Монография

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

 

ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ

ҚОРАКЎЛЧИЛИК ВА ЧЎЛ ЭКОЛОГИЯСИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ

 

А.Э. Тангиров, М.М. Абдурахманов,

У.А. Абдухоликов

Чўл-яйлов чорвачилиги хўжаликларида мулк муносабатларини такомиллаштириш

 

Тақризчилар:    Самарқанд қишлоқ хўжалик институти

                                 иқтисодиёт ва бошқариш кафедраси мудири,

иқтисод фанлари доктори, профессор                               

О. М. Муртазаев

                              Чўл озуқабоп ўсимликлари

селекцияси маркази раҳбари,

қ.х.ф.н., катта илмий ходим                                    

А.А. Раббимов                         

ISBN 978-9943-4782-1-3

 А.Э. Тангиров,

М.М. Абдурахманов,

У.А. Абдухоликов

“Star Media Press” нашриёти, 2016.


КИРИШ

Республикамиз қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган умумий ер майдонининг 20,6 млн. гектари ёки қарийб 47 фоизи  яйловлар ҳиссасига тўғри келади. Мамлакатимиз яйлов ресурсларидан унумли фойдаланишнинг ягона йўли қоракўлчилик, туячилик, эчкичилик каби чорвачиликнинг нодир соҳаларни ривожлантириш ҳисобланади. Аммо, бир қатор  муаммолар чўл-яйлов чорвачилигининг бозор иқтисодиёти талаблари даражасида ривожланишига имконият бермаяпти.

Ана шундай муаммолар устида тўқталиб мамлакатимиз Президенти И.Каримов ўзининг “Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси”да “…асосий вазифамиз  бошлаган ислоҳотларни мантиқий якунига етказиш, эскича қарашлардан, ўз умрини ўтаб бўлган бошқарув усулларидан бутунлай воз кечишдир.” деб алоҳида таъкидлаган.

Қоракўлчилик ширкат хўжаликларида мулкка эгалик қилиш, мулкий муносабатлар, хўжалик юритиш шакллари ва механизмлари, маҳсулотларини ишлаб чиқарувчида истеъмолчигача  етказиб бериш тизими,  ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасининг бозор иқтисодиёти талабларига мос равишда шаклланмаганлиги  муаммоси. Бу муаммони ечиш мақсадида  қоракўлчиликда мулк ва мулкий муносабатлар, хўжалик юритиш механзмини бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда тубдан ислоҳ қилиш, маҳсулотларни ишлаб чиқарувчидан истеъмолчигача етказиб берувчи тизим корхоналарини диверсификациялаш ва модернизациялаш муаммосини ўрганиш заруриятини келтириб чиқармоқда.

Хусусан, қоракўлчилик ширкат хўжаликларида  мулкий муносабатлар, хўжалик юритиш  механизмлари бозор иқтисодиёти талабларига жавоб бермаслиги, хўжаликларни бошқаришда маъмурий – буйруқбозлик усулларининг ҳанузгача ҳукмронлиги, мавжуд ресурслар салоҳиятидан хўжасизларча фойдаланиши натижасида харажатларнинг юқорилиги  тармоқ рентабеллик даражасининг пастлигича қолишига, хўжаликларнинг ишлаб чиқариш натижаларидан, аксарият ҳолларда зарар кўришига олиб келмоқда.

Маҳсулотларни  қайта ишлайдиган замонавий техника ва технологияга асосланган, ихчам корхоналарнинг ташкил этилмаганлиги, қоракўлчилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига етказиб бериш тизимининг бозор талабларига мос равишда ташкил этилмаганлиги, соҳа иқтисодиёти  паст даражада қолишига сабаб бўлмоқда. Шу билан биргаликда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг минтақада ривожланмаганлиги оқбатида меҳнатга лаёқатли кишиларнинг 45,0 фоиздан юқориси иш билан таъминланмаган, аҳолининг ҳаётга зарур бўлган таъминоти 45-70 фоиз қондирилмоқда.

Юқорида таъкидланган муаоммолар қоракўлчиликни тубдан ислоҳ қилиш ва модернизациялаш асосида тармоқнинг ижтимоий – иқтисодий самарадорлигини  ҳамда ушбу минтақада яшовчи деярли 3 млн. аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишни ҳамда уларни жорий этишни тақоза қилади.

Чўл-яйлов чорвачилигида мулкчилик ва хўжалик
юритиш шакллари.

Бозор муносабатларини шакллантириш жараёнида мулкчиликнинг турли-туман шаклларига ўтиш муаммоларини, уларнинг иқтисодий мазмунини, ҳамда хусусий мулк масалаларини атрофлича ўрганишни тақозо қилади.

Республикада амалга оширилаётган ислоҳатларнинг муҳим вазифаларидан бири аграр соҳани кўп укладли иқтисодиётга айлантириш ва хусусий мулкнинг шаклланишига  кенг йўл очиб бериш орқали агросаноат мажмуаси тармоқларининг барқарор ва мутоносиб ривожланишини таъминлашдир.

Мулк ва мулкчилик муносабатлари иқтисодий адабиётларда етарлича ёритилган бўлса-да, янги иқтисодий шароит келтириб чиқарган муаммоларни, хусусан мулкчилик муносабатларини тубдан ислоҳ қилиш долзарб аҳамият касб этади.

Мулк бу одамлар ўртасида моддий ва маданий бойликларга эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш бўйича вужудга келадиган муносабатлар йиғиндисидир. Моддий бойликларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида пайдо бўладаган  иқтисодий муносабатлар – бу мулкчилик муносабатларидир. Демак, мулкчилик – бу кишилар хўжалик фаолияти натижасидир. Субъект бу мулк эгалари яъни ишлаб чиқариш воситалари, ишчи кучи ва бошқа неъматлар эгалари. Мулк субъектларнинг ҳаётий неъматларга эгалик қилиш ва ўзлаштириш бўйича улар ўртасида вужудга келадиган муносабатлар бу мулк муносабатлардир. Мулк – бу яратилган ҳаётий неъматларни ўзлаштиришнинг аниқ ижтимоий шакли. Ишлаб чиқариш муносабатлари  мулкчиликни иқтисодий рўёбга чиқариш учун хизмат қилади. Бошқача айтганда, хўжалик юритиш шакллари орқали мулкчилик иқтисодий рўёбга чиқарилади. Бошқа томондан, мулкчиликнинг ҳуқуқий шакли ишлаб чиқариш ривожланишига фаол таъсир ўтказади. Мулкка ҳуқуқий эгалик қилмасдан, ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш, ишлаб чиқариш воситалари ва етиштирилган маҳсулотларга ҳамда олинадиган даромадга эгалик қилиш мумкин эмас. Шу сабабли, ҳуқуқий меъёрлар яъни эгалик қилиш, тасарруф этиш, фойдаланиш ҳуқуқлари  мулкчиликдаги иқтисодий муносабатларни рўёбга чиқаришнинг аниқ  шакли ҳисобланади. Мулкка  эгалик қилиш инсоннинг  ҳаётий неъматлар хўжайинига айланиши ёки ўзиники каби муносабатда бўлишидир.

Ишлаб чиқариш натижаларини буюмлашган ҳолда ўзлаштириш мумкин. Ҳаётий неъматларни ўзлаштириш ва ушбу ўзлаштириш қандай ишлаб чиқариш муносабатлари ёрдамида амалга оширилиши бўйича вужудга келадиган кишиларнинг ўзаро иқтисодий муносабатлари моддийлашган эгалик қилишдан фарқ қилувчи, ижтимоий муносабатлардир. Одамлар моддий бойликларни эгаллаганидагина ўзлаштиришлари мумкин, чунки ўзганинг мулкини ўзлаштириб бўлмайди. Шу сабабли, мулкдор ва мулксиз  инсонлар ўртасида ҳаётий неъматларни ўзлаштириш бўйича ўзаро муносабатлар пайдо бўлади. Мулкчилик –  мулк эгалари ва бошқалар томонидан ҳаётий неъматларни ўзлаштириш жараёнида улар ўртасида вужудга келувчи ижтимоий муносабатдир. Мулк ўзининг субъект ва объектига эгадир. Турли-туман кўринишдаги ҳаётий неъматлар, ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи кабилар мулк объектларини ифода этади, ҳаётий неъматлар, корхоналарнинг мулкдори ва мулкдори бўлмаган жисмоний ва ҳуқуқий шахслар, мулк субъектлари сифатида намоён бўлади.

 Моддий ва маданий бойликлар мулк объектлари бўлиб хизмат қилади. Аммо, мулк муносабатларида моддий соҳа  авваламбор ишлаб чиқариш воситалари объект сифатида муҳим  аҳамият касб этади. Ишлаб  чиқариш воситаларига бўлган мулкчилик мулкнинг иқтисодий мазмунини очиб беради. Ишлаб чиқариш воситаларига мулкчилик кишиларнинг объектив аҳволини, уларнинг синфий фарқларини,  иқтисодий тизимлар ўртасидаги иқтисодий фарқларни, аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни ифодалайди. Ишлаб чиқариш воситалари билан ишчи кучини бирлаштириш усуллари орқали иқтисодий тизимлар тавсифланади. Мулк муносабатлари асосини ишлаб чиқариш воситаларига бўлган мулкчилик ташкил этади ва барча ишлаб чиқариш муносабатларини қамраб олади. Ишлаб чиқариш воситаларига бўлган мулк тўғрисидаги назариялар асосли танқид қилинмоқда. Пул маблағлари ҳам ахборотлар ҳам ишлаб чиқариш воситалари каби мулк ҳисобланганлиги сабабли,  мулкчилик ва унинг ижтимоий аҳамиятига бир хил даражада таъсир этади деган фикрга қўшилиш мумкин. Мулкчилик муаммолари ўрганилган илмий асарларнинг бирида: » ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилиш мулкчиликка оид иқтисодий муносабатларнинг  муҳим бўғини бўлиб хизмат қилади. Ишлаб чиқариш муносабатлари тизимида ишчи кучига мулкчилик катта аҳамият касб этади» деган фикр асослидир.

Ишлаб чиқариш воситаларига ва ишчи кучига бўлган мулкчилик такрор ишлаб чиқариш жараёнидаги барча иқтисодий муносабатларни ўз ичига олади. Ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучига эгалик қилиш муносабатлари қолган барча иқтисодий муносабатларнинг асоси бўлиб хизмат қилади ва ишлаб чиқариш муносабатларининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Мулк иқтисодий категория бўлиши билан биргаликда, ҳуқуқий категория ҳам ҳисобланади. Мулк ҳуқуқий категория сифатида иқтисодий муносабатлар кимга, қайси мулкка тегишлилиги, мулк эгалари ҳуқуқлари ва мажбуриятлари нималардан иборат эканлиги, ижара шартлари ва бошқа мулк билан боғлиқ бўлган меъёрлар  қонунлар билан белгиланади ҳамда тартибга солинади.

Мулкка эгалик, фойдаланиш ва тасарруф қилиш тўғрисидаги қонунларда мулкий муносабатлар бўйича мулкдор ва мулкдор бўлмаган субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бегиланиб, иқтисодий муносабатларда намоён бўлади. Ҳаётий неъматлар қонуний тартибда расмийлаштирилганидан кейингина мулк ҳуқуқий шаклга киради.  

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддасида мулк ҳуқуқига қуйидагича: «мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек, ўзининг мулк ҳуқуқини ким томонидан бўлмасин ҳар қандай бузилишини бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир”, дея таъриф берилади.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши бир томондан ишлаб чиқариш воситалари, бошқа томондан эса ушбу ишлаб чиқариш воситалари ва яратилган маҳсулотларга эгалик қила олиши нуқтаи назаридан  кишилар ўртасида вужудга келадиган мулк муносабатларига боғлиқ. Мулк–бу кишилар томонидан ишлаб чиқариш воситаларини ўзлаштиришнинг маълум шакли ҳисобланади. Классик иқтисодчилар, “Мулк – бу кишиларнинг бир-бири билан бўладиган муносабати, уларнинг материалларга, қуролларга ва меҳнат натижаларига бўлган муносабати” деб таъкидлашган. Иқтисодий муносабатлар мажмуасида энг муҳими ишлаб чиқариш воситаларига мулкчилик муносабатлари ҳисобланади. Тақсимлаш ва айрибошлаш муносабатлари ишлаб чиқариш воситалари кимнинг мулки эканлигига боғлиқ.

Кўп йиллик тажрибалардан маълумки,  мамлакатдаги аграр инқирознинг асосий сабаби- мулкчилик муносабатлари тизимидаги таназзулдир. Мулкнинг эгасизлиги йирик миқёсда мажбурий равишда қишлоқ хўжалигида  коллективлаштириш, ер ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларини давлатникига айлантириш ҳамда  меҳнат жамоалари  томонидан яратилган маҳсулотларнинг асосий қисмини олиб қўйиш, мулкни идора қилишни давлат бошқарув органларида мужассамлаштириш йилларидан бошланди.

Ишлаб чиқариш воситаларига мулкдорлигидан маҳрум бўлган одамлар хўжаликни самарали юритиш маҳоратини ва қобилиятини йўқота бошлади. Бунинг асосий сабаби –“мулк меники эмас, давлатники”,- деб қаралганлигидир. Деҳқон мулкдан авваламбор ердан бегоналашуви, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни  ўзи ўзлаштиришидан маҳрум бўлишига олиб келди. Охир оқибатда, деҳқон хўжайин ва меҳнаткаш сифатидаги хусусияти йўқолди ва ўз кучини сотиб кун кечирувчи ишлаб чиқариш натижаларига бефарқ ёлланма ишчига айланди.

Қишлоқ хўжалигини инқроз ҳолатидан олиб чиқиш ва мамлакат аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлаш муаммоси қишлоқ меҳнаткашлари ижодий фаоллигини оширишга ҳамда хўжайин ва меҳнаткаш сифатидаги қобилиятларини кенг миқёсда намоён қилишга имконият берадиган иштимоий-иқтисодий шароитлар яратилгандагина ечиш мумкин бўлади. Қишлоқ хўжалиги меҳнаткашлари имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқаришнинг муҳим ва ҳал қилувчи шарти мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш йўли билан  мулкий муносабатларни тубдан такомиллаштириш ҳамда унинг  турли шакллари тенг ҳуқуқлиглии ва эркин фаолият юритишини таъминловчи механизмларни жорий этиш орқали эришиш мумкин. Бу тўғрида Ўзбекистоннинг Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов “…хусусий мулкнинг ҳуқуқ ва ҳимоясини мустаҳкамлашимиз, ҳар қайси хусусий мулкдор қонуний йўл билан қўлга киритган ёки яратган ўз мулкининг дахлсизлигига асло шубҳа қилмаслигини таъминлайдиган ишончли кафолатлар тизимини яратишимиз зарур” деб таъкидлаган эди.

 Турли шакллардаги мулк бозор иқтисодиёти шароитида беқиёс аҳамиятга эга. Бозор мулкий муносабатларни амалга оширувчи иқтисодий восита ва шароит сифатида хизмат қилади. Ер ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларини давлат тасарруфидан чиқармасдан ва хусусийлаштирмасдан туриб қишлоқ хўжалигида эркин фаолият юритувчи товар ишлаб чиқарувчиларни ва ҳақиқий бозорни шакллантириш мумкин эмас. Хусусийлаштиришдан мақсад мулк шаклини ўзгартириш воситасида ҳар бир деҳқон ва меҳнат жамоасини ишлаб чиқариш воситалари ва ишлаб чиқарилаган маҳсулотларнинг ҳам ҳақиқий эгаларига айлантириш орқали агросаноат мажмуаси, хусусан қишлоқ хўжалиги ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини  тубдан оширишдир.

Мулкчилик муносабатлари моҳиятини тушуниш учун авваламбор мулк объекти ва субъектини аниқлаб олишни тақозо қилади. Моддий қийматга эга бўлган барча неъматлар мулк объектидир. Қишлоқ  хўжалигида мулк объекти бўлиб ер, маҳсулдор ва ишчи ҳайвонлар, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари, яшаш жойлари, машина ва ускуналар,  транспорт воситалари ва бошқалар ҳисобланади. Ишлаб чиқариш воситаларидан хўжалик фаолиятида фойдаланиш  натижасида олинган маҳсулотлар ва даромадлар ушбу мулк эгаларига тегишлидир.

