бош қизил ва 112 бош қора рангли қўзилар олинган. Совлиқлар ва қўзилар ранги орасидаги корреляция коэффициентини ҳисобланг?

 Регрессия коэффициентини ҳисоблаш

       Регрессия коэффициенти бир белгининг бир бирликка ўзгариши, иккинчи белгини ўртача қанчага ўзгаришини кўрсатади.

      Регрессия коэффициенти R- селексион жараёнларни такомиллаштиришда кенг фойдаланиладиган муҳим кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

Регрессия коэффициенти кичик танламаларда, биринчи белги бўйича

Σxy – ΣxΣy                   

Σy – п

иккинчи белги бўйича

Σxy – ΣxΣy                    

Σy – п

Катта танламаларда

иккинчи белги буйича

формулалар оркали хисобланади

Мавзуни мустаҳкамлаш учун машқлар

1-Машқ. Совлиқларнинг туғилгандаги тирик вазни ва қизларининг тирик вазни бўйича σх, σу, r, Rх/у ва Rу/х коэффциентларини қуйидаги жадвал маълумотларидан фойдаланиб ҳисобланг?

Совлиқлар ва уларнинг кизларининг тирик вазни, кг

Оналари 4,0 3,8 4,3 4,4 3,9 4,0 3,9 4,3 3,7 4,0
Кизлари 4,0 3,9 4,1 4,2 4,2 4,5 4,0 4,3 4,1 3,9

Генетик корреляция коэффициентини ҳисоблаш

Генетик корреляция, бирламчи белгиларнинг селекцияланишида иккиламчи белгиларнинг ўзгарувчанлигини кўрсатадиган коэффициент ҳисобланади.

Генетик корреляция (rg) С.Райт ва Л.Хейзел томонидан таклиф этилган формулалар асосида ҳисобланади.

                    (18)

                     (19)

Бу ерда: хх1-оналарининг иккита белгиси, уу1-қизларининг иккита белгиси; r xy1 ва r yx1-қизларининг бита белгиси ва оналарининг бошқа белгилари орасидаги фенотипик корреляция rxx1 ва rуу1– оналари ва қизларининг бита белгилари орасидаги фенотипик корреляция.

Агар фенотипик корреляция кўрсаткичларидан биттаси манфий бўлса қуйидаги формуладан фойдаланиш тавсия етилади.

Генетик корреляция коэффициенти аддитив ирсийланиш  ва эпистазни  баҳолашда ҳамда мақсадга мувофиқ белгиларнинг самарали мутаносиблигини яратишда ва селекцион индексларни ҳисоблашда фойдаланилади.

Фенотипик корреляция маълумотлари асосида генетик корреляция (rG) ҳисобланади.

Ломан-Браун товуқ кроссларининг  тирик вазни ва йиллик тухумдорлиги орасидаги фенотипик  корреляция: она товуқларнинг 32 ҳафталигидаги  тирик вазни билан қизларининг йиллик тухумдорлиги орасида rху=+0,162 қизларининг 32 хафталик ёшидаги тирик вазни билан оналариининг йиллик тухумдорлиги орасида rху=0,090; оналарининг 32 ҳафталик ёшидаги тирик вазни билан йиллик тухумдорлиги орасида rхх1= + 0,33; қизларининг 32 хафталик ёшидаги тирик вазни билан йиллик тухумдорлиги орасидаги      rуу2= + 0,42 га тенг

Берилган маълумотларни қуйидаги формулага куйиб:

Шундай қилиб, она товуқларнинг 32 ҳафталик ёшидаги тирик вазни билан қизларининг йиллик тухумдорлиги орасидаги генетик корреляция +0,31 га тенг.

Селекция дифференциали

 Наслчилик иши олиб борилаётган хўжаликларда ҳар йили мунтазам равишда сурувни генетик таҳлил қилиш талаб этилади. Сурувда олиб борилаётган наслчилик ишининг йўналиши бўйича муҳим селекцион белгиларнинг биометрик кўрсаткичлари; ўртача арифметик қиймати (М), ўртача арифметик қийматнинг оғиши (σ), ўзгарувчанлик коэфициенти (Сv),  корреляция (r), ва регрессия коэфициенти (R), ушбу кўрсаткичларнинг хатоси (m), белгиларнинг ишончлилик даражасини (td)ўрганилиб, хўжаликда юритилаётган селекцион жараён доимий назоратда ушланиб турилиши талаб этилади.

Селекция дифференциали деб маълум бир белги бўйича танлаб олинган ҳайвонлар гуруҳининг ўртача арифметик қийматининг Мт , шу белги бўйича популяциянинг ўртача арифметик қийматидан М фарқига айтилади ва қуйидаги формулага биноан аниқланади:

Sdт– М

Бу ерда  Sd– селекция дифференциали

М – ҳисобга олинган белгининг ўртача арифметик қиймати,

Мт– шу белгининг популяциядаги ўртача арифметик қиймати,

М – танлашгача бўлган даврда бошланғич (ота-оналар) популяциядаги ҳисобга олинган белгининг ўртача қиймати;

МТ– худди шу белгининг танланган гуруҳдаги ўртача қиймати (насл ўзагида);

МЧ – танлаш чегараси ёки селекцион нуқта;

МО – танланган ота-она гуруҳлари авлодларининг (насл ўзагидаги ҳайвонларнинг авлодлари) худди шу белги бўйича ўртача қиймати;

d – популяцияда ҳисобга олинган белгининг ўртача қиймати билан танлаш чегараси оралиғидаги фарқ (d=МО– МЧ);

R – танлаш самараси (R=МО– М)бу ерда, МО= М+P;

Sd – селекция дифференциали

(S=МТ – М)

2-расм. Юқорида– бошланғич популяцияда ҳайвонларнинг тақсимланиши;

Пастда– танланган ота-она гуруҳлари авлодларининг тақсимланиши (популяциядаги авлодлар)

 

Танлаш бирламчи сурув(популяция)ни иккига гуруҳга бўлишдан иборат бўлиб: а) насл ўзаги-энг яхши ҳайвонлар гуруҳи, уларнинг авлодлари билан сурув таъмирланади, б) насл учуняроқсиз (брак)-бу гуруҳдаги ҳайвонларнинг авлодларисурувни таъмирлашга яроқсиз.

Танлашни бошлашдан олдин белгининг энг минимал чегарасининг катталиги аниқланади. Танлашнинг минимал катталигини селекцион нуқта, селекцион чегараёки танлаш чегараси деб аталади ва Мчбелгиси билан белгиланади (2-расм). Танланаётган белги бўйича танлаш чегарасидан кичик кўрсаткичга эга бўлган ҳайвонлар яроқсизга чиқарилади. Танлаш чегарасидан катта кўрсаткичга эга бўлган ҳайвонлар насл ўзагига ажратилади.Бошланғич популяция(зот, сурув)дан насл ўзагига ажратилган ҳайвонлар улуши (популяциядаги маҳсулот ишлаб чиқаришга ажратилганҳайвонлар улуши)а ҳарфи билан белгиланади ва у нормал тақсимланиш эгри чизиғидаги (2-расм) штрихланган майдончага мос келади. У вақтда брак қилинган ҳайвонлар улуши 1-а ташкил қилади.

Масалан, насл ўзагига 75% ҳайвонлар танланса, бунда а = 0,75тенг бўлиб, мос равишда брак қилинадиган қайвонлар 0,25 ёки 25%ни  ташкил қилади.

Популяциянинг танланган қисми а қанча кам бўлса (сурувни кўпайтиришга қолдирилган ҳайвонлар сони кам бўлса) танлаш шунча жадал ва аксинча. Агар а бирга тенг бўлса (а= 1,0) танлаш бўлмайди яъни сурувдаги ҳамма ҳайвонлар сурувни кўпайтириш (насл) учун қолдирилади.