Мулк субъектлари бўлиб деҳқон, фермер, ширкат, ижарачилар, жамоалар ва бошқалар ҳисобланади. Мулк ўзининг суъбектларига қуйидаги ҳуқуқий ваколатлардан фойдаланиш имконини беради: биринчиси – эгалик қилиш ҳуқуқи, яъни мулк тақдирини ҳал қилувчи ҳақиқий хўжайинига айланиш ёки ўз ҳукумига бўйсиндириш; иккинчиси – фойдаланиш ҳуқуқи, яъни ўзгалар мулкидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш; учинчиси – идора қилиш, яъни мулк тақдирини ҳал қилиш ёки мулкдан ўз хоҳишига биноан фойдаланиш.

Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш воситаларига эгалик давлат, хусусий ва аралаш шаклларда бўлиши мумкин.

Бозор иқтисодиёти шароитида хусусий мулк қишлоқ хўжалиги мулкий муносабатлар тизимида жуда муҳим ўринни эгаллайди. Умуман олганда хусусий мулк алоҳида жамият (деҳқон) аъзосиининг ёки бир гуруҳ аниқ аъзолари (кооператив жамоалар ва бошқалар) мулкидир. Давлатники бўлмаган барча мулклар хусусий мулк ҳисобланади.

Хусусий мулк ёлланма ишчиларни эксплуатация қилиш воситаси деб ҳисобланганлиги сабабли, унга нисбатан ғаразли  муносабатни келтириб чиқаради. Хусусий мулкка бундай муносабатда бўлиш ҳамма ҳолатларда ҳам асосли эмаслигини  тарихий тажриба кўрсатди. Эксплуатация  фақат хусусий мулкдагина эмас, балким давлат мулки ҳукумронлиги шароитида ҳам мавжуддир. Шу билан биргаликда, хусусий мулкнинг барча шакллари ҳам эксплуатацияни келтириб чиқармайди. Буларга масалан,  ойилавий ёки якка тадбиркорлик, деҳқон хўжалиги каби шаклларни киритиш мумкин. Эксплуатацияни мулк эмас, балки маълум ижтимоий-иқтисодий муносабатлар яъни ишга ёлланувчининг  иш берувчига нисбатан бир хил бўлмаган шароитга қўювчи тизими вужудга келтиради. Бу яратилган маҳсулотларнинг бир хил усул билан улар ўртасида тақсимланмаслигида намоён бўлади.

Хусусий мулкнинг кўплаб шакллари юқори ижтимоий фаолликни таъминлайди. Яъни, хусусий мулк фермердан ва хўжалик аъзоларидан шахсий ишбилармонлик қоблиятларини, мустаққилликни, ўзига хослигини(оригиналлигини), хавф-хатар шароитида фаолият юрита олишликни шакллантиради. Бусиз таррақиёт бўлиши мумкин эмас. Хусусий мулкда яратилган маҳсулотни мулкдорлар томонидан ўзлаштириш миқдори бевосита  меҳнат натижаларига боғлиқли одамларда юқори иқтисодий фаолликни, манфаатдорлик ва кучли жавобгарлик ҳисларини мужассамлаштиради. Бу иқтисодий ҳаётни фаоллаштиради  ва боқимандачиликка барҳам берувчи муҳим восита бўлиб хизмат қилади,  ишловчиларни ҳар томонлама асосланган ҳисоб-китоб билан фаолият юритишга, эртанги кун ҳақида қайғуришга мажбурлайди. Хусусий мулк ер ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларига хўжасизларча муносабатда бўлишни ва улардан фойдаланишда исрофгарчиликка йўл қўйилиши билан  умуман чиқиша  олмайди.

Хусусий мулк иқтисодиётни демонополизациялашда ва рақобот муҳитининг кучайишида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу билан биргаликда, хусусий мулк иқтисодиётни ўзгарувчан бозор шароитига тезда мослаштирувчи, давлатнинг молиявий ёрдамисиз ўзини ўзи мувофиқлаштирувчи ва тартибга солувчи ҳамдир.

Хусусий мулк бир қатор муҳим ижтимоий функцияларни муваффақиятли бажаришга қодир, у кишини давлат ва жамоат ташкилотларига тобеликдан озод қилади, бошқа ижтимоий таркиблар билан тенг ҳуқуқли муносабатларга киришиш имконини беради. У жамиятда эркин фикр ривожланишига, турли туманлик ва демократиянинг таркиб топишига хизмат қилади.  Шахснинг иқтисодий мустақиллигини фақат хусусий мулк таъминлаши мумкин.

Шунигдек, хусусий мулк қийнчиликларни енгишга ва ўз ҳаёт фаровонлигини оширишга ундайди.  Шу билан биргаликда, одамларнинг мулкка эгалиги фаолиятига доир ҳар бир қарорни асосли қабул қилишга, ўзига нисбатан жавобгарликни оширишга мажбур қилади ҳамда юқоридан кўрсатмалар кутишни ва айбни бошқаларга юклашдан холос этади.  Хусусий мулк фермерни фарзандлар келажаги ва ҳаётининг мазмуни бўлган ишни кимга ишониш, топшириш мумкинлиги ҳақида қайғуришга мажбурлайди ва бир вақтнинг ўзида фарзандларда ота-онага нисбатан меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантиради.

 Юқорида таъкидланганлардан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ хўжалигида хусусий мулкнинг бошқа мулк шаклларидан устунлигини қуйидагича ифодалаш мумкин:

-меҳнаткашларни ишлаб чиқариш воситалари билан бевосита боғлайди ва  улардан фойдаланиш масаласини мустаққил ҳал қилиш имконини беради;

-ишлаб чиқариш фаолиятини мустаққил ташкил этиш ҳамда етиштирилган маҳсулот ва олинган даромадни эркин тассарруф этиш имконига эга бўлади;

-кучли иқтисодий жавобгарлик мулк эгасининг ишлаб чиқариш жараёнида йўл қўйган ҳар қандай хатоси  учун тўлиқ моддий, ҳатто эгалигидаги мулки билан жавоб бериши орқали таъминланади.

Ишлаб чиқариш воситаларига хусусий мулкчиликнинг кўрсатиб ўтилган афзалликлари, фаол хўжалик юритишдан унинг эгалари манфаатдорлигини кескин оширувчи иқтисодий  восита бўлиб хизмат қилади.

Таъкдланганидек, республикамизда ҳозирда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг моҳияти мулк ва мулкий муносабатларни ислоҳ қилиш асосида турли хил мулкчилик шаклларини вужудга келтириш ва уларни амалга ошириш бўйича  тегишли механизмларни яратиш орқали деҳқонни ердан, ишлаб чиқариш воситаларидан, ўз меҳнати натижаларидан бегоналашувига барҳам бериб, мулкнинг ҳақиқий эгасига айлантиришдир. Бунинг учун мамлакатимизда барча шарт-шароитлар, хусусан ҳуқуқий база яратилган.

Аммо, бир қатор  муаммолар чўл-яйлов чорвачилигининг бозор иқтисодиёти талаблари даражасида ривожланишига имконият бермаяпти. Чўл-яйлов чорвачилиги хўжаликларида мулкка эгалик қилиш, мулкий муносабатлар, хўжалик юритиш шакллари ва механизмлари, маҳсулотларни ишлаб чиқарувчидан истеъмолчигача  етказиб бериш тизими,  ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасининг бозор иқтисодиёти талабларига мос равишда шаклланмаганлиги сабабли республиканинг чўл ва ярим чўл ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши орқада қолмоқда.

Мамлакатимизнинг Биринчи  Президенти И. Каримов ўзининг “Ўзбекистон халқига(2016 й.) янги йил табриги”да “… айни шу асосда эски маъмурий- буйруқбозлик тизимидан ҳали-ҳамон мерос бўлиб келаётган, одамларнинг норозилигини қўзғатаётган барча қолдиқлардан воз кечишга имкон туғдирамиз, улардан озод бўламиз.”,  деб алоҳида таъкидлади.

Чўл яйлов чорвачилиги маҳсулотларини етиштриш деҳқон, ширкат ва фермер хўжаликларда амалга оширилмоқда. Майда шохли молларнинг асосий қисми деҳқон хўжаликларида урчитилмоқда. Маълумки, қоракўлчиликда давлат хўжаликларини ширкатларга айлантиришдан мақсад-қишлоқ меҳнаткашларини фақат ишлаб чиқариш воситаларининг эмас, балки яратилган маҳсулотнинг ҳам реал хўжайинларига айлантириш яъни мулкнинг ҳақиқий эгаларини шакллантириш ва шу асосда хўжалик юритишнинг бозор механизмларини жорий этиш орқали чўл-яйлов чорвачилиги ва у жойлашган ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўзланган эди.

Аммо, қоракўлчилик ширкат хўжаликларида чорва моллари ҳам пай жамғармасига киритилганлиги ва пай улуши сифатида ширкат аъзоларига тақсимлаб  берилганлиги, яйловлар оила пудрати-отарларга беркитилмаганлиги, етиштрилган маҳсулотларга оила пудратининг ўзи эга эмаслиги сабабли чўл-яйлов чорвачилигида мулк ўзининг  ҳақиқий эгасини ҳанузгача топмаган.

Мулкий пайларни жорий этиш йўли билан ширкат аъзоларини хусусий мулкдорга айлантириб, мулкий муносабатларни ҳал этиш мўлжалланган эди. Масаланинг бошқа томони мулкдор ўзи етиштирган моддий неъматларга ўзи хўжайинлик қилиш ҳуқуқидир. Бу етиштирилган маҳсулотларнинг оилавий пудрат шартномасида кўрсатилганидан ортиғига эгалик қилиш ва ширкат аъзоларининг пай улушларига мутаносиб равишда фойдадан дивидент тўлаш йўли билан ҳал этилиши мўлжалланган эди. Аммо, чорва моллари қиймати пай сифатида ширкат аъзоларига бўлиб берилганлиги натижасида қўйлар бир вақтнинг ўзида ширкат хўжалиги аъзоларининг  ҳаммасиники ва аниқ  ҳеч кимники эмаслиги, яъни чорва моллари ва бошқа асосий ишлаб чиқариш воситалари ҳақиқий эгаларини топмаганлиги сабабли хўжаликларни бошқариш маъмурий-буйруқбозлик услубида олиб борилмоқда, аксарият ҳолларда эса хўжаликлар зарар билан фаолият кўрсатаётганлиги сабабли ширкат аъзоларига пай улушлари бўйича дивиденд тўламай келинаётганлиги, оилавий пудрат етиштирган маҳсулотларига ўзи эгалик қилмаслиги яъни пудратчига ширкат томонидан маълум турдаги моллар ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари оила пудрати шартномасига биноан беркитилади, етиштирилган маҳсулотлар ширкатга тўлиқ топширилади, йил давомида тариф разрядлари ва мол бошига ҳисобланган расценкаларга асосан иш ҳақи тўланилади яъни марказлашган режалаштириш иқтисодиётида қўлланилган услубларда уларга ҳақ тўлаш шароитида маҳсулот етиштирувчи ёлланма ишчига, меҳнат ҳақини афзал кўрувчи суъбектга айланиб қолмоқда.

Таъкидлаш лозимки, ширкат хўжалиги моллари билан оила пудрати аъзолари шахсий моллари биргаликда парваришланмоқда. Бунинг натижасида, бир томондан ширкат хўжалиги ишлаб чиқариш воситаларидан оила пудради ўз манфаати йўлида фойдаланишаётган бўлса, бошқа томондан ширкатнинг сифатли маҳсулотларини ўзлаштириш ҳолатлари мавжуд. Икки хил мулкдорга тегишли бўлган чорва молларини ажратиб боқишнинг иложи бўлмаганлиги сабабли, ширкат хўжаликларни хусусий мулк асосида фаолият юритадиган хўжалик юритиш шаклларига айлантириш йўли билан ечиш мумкин.
Буларнинг  натижасида  мулк ўзининг ҳақиқий эгасини қоракўлчиликда топмади. Чўл-яйлов чорвачилигида таркиб топган  мулкий муносабатлар  мулкдорлар синфининг шаклланишига, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий кучга айланишига, энг муҳими минтақаларнинг барқарор ривожланишига имконият бермаяпти.

Ишлаб чиқариш воситаларига мулкчиликнинг турли туман шакллари, иқтисодий манфаатлари ва уларни амалга ошириш шароитларида хўжалик юритишнинг ҳар хил шакллари асос қилиб олинади. Қишлоқ хўжалигида мулк шаклига хўжалик юритиш шакли мос келади. Чўл-яйлов чорвачилиги суъбектлари деҳқон, фермер ва ширкат шаклларида хўжалик юритишмоқда.

Деҳқон хўжалиги-ўз мулки ёки ижарага олинган ер, сув, бошқа восита ва мол мулклардан фойдаланиш асосида маҳсулот ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлашни ва сотишни амалга оширувчи, оилавий, оилавий-меҳнат ёки бир қанча шахсларнинг бирлашган меҳнатига асосланган, юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган мустаққил хўжалик субъекти ҳисобланади.

Деҳқон хўжалиги бошқа хўжалик юритиш шакллари қаторида агросаноат мажмуасига кирувчи тенг ҳуқуқли ва мустаққил хўжалик юритиш шаклидир. У ўз фаолияти йўналишларини, ишлаб чиқариш таркиби ва ҳажмини, маҳсулот сотиш каналларини ўзи мустаққил аниқлайди, ҳамкорларни шу жумладан хорижий шерикларни ўзи танлайди, ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этади. Деҳқон хўжалиги давлат ва бошқа корхона, ташкилотлар ҳамда алоҳида фуқаролар билан иқтисодий муносабатларини шартнома асосида амалга оширади, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва хизматлар савдосини ташкил этади, солиқларни ва бошқа тўловларни амалга оширади. Деҳқон хўжалиги бирлашмалар, иттифоқлар, консорциумлар, қўшма ва бошқа корхона ва ташкилотлар таъсисчилари ва қатнашчилари бўлиш, шунингдек, қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш ва сотиш ҳуқуқига ҳам эгадир. Деҳқон хўжалигининг ишлаб чиқариш, тижорат ва бошқа фаолиятларига давлатнинг аралашуви қонун билан таъқиқланади.

Фермер хўжалиги ўзига узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи фермер хўжалиги аъзоларининг биргаликдаги фаолиятига асосланган юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.

Фермер хўжалиги ишлаб чиқарган маҳсулотларини мустаққил равишда қайта ишлаш, сотиш билан шуғулланиши ҳамда маҳсулотларни қайта ишлаш ва товарларни сотиш, ресурслар таъминотини амалга ошириш мақсадида бошқа фермер хўжаликлари, давлат ва жамоа корхоналари билан кооператиция алоқаларини ўрнатиши мумкин.

Ер давлат томонидан фермер хўжалигига маълум муддатга ижарага берилса, асосий ва айланма воситалар эса унинг хусусий мулкидир. Шу сабабли, етиштирилган маҳсулотлар тўлиқ фермер хўжалиги аъзоларига тегишлилиги, улардан ўз хохишларига кўра фойдаланиш имконини беради. Хўжалик  товар маҳсулотларини  қайта ишлаш корхоналари, тайёрлов ташкилотлари, давлат, деҳқон бозорлари ва бошқаларга сотиши мумкин.

Фермер хўжалиги ишлаб чиқариш таркибини ва ҳажмини мустақил равишда аниқлайди, яйлов майдони ва озуқа базасига эга ҳамда   тўлиқ пода айланмасини шакллантирадиган товар етиштирувчидир.

Олинган даромадлар фермер хўжалигининг мулки ҳисобланиб, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни маблағ билан таъминлайдиган шартнома,  бозор  ва бошқа баҳоларда етиштирган товарларни сотади. У солиқлар, йиғимлар ҳамда бошқа  тўловларни давлатга тўлайди.

Техника тараққиёти йирик миқдорда инвестицияларни хўжалик фаолиятига киритишни талаб қилади, бу эса фермер хўжаликлари учун ишлаб чиқариш ва молиявий хавф-хатарни кескин кучайтиради. Бундан ташқари, алоҳида хўжалик таъминот, сотиш, таъмирлаш ишларини амалга ошириш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмаларни яратиш имкониятига эга эмас. Шу сабабли ўзаро кооперация алоқаларини улар ўртасида  шакллантириш зарурияти вужудга келади. Фермер хўжаликлари ихтиёрийлик асосида бирлашиши ва уларнинг ижтимоий ва иқтисодий манфаатларини ифодалайдиган бирлашмалар, иттифоқлар, консорциумлар, қўшма ва бошқа корхоналар таркибига аъзо бўлиб кириш ҳуқуқига эга. Шунингдек, кооперация асосида кредит, маслаҳат, суғурта  ва бошқа жамиятларни тузиш, ташқи алоқаларни ривожлантириши мумкин.

Фермер хўжаликлари мустаққилиги ва ўзи ўзини бошқариши уларнинг ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолиятига давлат, кооператив, жамоат ва бошқа ташкилотлар ва шахсларнинг аралашмаслигини таъминлаш орқали эришилади. Фемер хўжаликлари фаолияти давлат органлари томонидан фақат меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлиги, мол ва ўсимлик касалликларига  ҳамда зараркунандаларига қарши курашиш, солиқ ва табиатни муҳофаза қилиш қонунчиликларига роия қилиниши устидан назоратни амалга ошириши мумкин.

Чўл-яйлов чорвачилигида хўжалик юритиш шаклларидан яна бири-бу ширкат хўжаликларидир. Ширкат хўжалиги  товар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун пай усулига ва асосан оила(жамоа)пудратига, фуқароларнинг ихтиёрий равишда бирлашишига асосланган, юридик шахс ҳуқуқига эга мустаққил хўжалик юритувчи субъектдир. Ихтисослашган хўжаликларни ширкатларга айлантириш орқали мулк ва мулкий муносабатлардаги муаммоларни ечиш мақсад қилинган эди. Аммо, чўл-яйлов чорвачилигида мулкчилик, мулкка эгалик муаммолари тўлиқ ўз ечимини топмаган ва натижада соҳада маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг мавжуд ички имкониятларидан тўла фойдаланилмаяпти. Соҳада иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва мавжуд муаммоларни ечиш кўп жиҳатдан мулк ўзининг ҳақиқий эгасини топишига боғлиқ. Бизнинг фикрмизча, чўл-яйлов чорвачилигида мавжуд муаммоларни ширкат мулкини хусусий мулкка асосланган фермер, кўп тармоқли фермер хўжаликларига ва агрофирмаларга айлантириш ҳамда хўжалик юритиш механизмларини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаларини тўлиқ шакллантириш йўли билан ҳал қилиш мумкин.

Республика  чўл-яйлов чорвачилиги тармоғида мулкчилик ва хўжалик юритиш шакллари ривожланишининг ҳозирги ҳолати таҳлили

Чўл-яйлов чорвачилиги (қоракўлчилик, эчкичилик, туячилик, йилқичилик, қорамолчилик) мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи ҳисобланиб, Республиканинг 20,6 млн. га. ер ресурсларини эгаллаган ҳудуд ҳисобланади. Чўл-яйлов чорвачилиги чўл аҳолисининг озиқ-овқатга, енгил саноатни хом ашёга бўлган талабини қондиришда муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон чўл-яйлов чорвачилиги асосан хом ашё етказувчи база ҳисобланади. Тармоқ республикка қишлоқ хўжалигини  100 % қоракўл териси, 18 -20 % гўшт, 45 % жун, 10 % сут, 30 %  тери ва қўй териси маҳсулотлари билан таъминламоқда. Ҳудуд чорвачилигининг хусусан қўйчиликнинг асосий озуқа базаси яйлов ҳисобланади. Бугунги кунгача яйлов майдонлари бириктириб берилмаганлигига қарамасдан 14771,6 минг бош ёки 83,4% қўй ва эчкилар деҳқон хўжаликларида боқилмоқда.

Қуйидаги жадвалда республика ер фондининг фойдаланувчилар категориялари бўйича таҳлил келтирилган(1-жадвал).

1-жадвал
Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари динамикаси (минг га)
Ер ва унинг таркиби Йиллар 2013 йил 2011 йилга нисбатан, %
2011 2012 2013
Жами  ер 44410,3 44410,3 44410,3 100,00
Қишлоқ хўжалик корхоналари ва хўжаликларнинг ерлари 20487,7 20473,5 20481,1 99,97
Шу жумладан:
фермер хўжаликлари 5987,8 5916,9 5886,8 98,30
деҳқон хўжаликлари 617,2 616,2 616,1 99,82
Қишлоқ хўжалигининг барча ерлари
Жами  ер 25258,5 25252,2 25251,5 99,97
Қишлоқ хўжалик корхоналари ва хўжаликларнинг ерлари 15596,2 15590,7 15600,9 100,03
Шу жумладан:
фермер хўжаликлари 5324,1 5244,9 5222,5 98,10
деҳқон хўжаликлари 500,6 500,0 499,8 99,87
Пичанзор ва яйловлар
Жами  ер 20756,1 20750,4 20750,3 99,97
Қишлоқ хўжалик корхоналари ва хўжаликларнинг ерлари 11128,6 11123,7 11134,5 100,05
Шу жумладан:
фермер хўжаликлари 1387,1 1357,2 1361,2 98,10
деҳқон хўжаликлари  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида.

1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, яйловларнинг 11134,3 минг га қишлоқ хўжалик корхоналарига ва 1361,2 минг га фермер хўжаликларига узоқ муддатга тақсимлаб берилган. Чорвачилик маҳсулотларининг асосий қисмини республикада  деҳқон хўжаликлари етиштираётган бўлсада, ҳанузгача уларга яйловлар ажратиб берилмаган. Чўл – яйлов чорвачилиги маҳсулотларини етиштриш деҳқон, ширкат ва фермер хўжаликларида амалга оширилмоқда. Майда шохли молларнинг асосий қисми деҳқон хўжаликларида парваришланмоқда.

Қуйидаги жадвалда хўжалик юритиш шакллари бўйича чорва моллари бош сони таҳлили берилган(2-жадвал)

2-жадвал
Ўзбекистон Республикасида хўжалик юритиш шакллари бўйича чорва моллари бош сони ва динамикаси (минг бош)
 

Чорва моллари тури

Йиллар 2013 йил 2011 йилга нисба

тан, %

2011 2012 2013 2014
Барча тоифадаги хўжаликлар
 Йирик шохли қорамол 9094,7 9642,7 10141,3 10607,3 116,6
шу жумладан сигирлар 3758,1 3878,4 3935,0 4020,6 107,0
Чўчқа 100,0 96,8 95,2 92,7 92,7
Қўй ва эчкилар 15340,9 16189,0 17128,8 17717,6 115,5
Парандалар 37733,3 42818,4 47485,8 52363,2 138,8
Отлар 187,3 195,2 202,2 208,8 111,5
Фермер хўжаликлари
 Йирик шохли қорамол 501,7 507,2 524,9 539,8 107,6
шу жумладан сигирлар 171,2 174,1 183,1 186,3 108,8
Чўчқа 10,2 8,3 8,2 7,6 74,5
Қўй ва эчкилар 1149,9 1203,1 1267,3 1310,0 113,9
Парандалар 3958,6 4974,2 5739,6 6434,3 162,5
Отлар 18,3 18,9 19,6 20,7 113,1
Деҳқон хўжаликлари
 Йирик шохли қорамол 8497,1 9033,8 9509,4 9957,4 117,2
шу жумладан сигирлар 3557,4 3672,1 3718,6 3799,6 106,8
Чўчқа 76,6 76,9 77,0 75,1 98,0
Қўй ва эчкилар 12146,7 13035,7 14166,0 14771,6 121,6
Парандалар 22561,0 25771,3 30427,7 33204,9 147,2
Отлар 156,5 163,9 170,5 176,0   112,5
Қишлоқ хўжалик корхоналари
 Йирик шохли қорамол 95,9 101,7 107,0 110,1 114,8
шу жумладан сигирлар 29,5 32,2 33,3 34,7 117,6
Чўчқа 13,2 11,6 10,0 10,0 75,8
Қўй ва эчкилар 2044,3 1950,2 1695,5 1636,0 80,0
Парандалар 11213,7 12072,9 11318,5 12724,0 113,5
Отлар 12,7 12,4 12,1 12,1 539,8

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида.

2-жадвал рақамларининг гувоҳлик беришича йирик шохли молларнинг 93,3 фоизи, чўчқаларнинг 81,0, қўй ва эчкиларнинг 83,4, паррандаларнинг 69,4 ва отларниг 84,3 фоизи деҳқон хўжаликларида парвариш қилинмоқда.

Манба: Муаллифлар тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

1-расм. 2014 йилда хўжалик юритиш шакллари бўйича қўй ва эчкилар бош сони

Ўрганилаётган даврда қўй ва эчкилар бош сони республикамизда 15,5 фоизга кўпайиб, 17717,6 минг бошга етган. Майда шохли молларнинг 83,4 фоизи ёки 14771,6 минг боши деҳқон хўжаликларида, 7,4 фоизи ёки 1310,0 минг боши фермер хўжаликларида ва 9,2 фоизи ёки 1636,0 минг боши қишлоқ хўжалик корхоналарида боқилмоқда (1-расм).  Бу маълумотлар деҳқон хўжаликлари республикамиз чорвачилигида етакчи ўринни эгаллаб турганидан далолат беради.

Қуйидаги жадвалда хўжалик юритиш шакллари бўйича ва бир бутун қишлоқ хўжалиги, шунингдек унинг тармоқлари ялпи маҳсулоти ва унинг таркиби динамикаси берилган (3-жадвал).

3-жадвал

Республикада хўжалик юритиш шакллари бўйича қишлоқ хўжалик маҳсулотлари қиймати ва унинг таркиби

 

Т/р

 

Тармоқлар

2010 йил 2014 йил 2014йил 2010йил

га нисбатан, %

млрд сўм % млрд сўм %
Барча тоифадаги хўжаликлар
1. Жами 16774,7 100,0 36957,0 100,0 220,3
шу жумладан:
деҳқончилик 10023,0 59,8 21810,4 59,0 217,6
чорвачилик 6751,7 40,2 15146,6 41,0 224,3
Фермер хўжаликлари
2. Жами 5962,8 35,5 12142,0 32,9 203,6
шу жумладан:
деҳқончилик 5658,3 94,9 11471,1 94,5 202,7
чорвачилик 304,5 5,1 670,9 5,5 220,3
Деҳқон  хўжаликлари
3. Жами 10468,9 62,4 24067,3 65,1 229,9
шу жумладан:
деҳқончилик 4254,7 40,6 10077,8 41,9 236,9
чорвачилик 6214,2 59,4 13989,5 58,1 225,1
Қишлоқ хўжалик корхоналари
4. Жами 343,0 2,1 747,7 2,0 218,0
шу жумладан:
деҳқончилик 233,0 67,9 261,5 35,0 237,7
чорвачилик 110,0 32,1 486,2 65,0 208,7

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида.

Республикада етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 65,1 фоизи деҳқон хўжаликлари, 32,9 фоизи фермер хўжаликлари ва қолган 2,0 фоизи эса  қишлоқ хўжалик корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда. Деҳқон хўжаликларида тайёрланаётган маҳсулотларнинг 58,1 фоизини чорвачилик маҳсулотлари ташкил этмоқда.

Қуйидаги жадвалда алоҳида чорвачилик ялпи маҳсулоти динамикаси таҳлили келтирилган (4-жадвал).

4-жадвал

Республикада хўжалик юритиш шакллари бўйича чорвачилик  маҳсулотлари қиймати ва унинг таркиби

 

Т/р

 

Хўжалик юритиш шакллари

2010 йил 2014 йил 2014 йил 2010 йилга нисбатан, %
млрд сўм % млрд сўм %
1. Барча тоифадаги хўжаликлар 6751,7 100,0 15146,6 100,0 224,3
Шу жумладан:
а. Фермер хўжаликлари 304,5 4,5 670,9 4,4 220,3
б. Деҳқон  хўжаликлари 6214,2 92,0 13989,5 92,4 225,1
в. Қишлоқ хўжалик корхоналари 110,0 1,6 486,2 3,2 442,0

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида.

Республиккада 92,4 фоиз чорвачилик маҳсулотлари деҳқон хўжаликларида, 4,4 фермер хўжаликларида ва 3,2 фоизи эса қишлоқ хўжалик корхонларида етиштирилмоқда (4-жадвал).

   Демак, республика қишлоқ хўжалиги тараққиёти кўп жиҳатдан мулк ва хўжалик юритиш нуқтаи назардан деҳқон хўжаликларининг  ривожланишига боғлиқ.

5жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, деҳқон ва фермер хўжаликларида ҳамда республикамиз бўйича чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш кўпайган бўлсада, қишлоқ хўжалик корхоналарида жун ва қоракўл тери етиштириш мос равишда 25,0 ва 19,1 фоизга камайган. Шуни алоҳида такидлаш ўринлики, мамлакатда чорвачилик маҳсулотларининг 90 фоизидан кўпроғини деҳқон хўжаликлари етиштириб бермоқда.

5-жадвал

Ўзбекистон Республикасида чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш (минг тонна)

Маҳсулотлари тури

 

Йиллар 2013йил 2010 йилга нисбатан, %
2010 2011 2012 2013
Барча тоифадаги хўжаликлар
Гўшт(тирик вазнда) 1461,4 1564,2 1672,9 1787,8 122,3
Сут 6169,0 6766,2 7310,9 7885,5 127,8
Тухум, млн.дона 3061,2 3441,7 3873,7 4388,1 143,3
Жун(физик вазнда) 26,5 28,7 31,1 32,4 122,2
Қоракўл тери, минг дона 934,9 1022,3 1116,9 1062,1 113,6
Пилла 25,2 24,7 25,0 25,4 100,8
Фермер хўжаликлари
Гўшт(тирик вазнда) 37,8 41,0 45,1 49,0 129,6
Сут 205,0 230,1 256,8 285,6 139,3
Тухум, млн.дона 288,1 374,5 464,6 501,3 174,0
Жун(физик вазнда) 1,7 2,0 2,1 2,2 129,4
Қоракўл тери, минг дона 44,1 43,4 46,1 51,1 115,9
Пилла 24,7 24,2 24,3 24,2 97,8
Деҳқон хўжаликлари
Гўшт(тирик вазнда) 1389,2 1481,6 1583,9 1690,3 121,7
Сут 5927,8 6494,6 7008,2 7547,2 127,3
Тухум, млн.дона 1775,5 1875,5 2113,7 2399,9 135,2
Жун(физик вазнда) 22,0 24,2 26,8 28,1 127,7
Қоракўл тери, минг дона 632,1 643,6 745,8 801,7 126,8
Пилла
Қишлоқ хўжалик корхоналари
Гўшт(тирик вазнда) 34,4 41,6 43,9 48,5 141,0
Сут 36,2 41,5 45,6 52,7 145,6
Тухум, млн.дона 997,6 1191,7 1295,0 1486,9 149,1
Жун(физик вазнда) 2,8 2,5 2,2 2,1 75,0
Қоракўл тери, минг дона 258,7 335,3 325,0 209,3 80,9
Пилла 0,5 0,5 0,7 1,2 240,0

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида

Республикада етиштирилаётган(6жадвал) гўштнинг 94,6 фоизини, сутнинг 95,7 фоизини, жуннинг 86,7 фоизини, қоракўл терининг 75,5 фоизи ва тухумнинг 54,7 фоизини деҳқон хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилмоқда.

6-жадвал

Ўзбекистон Республикасида чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш таркиби, %

Маҳсулотлари тури

 

Йиллар
2010 2011 2012 2013
Фермер хўжаликлари
Гўшт(тирик вазнда) 2,6 2,6 2,7 2,7
Сут 3,3 3,4 3,5 3,6
Тухум, млн.дона 9,4 10,9 12,0 11,4
Жун(физик вазнда) 6,5 6,8 6,8 6,9
Қоракўл тери, минг дона 4,7 4,2 4,1 4,8
Пилла 4,7 4,2 4,1 4,8
Деҳқон хўжаликлари
Гўшт(тирик вазнда) 95,1 94,7 94,7 94,6
Сут 96,1 96,0 95,9 95,7
Тухум, млн.дона 58,0 54,5 54,6 54,7
Жун(физик вазнда) 82,8 84,3 86,1 86,7
Қоракўл тери, минг дона 67,6 63,0 66,8 75,5
Пилла
Қишлоқ хўжалик корхоналари
Гўшт(тирик вазнда) 2,3 2,7 2,6 2,7
Сут 0,6 0,6 0,6 0,7
Тухум, млн.дона 32,6 34,6 33,4 33,9
Жун(физик вазнда) 10,7 8,9 7,2 6,4
Қоракўл тери, минг дона 27,7 32,8 29,1 19,7
Пилла 2,1 2,0 2,8 4,7

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида

Чўл-яйлов чорвачилиги чўл аҳолисининг озиқ овқатга, енгил саноатни хом ашёга бўлган талабини қондиришда муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон чўл яйлов чорвачилиги асосан хом ашё етказувчи база ҳисобланади. Чўл-яйлов чорвачилигининг етакчи  соҳаси бўлган қоракўлчиликнинг асосий маҳсулоти ҳисобланган қоракўл терини етиштиришнинг республика ва вилоятлар ҳамда хўжалик юритиш шакллари бўйича таҳлили қуйидаги маълумотлар  7жадвалда келтирилган.