Ўрганилаётган битта белги бўйича танланган гуруҳ(насл ўзаги)нинг ўртача арифметик қиймати (Мт) билан популяция(зот ёки сурув)нинг танлашгача бўлган (М) ўртача арифметик қиймати орасидаги фарқ селекция дифференциали деб аталади ва қуйидаги формулага биноан аниқланади:

Sdт– М

Шундан Мт= М+Sd ёки М = Мт-Sd

Бу ерда  Sd– селекция дифференциали

М – ҳисобга олинган белгининг ўртача арифметик қиймати,

Мт–  шу белгининг популяциядаги ўртача арифметик қиймати,

Масалан: қоракўл қўйлари бошланғич сурувида қоракўл терисининг гул узунлиги 100 мм, насл ўзагига ажратилган (уларнинг авлодлари наслга қолдирилади) сурувнинг қоракўл териси гул узунлиги 125 мм ташкил қилади. Селекция дифференциали Sd = Мт – М = 125мм-100мм = 25 мм ташкил қилади.

Селекция дифференциали қанча катта бўлса, танланган гуруҳ(насл ўзаги)дан юқори сифатли авлодлар олиш эҳтимоли шунча кўп бўлади.

 Ирсийланганлик  h2(наследуемость)

Ирсийланганлик деганда популяцияда белгилар ўзгарувчанлигига ирсиятнинг таъсири тушинилади (ирсийланиш даражасининг белги ўзгарувчанлигига таъсири).

Генотипик ўзгарувчанлик улушининг (σγ) умумий фенотипик ўзгарувчанликга (σφ) бўлган нисбати ирсийланганлик коэффициенти деб аталади ва қуйидаги формула орқали ифодаланади.

У популяция таркибига кирувчи организм белгисининг ирсий хилма-хиллиги билан боғлиқ умумий фенотипик ўзгарувчанлигидаги улушини кўрсатади.

Ирсийланганлик коэффициенти ёрдамида танлашда ҳисобга олинадиган белгининг кейинги авлоддаги ўлчамини башорат қилиш мумкин. Ирсийланганлик коэффициентининг кўрсаткичи бирлик улушларда (0 дан 1 гача), ёки (мос равишда 0 дан 100 гача). Бу коэффициентнинг миқдори канча катта бўлса, популяциядаги организмлар белгисининг ўзгарувчанлиги шунча кўп даражада ирсийланган бўлади. У популяцияни ташкил қилувчи организмнинг ўрганилаётган белгисининг ўзгарувчанлигида генотипнинг умумий ролини аниқлаш имкониятини беради. Уни турли усуллар билан ҳисоблашадилар:

1.Ота-оналари ва авлодларининг мос белгилари кўрсаткичларининг корреляция коэфициентларини икки карра кўпайтириб,

h2= 2r

2.Сурувнинг ўртача кўрсаткичидан шу белги бўйича авлодларининг (ўртача) устунлиги бўйича,

бу ерда Dа-авлодлари кўрсаткичининг, сурувнинг ўртача кўрсаткичидан устунлиги (Мт-М=R);   Dо–ҳар иккала ота-оналари кўрсаткичларининг сурувнинг ўртача кўрсаткичидан устунлиги (Ма-М=S)

3.Сурувдаги яхши ва ёмон кўрсаткичли ҳайвонлар авлодлари кўрсаткичиларининг сурувдаги яхши ва ёмон кўрсаткичли она ҳайвонлар ўртача кўрсаткичининг нисбатини икки карра кўпайтириб,

бу ерда Dя – сурувдаги яхши ҳайвонлардан олинган авлодларининг ўртача кўрсаткичи; Dё– сурувдаги ёмон ҳайвонлардан олинган авлодларнинг ўртача кўрсаткичи; Mя – сурувдаги яхши ҳайвонлар гуруҳининг ўртача кўрсаткичи (оналари), Mё – сурувдаги ёмон ҳайвонлар гуруҳининг ўртача кўрсаткичи (оналари).

Ирсийланганлик коэффициентини аниқлашнинг бошқа методлари ҳам мавжуд бўлиб, улар дисперсион таҳлил, регрессия ва б. фойдаланишга асосланган.

Ҳисобга олиш лозимки, битта белгининг ирсийланганлик коэффициенти битта зот ичида танлаш жадаллигига, озиқлантириш шароитига, парваришлаш ва сақлаш ва ҳ.к. боғлиқ ҳолда кучли ўзгариши мумкин.

Шундай қилиб, танлаш самараси ирсийланганлик коэффициентига боғлиқ. Оммавий танлаш,  фенотип бўйича h2=0 бўлганда самара бермайди. Фенотип бўйича танлаш h2 кичик кўрсаткичга эга бўлганда эса мақсадга мувофиқ бўлган генотипни танлаш жуда мураккаб. Ирсийланганликнинг паст кўрсаткичи селекция самарадорлигини пасайтиради.

Ирсийланганлик коэффициенти қанча юқори бўлса фенотип бўйича оммавий танлаш шунча самарали бўлади. Ирсийлангандик коэффициенти h2=1 бўлганда фенотип бўйича танлаш максимал самара беради.

Белгиларнинг ирсийланганлик даражасини билиш селекция самарасини аниқлаш, унинг методларини танлаш ва ҳ.к. учун зарур.

Белгининг ирсийланганлик коэффициентини ва унинг селекцион дифференциалини билиб, танлаш натижасини ёки танлашнинг силжишини олдиндан кўра билиш мумкин. Уни қўпчилик ҳолатларда: танлашга жавоб; танлаш самараси; селекция самараси; танлаш самарадорлиги ва ҳ.к деб аташадилар.

Селекция (танлаш) самараси

Насл ўзагига танланган ҳайвонлар авлодларида ўрганилаётган белгининг ўртача кўрсаткичи билан (Ма), худди шу белгининг бошланғич популяцияда танлашгача бўлган даврдаги ўртача кўрсаткичи орасидаги фарқ-танлаш самараси деб айтилади ва у R ёки ТС белгилари билан белгиланади.

R=Ma-M; шундан авлодларининг ўртача кўрсаткичи Ма=М+R; демак насл ўзагидаги ҳайвонларнинг авлодларини танлашда ҳисоба олинган белгининг ўртача кўрсаткичи (Ма), бошланғич популяциядаги ҳайвонларнинг ўртача кўрсаткичидан (М) юқори, аммо насл ўзагидаги ҳайвонларнинг (Мт) ўртача кўрсаткичидан кичик бўлади. Танлаш самараси (нормал озиқлантириш, сақлаш ва парваришлаш шароитида) ўрганилаётган белги ўртача кўрсаткичининг битта авлодда  силжиши(ўсиш, ўзгариш)ни кўрсатади ва назарий селекция самарасининг ўлчови ҳисобланади. Бу ота-оналари селекция дифференциалининг шундай қисмики, у кейинги авлодларда қайта намоён бўлади. Демак танлаш самараси ўрганилаётган белгининг селекция дифференциалига (S) ва ирсийланганлик коэффициентига (h2) тўғри пропорционал:

R=Sh2   (2)

Бу формуладан   (ирсийланганликни ҳисоблашнинг иккинчи усули

бет). Бу катталик реализацияланган ирсийланганлик коэффициенти деб аталади.

 Бу формула бошланғич популяциядаги она ҳайвонларни авлодлари билан тўлиқ алмаштиришга мўлжалланган. Чорвачилик амалиётида бундай ҳолат деяри учрамайди балки она ҳайвонлар қисман алмаштирилади (таъмирланади). Шу сабабли танлаш самарасини-популяциянинг (сурув) генетик прогрессини тўғри аниқлаш одатда авлодларда эмас, балки бир йил ҳисобига аниқланади. Бунинг учун формулага авлодлар оралиғидаги интервал (t) яъни ота-оналари ва уларнинг авлодларининг туғилиш даври оралиғи яъни ҳайвонлар онтогенезининг кетма-кет икки авлод орасидаги бир хил даври кўрсаткичи киритилади. Амалиётда бу ёшда ҳар иккала авлод вакилларидан биринчи бола туғади (биринчи авлодлар туғилиши оралиғидаги ўртача вақт) у қуйидаги жадвалди келтирилган.