7-жадвал

Хўжалик юритувчи суъбектлари бўйича қоракўл тери ишлаб чиқариш(2013й.)

Республика ва вилоятлар Хўжалик юритиш шакллари бўйича қоракўл тери ишлаб чиқари, дона Хўжалик юритиш шакллари бўйича қоракўл тери ишлаб чиқариш солмоғи, %
Барча тоифадаги хўжаликлар Қ/х корхоналари Фермер хўжаликлари Деҳқон хўжаликлари Барча тоифадаги хўжаликлар Қ/х корхоналари Фермер хўжаликлари Деҳқон хўжаликлари
Ўзбекистон Республикаси 1062088 209315 51066 801707 100 19,7 4,8 75,5
Қорақолпоқистон Республикаси 85131 9813 1458 73860 100 11,5 1,7 86,8
Бухоро 390597 25079 27277 338241 100 6,4 7,0 86,6
Жиззах 23783 23783 100 100,0
Қашқадарё 183469 42451 6033 134985 100 23,2 3,2 73,6
Навоий 274517 82889 12041 179587 100 30,2 4.4 65,4
Самарқанд 88350 19900 3050 65400 100 13,5 3,5 74,0
Сурхондарё 9008 5400 693 2915 100 59,9 7,7 32,4
Хорезм 7233 514 6719 100 7,1 92,9

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида.

Қоракўл қўйлар азалдан республикамизнинг  7 та вилояти ва Қорақолпоғистон Республикасида кўпайтирилиб, ривожлантирилади.  2013 йилда етиштирилган 1062088 дона қоракўл териларининг 801707 донасини  деҳқон хўжаликлар, 209315 донасини қишлоқ хўжалик корхоналари ва 51066 донасини фермер хўжаликлар етиштирган ёки уларнинг улуши мос равишда 75,5%, 19,7  ва 4,8% ни  ташкил этган. Республикада ишлаб чиқилаётган қоракўл териларнинг 848583 донаси ёки деярли 80,0 фоизи  Бухоро(36,8%), Навоий(25,8%) ва Қашқадарё(17,3%) вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Манба: Муаллифлар тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

2-расм. 2013 йилда хўжалик юритиш шакллари бўйича қоракўл тери етиштириш миқдори 2013 йилда хўжалик юритиш шакллари бўйича қоракўл тери етиштириш миқдори 2-расмда келтирилган.

Чўляйлов чорвачилигининг асосини ташкил этувчи қоракўлчиликка ихтисослашган ширкат хўжаликларидаги майда шохли моллар бош сони республикка вилоятлари кесимида  8-жадвал келтирилган.

8-жадвал

“Ўзбек қоракўли” компанияси тизимидаги қоракўлчилик ширкат хўжаликларида  чорва моллари бош сони ва унинг динамикаси (минг бош)

 

Ҳудудлар

Жами қўй ва эчкилар шу жумладан:она қўйлар
2014 йил

1 январда

2015 йил

1 январда

2015й.2014й

нисба-тан,

(%)

2014 йил

1 январда

2015 йил 1 январда 2015й.2014 й.

нисба-тан,

(%)

Қорақолпо-қистон Респуб-ликаси 121,9 105,4 86,5 49,8 40,5 81,3
Бухоро 140,5 134,0 95,4 84,1 80,9 96,2
Жиззах 151,1 111,9 74,1 73,8 57,0 77,2
Қашқадарё 259,3 261,9 101,0 136,0 138,2 101,6
Навоий 652,0 685,0 105,1 342,2 351,8 102,8
Самарқанд 138,3 156,7 113,3 74,8 81,1 108,4
Сурхондарё 46,4 48,2 103,9 24,1 25,5 105,8
Жами 1509,5 1503,1 99,6 784,8 775,0 98,8

Манба: Ўзбекистон республикаси ВМ си раёсати мажлиси баёнлари 2014 й. 24.06. № 34 ва 2015 й. 27.01. № 6.

Қоракўлчиликка ихтисослашган ширкат хўжаликларида қўй ва эчкилар бош сони 2015 йилда 1503, минг бошни ташкил қилиб,  2014 йилга нисбатан 6,4 минг бошга ёки 0,4%  она қўйлар эса 9,8 минг бошга ёки 1,2 % камайган. Таҳлил қилинаётган даврда подада она қўйлар солмоғи 75,0%  ўрнига атиги 5052% ташкил қилган.  Бунинг натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш миқдори камайган.

 

9-жадвал маълумотларига кўра, қоракўл тери ишлаб чиқариш ўрганилаётган даврда 38,0 фоизга, гўшт етиштриш эса 8,0 фоизга камайган, жун ишлаб чиқариш 3,0 фоизга кўпайган.

2015 йил давомида ширкат хўжаликларида маҳсулот ишлаб чиқариш ва унинг турини кўпайтириш ҳамда  қайта ишлашни йўлга қўйиш мақсадида 2 та эчкичилик, 5 та паррандачилик, 2 та балиқчилик, 1 та асаларичилик, 4 та туя ва қўй жунини, 1та гўштни, 3 та қоракўл ва қўй териларини, 2 та туя сутини қайта ишлаш, қурилиш материаларни ишлаб чиқариш, 9 та иссиқхоналар ва 3 та яйлов экинлари уруғларни етиштиришни ташкил этиш бўйича лойиҳалар амалга ошрилиши мўлжалланган эди.

 10-жадвал

Навоий “Қоракўл” бирлашмаси тизимидаги ширкат  хўжаликларнинг иқтисодий кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар Йиллар 2014й 2011й нисбатан, %
2011 2012 2013 2014
Жами ер майдони: га. 3775450 3791867 3791298 3791298 100,4
Шундан:       яйловлар 3341164 3343624 3350412 3350412 100,3
экин майдонлари 13660,4 15314,5 15121,6 11926,9 87,3
ҳайдаладиган ерлар 8091,4 7395,5 9364,7 5673,3 70,1
Фойдаланилмайди

ган ерлар

45465,8 1214 7211 91311,8 200,8
Жами қўй ва эчкилар: бош 805970 653644 651407 685000 85,0
Шундан она қўйлар 454010 356618 335400 343692 75,7
Подадаги она қўйлар салмоғи, % 56.3 54,6 51.5 50,2 6,1

банд

Туялар, бош 3388 3297 3177 3047 89,9
Отлар, бош 5639 5487 5457 5388 95,5
Қорамоллар, бош 601 664 1061 988 164,4
Парранда, минг бош 7104 7217 8079 113,7
Жами ишчилар сони, киши 3872 3289 2772 2375 61,3
Шундан: чўпонлар, киши 2852 2423 1907 1632 57,2
Асосий воситалар қиймати, минг сўм 56085764 78452147 76669695 11133009 198,5
Ишлаб чиқарилди:
қоракўл тери, дона 102971 133121 85165 67954 66,0
қўй жуни, ц. 11426,2 8547,1 8027,9 7962,86 69,7
гўшт, ц. 78599,0 54187,2 53963,6 52738 67,1
туя жуни, ц. 99,8 93,3 109,8 82,4 82,6
Туя сути, ц. 558,0 419,3 785,8 532 95,3
Молиявий натижалар: минг сўм
Жами харажат 19993354 19371593 20175174 22485776 112,5
Жами даромад 26302688 24286631 25342769 29464932 112,0
Фойда 3467821 1639161 2286396 4171141 120,3
Рентабеллик даражаси, % 17,3 8,5 11,3 18,6 +1,3

банд

Манба: Навоий вилоят “Қоракўл” бирлашмасининг. 2011-2014 йиллардаги йиғма йиллик бухгалтерия ҳисоботлари

Таҳлил қилинаётган даврда(10-жадвал) Навоий вилояти “Қоракўл” бирлашмаси тизимидаги ширкат хўжаликларида яйлов майдонлари 0,3 фоизга,  асосий воситалар қиймати деярли икки баробарга  кўпайганлигига қарамасдан қўй ва эчкилар бош сони 15 фоизга, туялар 10,1 фоизга, отлар бош сони 4,5 фоизга камайган. Бунга сабаб, кейинги йилларда об-ҳаво ноқулай келганлиги охибатида яйловлар ҳосилдорли камайиши ва қиш фаслида молларнинг бир қисмининг нобуд бўлиши ҳамда ширкат хўжаликлари кредиторлик қарзларини камайтириш учун чорва моллари сотилишидир. Натижада қоракўл тери ишлаб чиқариш 34 фоизга, қўй жуни  30,3, гўшт 32,9, туя жуни 17,4, туя сути эса 4,7 фоизга, шунингдек жами ишловчилар сони 38,7 фоизга, чўпонлар эса 42,8 фоизга қисқарган. Маҳсулот  ишлаб чиқариш камайиши сабабларидан бири моллар бош сони камайиши бўлса, иккинчидан, она қўйлар солмоғи 75 фоиз ўрнинга 50-52 фоизни ташкил қилганлиги ва меъёрлар даражасида озиқлантирилмаганли оқибатида, моллар маҳсулдорлигининг пастлиги.  Шу даврда ишлаб чиқариш харажатлари 12,5 фоизга, маҳсулот бирлиги нархлари кўтарилиши ҳисобига фойда 20,3 фоизга ошган бўлсада, рентабеллик даражаси атиги 1,3 бандга кўтарилган.

 Бундай иқтисодий аҳволнинг сабабини ўрганиш учун қоракўлчиликнинг ишлаб чиқариш харажатлари таркиби таҳлил қилинди (11-жадвал).

11-жадвал

Навоий “Қоракўл” бирлашмаси  хўжаликларда қоракўлчилик ишлаб чиқариш харажатлари таркиби, млн сўм

Кўрсаткичлар Йиллар Ўртача

4 йилга

2011 2012 2013 2014
Ўртача йиллик қўй ва эчкилар, бош 805970 653644 651407 632429 685862
Жами харажатлар

Шу жумладан:

19796,2 20579,6 20926,3 22041,7 20836,0
Иш ҳақи 7702,6 7264,2 7251,3 7891,6 7527,4
Иш ҳақи, % 38,9 35,3 34,7 35,8 36,1
Амортизация 388,4 249,3 613,2 341,6 398,1
Амортизация, % 2,0 1,2 2,9 1,5 1,9
Иш,  хизматлар 1714,4 1481,3 2481,9 2131,4 1952,2
Иш,  хизматлар, % 8,7 7,1 11,9 9,7 9,3
Ем- хашак 5167,6 7578,2 5286,8 6915,8 6237,1
Ем- хашак, % 26,1 36,8 26,3 31,4 29,9
ЁММ 1611,9 1067,1 1335,3 1476,0 1372,6
ЁММ, % 8,1 5,2 6,4 6,7 6,6
Умумий ишлаб чиқариш 1052,9 669,6 1191,3 713,0 906,7
Умумий ишлаб чиқариш, % 5,3 3,2 5,7 3,2 4,4
Суғурта 141,5 354,2 23,6 141,2 165,1
Суғурта, % 0,7 1,7 0,1 0,6 0,8
Бошқа харажатлар 2016,8 1915,8 2742,8 2431,2 2276,7
Бошқа харажатлар, % 10,2 9,3 13,1 11,0 10,9

Манба: Навоий вилоят “Қоракўл” бирлашмасининг. 2011-2014 йиллардаги йиғма йиллик бухгалтерия ҳисоботлари

11-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдик, иш ҳақи харажатлари 36,1 фоизни, озуқа харажатлари 29,9 ва  бошқа харажатлар 10,9 фоизни ташкил қилган. Қоракўлчилик ширкат хўжаликларида ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ҳамда фаолиятининг иқтисодий  самарадорлигини ошириш, хўжалик юритиш шаклларини ва механизмларини такоммиллаштириш ҳамда ўзаро иқтисодий боғлиқ корхоналарнинг интеграциялашув жараёнини бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда мукаммаллаштириш орқали таъминлаш мумкин.

  Илмий ва амалий тадқиқотлар натижаларидан келиб чиққан ҳолда иқтисодий ислоҳотларни яънада чуқурлаштириш ва эркинлаштириш шароитида, нафақат тармоқларни, балки тармоқлардаги мавжуд инфратузилмаларни кенг ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. Агросаноат мажмуида маҳсулотни ишлаб чиқариш фақат қишлоқ хўжалигининг ривожланиши билан эмас, балки унга хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар ривожи билан ҳам чамбарчас боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Авваламбор аграсаноат мажмуасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида тармоқда ишлаб чиқарилган маҳсулот (хом ашё)дан оқилона фойдаланиш лозим. Бунда ишлаб чиқаришни техникавий таъмирлаш, моддий техника, зооветеринария, агрокимё ва бошқа таъминот ва хизматларни ривожлантириш мақсадида инфратузилмаларнинг алоқаларини ва фаолиятларини тўлиқ шакллантириш лозим.

Чўл-яйлов чорвачилиги хўжаликларида мулк ва мулкий муносабатларни такомиллаштириш

Юқорида такидланганидек, ҳозирда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳатларнинг моҳияти мулк ва мулкий муносабатларни ислоҳ қилиш асосида турли хил мулкчилик шаклларини вужудга келтириш ва уларни амалга ошириш бўйича  тегишли механизмларни яратиш орқали деҳқонни ердан, ишлаб чиқариш воситаларидан, ўз меҳнати натижаларидан бегоналашувига барҳам бериб, мулкнинг ҳақиқий эгасига айлантиришдир. Бунинг учун мамлакатимизда барча шарт-шароитлар хусусан ҳуқуқий база яратилган.

Республикамиз қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган умумий ер майдонининг ярмидан кўпи  яйловлар ҳиссасига тўғри келар экан. Мамлакатимиз яйлов ресурсларидан унумли фойдаланишнинг ягона йўли қоракўлчилик, туячилик, эчкичилик каби чорвачиликнинг нодир соҳаларни ривожлантириш ҳисобланади. Аммо, юқорида такдланганидек, бир қатор  муаммолар чўл-яйлов чорвачилигининг бозор иқтисодиёти талаблари даражасида ривожланишига имконият бермаяпти. Чўл-яйлов чорвачилиги хўжаликларида мулкка эгалик қилиш, мулкий муносабатлар, хўжалик юритиш шакллари ва механизмлари, маҳсулотларини ишлаб чиқарувчидан истеъмолчигача  етказиб бериш тизими,  ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасининг бозор иқтисодиёти талабларига мос равишда шаклланмаганлиги сабабли республиканинг чўл ва ярим чўл ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши орқада қолмоқда.

Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти И. Каримов ўзининг “Ўзбекистон халқига янги йил табриги”да “… айни шу асосда эски маъмурий- буйруқбозлик тизимидан ҳали-ҳамон мерос бўлиб келаётган, одамларнинг норозилигини қўзғатаётган барча қолдиқлардан воз кечишга имкон туғдирамиз, улардан озод бўламиз.” деб алоҳида таъкидлади.

Чўл яйлов чорвачилиги маҳсулотларини етиштриш деҳқон, ширкат ва фермер хўжаликларида амалга оширилмоқда. Майда шохли молларнинг асосий қисми деҳқон хўжаликларида парваришланмоқда. Маълумки, қоракўлчиликда давлат хўжаликларини ширкатларга айлантиришдан мақсад-қишлоқ меҳнаткашларини фақат ишлаб чиқариш воситаларининг эмас, балки яратилган маҳсулотнинг ҳам реал хўжайинларига айлантириш яъни мулкнинг ҳақиқий эгаларини шакллантириш ва шу асосда хўжалик юритишнинг бозор механизмларини жорий этиш орқали чўл-яйлов чорвачилиги ва у жойлашган ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўзланган эди.

Аммо, қоракўлчилик ширкат хўжаликларида чорва моллари ҳам пай жамғармасига киритилганлиги ва пай улуши сифатида шаркат аъзоларига тақсимлаб  берилганлиги, яйловлар оила пудрати-отарларга беркитилмаганлиги, етиштрилган маҳсулотларга оила пудратининг ўзи эга эмаслиги сабабли, чўл-яйлов чорвачилигида мулк ўзининг  ҳақиқий эгасини ҳанузгача топмаган.
Мулкий пайларни жорий этиш йўли билан ширкат аъзоларини хусусий мулкдорга айлантириб мулкий муносабатларни ҳал этиш мўлжалланган эди. Масаланинг бошқа томони мулкдор ўзи етиштирган моддий неъматларга ўзи хўжайинлик қилиш ҳуқуқидир. Бу етиштирилган маҳсулотларнинг оилавий пудрат шартномасида кўрсатилганидан ортиғига эгалик қилиш ва ширкат аъзоларининг пай улушларига мутаносиб равишда фойдадан дивидент тўлаш йўли билан ҳал этилиши мўлжалланган эди. Аммо, чорва моллари қиймати пай сифатида ширкат аъзоларига бўлиб берилганлиги натижасида қўйлар бир вақтнинг ўзида ширкат хўжалиги аъзоларининг  ҳаммасиники ва аниқ  ҳеч кимники эмаслиги, яъни чорва моллари ва бошқа асосий ишлаб чиқариш воситалари ҳақиқий эгаларини топмаганлиги сабабли, хўжаликларни бошқариш маъмурий-буйруқбозлик услубида олиб борилмоқда. Аксарият  ҳолларда эса, хўжаликлар зарар билан фаолият кўрсатаётганлиги сабабли, ширкат аъзоларига пай улушлари бўйича дивиденд тўламай келинаётганлиги, оилавий пудрат етиштирган маҳсулотларига ўзи эгалик қилмаслиги яъни пудратчига ширкат томонидан маълум турдаги моллар ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари оила пудрати шартномасига биноан беркитилади, етиштирилган маҳсулотлар ширкатга тўлиқ топширилади. Йил давомида тариф разрядлари ва мол бошига ҳисобланган расценкаларга асосан иш ҳақи тўланилади, яъни марказлашган режалаштириш иқтисодиётида қўлланилган услубларда уларга ҳақ тўлаш шароитида маҳсулот етиштирувчи ёлланма ишчига, меҳнат ҳақини афзал кўрувчи суъбектга айланиб қолмоқда.

Такидлаш лозимки, ширкат хўжалиги моллари билан оила пудрати аъзолари шахсий моллари биргаликда парваришланмоқда. Бунинг натижасида бир томондан ширкат хўжалиги ишлаб чиқариш воситаларидан оила пудради ўз манфаати йўлида фойдаланишаётган бўлса, бошқа томондан ширкатнинг сифатли маҳсулотларни ўзлаштириш ҳолатлари мавжуд. Икки хил мулкдорга тегишли бўлган чорва молларини ажратиб боқишнинг иложи бўлмаганлиги сабабли, бу муаммони ширкат хўжаликларини хусусий мулк асосида фаолият юритадиган хўжалик юритиш шаклларига айлантириш йўли билан ҳал қилиш мумкин.
Буларнинг  натижасида  қоракўлчиликда мулк ўзининг ҳақиқий эгасини топмади. Чўл-яйлов чорвачилигида таркиб топган  мулкий муносабатлар  мулкдорлар синфининг шаклланишига, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий кучга айланишига, энг муҳими минтақаларнинг барқарор ривожланишига имконият бермаяпти.
Иқтисодий ислоҳатлар даврида чўл-яйлов чорвачилиги хусусан қоракўлчилик тормоғи  бошқарувни такомиллаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан республикада “Ўзбек қоракўли” компанияси ва унинг вилоят бирлашмалари ташкил этилди. Шу билан биргаликда давлат хўжаликлари ширкат хўжаликларига айлантирилди, фермер ва деҳқон хўжаликлари ташкил этилди. Бу хўжаликларнинг туман миқёсида туман ва сув хўжалиги бўлими, фермерлар уюшмаси каби ваколатли органлар томонидан бошқарлиуви амалга ошрилмоқда.Ушбу бошқарув тузилмасида ҳам маъмурий-буйруқбозлик усулининг устунлиги сабабли, чўл-яйлов чорвачилиги хўжаликларида ижтимоий-иқтисодий ўсиш кузатилмаяпти. Бундай ҳолатнинг юзага келишининг асосий сабаблардан бири ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бозорининг бозор иқтисодиёти талаблари мос равишда тўлиқ шакллантирилмаганлиги ва ривожлантириш бўйча зарур чоралар  кўрилмаётганлигидадир. Мавжуд бошқарув тузилмаларида маркетинг хизмати  йўлга қўйилмаганлиги ва чўл-яйлов чорвачилигида маҳсулотларни қайта ишловчи, тайёр товар маҳсулоти даражасига етказувчи ва уларни сотиш бўйича тизимнинг тўлиқ ва бозор талаблари даражасида шаклланмаганлиги оқибатида маҳсулотлар хом-ашё сифатида сотилмоқда, ҳатто бир қисми ўз харидорларини топаолмасдан қолмоқда. 

1-схема

Ўзбекистон Республикаси чўлчорвачилигибошқаруви структураси

Манба: Муаллифлар тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

Навоий вилояти “Қоракўл” бирлашмаси тизимидаги ширкат хўжаликларида 2013 йилда 85165 дона қоракўл тери ишлаб чиқарилган, сотилгани эса 63861 дона ёки 75,0%ни , экспорт қилингани 32592 дона ёки сотилган қоракўл териларга нисбатан 51,0%ни, жун эса тегишли равишда 8027,96 ц., 7476,0ц., 93,1%,  5516,7ц., 73,8%ни ташкил этган. Экспортга бир дона қоракўл тери ўртача 10,4, 1ц. жун эса 453,0 АҚШ долларида хом-ашё сифатида сотилган.–схемадан кўриниб турибдики чўл–яйлов чорвачилигини бошқаришнинг барча бўғинлари сўзсиз юқори бошқарув органига ёки бошлиққа бўйинсинишга таянади. Чўляйлов чорвачилигини бошқариш структураси мураккаб ва самарасиз бўлиши билан биргаликда маъмурий усулларга асосланганлиги соҳанинг бозор қонунларига  биноан фаолият кўрсатишига ва ривожланишига тўсқинлик қилмоқда.Демак, бозор муносабатлари  шароитида республикка чўл-яйлов чорвачилигини бошқариш тузилмаси эски маъмурий-буйруқбозлик усулига асосланганлиги сабабли соҳани барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича ўз вазифасини бажаришга қодир эмас. Шунинг учун ҳам тармоқ бошқарув тузилмасини бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда қайта ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

Шунинг учун ҳам Республикка қоракўлчилик соҳаси бошқарув тизимини бозор иқтисодиёти талабларига мослаштириш мақсадида “Ўзбек қоракўл” компанияси ва унинг вилоят бирлашмаларини ҳамда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими қайта ташкил этиб уларнинг ҳар бирининг  ўрнига чўл-яйлов чорвачилиги ривожланишига имконият яратиб берувчи – сервис хизмати инфратузилмаси, маҳсулотларни қайта ишлаб тайёр маҳсулот даражасига етказувчи корхоналирни ташкил этиш ва соҳанинг истиқболини белгилаб берувчи дастурларни ишлаб чиқувчи, энг аввало маҳсулотни сотишга ва маркетинг масалаларида кўмаклашувчи яъни корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмайдиган 12-15 кишидан иборат мувофиқлаштирувчи тузилмани тузиш мақсадга мувофиқдир(2-схема).

 2–схема
Соҳа бошқаруви ва мулкчиликни такомиллаштириш бўйича тавсия
Манба: Муаллифлар тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

Чўл-яйлов чорвачилиги  соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар даставвал қишлоқ хўжалик  корхонасини бошқариш  тизимида бозор муносабатларига хос хўжалик юритиш механизмини жорий этишни талаб қилади. Аммо, мулк шакли ўзгарган бўлса-да, ширкат хўжаликларида режали тақсимот тузуми даврида  таркиб топган бошқарув структураси асосида иш юритмоқдалар. Навоий вилояти Конимех тумани  “Сарибел”  ва “Нурота” ҳамда Самарқанд вилояти  Нуробод туманидаги “Саҳоба ота”наслчилик ва Ўзбекистон ширкат хўжаликлари бошқарув структураси ўрганилганда совет тузумидаги колхозларни бошқарув тизимидан деярли фарқ килмаслиги аниқланди. Ширкат хўжаликлари бошқарув структураси – умумий йиғилиш, тафтиш комиссияси, бошқарув раиси, бўлимлар ва оилавий пудрат-отар ҳамда бошқа хизмат кўрсатувчи бўлим ва бўғинлардан иборат. Ҳар бир хўжаликда тегишли соҳанинг бош мутахассиси ва мутахассислари, бўлимларда эса бўлим мудири, бухгалтер, зоотехник, веттехник, омбор мудири ва бошқалар иш олиб боришмоқда. Ширкат хўжалигининг юқори бошқариш органи умумий йиғилиш ўз вазифасини амалда бажармаётганлиги сабабли, унинг функциясини ҳам бошқарув раиси якка ҳокимлик  услубида бажармоқда. Яна шуни такидлаш ўринлики, юқори бошқарув органлари томонидан ширкат хўжалиги бошқарув раисини лавозимига тайинлаш ва озод қилиш амалиёти ҳанузгача давом этмоқда. Бундан кўриниб турибдики, кўп ҳолларда бошқарув вазифалари бир мансабдор шахс қўлида мужассамланган, ислоҳотлар эса бунинг аксини талаб этади. Бундай ҳолатда бошқарувнинг барча бўғинлари раҳбарлари хўжаликнинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларидан моддий манфатдор ҳам, моддий  жавобгар ҳам эмас. Шундай қилиб, ташқи кўриниш жиҳатидан бошқарув тузилмаси бозор шароитларига яқинлаштирилган бўлса-да, лекин мазмуни ва иш юритиш тартиби бўйича иқтисодий ўсишга хизмат қилмаётганлиги сабабли, қоракўлчилик ширкат хўжаликлари бошқарув структурасини ислоҳ қилиш лозим(3-чизма).

3-чизма

Қоракўлчилик  ширкат хўжалиги такомиллаштирилган бошқарув структурасини                                                             

Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши
Мувофиқлашлаштирувчи ва сервис хизмати кўрсатувчи кенгаш
Бошқарув раиси
Оилавий пудратчилар Хизмат кўрсатувчи бўлимлар
Манба: Муаллифлар тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.
Таклиф этилаётган ширкат хўжалиги бошқарув структурасида барча оралиқ бўғинлар тугатилиб, бошқарув раис билан оилавий пудратчилар ва хизмат кўрсатувчи бўлимларнинг ўзаро муносабатлари шартнома асосида тартибга солинади.
Тавсия қилинаётган мувофиқлашлаштирувчи ва сервис хизмати кўрсатувчи кенгаш таркиби(хизмат кўрсатиш соҳаларига кўра кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда)га ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан сайланиладиган чўл-яйлов чорвачилиги ривожланишига бозор иқтисодиёти талаблари даражасида малакали хизмат кўрсата оладиган мутахассисларни киритиш лозим. Кенгашнинг асосий вазифаси-хўжаликнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини, бизнес-режасини ишлаб чиқиш, етиштирилган маҳсулотларни сотиш, моддий-техника ресурсларини сотиб олиш, чорва наслчилиги, зооветеринария, ёнилғи-мойлаш материаллари ва кимёвий воситалар етказилиб бериш бўйича малакали хизматлар кўрсатиш, хўжалик ва оилавий пудратчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, ички ва ташқи шартномаларнинг амалдаги қонунчиликка мувофиқ  тузишни ва уларнинг бажарилишни мувофиқлаштириш  ҳамда назорат қилиш. Шунингдек, хўжалик ишлаб чиқариш таркибини такомиллаштириш ва инфратузилмасини ривожлантриш, маркетинг изланишларини олиб бориб хом-ашёни тайёр товар маҳсулотига айлантириб сотиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва унинг амалга оширилишни назорат қилиш. Молиявий-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш натижаларини, ишлаб чиқариш жараёнида, хўжаликнинг истиқболини белгилашда, маъмурият ва пудратчиларнинг ўзаро муносабатларда келиб  чиқадиган барча масалаларни умумий йиғилиш муҳокамасига киритиш.
Ширкат хўжаликларида маҳсулотларни етиштириб берувчи асосий бўғин – бу оилавий пудрат – отар ҳисобланади. Бу бўғинда қоракўлчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва пудрат аъзоларига ҳақ тўлаш эски тизимлигича сақланиб қолгангина эмас, балки, қўйлар бош сони бўйича майдалашган,  иш ҳақи тўлаш эса бошқа соҳа меҳнаткашларига нисбатан паст белгиланаётганлиги кузатилмоқда.
Ширкат хўжаликларида қўй отарлари ҳажми ўртача 3 та чўпонга 400-500 бошдан ташкил қилади. Илмий асосланган меъёр бўйича совлиқ отар бир чўпонга 225 бош қилиб биркитилиб, тўлиқ отар 675 бошни ташкил этмоғи лозим. Бу кўрсаткичга риоя этмаслик ҳам ўз навбатида тармоқ иқисодиётини кескин орқага тортмоқда. Булар отарларга таъминот ишларини бажариш, уларга зооветеринария ва бошқа хизматларни амалга оширишда яққол кўзга ташланади.

Чўпонларга иш ҳақини тўлаш ҳам эскича, яъни қўй бош сонига ва маҳсулот бирлигига расценка йил бошида белгилаб қўйилади. Аксарият ширкат хўжаликлар молиявий-иқтисодий ҳолати ночорлиги сабабли, давлат томонидан белгилаб қўйилган энг кам иш ҳақидан паст қилиб ўрнатилган. Хусусан “Сарибел”  наслчилик ширкат хўжалигида энг кам иш ҳақнинг миқдори 118398 сўм бўлган ҳолда 62920 сўм қилиб белгиланган  ёки  46,9    фоизга кам. Натижада ширкат хўжалиги аъзолари халқ хўжалигиниг бошқа соҳаларида фаолият кўрсатаётган ишчи ва хизматчиларга нисбатан анча кам иш ҳақи олишмоқда. Бу эса ўз навбатида меҳнатга бўлган рағбатнинг кескин сусайишигагина эмас, ҳатто тармоқнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигининг пасайиб боришига олиб  келмоқда.

Ушбу сабабларга кўра чорва моллари қийматини пай жамғармаси таркибидан чиқариб, оилавий пудратчиларга маълум муддатга ижрага беришни ва етиштирилган маҳсулотларнинг шартномада келишилган қисмини ширкат хўжалигига топширишни, қолган қисмига эса пудратчининг ўзи эгалик қилиши мақсадга мувофиқ. Таклиф қилинаётган ички хўжалик механизмини амалда жорий этилиши чўл-яйлов чорвачилигида хизмат қилаётган  меҳнаткашларда мулкка эгалик ҳисси шаклланишига олиб келади ва ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлигининг ошишига асос бўлиб хизмат қилади. Чорва моллари ва бошқа асосий воситаларни ижарага бериш ширкат хўжалигини хусусий мулкка асосланиб фаолият юритувчи хўжалик шаклларига ўтишнинг дастлабки босқичи бўлиб хизмат қилади.

Шундай қилиб, ташқи кўриниш жиҳатидан бошқарув тузилмаси бозор шароитларига яқинлаштирилган бўлса-да, лекин мазмуни ва иш юритиш тартиби бўйича иқтисодий ўсишга хизмат қилмаётганлиги сабабли қоракўлчилик ширкат хўжаликлари бошқарув структурасинигина эмас, балки мулк ва мулкий муносабатларини ҳам ислоҳ қилиниши лозим. Қоракўлчилик ширкат хўжаликларида чорва моллари ҳам пай жамғармасига киритилганлиги ва пай улуши сифатида шаркат аъзоларига тақсимлаб  берилганлиги, яйловлар оила пудрати-отарларга беркитилмаганлиги, етиштирилган маҳсулотларга оила пудратининг ўзи эга эмаслиги сабабли, чўл-яйлов чорвачилигида мулк ўзининг  ҳақиқий эгасини ҳанузгача топмаган.