19-жадвал

Авлодлар оралиғидаги интервал (t)

 

 

Ҳайвонлар тури

И.Иогансон бўйича (1949) Дж.Лаш бўйича (1945)
Авлодлари
Отаси (ота-авлод) Онаси (она-авлод) Ўртача Интервал
От 9,5 8,9 9,3 10-13
Сутдор қорамол 4,6 6,0 5,3 4-4,5
Қўй 3.6 4.3 3.9 4-4,5
Чўчқа 2,4 3,0 2,7 2,5
Товуқлар 1,5

 

Шунга боғлиқ ҳолда 

Шу формула орқали ҳисобланган танлаш самараси, кўпчилик муаллифларнинг фикрига кўра, танлаш натижадорлигини илмий башорат қилишнинг асосий усули деб ҳисобланади.

Амалиёт нуқтаи назаридан селекцион дифференциал(S)ни ҳисоблашда, унинг ўрнига селекция (танлаш) жадаллиги деб аталадиган стандартлаштирилган (меъёрлаштирилган) селекцион дифференциалдан фойдаланиш қулай, яъни.

    ёки    S= i σ

агар  S=Mт-M,  унда 

S= i σ формулага биноан селекцион дифференциал катталиги селекция (интенсивлиги) жадаллиги(бошланғич популяция ҳайвонларнинг, танланган гуруҳдаги улуши)га ва белгининг хилма-хиллигига (сигма) боғлиқ. Унинг кўрсаткичи қанча юқори бўлса, танлаш шунча қаттиқ ва ўрганилаётган белгининг хилма-хиллиги (σ) шунча юқорибўлади.

катталиги кўрсатадики, танланган (насл) гуруҳда, белгининг ўртача қиймати (Ма) неча сигмага тенглигини билдиради ва бошланғич популяциядаги ҳайвонларнинг худди шу белги бўйича ўртача кўрсаткичидан (М) қанчага фарқ қилишини кўрсатади. Бу бошланғич популяциядаги ҳайвонлардан қанчаси, танланган ҳайвонлар гуруҳига яъни насл ўзагига кирганлигига боғлиқ.

 Танлама кўрсаткичларининг ишончлилигини  баҳолаш

Репрезектативлик хатоси

Тадкикиётчи биологик объектни ўрганиш жараёнида ўрганадиган ҳамма тўплам бош (генерал, асосий) тўплам деб аталади. Ўрганиш учун бош тўпламдан бир гуруҳи танлаб олинса, бу усул танлаб олиш методи деб аталади.

Эҳтимоллик тамойил(принцип)и асосида тузилган танлама репрезентативлик хусусиятига эга эканлигини, яни бош тўпламни маълум аниқлик ва ишончлилик даражасида тавсифланишини биометрия фани исбот қилади.

Танламалар кўрсаткичлари М; σ; Сv; r; R ва бошқаларнинг ишончлилиги танлаб текшириш моҳиятидан келиб чиқадиган  репрезентативлик ҳатоси ёки ўртача арифметик ҳато (m) ёрдамида аниқланади. Бунда бош тўплам, унинг бир қисмини танлама ўрганиш асосида тавсифланади.

Агар бош тўплам миқдори жуда катта бўлса уни чексизликга (∞) тенглаштирилади. Бу ҳолатда ўртача арифметик қиймат(М)нинг ҳатоси қуйидаги

формула ёрдамида ҳисобланади. Бу ерда: mМ= ўртача арифметик қиймат(М)нинг ҳатоси,σ-ўртача квадратик оғиш, п-танлама сони

Бу формулага асосан ўртача арифметик қийматнинг ҳатоси σ  ва п миқдорига боғлиқ, яъни белгилар хилма-хиллиги  қанча кичик бўлса, ҳато шунча кичик. Ўрганилаётган белги тўплам билан тўлиқ бир хил бўлса (r=0) ўртача ҳато нолга тенг, яьни танламанинг ўртача арифметик киймати (М) бош тўпламининг ўртача арифметик қийматига тенг бўлади. Ўртача арифметик қийматнинг  катталиги танлама сонига тескари боғликликда бўлади, яьни танламага қанча кўп вариант кирса, ўртача арифметик қиймат (М) нинг ҳатоси шунча кичик бўлади.

Масалан хўжаликда  400 бош совлиқларнинг ўртача тирик вазни М= 42,4 кг, σ = 3,50  бўлса, ўртача арифметик қийматнинг ҳатоси

Ўрганилаётган танламада тирик вазн ўртача арифметик қийматининг хатоси mМ=±0,175га тенг. Демак ўрганилган танламада совлиқларнинг  тирик вазни 42,4±0,175 кўринишида тавсифланади.

Кичик танламаларда  ўртача арифметик қийматнинг ҳатоси

формула ёрдамида хисобланади

Масалан, ўрганилаётган гуруҳдаги 20 бош қўзиларнинг тирик вазни М=4,39 кг, σ=0,25 ташкил этса, ўртача арифметик қийматнинг ҳатоси қуйидагича аниқланади.

Қўзилар тирик вазни ўртача арифметик қийматнинг ҳатоси mМ=±0,057 ташкил қилади.

Ўртача арифметик кўрсаткич – М ва унга тегишли бўлган ҳато m ўзаро солиштирилиб, ўртача арифметик қийматнинг аниқлиги текширилади бу эса М± m орқали аниқланади.

Ўртача арифметик қиймат- М билан унинг хатоси- m ни ўзаро солиштирсак

М+m =42,4+0,175=42,575

М-m =42,4-0,175=42,225

Қўзилар тирик вазнининг назарий ўртача арифметик қиймати 42,4кг бўлса, унинг ҳақиқий арифметик қиймати 42,575 кг ёки  42,225 кг га тенг бўлади.

Ўртача арифметик кўрсаткич, унинг учланган ҳатосининг йиғиндисидан катта бўлса у аниқ  деб ҳисобланади.

М>3m

Топилган ҳато орқали ўртача арифметик қийматнинг ишончлилиги қуйидагича аниқланади  М=42,4кг>3 m =3 х 0,175=0,525кг.

Демак ҳисобланган назарий ўртача арифметик қиймат ишончли, шу сабабли ҳақиқий ўртача арифметик қиймат ҳам ишончли бўлади.

Қуйида танланма кўрсаткичининг ҳатоларини ҳисоблаш учун формулалар келтирилган:

Ўртача квадратик оғишнинг хатоси

Ўзгарувчанлик коэффициентининг хатоси

Корреляция коэффициентининг хатоси

mr

Регрессия коэффициентининг хатоси

Ўртача кўрсаткич фоизда ифодаланганда унинг хатоси

                     P (100-Р)

m%= √   ————–              

                       п

формулалари орқали ҳисобланади.

Танланган кўрсаткичнинг катталиги унинг ҳатосининг катталиги билан ±: M±m; σ±m; Cv±m ва ҳ.к. шаклдаги белгилар ёрдамида ёзилади.

Танлама кўрсаткичларининг ишончлилиги (), танлама кўрсаткичи билан унинг ўртача хатосига бўлган нисбати орқали қуйидаги формулалар ёрдамида аниқланади:

Ўртача арифметик қийматнинг  ишончлилиги

Ўртача квадратик оғишнинг ишончлилиги

Ўзгарувчанлик коэффициентининг ишончлилиги

Kорреляция коэффициентининг ишончлилиги

Регрессия коэффициентининг ишончлилиги

Қишлоқ  хўжалик ҳайвонлари селекциясида фойдаланиладиган атамаларнинг қисқача луғати

Хромотид абберрацияси-хромосоманинг битта ёки бир вақтда иккита хромотиди таркибининг сакраб ёки индуцирлашган ўзгариши. Хромотидли абберрацияда хромосоманинг иккита хромотидга бўлиниши юз бериши керак. Хромотидли аберрация учта типга бўлинади: -хромотидли узулиш, -изохроматидли узилиш ва хромотидли транслокация.

Хромосома аберрацияси-хромосома таркибининг сакраб ёки мутаген омил таъсирида чақириладиган турлича ўзгариши. Хромосома аберрацияси хромосомада улар бўлинмасдан олдин ва бир ипли таркибда функция кўрсатаётган даврда юз беради.

Автомутагенлар-организмда моддалар алмашинуви жараёнида пайдо бўладиган мутаген омиллар. Автомутагенлар ген ва хромосома мутацияларини чақириши мумкин.

Адаптация-мазкур муҳитда ҳайвон ёки бутун бир популяция учун фойдали ҳисобланган белги ва хусусиятларнинг пайдо бўлиши. Адаптация туфайли организм ушбу муҳитда яшаш имкониятига эга бўлади.

Аддитив самара-бир хилда таъсир этувчи полимер генлар  ифодаланишининг йиғиндиси.

Азот асосинуклеин кислоталарининг нуклеотидлари таркибига кирувчи химиявий брикма. Азот асослари органик азот сақловчи гетероциклик бирикмалар-пурин ва примидинлар ҳосиласи ҳисобланади.

Полимер генлар-бир хилда ва кумулятив (аддитив) таъсир кўрсатувчи ўзаро аллел бўлмаган генлар. Полимер генлар миқдорий баъзи ҳолатлардагина сифатий белгиларнинг ривожланишини назорат қилади.

Полимер генларнинг ўзаро таъсири (полимерия)-Фақатгина битта белгининг  ривожланишига бир қатор ноаллел генларнинг бир хил таъсири. Мос келувчи генлар полимер ёки кўпчилик генлар деб аталади.

Ангстрем -108 см га тенг бўлган ўлчов бирлиги, электрон микроскоп ёрдамида ўрганиладиган хужайранинг субмикроскопик таркибини ўлчашда фойдаланилади.

Анеуплодия –гетероплоидия, тур хромосомаларининг асосий сонидан, хромосомалар сонининг кўпайиши ёки камайиши.

Анеуплоидлар-бир ёки бир неча гомологик жуфтликдаги хромосомаларнинг кўпайган ёки камайган сонига эга бўлган хужайралар ёки ҳайвонлар.

Антигенлар-мазкур ҳайвон организмига ёт бўлган оқсиллар, шу жумладан микроблар оқсили. Тирик организмга тушганда ҳимоя моддаларини шаклланишини чақиради (антитела).

Антитела-антигенлар организмга кирганда организм томонидан ишлаб чиқиладиган оқсилли келиб чиқишга эга бўлган модда. Организмда иммунитетнинг пайдо бўлишига имконият яратади.

Ареал-маълум бир оила, тур ёки популяциянинг тарқалган худуди.

Ассимиляция-организмга ташқаридан кирган моддаларнинг ҳазм бўлиши. Ассимиляция жараёнида бу моддалар мазур организмнинг таркибий моддаларига ўхшаш бирикмаларга айланади. Ассимиляция ва диссимиляция бирлиги метоболизмни ташкил қилади.

Атавизм-бу белгиларидан холи бўлган авлодларида унча узоқ ёки узоқ бўлмаган аждодлари белгиларининг пайдо бўлиши.

Аутбридинг-ўзаро қариндош бўлмаган ҳайвонларни чатиштириш.

Аутосома-жинсий бўлмаган хромосомалар.

Ахроматин-хужайра ядроси моддаси, хроматиндан фарқли ўлароқ у хромасома рангланадиган бўёқлар билан рангланмайди.

Беккросс– қайта чатиштириш.

Боттом-кросс-популяция ёки типнинг(♀) инбред линиялар билан чатиштирилиши (♂). Аксинча чатиштириш топкросс деб аталади.

Биогенетик қонун-ушбу қонунга биноан онтогенетик ривожланиш босқичлари, кўп ёки кам аниқликда (айниқса бошланғич даврида) филогенез босқичларининг такрорланишини намоён қилади.

Биоценоз-маълум бир худудда жойлашган тирик организмларнинг жамоавий ўзаро мунособати билан тавсифланади.Биоценоз муҳит шароити мажмуаси доимийлиги ўзининг стабиллигини сақлайди ва бу комплекс ўзгариши билан ўзгаради.

Вариант-тажрибада ўрганиладиган алоҳида ҳайвон, тип, зоотехник усул, кўрсаткич ёки бошқасидан фарқ қиладиган сақлаш шароити. Вариант стандарт тип билан таққосланади.

Варианта-миқдорий белгидан таркиб топган вариацион қаторнинг ҳар бир аъзосининг кўрсаткичи.

Вариацион қатор-танлама тўпламида миқдорий белги вариантларининг ошиб ёки камайиб бориш тартибида жойлашиши. Вариацион қаторнинг асосий статистик тавсифи ўртача арифметик қиймат М ва унинг хатоси m; ўртача квадратик оғиш δ; дисперсия δ2; ўзгарувчанлик коэффициенти Сvва тажрибанинг аниқлиқ кўрсаткичи td; ҳисобланади.

Вариация-тўплам таркибига кирувчи бирликлар ўртасидаги модификацион ёки генотипик фарқ (қ.Ўзгарувчанлик) 

Гаметогенез-гаметаларнинг шаклланиш жараёни. Эркак гаметалар микрогаметогенез, урғочи-макрогаметогенез натижасида шаклланади.

Гамета-мейознинг редукцияланиши натижасида гаплоид хромосомалар сонига эга, вояга этган эркак ва урғочи жинсий хужайралар. Майдалари ҳаракатчан, одатда эркак гаметалар (сперматозоидлар) микрогамета, йириклари-ҳаракатсиз урғочи (тухум хужайра)-макрогамета деб аталади. Уруғланиш жараёнида гаметалар ядроларининг қўшилиши-зиготанинг шаклланишига олиб келади.

Ген-хромосома таркибига кирувчи ДНК молекуласининг бўлаги, ирсиятнинг  асосий моддий элементи. Ген организмда  моддалар алмашинувининг маълум бир бўлагини назорат қилади ва шу билан бир ёки бир неча белгиларнинг намоён бўлишига специфик таъсир кўрсатади. Ген дискрет, у ўз функцияси бўйича у ёки бу даражада фарқланадиган, кросинговерда рекомбинацияланиш хусусиятига эга бўлган, бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда мутацияланадиган бирлик.

Ген доминант-гетерозигот ҳолатда аллел генлар жуфтлигининг биттаси иккинчиси(рецессив ген)нинг намоён бўлишига босим ўтказади.А>а (қ.Доминантлик).

Ген таъсири-ҳайвон генотипида мазкур геннинг мавжудлиги оқибатида белгининг шаклланиши. Геннинг мутацияланиши тегишли равишда белгини ўзгартиради.

Ген летал-гомозигот холатда организмнинг ҳалокатини чақирувчи ген.

Ген мутатор-бошқа мустақил генлар мутацияси частотасини чақирувчи ген.

Ген пенетрантлик-ҳайвонлар популяциясида генннинг фенотипик намоён бўлиш частотасини ташувчи ҳисобланган ген. У фоизларда ифодаланади: масалан пенетрантлик гени 75% яъни популяцияда ушбу генни ташувчи ¾ ҳайвон фенотипик эффект намоён қилишини билдиради.