Ушбу сабабларга кўра, чорва моллари қийматини пай жамғармаси таркибидан чиқариб, оилавий пудратчиларга маълум муддатга ижрага беришни ва етиштирилган маҳсулотларнинг шартномада келишилган қисмини ширкат хўжалигига топширишни, қолган қисмига эса пудратчининг ўзи эгалик қилиши мақсадга мувофиқ. Таклиф қилинаётган ички хўжалик механизмини амалда жорий этилиши чўл-яйлов чорвачилигида хизмат қилаётган  меҳнаткашларда мулкка эгалик ҳисси шаклланишига олиб келади ва ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлигининг ошишига асос бўлиб хизмат қилади. Чорва моллари ва бошқа асосий воситаларни ижарага бериш ширкат хўжалигини хусусий мулкка асосланиб фаолият юритувчи хўжалик шакларига ўтишнинг дастлабки босқичи бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Чўл-яйлов чорвачилигида хўжалик юритиш ширкат, фермер ва деҳқон хўжаликлари шакли(12–жадвал)да  уларнинг маҳсулотларни тайёрловчи, қайта ишловчи, сотувчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўз фаолиятларни хўжалик юритишнинг турли шаклларида олиб бормоқдалар.

12–жадвал

Турли хил шаклдаги хўжаликларда ички хўжалик муносабатлари тавсифи

Хўжалик юритиш шакллари Яйловдан фойдаланиш ҳуқуқи1 Ишлаб чиқариш воситаларига эгалик Бошқариш субъекти
Ширкат хўжаликлари Ижара асосида (35-50 йил) Жамоа мулки (мулкка бирга-ликда эгалик қилиш) Ширкат аъзолари умумий йиғилиши ва сайланган раҳбарият
Фермер хўжаликлари Хусусий мулк ёки ижара асосида (30-50 йил) Хусусий мулк Фермер бошқаради
Деҳқон хўжаликлари Хусусий мулк ёки ижара асосида (30-50 йил) Хусусиймулк Оила бошлиғи бошқаради

1.Яйловлардан фойдаланиш бўйича таклифлар

Манба: Муаллифлар тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳудудида жойлашган турли мулкчилик шаклидаги хўжаликлар фаолияти таҳлили кўрсатдики, бир ишловчига етиштирилган гўшт “Собирсой” фермер хўжалигида 52,5 ц, жун 3,5 ц ва қоракўл тери 77 донани ташкил қилган ҳолда “Саҳобаота” ширкат хўжалигида  мос  равишда 40,3, 2,92 ва 32 ёки 23,2%, 16,6% ва 2,4 марта кам ишлаб чиқилган. Булардан ташқари фермер хўжалигида ҳар бир ишловчига 300,0 ц дон ва 42 ц сут ишлаб чиқилган. Натижада бир ишловчига етиштирилган маҳсулот қиймати “Собирсой” фермер хўжалигида 18098,5 минг сўм ёки “Саҳобаота” ширкат хўжалигига нисбатан 33,4 фоизга кўп.

Шуни алоҳида такидлаш ўринлики, чўл-яйлов чорвачилиги ҳудудларида бозор инфратузилмаси деярли шаклланмаганлиги сабабли фермер ва деҳқон хўжаликларида етиштирилган қоракўл тери ва жун ўз харидорини топаолмаган. “Саҳобаота” ширкат хўжалиги эса етиштирилган қоракўл терининг1598 донасини иш ҳақи сифатида берган ва 332 донаси дағал-хашакка алмаштирилган, жунининг эса 203,7 центнерини иш ҳақига ва 66,8 центерини дағал-хашак ҳақи сифатида тўлаган. Бартер йўл билан ширкат хўжалиги харидорини топмаган маҳсулотларидан фойдаланишга муваффақ бўлган.

Ширкат хўжалигида 1 ц гўшт 680,0 минг сўмга сотган бўлса, фермер хўжалиги 1100,0 минг сўмдан, деҳқон хўжалиги эса 1120,0 сўмдан ёки тегишли равишда 61,8  ва 64,7  фоиз юқори баҳоларда сотишган. Фермер ва деҳқон хўжаликларида сотиш баҳосининг юқорилигини уларнинг реал

3-расм.Хўжалик юритиш шаклларининг рентабеллик даражаси

Манба: Муаллифлар тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

иқтисодий мустақиллиги билан изоҳлаш мумкин. Хусусий мулк эгаси сифатида фермер ва деҳқон молларини бозор кўтарган нархларда сотишган. Натижада фермер хўжалиги рентабеллик даражаси ширкат хўжалигига нисбатан 26,5 банд, деҳқон хўжалигиники эса 39,9 бандга юқори бўлган(3-расм).

Шу билан биргаликда, фермер ва деҳқон хўжаликлари реал мустақиллигини чегаралайдиган ва ишлаб чиқариш самарадорлигини пасайтирадиган омиллар  мавжуд. Буларга чўл-яйлов чорвачилиги ҳудудларида аҳолига озиқ-оқат ва бошқа ҳаёти зарур товарларга эҳтиёжини қондирадиган савдо ва сервис хизмати кўрсатувчи корхоналар етарли даражада ташкил этилмаганлиги,  ишлаб чиқариш воситалари улгуржи савдодаси деярли шаклланмаганлиги, чорвачилик маҳсулотларини етиштиришда, тайёрловчи, қайта ишловчи ва сотишда шартнома асосида ёрдам қилишга қаратилган, хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг ривожланган системаси йўқлиги, фермер ва деҳқон  хўжаликлари ишлаб чиқариш фаолиятларнинг бошқа корхона ва ташкилотлар билан муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий асосларнинг такомиллашмаганлиги кабиларни киритиш мумкин.

Мана шу ва бошқа сабаблар туфайли, фермер ва деҳқон хўжаликлари ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш масаласида, маҳсулотларини сотиш масаласида ўзлари жойлашган ҳудуддаги қишлоқ хўжалик корхоналарига, туман раҳбарларига мурожаат қилишга мажбур бўладилар. Бу эса, уларга бевосита бўйсинишга олиб келади. Будай ҳолатлар фермер ва деҳқон хўжалигининг ривожланишини сезиларли чеклаб қўяди.

Юқорида келтирилган маълумотларга таяниб, айтиш мумкинки чўл-яйлов чорвачилигида ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси деярли шаклланмаганлигига қарамасдан деҳқон ва фермер хўжаликлари ўзларининг юқори самарадорлиги билан ширкат хўжалигидан афзаллигини кўрсатди. Бунинг сабаблари, биринчидан, хўжаликни бошқаришдаги деҳқон ва фермернинг ҳақиқий эркинлиги ва тўлиқ  иқтисодий жавобгарлигидир.  Деҳқон ва фермер хўжаликлар ишлаб чиқариш воситаларига, етиштирган маҳсулотларга, олинган даромадга ҳақиқий эгалиги, ёлланма меҳнатдан фарқли ўлароқ, кам харажат қилиб, кўп маҳсулот олишгагина эмас, балки ернинг унумдорлигини ва чорва моллари маҳсулдорлигини оширишга ҳам қаратилган. Иккинчидан, бошқариш ва бажариш функцияси бир шахсда мужассамлашиши алоҳида бошқариш, ҳисоб ва назорат ходимларининг бўлишига барҳам беради. Учинчидан, бир қатор ижтимоий муаммоларни харажатсиз ҳал қилиш имконини беради, хусусан, иш ва яшаш жойини алмаштиришга ҳожат қолмайди. Бу эса ўз навбатида ишга ва технологик сабабларга кўра бўш қолганда бориб келиш вақтини кескин қисқартиради.

Чўл-яйлов чорвачилиги самарадорлиги энг аввало ҳайвонларнинг яйлов озуқаси билан таъминланиш даражасига боғлиқ. Афсуски, молларнинг табиий яйлов  озуқаси билан таъминланиши кескин пасайиш оқбатида қоракўлчиликни ривожлантиришда бир қатор муаммолар келиб чиқмоқда. Бу муаммоларни ечишнинг  асосий омиллардан бири – унинг мустаҳкам озуқа захираларини яратиш бўлиб, бу тармоқда илм-фан ютуқларини кенг жорий қилиш катта иқтисодий самарадорликка эришишни таъминлайди.

Қоракўлчиликни интенсив ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири табиий яйловлардан фойдаланиш билан бир қаторда, йилнинг ёз, куз ва қиш мавсумларида фойдаланишга мўлжалланган кўп компонентли, юқори ҳосилли ва турли ҳаётий формалардан ташкил топган яйлов агрофитоценозларини яратиш технологияларини, “Яйлов-қоракўлчилик комплекси модели”ни жорий этиш ҳисобланади.
Шу сабабли, қоракўлчилик  хўжаликлари, қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш  тизими ташкилотларини таркибий қайта тузиш ва мулкий муносабатларни ислоҳ қилиш, маъмурий тақсимот тизимидан бозор тизимига ўтиш, бозор механизмларидан самарали фойдаланиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқаришни тақозо қилмоқда.

Чўл-яйлов чорвачилиги ҳудудларида ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси шакллантириш энг муҳими эса меҳнаткашларни мулкнинг ҳақиқий эгасига айлатириш мақсадида ширкат хўжалиги мулкларни хусусан чорва молларини, ишлаб чиқариш ва турар жойларни, яйловдаги қудуқлар ҳамда сув чиқариш мосламаларни ва бошқа воситаларни бозор нархларида сотиш ва яйловларни узоқ муддатли ижарага бериш орқали фермер ва бошқа хусусий мулкка асосланган хўжаликларни босқичма-босқич ташкил этишни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Мулкни сотишдан ва яйловларни ижарага беришдан келиб тушган маблағни  даставвал чўл-яйлов чорвачилиги маҳсулотларни қайта ишловчи ва тайёр маҳсулот даражасига етказувчи корхоналарни бунёд этишга, маҳсулотлар тўлиқ сотилишини таъминлаш мақсадида, замоновий маркетинг хизматини ташкил этишга, яйловларни ва уларнинг сув таъминотини модернизациялашга ҳамда бозор хизматларини амалга оширувчи муассасаларни ташкил этишга сарфланиши лозим.

Иш ва маҳсулдор молларни бозор баҳоларида хўжаликдан ёки мол бозорларидан сотиб олиш учун ташкил қилинаётган фермер хўжаликларига моллар ҳаётининг маҳсулдор давридан ошиб кетмаган муддатга кредит берилиши ва кредитнинг ҳар йилга қайтариладиган қисми ҳайвонларнинг маҳсулдор умрига бўлиш билан аниқлашни(олинаётган вақтидаги ёшини ҳисобга олиб) мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Фермер хўжаликлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техника ресурсларини эркин равишда бозордан биржалар орқали ёки шартнома асосида улгуржи ва чакана савдо ташкилотларидан ҳамда бошқа корхоналардан сотиб олиши мумкин. Фермер хўжалигининг техника ва асбоб-ускуналарини таъмирлашни ҳамда қурилиш монтаж ишлари шартнома асосида хизмат кўрсатувчи  корхоналар томонидан амалга оширилади. Фермер хўжаликлари етиштирган маҳсулотини тайёрлов ёки қайта ишловчи корхонага сотиш  шарти билан моддий-техника ресурсларини харид қилишни шартнома асосида бошқа корхоналар орқали ҳам амалга ошириши мумкин.

Банк муассалари фермер хўжаликларни имтиёзли кредит билан таъминлашни йўлга қўйишлари мақсадга мувофиқ. Кредит қурилиш, ишлаб чиқариш ва яшаш биноларини модеринизация қилиш, техника ва асбоб-ускуналарини сотиб олиш учун етарли миқдорда ташкил қилинаётга фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш йўналишидан келиб чиқиб ажратилиш зарур. Шу билан биргаликда чорва моллари ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларини ташкил қилинаётган фермер хўжалигига келишилган, лекин чорва молининг маҳсулдор умридан ошиб кетмаган муддатга ширкат хўжалигининг ўзи ҳам кредитга бериши мумкин. Шунингдек деҳқон хўжаликлари ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда кейинчалик фермер хўжалигига ёки бошқа шаклдаги корхонага айлантириш учун уларга ҳам имтиёзли кредитлар берилиши мақсадга мувофиқ.

Фермер ва деҳқон хўжаликларидаги чорва моллари боши ва тури, яйловнинг табиий ҳосилдорлиги ва уни модеринизациялаш яъни суъний юқори ҳосилли яйловлар яратиш ҳажмидан келиб чиқиб, яйлов майдонини ижрага беришни ташкил этиш лозим. Сунъий яйловларни яратиш технологияларига асосланган ҳолда бир бош қўйга 0,35-0,40 га яйловни яхшилаш шартини ижара шартномасига киритилиши мақсадга мувофиқ. Бу таклифни амалга ошириш учун чўл озуқабоп уруғларини ва озуқа етиштиришга ихтисослашга фермер хўжаликларни ташкил этишни тақоза этади. Бу хўжаликлар юқори сифатли уруғлар  етиштириш ва чорвачиликка ихтисослашган деҳқон, фермер ва бошқа хўжаликларга сотиш билан биргаликда экиш ва парваришлаш технологияси бўйича  амалий ёрдам беришни ҳам ташкил этишлари лозим. Натижада яйловлар деградацияси олди олинади, ҳосилдорлиги ортади ва шунинг ҳисобига чўл-яйлов чорвачилигининг самарадорлигини кескин кўтариш имконияти вужудга келади.

Ширкат хўжаликларини фермер ва деҳқон хўжаликларига ҳамда агрофирмаларга айлантириш қуйидагиларни таъминлайди:

  • чорвачилик ва бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилардан беганалашувига барҳам беради, ишловчиларни меҳнат ва тадбиркорликдан янада тўлароқ манфаатдор бўлишига шароит яратади;
  • хўжаликларнинг ишлаб чиқариш фаолиятига давлат ва юқори бошқарув органлари аралашувини чеклаш, ер ёки бошқа бирон ишлаб чиқариш воситаси эгасининг ишлаб чиқарган маҳсулоти ва даромадига мустақил эгалик қилиш ҳуқуқларини кенгайтиради;
  • берилган ҳуқуқ ва имконият доирасида хўжалик юритиш фаолиятидан товар ишлаб чиқарувчиларнинг бевосита моддий жавобгарлигини таъминловчи иқтисодий муносабатлар тизими яратилади;
  • илмий-техника тараққиёти, ўзлаштириш тезлашади, ишлаб чиқаришни экологиялаштириш, манбаларни сақлаш, меҳнатни тежаш, маҳсулот сифатини оширишга етарли шароит яратилади;
  • чўл-яйлов чорвачилиги мажмуаси ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва маҳсулотни сотиш соҳасида, шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳасида корхона, ташкилот ва хўжаликлари манфаатларининг бир бутунлигини таъминловчи мулк шакли ва бозор муносабатларининг ташкилий таркибини вужудга келтириш имконияти яратилади;
  • бозорни харидоргир маҳсулотларга тўлдириш учун монополияга барҳам бериш ва рақаботни ривожлантириш, талаб ва таклифни мувофиқлаштириш, чўл-яйлов чорвачилиги маҳсулотларига иқтисодий ва ижтимоий асосланган даражадаги баҳо белгилаш механизми шаклланади.

Ширкат мулкини хусусий мулкка айлантириш ва унинг дастурини ишлаб чиқишни хўжаликда ташкил этилган мувофиқлашлаштирувчи ва сервис хизмати кўрсатувчи кенгаш томонидан керакли мутахассисларни жалб қилган ҳолда амалга оширилади.

Мулкни сотишдан ёки кредитга беришдан келиб тушган маблағларни маҳсулотларни қайта ишловчи ва бозор хизматларини кўрсатувчи корхоналарни ташкил этишга сарфланилади. Пай улушига эга бўлган ширкат аъзолари мулк ташкил этиладиган ва чўл-яйлов чорвачилиги ривожланишига хизмат қиладиган корхоналар  мулкининг бир қисмига айланади.

Ширкат мулкини мулкнинг ўзга шаклига айлантиришнинг ўтиш босқичи сифатида ширкат хўжаликларида юқорида тавсия қилинган ижара муносабатлари қўлланилади. Ижарага олинган чорва моллари ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларининг ижара ҳақи, қоидага мувофиқ, амортизация ажратмаси миқдорида белгиланилади.

Ширкат хўжаликлари ўрнига ҳар бир ҳудуднинг ижтимой-иқтисодий ва табиий-иқлим шароитидан келиб чиқан ҳолда фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар ва бошқа мулк шаклидаги қишлоқ хўжалик корхоналари ташкил этилиши мумкин.

Ширкат хўжалиги мол-мулки мувофиқлашлаштирувчи ва сервис хизмати кўрсатувчи кенгаш томонидан тўлиқ хатловдан ўтказилади, бозор қиймати аниқланилади ва бозор баҳоларида сотилишини ташкил этади.

Ширкат мол-мулкини сотиб олувчилар учун маблағ манбаий бўлиб ўз маблағлари, банкдан олинадиган ва бошқа қарз маблағлар хизмат қилади. Шу билан биргаликда ширкат мулкини  хўжаликнинг ўзидан маълум муддатга кредитга олиш ҳам мумкин бўлади.