Ген экспрессивлиги-маълум бир ген томонидан назорат қилинадиган белгининг фенотипик намоён бўлиш даражаси билан  тавсифланадиган геннинг таъсир кучи.

Генезис-келиб чиқиши, пайдо бўлиши ёки шаклланиш жараёни.

Генератив органлар-жинсий кўпайишни амалга ошириш билан боғлиқ органлар.

Генерация-организм авлодлари, индивидлар гуруҳи, умумий аждоддан авлоддларнинг бир хил даражада узоқлашиши.

Генетика-организмларнинг ирсияти ва ўзгарувчанлиги тўғрисидаги фан. Атама 1906 йил инглиз генетиги В.Бэтсон томониданфанга киритилган

Генетик таҳлил-организмнинг ирсияти ва ўзгарувчанлигини текшириш. Генетик таҳлил асосчиси Г.Мендел 1865 ҳисобланади.

Генетик юк-популяцияда летал ва бошқа салбий мутацияларнинг мавжудлиги, гомозигот ҳолатга ўтганда ҳайвоннинг ўлимини ёки ҳаётчанлигининг пасайишини чақирувчи мутациялар.

Генетик код-ДНК молекуласида нуклеотидларнинг кетма-кет жойлашуви.

Генетик силжиш-табиий ва сунъий танлаш туфайли популяция генетик таркибининг ўзгариши (қ.Танлаш самараси).

Генотип-организм ирсиятининг моддий асоси, организмнинг хромосомаларида жойлашган ҳамма генларининг йиғиндиси.

Дупликат генлар-бир хил фенотипик эффектга эга бўлган, турли хромосомаларда жойлашган ва ўзаро специфик таъсири билан фарқланадиган икки жуфт (А1А1 ва А2А2)генлар

Кодоминант генлар-аллеллар, гетерозигот организмда бошқасига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзининг хусусиятларини намоён қиладиган алоҳида аллеллар.

Комплементар генлар-ноаллел генлар, гомозигот ёки гетерозигот ҳолатда уларнинг битта генотипда бирлашиши, янги фенотипнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Модификатор генлар-белгининг пайдо бўлишини ўзгартирувчи, асосан унга ноаллел бўлган асосий ген томонидан назорат қилинадиган генлар. Модификатор ген мустақил намоён бўлмайди, балки асосий геннинг таъсирини кучайтиради (интенсификатор генлар) ёки кучсизлантиради (супрессор генлар).

Мутатор генлар-генларнинг биохимик фаоллиги, бошқа (ҳаммасининг эмас) генларнинг мутацияланиш частотасини бир неча бор ошириши.

Полимер генлар-бир белгига бир хилда ва кумулятив (аддитив) таъсир қилувчи ноаллел генлар. Полиген генлар миқдорий белгиларнинг баъзи бир ҳолатларда сифат белгиларининг ривожланишини назорат қилади.

Геном-хромосоманинг асосий гаплоид тўплами, сифат жиҳатдан турлича хромосомаларнинг йиғиндиси.

Генотип-организм ирсиятининг моддий асоси, хромосомада жойлашган ҳамма генлар йиғиндиси.

Генофонд-маълум бир частота билан тавсифланадиган популяция генларининг йиғиндиси. Биологик тур ўзида генотипик ўхшаш (идентик) индивидлар йиғиндисини намоён қилмайди.

Гетерозис-ота-она шаклларига нисбатан биринчи бўғин дурагайларида қуввати ва ҳаётчанлиги ҳамда маҳсулдорлигининг ошиши.

Гибрид-дурагай, ирсий жиҳатдан фарқ қиладиган ҳайвонларни чатиштиришдан пайдо бўладиган гетерозигот (организм) ҳайвон. 

Гибридизация-ирсий жиҳатдан бир ёки бир неча белги ёки белгилар мажмуаси бўйича ўзаро фарқ қиладиган икки ёки ундан кўп сонли ҳайвонларни ўзаро чатиштириш

Узоқ гибридизация-турли турларга ёки оилаларга мансуб организмларни чатиштириш (турлараро ёки оилалараро чатиштириш).

Гибридологик таҳлил-махсус танланган ҳайвонларни чатиштиришдан олинган авлодларнинг фенотипи бўйича тақсимланишининг аниқ статистик ҳисоби.

Генетик (популяцион) гомеостаз-табиий танлаш таъсирида популяциядаги генлар частотасининг сақланиши.

Гомозигот организм-тана хужайраларида мазкур аллел жуфтлигининг бир хил генларини (АА ёки аа) сақловчи ҳайвонлар.

Гормонлар-ҳаётий муҳим жараёнларни бошқарувчи специфик органик моддалар. Гармонлар  генларнинг фаоллашишини ва и-РНК ёрдамида оқсил-ферментлар синтезини чақиради.

Дурагай-гетерозигот индивид, ирсий жиҳатдан фарқ қиладиган ҳайвонларни чатиштиришдан олинган авлод.

Дарвинизм-ўзгарувчанлик, танлаш ва ирсийланиш асосида турларнинг табиий келиб чиқиш йўли билан ерда органик оламнинг ривожланиши тўғрисидаги Ч.Дарвин томонидан ишлаб чиқилган таълимот.

Детерминация-маълум бир тип бўйича алоҳида хужайра, орган ёки бутун бир организм ривожланишининг генетик йўналиши.

Дивергенция-эволюция жараёнида тур белгиларининг ажралиши натижасида битта бошланғич турдан янги турларнинг шаклланиши.

Дигибрид(дигетерозигота)-икки жуфт генлар бўйича гетерозигот организм. АаВв бир хил частотали тўртта гаметалар типини шакллантиради АВ, Ав, аВ, ав.

Диплоид-соматик хужайраларда иккита гомологик хромосомалар тўпламига эга бўлган  организм-2п. Хромосоманинг битта тўплами она, иккинчиси эркак гаметадан олинган зигота-диплоид ҳисобланади.

Диссимиляция-организмда мураккаб органик моддаларнинг парчаланиши  натижасида ҳаёт-фаолияти учун зарур бўлган энергиянинг ажралиши. Акс жараён ассимиляция деб аталади.

Дисперсион таҳлил-тажрибадан олинган маълумотлар тақсимланишининг математик таҳлили. Унда тажрибада ҳисобга олинган у ёки бу белгининг ўзгарувчанлигига алоҳида омилнинг ёки уларнинг ўзаро боғлиқ ҳолдаги роли аниқланади.

Дифференциация-ривожланиш жараёнида бир хил хужайралардан морфологик белгилари ва функциялари бўйича турли хужайра, тўқима ва органларнинг шаклланиши. Дифференциация организмнинг онтогенетик ривожланишининг асосларидан бири ҳисобланади.

Доместикация-ёввойи турдаги ҳайвонларни хонакилаштириш (маданийлаштириш).

Доминантлик-дурагай организмларда бир белгининг иккинчиси томонидан сиқилиши.

Дупликация-хромосомалар қайта қурилишининг турли хиллиги, унда гаплоид тўпламда хромосоманинг баъзи қисмлари икки марта намоён бўлади.

Зигота-янги организмнинг ривожланиши бошланадиган, оталанган тухум хужайра.

Идиограмма(кариограмма)-барча морфологик деталлари ҳисобга олинган хромосомалар тўпламининг график тасвири.

Ўзгарувчанлик-организм танасининг бир қатор белгилари ёки алоҳида органлари (ўлчами, шакли, ранги, хили, таркиби в.б.) ва уларнинг функциялари бўйича организмлар ўртасидаги фарқнинг пайдо бўлиш жараёни. Ўзгарувчанлик танлаш ва ирсийланиш билан бир қаторда органик оламнинг асоси ҳисобланади.

Комбинацион ўзгарувчанлик-чатиштиришда кросинговер натижасида янги қўшилиш(комбинациялар), рекомбинациялар ва генларнинг ўзаро таъсири туфайли пайдо бўладиган ирсий ўзгарувчанлик.

Модификацион ўзгарувчанлик-ноирсий ўзгарувчанлик ташқи муҳит таъсири остида у ёки бу даражада организм фенотипининг ўзгариши, бунда генотип ўзгаришсиз қолади.

Мутацион ўзгарувчанлик-хромосома ва генларнинг таркибий ўзгаришига асосланган, организмнинг янги ирсий белги ва хусусиятларининг пайдо бўлишига олиб борувчи ирсий ўзгарувчанлик.

Иммунитет-организмнинг касалликларга таъсирчан эмаслиги.

Инбред депрессия (инцухт депрессия)-инбред айниб бузилиш, инбридинг натижасидаҳайвонларнинг маҳсулдорлиги ва ҳаётчанлигининг пасайиши.

Инбридинг (инцухт)-ўзаро қариндош бўлган ҳайвонларни “ўзини-ўзига” урчитиш.

Инбридинг коэффициенти-яқин қариндош ҳайвонларни ўзаро чатиштириш натижасида популяцияда гомозиготаликнинг ошиш даражасини тавсифловчи кўрсаткич. Инбридинг коэффициенти популяцияда гомозигот ҳайвонлар улуши билан аниқланади. Инбридинг коэффициенти ўзаро чатиштиришда икки баробар кўпаяди (1-жадвал)

 

21-жадвал

Гетерозигот организмларни ўзаро чатиштиришда маълум аллеллар жуфтлигининг гомозиготалик ва гетерозиготалик улуши.

Авлодлар Генотиплар нисбати Фоизда%
АА Аа аа гетерозигот гомозигот
Ғ1 1 100 0
Ғ2 1 2 1 50 50
Ғ3 6 4 6 25 75
Ғ4 28 8 28 12,5 87,5

Тўлиқ инбред авлодларда инбридинг коэффициенти Ғ=1-(1/2) n-1формула орқали аниқланади. Масалан Ғ4 авлодда инбрединг коэффициенти

Ғ=1-(1/2)4-1=0.875=87.5%ташкил қилади.

Инцухт линия-инбридинг натижасида олинган авлод

Хужайра-жонсиз тизимдан принципиал равишда фарқ қиладиган ҳайвонлар организмининг морфологик ва физиологик дифференциаллашган элементар таркибий бирлиги.

Дифференциация-ривожланиш жараёнида бир турдаги хужайрадан турли шаклдаги ҳужайра, тўқима ва органларнинг морфологик белгилари ва функциялари бўйича шаклланиши.

Хужайра назарияси-биологик назария унга кўра ҳамма организмлар майда таркибий элементлар-хужайралардан таркиб топган. Уларнинг дифференциаллашган гуруҳи (ёки алоҳида ҳужайра) организмда маълум бир функцияни бажаради. Ҳужайра назарияси 1938-1939йй Т.Шванн ва М.Шлейден томонидан яратилган.

Комбинация-ирсий ўзгарувчанликнинг шакли ҳисобланади, 1. Бир хил генга эга бўлган ота-она шаклларини чатиртишдан олинган дурагайларининг тақсимланишида пайдо бўлган генларни янги бирикмаси, 2.Селекция нуқтаи назаридан, чатиштиришда маълум бир ота-она шаклларини, селекционерни қизиқтирадиган режалаштирилган генлар комбинациясини олиш учун бирга қўшилиши. 

Конвергенция- эвалюция жараёнида маьлум бир ташқи муҳит шароитида турли турларда табий танлаш таъсирида аналогик органлар ва ўхшаш белгилар пайдо бўлиш ходисаси. Конвергенциянинг акси дивиргенция.

Дивергенция-эвалюция жарайонида тур белгиларининг ажралиши, унинг оқибатида бошланғич турлардан янги тур хиллари ва турлар шаклланади.

Корреляция (кореляцион олақа, боглиқлик)-иккита турли белгилар вариантларининг ўзаро алоқаси, умуман олганда иккинчи белгининг ўртача кўрсатгичи биринчи белгининг миқдорига боғлиқ бўлади. Генетик корреляция-генларнинг плейотроп ҳаракати таъсирида ёки боғланган генларнинг биргаликда ирсийланиши ҳаракати таъсирида белгиларнинг параллел ўзгарувчанлиги.Фенотипик корреляция генетик ва ташқи муҳит омилларининг мажмуавий таъсири остида белгиларнинг параллел ўзгарувчанлиги. Физиологик корреляция-агар битта белгининг ўзгариши бошқа белгининг мавжудлигига сабаб бўлиши. Агар биринчи белги миқдорининг кўпайиши, иккинчи белгининг ўртача кўрсаткичининг кўпайишига олиб келса тўғри чизиқли тўғри ёки ижобий (мусбат)  корреляция, агар биринчи белги миқдорининг кўпайиши иккинчи белги миқдорининг камайишига сабаб бўлса, туғри чизиқли тескари ёки салбий (манфий) корреляция деб аталади. Тўғри чизиқли корреляция коэфициенти даражасикорреляция коэфициенти билан ифодаланади. r(-1 дан +1гача) бўлган бирликларда аниқланади.    

Мувофиқлик критерияси-(Хи-квадрат,ᵡ2)-эмпирик олинган қатор маълумотлари билан назарий кутиладиган қатор маълумотларини тавсифловчи биометрик кўрсаткич қуйидаги формуласи билан аниқланади.

Бу ерда: Q –ҳақиқий кузатилган миқдор, ԛ-назарий кутиладиган миқдор.

Стьюдент критерияси (t-критерия)-таққосланаётган ўртача кўрсаткичлар оралиғидаги фарқнинг мавжудлиги критерияси, бу фарқ фарқ ҳатосининг нисбати билан аниқланади.

Кросинговер (хочланиш,алмашиниш)–

Ламаркизм-эволюциянинг ҳаракатлантирувчи кучлари ҳақидаги  Ж.Б.Ламарк тасавуридаги эволюцион назария. Ламаркизмга кўра тирик мавжудотнинг ўзгариши эволюцион аҳамияти тўғридан тўғри ташқи муҳит омилларининг  таъсири остида юз беради. Бунда организм ўзгариши, муҳит ўзгариши билан адекват (ўхшаш) яъни  мослашувчанлик характерига эга.

Леталлик– турли сабабларга кўра генотипда мавжуд бирор бир геннинг фенотипдаифодаланмаслиги.

Генетик леталлик-жинсий вояга этгунча ирсий летал омилларнинг таъсири остида организмнинг ўлиши.

Лимитлар-вариацион қатордаги минимал ва максимал вариантлар (сонлар). Вариантларни классларга гуруҳлашда лимитлар чет класслар ҳисобланади.

Линия– маҳсулдорлиги юқори даражада ирсийланган, наслли эркак ҳайвоннинг авлодлари

Локус-ген жойлашган хромосоманинг қисми(жойи)

Генетик маркёр (ген маркёрлар)-фақат рецессив гомозиготада намоён бўладиган, рецессив генлар ва мос равишда улар томонидан назорат қилинадиган белгилар.

Мендел қонунлари

Мендел бўйича тақсимланиш-Мендел қоидасига мос равишда, ўзаро боғлиқ бўлмаган ирсий омилларнинг Ғ2 дурагай авлодларида тақсимланиши.

Метоболизм-моддалар алмашинуви, ассимиляция ва диссимиляция жараёнларининг йиғиндиси. Метоболизм тирик организмларнинг асосий хусусияти.

Мода-вариацион қаторда энг кўп учрайдиган варианта(сон). Вариантларни классларга гуруҳлашда энг кўп частотага эга бўлган класс.