Мувофиқлашлаштирувчи ва сервис хизмати кўрсатувчи кенгаш ширкат мулкини сотиш ёки кредитга бериш тўғрисида танлов эълон қилади, ғолибга чорва молларини бошқа мол-мулкни тегишли равишда расмийлаштириб беради.

          Барча  фаолият кўрсатаётган ва янгидан ташкил қилинаётган хўжаликлар  моллар бош сони ва тури  ҳамда ҳудуднинг табиий-иқлим шароитини ҳисобга олиб яйлов майдонларини чегаралаб, узоқ муддатга ижарага берилади. 

 Ижарага олинган чорва моллари ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларининг ижара ҳақи, қоидага мувофиқ, амортизация ажратмаси миқдорида белгиланилади.  Мисол учун, оила пудради 500 бош она қўйни ижарага олмоқчи, бир бош она қўйнинг бозор баҳоси 500,0 минг сўм, маҳсулдорли умри 6 йил, у вақтда бир бош қўй учун амортизация ажратмаси 83,3 =(500 : 6) минг сўмни ташкил қилади. 500 бош қўй учун йиллик ижара ҳақи тўлови 41650,0 (500 х 83,3) минг сўмга, ойига эса 3470,8 минг сўмга тенг.

Ширкат мол-мулкни бозор қийматида бир йўла тўлаб, тўлиқ сотиб олиши, кредитга ёки маълум муддатга сотиб олиш шарти билан ижарага олиши мумкин.

Оила пудради 500 бош она қўйларни ширкат хўжалигидан шартнома асосида кредитга олишга келишди. Кредитнинг йиллик(фоизи) ҳақ марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси даражасида белгиланиши мақсадга мувофиқ. Кредитга олиш учун оила пудрати қўйларнинг бозор қийматининг 25 фоизни дастлабки тўлов сифатида хўжалик ҳисоб рақамига ўтказади, кредитнинг ҳар йили қайтариладиган қисми 25 фоиз тўлов амалга оширилгандан кейин қолган қисмини қўйнинг маҳсулдорли умрига бўлиш йўли билан йиллик  тўлов  миқдори аниқланилади. Мисол, 500 бош қўйнинг бозор баҳоси 250000,0=(500бош х 500 м.с.) минг сўм ва унинг  25 фоизи 62500,0 минг сўмни ташкил қилади. Дастлабки тўлов амалга оширилгандан кейин 187500=(250000-62500) минг сўмни: 6 йил = 31250,0 минг сўмдан кредит тўловини  амалга ошириб боради. Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси 9 фоиз бўладиган бўлса, кредитнинг йиллик фоизи тўлови  16875,0 минг сўмни ташкил қилади.                                                                                 

13–жадвал

Кредит ва унинг қайтарилиш тартиби, минг сўми

Йиллар Кредит миқдори Йиллик қайтариладиган кредитнинг асосий қисми Кредит фоизи Жами
1 187500,0 31250,0 16875,0 48125,0
2 156250,0 31250,0 14062,5 45312,5
3 125000,0 31250,0 11250,0 42500,0
4 93750,0 31250,0 8437,5 39687,5
5 62500,0 31250,0 5625,0 36875,0
6 31250,0 31250,0 2812,5 34062,5

Манба: Муаллифлар тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган

Яйловга ижара  ҳақини сунъий яйловлар яратиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, аниқлашни таклиф қиламиз. Бугунги кунда бир гектар сунъий яйловни яратиш  учун 520,0 минг сўм сарфланмоқда, у яйлов ками билан 20 йил хизмат қилади. Йил давомида  қўйларнинг озуқага бўлган талабини тўлиқ қондириш учун бир бошга 0,35-0,40 га сунъий яйлов ташкил этилиши мақсадга мувофиқ. Сунъий яйловлар хизмат қилишининг бир йилига  26,0 минг сўм(520,0 м. с. : 20 йил)дан харажатлар тўғри келади. 500 бош қўйга табиий яйлов ҳосилдорлиги ўртача 3 ц бўлса 1500 га яйлов керак бўлади.  Харажатлар  39000,0 минг сўм = (1500 га х 26,0)ни ташкил қилади. Харажатлар бир бош қўйга 78,0 минг сўм = (39000,0: 500) тўғри келади. Бир бош қўйга тўғри келадиган харажатни молнинг маҳсулдор умрига  бўлсак,  бир бош қўйга яйлов учун тўланиладиган ижара ҳақи келиб чиқади. Бир бош қўйга яйлов учун  тўланадиган  йиллик ижара ҳақи 13,0 минг сўм(78,0 м.с. : 6 йил)ни ташкил қилади.

          Демак, чўл-яйлов чорвачилиги  бошқарув структурасинигина эмас, балки мулк ва мулкий муносабатларини ҳам ислоҳ қилиш, ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини замон талаблари даражасида ривожланишини таъминлаш, яйлов ва ишлаб чиқариш объектлари ҳамда маҳсулотларни қайта ишловчи корхоналарни модеринизациялаш, хўжалик юритиш шаклларини такомиллаштириш орқали хўжаликларнинг иқтисодий манфаатдорлиги ва жавобгарлини кучайтириш асосида соҳани барқарор ривожланишига эришиш мумкин.

Шартнома муносабатлари ва уларни такомиллаштириш

Мамлакатимиз чўл ва яримчўл минтақалари яйлов чорвачилиги ва лалмикор деҳқончиликка ихтисослашган. Тармоқ республика қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришида иштирок этиб, уларни мунтазам равишда қуйидаги даражада етказиб беради: қоракўл териси 100 %, гўшт 18-20, қўй гўшти 45-47, жун 35-40, қўй териси 50-55, сут 10-12, ғалла-дон маҳсулотлари 15-20, пахта 10-12 ва ем-хашак 35-70%. Шулар билан биргаликда, шифобахиш от ва туя сутлари, туя жуни, барра гўшт, ширдон ҳамда чарм саноати учун қиммабаҳо йирик моллар териларни ишлаб чиқарувчи мамлакатимиз  ер майдонининг (20,6 млн. га) деярли ярмини  эгаллаган. Қишлоқ  хўжалиги корхоналари ва хўжаликлар ерларининг 91,9 фоизидан кўпроғини ташкил этувчи ҳудуддир. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг 12-16 фоизини ташкил этади. Ишлаб чиқариш базаси сифатида 103 та ихтисослашган ширкатлар, 3,0 мингга яқин фермер хўжаликлари, 416,0 мингдан зиёд деҳқон хўжаликлари, маҳсулотларни қайта ишловчи ташкилотлар – “Келес” жун фабрикаси , “Олтин мўйна” кичик корхонаси, “Зармалла Сур қоракўл” МЧЖ, “Бухора қоракўл Ғайрат” МЧЖ, “Олтин жун” хусусий фирмаси, “Қизилқум Воолтекс” қўшма корхонаси ҳамда гўштга сўйиш учун мўлжалланган кичик фирмалар фаолият кўрсатмоқда. Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш технолигиясини 650,0 мингта ишчи ва мутахассислар таъминлайди. Минтақада 3,0 млн. дан кўпроқ аҳоли истиқомат қилади.

Чўл-яйлов чорвчилигида тадбиркор-мулкдор табиий, меҳнат, моддий-техникавий, молиявий ва қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг генетик ресурслари ҳамда маълум бир технологияга мувофиқликда, самарали фойдаланиб, қоракўл териси, гўшт, жун ва бошқа хом ашё маҳсулотлари етиштиришрувчи алоҳида ишлаб чиқариш инфратузилмаси ҳисобланади. Чўл-яйлов чорвачилиги маҳсулотларини ишлаб чиқарилишига хизмат қилувчи, тайёрловчи, қайта ишловчи ва савдосини ташкил этувчи ташкилотлар ўзаро  иқтисодий муносабатларни тартибга солишда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августада қабул қилинган “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни( бундан кейин матинда қонун деб ёзилади) ва “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида” Вазирлар Макамасининг 2003 йил 4 сентябирдаги 383-сонли қарори билан тасдиқланган Низоми (бундан кейин матинда Низом деб ёзилади)  бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида вужудга келаётган мазмунан янги иқтисодий муносабатларни тартибга солишда ҳамда шартнома интизомини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.  Айниқса, шартномалар тузиш тажрибасига етарлича эга бўлмаган чўл-яйлов чорвачилиги хўжалик (ширкат, фермер ва деҳқон)лари, кичик ва ҳусусий бизнес субъектлари, хусусий тадбиркорларнинг иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш, турли хил таъминотчи, тайёрловчи монопол корхоналар ва ташкилотлар билан шартномавий муносабатларда уларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишда ушбу норматив-меъёри ҳужжатларнинг тутган ўрни беқиёсдир.

Демак, юқорида такидланган норматив-меъёрий ҳужжатлар хўжалик юритувчи субъектларнинг манфаатли, ўзаро иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга  асос бўлиб хизмат қилмоқда. Шу билан, биргаликда чўл-яйлов чорвачилиги хўжаликларида шартномавий муносабатларни шакллантиришда бир қатор муаммолар ҳам учрамоқда.

Чўл-яйлов чорвачилиги хўжаликлари амалиётида қўлланилаётган шартномалардан давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон харид қилиш бўйича контрактация шартномаси, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга хизматлар кўрсатиш ва механизация ёрдамида ишлар бажариш, қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитлар ва кимёвий маҳсулотлар етказиб бериш,  қишлоқ хўжалиги корхоналарига ўсимликларни биологик ва кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини етказиб бериш, қишлоқ хўжалиги корхоналарига нефть маҳсулотлари етказиб бериш, юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти  каби шартномалар шакли, таркиби ва мазмуни қонун ва меъёрий ҳужжатлар талаблари даражасида расмийлаштирилган. Аммо, чўл-яйлов чорвачилиги хўжаликларига омухта ем, дағал хашак етказиб бериш бўйича ҳамда етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини реализация қилиш бўйича тузилган шартномалар тегишли  қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мутлоқа жавоб бермаслиги изланишлар натижасида аниқланилди.

Қонунининг 10-моддасида ва Низомнинг 10-бандида хўжалик шартномасига нисбатан қўйиладиган талаблар берилган хусусан:

          шартноманинг мавзуси, маҳсулотнинг номи, ассортименти, миқдори (ҳажми), сифати, нархи (турлари бўйича);

           шартноманинг умумий суммаси;

       томонларнинг ҳуқуқлари ва ўзаро мажбуриятлари;

      маҳсулотниларни етказиб бериш тартиби ва шартлари, топшириш-қабул қилиб олиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) пунктлири ва даврлари (муддатлари);

      идишга, маркировка қилишга, ўраш-жойлашга қўйиладиган талаблар;

      ҳисоб-китоблар тартиби, шакли ва муддатлари, томонларнинг тўлов, почта ва юклаб жўнатиш реквизитлари;

      шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонларнинг муликий жавобгарлиги;

      низоларни, форс-мажор ҳолатларини ҳал этиш тартиби, томонларнинг реквизитлари, шартнома тузилган сана ва жой ҳамда бошқа муҳим шартларни назарда  тутиши керак, деб белгилаб қўйилганлигига қарамасдан  омухта  ем сотиб олиш, дағал хашак сотиб олиш, қоракўл териси етказиб бериш, майда шохли молларини сотиш, гўшт ва гўшт маҳсулотлари  етказиб бериш, жун етказиб бериш, майда шохли молларни парвариш қилиш ва улар ҳисобидан чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ҳамда хизматлар кўрсатиш бўйича оила пудрати каби шартномалар, маҳсулотларни тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар билан “Сарибел” наслчиллик ширкат хўжалиги Ўзбекистон  Республикаси Фуқаролик кодекси, Қонун ва Низом талаблари даражасида расмийлаштирилмаган. Масалан, 2013 йил 7 мартда “Сарибел” наслчилик ширкат хўжалиги ва “Зармала Сур Қоракўл” МЧЖ ўртасида қоракўл терисини етказиб бериш бўйича тузилган 2-сонли шартномада, шартноманиниг умумий суммаси, томонларнинг ҳуқуқлари, тайёрловчининг мажбуриятлари тўлиқ кўрсатилмаган ва тўлдирилиши лозим бўлган  бандлар очиқ қолдирилган.  Маҳсулотларни топшириш, қабул қилиб олиш пунктлари, шартноманинг тузилган жойи ва почта реквизитлари, низоларни ҳал этиш тартиби ва бошқалар шартнома шаклида ўз аксини топмаган.

   Қонуннинг 21-моддасида  шартномалар ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш лозимлиги белгилаб қўйилганлигига қарамасдан, такидланган шартнома ҳуқуқий экспертизадан ва  Низомнинг 22-бандига кўра эса шартнома туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилиши лозим, аммо ўтказилмаганлиги аниқланилди. 2013 йил 7 январда қўй жунини “Қизилқум Воолтекс” Ўзбекистон Россия қўшма корхонаси, “Сайид Нозирхон” фермер хўжалиги  ва Қишлоқ қурилиш техника ТИЧФ корхонаси билан тузилган шартномаларда юқорида такидланган камчиликлардан ташқари шартноманинг мазмуни аниқ сотилаётган маҳсулот номига мувофиқ келмайди, сифати ва ассортименти, нархлари, жуннинг сифати ва турлари бўйича, ҳисоб-китоб тартиби, форс-мажор ҳолатлари, шартнома тузилган жой  ва бошқалар  кўрсатилмаган. Омухта ем сотиб олиш бўйича 2012 йил 13 февралда “Конимех Чордара” МЧЖ билан томонларнинг ҳуқуқлари ва ўзаро мажбуриятлари, мулкий жавобгарлик етказиб берувчи маҳсулотни етказиб беришни кечиктирилган ҳар бир банк иш куни учун етказиб берилманган маҳсулот қийматининг 0,1 % миқдорида жарима сотиб олувчига тўлашлиги, сотиб олувчи тўловнинг кечиктирилган ҳар бир банк иш куни учун тўланмаган сумманинг 0,1% миқдорида сотувчига  жарима  тўлаши кўрсатилган холос. 2012 йил 20 мартда “Навоийдонмаҳсулотлари” ОАЖ билан шартномада омухта ем учун тўловлар олдиндан амалга оширилиши 3-бандида белгилаб қўйилган. 1-бандида эса шу даврда етказиб берилаётган маҳсулотнинг нархи ўзгарса, ҳисоб-китоблар янги нархларда амалга оширилиши кўрсатилган. 4.2-бандида, агар “Сотиб олувчи” ушбу шартноманинг 3.3-бандини бажармаса, ҳар бир кечиктрилган кун учун 0,4 % пеня ҳисобланади. Умумий солинадиган жарима тўланмаган қисмининг 50 % ташкил этади”. деб кўрсатилган. Аммо, сотувчининг мулкий жавобгарлиги белгилаб қўйилмаган. 2011 йил 25 октябирда “Ўзагросуғурта” давлат-акциядорлик суғурта компанияси билан тузилган шартнома шартларига биноан,  51 бош наслли қўчқорлар, 205 бош она қўйлар ва 2011 йилда туғилган қўзилар 5,0 млн. сўм эвазига суғурта қилинган. Қиш мавсумининг ноқулай келганлиги сабабли, қўйлар нобуд бўлишган, аммо суғурта пули суғурта компанияси томонидан ўлган моллар суғурталанган моллар эканлигини аниқлашнинг имконияти бўлмаганлиги важи билан тўлаб берилмаган. Келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, шартнома шакллари амалдаги конунлар ва меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бермайди ва кўп ҳолларда маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг зарарига тузилмоқда.

Республикамиз чўл-яйлов чорвачилиги маҳсулотларига давлат бюртмалари  бекор қилинган ва маҳсулотларни эркин талаб ва таклиф асосида шакланган баҳоларда сотиш имконияти яратилган.

Аммо, шаркат хўжаликлари фаолиятини ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг хўжалик юритиш, маҳсулотни сотиш ва даромадларни эркин тасарруф қилишларидаги тўла мустақиллиги таъминланмаган. Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, маҳсулотни кимга ва қанчадан сотиш бўйича юқори ташкилотлар томонидан ҳар хил кўрсатмалар бериш ҳамон давом этмоқда.