Модификация-ўзгарувчан ташқи муҳит таъсири остида битта белгининг, генотипнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлмаган фарқнинг фенотипик намоён бўлиш даражаси.

Моногибрид-бир жуфт аллел бўйича (Аа) гетерозигот организм.

Мутагенез-мутаген (автомутагенетик, ташқи табиий ва сунъий)омиллар таъсирида ирсий ўзгаришлар жараёнининг пайдо бўлиши. 

Мутаген омиллар-мутацияни чақирувчи омиллар.

Мутант-мутация(ген, хромосома ёки геном) натижасида пайдо бўлган белги ёки хусусиятга эга бўлган организм.

Мутация-белгининг шаклланишига маълум даражада таъсир кўрсатадиган ирсиятнинг сакраб(бирдан) ўзгариши.(ирсий белгининг ўқтин-ўқтин ёки сакраб пайдо бўлиши).

Ирсийланиш(наследование)-ирсий информациянинг биринчи авлоддан иккинчи авлодга берилиш жараёни.

Ирсият(наследственность)-организмнинг авлодлар ўртасида моддий ва функционал ворислигини таъминлаш ҳамда маълум бир ташқи муҳит шароитида индивидуал ривожланишининг специфик характерини намоён қилиш хусусияти. Ирсият жонли материянинг ажралмас хусусияти ҳисобланади. У организмнинг белгилари ва хусусиятларининг шаклланишига маъсул бўлган ирсий омиллларни авлоддан авлодга ўтказиш асосида амалга оширади.

Хочга-хоч ирсийланиш-жинс билан тиркашган ирсийланиш, бунда оналаринирг белгилари ўғилларига, оталариники эса қизларига берилади. Назорат қилинаётган белгининг доминант аллеллари отасининг х-хромосомасида, она организми эса бу геннинг рецессив аллеллари бўйича гомозигот бўлган ҳолатларда кузатилади.

хаха х хАу→хАхаау

Моноген ирсийланиш-бир жуфт аллеллар томонидан назорат қилинадиган алтернатив белгиларнинг ирсийланиши.

Бир томонлама ирсийланиш-жинс билан тиркашган ирсийланиш. Эркак жинс(ху)нинг гетерозиготалик ҳолатида белгини назорат қилувчи генлар У-хромосомада жойлашган бўлса белги фақат эркак линия бўйича, урғочи жинснинг гетерогаметалик холатида эса фақат урғочи жинс линияси бўйича авлодларга ўтказилади.

Полиген ирсийланиш (полигения)-кўплаб (алоҳида бўлганда кучсиз таъсирга эга бўлган) генлар томонидан белгининг ирсийланиши.

Жинс билан боғлиқ генларнинг ирсийланиши-генлари жинсий хромосомада жойлашган белгиларнинг ирсийланиши, бунда х-хромосомада жойлашган генлар у-хромосомада ўзига мос аллелларга эга бўлмайди. Бунинг натижасида гетерозигот жинсда х-хромосоманинг рецессив аллеллари томонидан назорат қилинадиган белгилар намоён бўлади.???

Нуклеин кислоталари-ирсий информацияни сақлашни ва ташишни таъминловчи юқори молекулали брикмалар, биологик полимерлар.

Онтогенез-индивидуал ривожланиш, тухум хужайранинг оталанишидан то табиий ўлимгача бўлган давридаги ривожланиши:

Онтогенезнинг асосий босқичлари:

-эмбрионал ривожланиш,

-постэмбрионал (ёки постнатал) ривожланиш, вояга этиш ва кўпайиш,

-қариш ва табиий ўлим ҳисобланади.

Организмнинг онтогенетик ривожланишининг умумий асоси: ўсиш жараёни (хужайралар митотик фаоллигининг устунлик қилиши), тўқималарнинг дифференциалашуви(хужайраларнинг функционал фаоллигининг устунлик қилиши) ва морфогенез яъни орган ва белгиларнинг ривожланиши ҳисобланади. 

Онтогенетика (феногенетика)-онтогенезнинг умумий тизимида генотипнинг ролини ўрганадиган генетика фанининг бўлими. Онтогенетиканинг предмети-геннинг таъсир этиш механизмини текшириш ва генннинг организм фенотипида намоён бўлишини ўрганиш ҳисобланади.

Уруғланиш-иккита гамета туҳум ва уруғ хужайраларнинг қўшилиши ва уларнинг ядросининг бирикиши натижасида хромосомалар сонининг икки баробар ошиши ва зиготанинг шаклланишига олиб келадиган жараён, у кейинги авлоднинг ривожланишининг бошланиши ҳисобланади.

Танлаш-эволюциянинг асосий омили, популяцияда генотипни дифференциал қайта ишлаб чиқиш жараёни. Танлаш иккига: табиий ва сунъий танлашга бўлинади. Амалий селекцияда сунъий танлаш-янги типларни яратиш ва мавжудларининг типга хослигини сақлаб қолишнинг асоси ҳисобланади.

Табиий танлаш-табиий шароитда яшаш учун курашга кўпроқ мослашган организмларнинг яшаб қолиши.

Индивидуал танлаш-танланган ҳайвоннинг авлодларини баҳолашга асосланган танлаш.

Сунъий танлаш-инсон томонидан ўтказиладиган онгли ва онгсиз танлаш. Сунъий танлаш натижасида ирсийланиш ва ўзгарувчанлик асосида янги хўжалик фойдали белгилари ва типлари яратилади ҳамда тип белгилари сақланиб қолинади.

Онгли (методик) танлаш –инсон томонидан онгли равишда қўлланиладиган селекция усули. Унда зарур белги ва хусусиятлари бўйича ҳайвонлар типи ёки зотини яратиш мақсади олдиндан режалаштирилади.

Онгсиз танлаш-селекциянинг эрта бошланган шакли, унда инсон яхши шаклларни сақлаб ёмонларини йўқотади. Онгсиз танлашда тип ёки зот яратиш мақсади онгли равишда режалаштирилмайди ва танлаш натижаси кўзда тутилмайди яъни тасоддифий бўлади.

Оммавий танлаш-бошланғич популяциядан комплекс белгилари бўйича ўхшаш кўплаб мақсадга мувофиқ ҳайвонларни танлаш.

Плейотропия-генларнинг организмнинг бир неча белгиларига бир вақтда таъсир кўрсатиш хусусияти. Назарий жиҳатдан ҳақиқий ва ёлғон плейотропияни ажратишади. Ҳақиқий плейотропияда битта ген организмнинг турли белгиларининг шаклланишига таъсир этувчи биохимик реакцияларни назорат қилади. Ёлғон плейотропия деганда битта локусда бир неча зич ўзаро боғлиқ бир қанча генларнинг жойлашиш ҳолатига айтилади. Уларнинг миқдори шу локусда жойлашган плейотроп генларнинг иккиламчи функцияларига мос келади. Тиркашган генларнинг бу гуруҳи функционал генетик бирлик сифатида ирсийланади.

Полиморфизм-популяцияда икки ёки бир қанча генотипик ва фенотипик фарқланувчи шаклларнинг бир вақтда узликсиз равишда мавжуд бўлиши. Полиморфизм генетик ўзгарувчанлик ва кўпайишда таркибий қисмининг доимий янгиланиши билан таъминланади. У популяцияни бир тизим шаклида сақловчи генетик гомеостазнинг механизми ҳисобланади.???

Генетик гомеостаз-табиий танлаш таъсирида популяцияда генлар частотасини нисбатан доимий бир хил даражада сақланиши.

Полиплоидия-хромосома тўплами сонининг ошиши билан боғлиқ ирсий ўзгариш.

Популяция-маълум бир худудда тарқалган, бир-бири билан эркин чатишадиган бошқа гуруҳлардан у ёки бу даражада фарқланадиган бир турга мансуб ҳайвонлар гуруҳи.

Гибрид популяция-дурагайлаш натижасида олинган ирсий жиҳатдан фарқ қиладиган ҳайвонлар гуруҳи.

Белги-организмнинг тузилиш хусусияти, унинг морфологик дискрет бирлиги. Ҳайвонлар белгисини аниқлаш кўз билан баҳолаш, тарозида тортиш ва ўлчаш орқали амалга оширилади.

Ҳайвонларнинг кўпайиши-ўзига ўхшаш авлодларни келтириб чиқариши, шу йўл билан турнинг сақланиб қолишини таъминлаш хусусияти.

Тақсимланиш-аллел генларнинг ва улар томонидан назорат қилинадиган ота-она ва гибрид авлодлар белгиларининг бўлиниши.

Регрессия-битта белгининг бошқа бир белгининг маълум бир миқдорда ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ўзгариши.

Редукциямейоз жараёнида хромосомалар соматик (диплоид) сонининг икки баробар камайиши.

Рекомбинация-мейоз (мейотик) ёки митоз (митотик) жараёнида генларнинг  янги комбинацияларининг шаклланиши.

Сайт-кросинговер ва мутагенезда бир бутин шаклда фаолият кўрсатадиган гкеннинг кичик бир бўлаги (қисми).

Селекцион дифференциал (S)-танланган гуруҳ миқдорий белгилари ўртача кўрсаткичининг (Ms) бирламчи популяция ўртача кўрсаткичи орасидаги фарқ     S=Ms-Mv

Сибслар– ака ва сингиллар (опа ва укалар), битта ота-онанинг болалари.

Ярим сибслар– ота-онаси умумий битта бўлган ҳайвонлар

Чатиштириш-уруғлантиришда ирсий фарқланадиган гаметаларнинг  табиий ёки сунъий бирлашиши.

Боғлиқлик(сцепление-тиркашган)-ота-оналари генотипида мавжуд бўлган генларнинг худди шундай комбинацияда авлодларига боғланган ҳолда берилиши.

Фенотип-организмнинг генотипи ва ташқи муҳит шароитининг ўзаро таъсири асосида шаклланган жами белги ва хусусиятларининг йиғиндиси.

Ферментлар-тирик организмдаги ҳамма биохимик жараёнларни тезлаштирувчи ва йўналтирувчи оқсил табиатидаги специфик таъсир қилувчи биологик катализаторлар.

Фертил-наслдор, ҳаётчан авлод қолдирувчи ҳайвон.

Филогенез-тур эволюцияси яъни турнинг пайдо бўлган давридан бошлаб унинг авлодларининг ривожланиши.

Янги шаклларнинг келиб чиқиш жараёни-популяцияда дурагайлаш ва мутация натижасида ҳайвонларнинг янги белги ва турли типларининг пайдо бўлиши,унинг асосида танлаш билан янги типлар яратилади. Янги шаклларнинг келиб чиқиш жараёни комбинацион ва мутацион ўзгарувчанлик қонуниятларига бўйинсинади, уни билиш генетика ва ҳайвонлар назарий селекциясининг вазифаси ҳисобланади.

Харди-Вайнберг қонуни-панмиктик популяцияда ген концентрациялари тенглиги. Ньютон-биноми (р-q)2 ажралиш коэффициенти асосида эркин чатишувчи популяцияларда генотип тақсимланиши эҳтимолининг ифодаланиши. Харди-Вайнберг қонуни-алтернатив аллеллар мавжудлиги ва турли генотипларнинг яшовчанлигида аллелларнинг бошланғич нисбати кейинги барча авлодларда сақланади. р га тенг бўлган А аллел частотаси, а аллелнинг q частотаси 1-р га тенг. Гаметалар қўшилиши натижасида пайдо бўлган бу аллелларни ташувчи генотиплар частотаси

(рА-qа)22АА+2рqАа+q2аа ташкил қилади. Бу формула Харди-Вайнберг қонунининг математик ифодаланиши ҳисобланади. У эркин чатиштирилганда турли типдаги гаметалар тенг эҳтимолда бирга қўшилишидан содир бўлади. (1-жадвал) Масалан, популяцияда А аллел концентрацияси А=р=0,70 бўлса, а аллел концентрацияси а=q=1-р=0,30 бўлади.

22-жадвал

Панмикцияда  популяциядаги генотип частоталарининг мос келиши ва гамета комбинацияларининг юз бериши

Тухум хужайралар Сперматозоидлар   Тухум хужайралар Сперматозоидлар
рА q а 0,70 А 0,30 а
рА Р2АА р qАа 0,70А 0,49АА 0,21Аа
q а рqА а q2аа 0,30а 0,21 Аа 0,09аа

Кейинги чатиштиришларда А гамета  0,70 (0,49 дан АА+иккита Аа дан эса 0,21), а гаметаси-0,30 частотада (аа дан 0,09 иккита Аа дан эса 0,21) яъни генотиплар концентрацияси чегараланмаган миқдордаги авлодларда бир хил даражада қолади. Популяциялардаги генлар концентрациясини ўзгартирувчи омиллар, мутация, танлаш, генларнинг генетик дрейфи ва миграция ҳисобланади.

Хромотид– узунасига иккига бўлинган хромосоманинг бир бўлаги, митозда функция қилувчи бирлик. Хромотид митознинг метофазасида яхши кўринади.

Хромотин-махсус рангловчи бўёқ билан рангланадиган, хужайра ядросининг моддаси. Хромотиднинг асосини ДНК ва гистонлар (дезоксирибонуклеопротеид мажмуаси) ҳамда  кам миқдорда тузли оқсиллар ва РНК ташкил қилади.  Икки хил хромотинни фарқлашади: гетерохроматин ва эухроматин. Гетерохромотин жадал рангланиши билан эухроматиндан фарқ қилади. Гетерохроматиннинг айрим қисмлари хромосома бўйлаб тарқалган бўлсада у асосан центромерага яқин жойлашган бўлади.Генетик жиҳатдан гетерохроматин эухроматинга нисбатан фаол эмас. Шундай тахминлар мавжудки унда фақат полигенлар мажмуаси жойлашган. Гетерохроматиннинг нисбий генетик пассивлиги туфайли ҳайвонларнинг урчиши учун жуда муҳим бўлган жинсий хужайралар асосан хроматиндан ташкил топади.

Хромосомалар тўплами-мазкур организм хужайрасига хос хромосомалар йиғиндиси.

Хромосома-хужайра ядросининг ўз-ўзидан кўпайувчи элементи. Организмнинг ирсий информациясини ташувчи моддий асоси.

Центромера-митоз ва мейознинг метафаза ва анафазасида калава ипларининг маҳкамланадиган жойи, хромосоманинг механик маркази.

Чаргафф қоидаси-Чоргафф томонидан аниқланган молекуляр генетиканинг фундаментал холати, унга кўра ДНКнинг ҳар бир молекуласидаги пурин асосларининг йиғиндиси, пиримидин асослари йиғиндисига тенг

Эмбриогенез-зиготадан муртакнинг ривожланиш жараёни.

Эндоплазматик тўр (эндоплазматик ретикулум)-рибосомалар жойлашган, цитоплазматик мембрана билан чегараланган ўзаро алоқададор  каналчалар, вакуолалар ва цестерналарнинг тизими. Хужайранинг ягона бошқарув тизимини намоён қилади ва у орқали ҳамма алмашинув жараёнлари амалга оширилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Босишга рухсат этилди 2016 йил 18апрел

Бичими 60х90 1/16 гарнитурада, офсет босма усулида босилди.

Шартли босма т 4,75. Адади 500 нусха

ҚЧЭИТИ Компьютерда нусхалаш хонаси.

Самарқанд шаҳри. М. Улуғбек кўчаси-47.

 

 

 [S1]

Leave a Reply