Қоракўл териларни сотиш тизимида республика бўйича атиги бир нечта фирмалар шуғилланмоқда. Бу фирмалар ички бозорда ўзларининг монопол ҳолатини сақлаб қолмоқда. Шунинг учун ҳам улар томонидан қоракўл териларга белгиланаётган шартномавий баҳолар аксарият ҳолларда ишлаб чиқарувчининг эмас, балик  қайта ишловчиларнинг манфаатларини кўзлаб белгиланмоқда. Қайта ишловчи фирмалар қоракўл териларни паст нархларда сотиб олаётганлиги ва тўловларни ўз вақтида амалга оширмаётганлиги сабабли,  қоракўлчилик ширкат хўжаликларида молиявий қийинчиликлар юзага келмоқда. Масалан, “Бухоро қоракўл” ОАЖ базасида ташкил этилган “Узоқ” хусусий корхонаси томонидан 2014 йил  10 январдаги 5-сонли шартномага биноан Самарқанд вилоят, Нуробод туман, “Саҳобаота” наслчилик ширкат хўжалигидан 1982 дона қоракўл териларини сотиб олган ва улар учун тўланиши керак бўлган 74270,0 минг сўмдан 5974,0 минг сўмини деярли бир йилдан кейин, 2014 йил 26 декабрда хусусий корхона омборида мавжуд бўлган  товарлар билан(қоракўл телпак, дубёнка,  чарм костюм) тўлаган, бир ярим йилдан кейин, 2015 йил июнь ойида  39200,0 минг сўмини яна товарлар(шапка, матрос, жакет, чарим этик, фуфайка) тўлаб берган, қолган 29096,0 минг сўмини бугунги кунгача тўловини амалга оширмаган. Бу эса, ўз навбатида  чўл-яйлов чорвачилиги хўжаликларининг шундан  ҳам мураккаб молиявий ҳолатларини янада оғирлашувига сабаб бўлмоқда. Бундай ҳолатларни бартараф қилиш ҳамда дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг кўпайишига йўл қўймаслик  мақсадида сотиладиган маҳсулот ҳақини   100 фоиз олдиндан тўлаб  бериш шартини шартномага киритиш лозим деб ҳисоблаймиз. 

Бу маълумотлардан кўриниб турибдики, ўзаро шартномавий муносабатларнигина эмас, балки чўл-яйлов чорвачилиги тармоғи иқтисодиётини ислоҳ қилиш хусусан мулк ва мулкий муносабатларни такомиллаштириш лозим.

Такидланган камчилик ва хатоларга йўл қўйилаётганлигининг муҳим сабабларидан бири, Адлия вазирлиги томондан амалиётга киритилган намунавий шартномалар таркибида айнан чўл-яйлов чорвачилигининг ўзига хос  хусусиятлари ҳисобга олиниб, ишлаб чиқилган шартнома шакллари мавжуд эмаслиги ҳамдир. Шу билан биргаликда, ички хўжалик шартномалари номигагина тузилаётганлиги сабабли, оилавий пудрат ва хўжаликнинг бошқа бўлималарнинг шартномовий маъсулиятини кескин пасайишга олиб келмоқда. Шунинг учун ҳам,  ширкат билан унинг бўлималари ўртасидаги иқтисодий муносабатларни мустаҳкалаш мақсадида ички хўжалик шартномаларини такомиллаштириш   ва амалда қўллаш мақсадга мувофиқдир. Шу сабабли,  шартнома тузиш ҳақидаги таклиф келиб тушгандан кейин шартноманинг барча бандлари амалдаги қонун ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги ҳамда муҳим шартлар бир тарафнинг манфаатларига зид эмаслигини аниқлиш  ва ўзаро  тўлиқ келишувга эришилгандан сунг шартномани белгиланган тартибда расмийлаштириш мумкин. Қонуннинг 11-моддаси ва Фуқаролиқ кодексининг 108-моддасига кўра, хўжалик   шартномалари ёзма шаклда тузилиши лозим. Аммо  хўжаликлар амалиётида шартномалар оғзаки келишув шаклда ҳам амалга оширилмоқда.  (хўжалик юритувчи субъектлар амалиётида ёзма шаклига риоя этмасдан, оғзаки келишувлар ҳам учраб турибди.) Оғзаки келишувлар кўп ҳолларда шартнома шартларининг бир томонлама айрим ҳолларда ҳар иккала томон ҳам бажармаслиги натижасида низолар келиб чиқмоқда ва хўжалик юритувчи субъектлар бир-бирларининг молиявий барқарорлигига путир етказишмоқда. Шу сабабли, шартномаларни қонунларда белгилаб қўйилган тартибда ёзма шаклда тузлишига қатъий риоя қилиш тарафлар ўртасида келиб чиқадиган бир қатор муаммоларни ўз ўзидан бартараф бўлишига ва шартномада келишилган шартларнинг ортиқча тушунмовчиликларсиз бажарилишига ҳамда томонлар маъсулиятини оширишга хизмат қилиши муқаррар.

  Амалдаги қонунларга мувофиқ хўжалик шартномалари эркин,  ихтиёрилик асосида тарафлардан бирининг таклифини иккинчи тараф қабул қилиш  йўл билан тузилиши, тузилгандан кейин эса унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш икки тарафнинг розилиги билан амалга оширилади, ҳамда ёзма шаклда расмийлаштирилади. Шартномага бир томонлама ўзгартириш киритиш мумкин эмас. Аммо, шартномалар кўп ҳолларда юқори ташкилотларнинг кўрсатмалари орқали тузилаётганли ҳеч кимга сир эмас. Шу билан биргаликда, хизмат кўрсатувчи ва тайёрловчи корхоналар ўзларнинг монопол мавқеидан фойдаланишиб шартнома шартларни ўз фойдаларидан келиб чиқиб белгилашга уринишмоқда.  Бундай ҳолларда  хўжалик тузилган шартноманинг амалдаги қонунларга зид тузилганини кўрсатиб  бекор қилинишни сўраб, хўжалик судига мурожаат қилиши мақсадга мувофиқ. Акс ҳолда шартнома шартлари бажарилмаслиги ёки қисман бажарлмаслиги оқибатида катта зарар кўриши мумкин. Ҳақ тўлаш назарда тутилган шартномаларда (ФКнинг 356 моддаси)  товарлар  баҳоси кўрсатилмаган ва шартнома шартлари бўйича уни белгилаш имкони бўлмаган ҳолларда “Шартноманинг баҳоси, ҳисоб-китоб қилиш тартиби” қисмида “товарлар (ишлар, хизматлар)га тўловлар амалга оширилаётган даврда ўша минтақа бозорларида шаклланган  ўртача бозор баҳоси бўйича ҳақ тўланиланди” деган банд ўз аксини топган бўлиши лозим. Бу банд тарафлар ўртасида товарлар (ишлар, хизматлар)га ҳақ тўлаш бўйича келиб чиқиши мумкин бўлган низолар ўз ўзидан барҳам топади. Шартномада мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки муддат талаб қилиб олиш пайти билан белгиланган бўлса, у ҳолда қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддатда бажариши шартлиги ФКнинг 242-моддасида белгилаб қўйилган.

Хўжалик шартномаларини ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ низолар келиб чиққан тақдирда, битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмаслик ҳақидаги (ФКнинг 115 моддаси), янглишиш таъсирда тузилган (ФКнинг 122 моддаси), алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши ёки оғир ҳолатлар юз бериши таъсирида тузилган (ФКнинг 123 моддаси), қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган (ФКнинг 124 моддаси) битимларни ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги умумий қоидалар хўжалик шартномаларига нисбатан ҳам татбиқ этилиши мақсадга мувофиқ.

Башарти, шартнома шартларини белгилаш ва уларга қўшимчалар киритиш маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ёки бошқа идораларнинг тазйиқи билан мажбуран амалга оширилган бўлса, бундай шартнома ФКнинг123 моддасига мувофиқ, ҳақиқий эмас деб топилиши масаланинг бир томони, иккинчи томони хўжалик етказиладиган маънавий ва моддий зарарларни аниқлаш, уларни қоплаш механизмини ишлаб чиқиш, ўз ваколатларни суйистемол қилган мансабдор шахсларга нисбатан қўлланиладиган жазо  чораларини ишлаб чиқиш  ҳамда жорий этиш лозим. Мансабдор шахслар тазйиқи остида тузилган шартномалардан ҳосил бўладиган барча маънавий ва моддий зарарларни тазйиқ ўтказган шахсдан ундирилиши билан биргаликда етказилган зарарларнинг 15 фоизи миқдорида молиявий жарима ҳам қўллаш мақсадга мувофиқ.

Меъёрий  ҳужжатларга зид равишда  маҳсулот бериш, хизматлар кўрсатиш учун олдиндан тўлов тўланиши амалга оширилмаганда, бартер шартномалари тузилганда, тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан ундрилишига йўл қўйилган тақдирда, бундай битимларнинг тузилишига йўл қўйган мансабдор шахслардан етказилган зарар тўлиқ ундириш билан биргаликда шартнома қийматининг 15 фоизи миқдорида жарима ундрилишни ҳам йўлга қўйиш зарур деб ҳисоблаймиз.

Қонуннинг 20-21-моддаларида хўжалик шартномаларининг тузилиши вақтида юридик хизмат кўрсатувчи ёки адвокат томонидан шартноманинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги текширилиб, имзоланиши, қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг икки юз барабаридан ортиқ суммадаги хўжалик шартномалари хўжалик юритувчи субъектлар хизматининг ёки жалб этилган адвокатларнинг ёзма хулосасидан кейингина тузилиши кўрсатилган, Низомнинг 5-бандида эса “Хўжаликлар билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан тузилган барча турдаги шартномалар туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши керак”, деб белгилаб қўйилган.  Ушбу талабларга риоя этилмаслиги натижасида тарафларнинг кўрган маънавий ва моддий зарарларини қонунбузарликка йўл қўйган мансабдор шахслардан тўлиқ ундириш ва шартнома қийматининг 15 фоизи миқдорда жарима солинишини йўлга қўйиши шартномаларнинг қонунчиликка мувофиқ тузилишига маъсул раҳбар ходимларнинг жавобгарлигини оширади.

Умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Шу сабабли ва ҳар хил низолар (судга асоссиз мурожаат қилиш ва бошқа тушунмовчиликлар) келиб чиқишининг олдини олиш ва  шартнома шартлари бажарилишида тарафлар  маъсулиятини ошириш мақсадида ҳар иккала томоннинг жавобгарлигини шартномада аниқ белгилаб қўйилиши мақсадга мувофиқ.

Агар шартномада шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ айрим ҳолатлар учун жавобгарлик кўзда тутилган бўлса, фақат шу ҳолатлар учун  жавобгарлик шартномага асосан қўлланилади. Шартномада кўзда тутилмаган шартнома интизомини бузиш ҳолатлари учун эса жавобгарлик Қонуннинг 5-боби, тегишли моддаларига асосан қўллашнилиши лозим. Хусусан, шартномада товарни ўз вақтида етказиб бермаганлик учун жавобгарлик кўзда  тутилгани ҳолда сифати, ассортименти, нави лозим даражада бўлмаган товарларни етказиб берганлик, тўлов, товар-транспорт ҳужжатларини юборишни кечиктирганлик, аккредитивдан фойдаланмаганлик ва бошқа ҳолатлар учун шартномада жавобгарлик белгиланмаган бўлса, шартномада кўзда тутилган шартнома интизомини бузганлик учун жавобгарлик шартнома асосида, кўзда тутилмаган шартнома интизомини бузиш ҳолатлари учун жавобгарлик Қонуннинг 26-, 29- ва 30-моддаларига асосан қўлланилади.

Ҳозирги кунда хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро шартнома муносабатларини тартибга солувчи  норматив-меъёрий ҳужжатлар ўзаро иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Шу билан биргаликда, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида уларга амал қилишда бир қатор муаммолар учрамоқда. Хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий барқарорлиги таъминланиши бевосита шартнома шартларининг муддатида ва тўлиқ бажарилишига боғлиқдир.

Чўл-яйлов чорвачилиги хўжаликларига хизмат кўрсатувчи, таъминотчи, қишлоқ  хўжалиги маҳсулотларини тайёрловчи ва қайта ишлаш ташкилотлари томонидан шартнома шартларини бажармаслиги оқибатида маҳсулот етиштириб берувчига  ҳам маънавий, ҳам моддий зарар етказилмоқда.

Шу  сабабли, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнларида ва шунингдек, хизматлар кўрсатиш борасидаги шартнома муносабатларини такомиллаштиришда қуйидаги вазиятларга асосий эътиборни қаратиш лозим:

– қишлоқ хўжалигида шартнома муносабатларини такомиллаштириш нафақат шартнома шартларининг бажарилиши  устидан давлат назоратини жамоат ташкилотлари назоратларини кучайтириш билан боғлиқ, балки,  қишлоқ хўжалиги корхоналарига турли хизматлар кўрсатаётган (МТП лар, зооветнринария, техник-таъмирлаш, қурилиш, маркетинг, кимё таъминоти корхоналари, тайёрлов ва қайта ишлаш корхоналари, турли маслаҳат хизмати кўрсатиш борасидаги тузилмалар) корхоналар тизимида бозор муносабатлари талабларига жавоб берадиган фаолият механизмини жорий этиш, хусусан, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади; чунки, монополистик ташкилотлар ўз монопол мавқеидан фойдаланиб,  кўпроқ даромад қилишади ва буюртмачининг  талабларини эса кейинги ўринларга қўйяди.

– чўл-яйлов чорвачилиги маҳсулотларини етиштирувчи корхоналар билан тайёрловчи, қайта ишловчи корхоналар ўртасида шартномалар тузилиши биринчи навбатда шартнома предмети ҳисобланувчи чорвачилик маҳсулотлари хусусиятларини ҳисобга олиши лозим. Чунки, маҳсулот етиштириш миқдори ва сифати кўп жиҳатдан табиий яйловларнинг мавсумлар ва йиллар бўйича ҳосилдорлигига ҳамда чўл –яйлов чорвачилиги жойлашган ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос табиий иқлим шароитларига боғлиқ бўлади. Шунингдек, чорва молларининг ҳар хил касаликларга чалиниши, йилнинг оғир келиши ҳамда бошқа табиий офатлар туфайли бош сонининг камайиши, олинган маҳсулотларнинг турли зараркунанда ва ҳашоратлар таъсирига мойиллиги кабилар шартномалар тузилиши чоғида асосий мезонлардан бири сифатида қабул қилиниши лозим. Томонлар ўртасида тузилган контрактация шартномалари  табиий иқлим шароитининг кескин ёмонлашуви сабабли бажарилмай қолиши ёки талаб даражасида бажарилмаслиги мумкин. Бундай маҳсулот етиштирувчи томонини айблаш ноўрин бўлади. Лекин шартномаларда бундай вазиятлар учун «Форс-мажор» шарти киритилиши кўзда тутилса-да, кўп ҳолларда контрактация шартномалари «Форс-мажор» вазиятига юзаки ёндашилган ҳолда имзоланади. Бу ҳол кўпроқ маҳсулот етиштурувчилар зарар кўради, шу жиҳатдан ҳам ушбу масалага алоҳида аҳамият беришни талаб қилади;

-чўл-яйлов чорвачилиги маҳсулотлари хусусан сут, гўшт, ширдон ва жун, мол терилари кабиларни ишлаб чиқариш ва уни сотиш борасидаги шартномаларда маҳсулотнинг тез бузулувчанлиги, сифати пасайиши ёки умуман яроқсиз ҳолга келиб қолиши мумкинлигини шартномалар тузиш чоғида  атрофлича ҳисоб-китобларга таянувчи  шартлар киритилишини тақазо этади. Бунда етиштирилган  маҳсулотларни буюртмачи томонидан қабул қилиш, ташиш жараёнлари, уларни сақлаш шароитлари мавжудлигини ҳисобга олиш алоҳида аҳамиятга эга.

Республикамизда чўл-яйлов чорвачилиги хўжаликлари билан тайёрловчи,  қайта ишловчи ташкилотлар ўртасида тузилаётган шартномалардан ушбу вазиятлар деярли ҳисобга олинмайди. Шунингдек, бугунги кунда етиштирилган қоракўл териси, жун, моллар терисини  қабул қилишда маҳсулот сифатини асосан қабул қилувчи ташкилот белгилайди ва бу жараёнда  хўжаликлар иштироки етишмайди. Ёки ушбу жараёнга аралашиш учун хўжаликларга шароит туғдирувчи механизм мавжуд эмас.

Юқоридаги ҳолатни тез бузулувчан сут маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш корхоналарга топшириш чоғида ҳам  кузатиш мумкин. Бу вазиятда ҳам қайта ишловчи ташкилот монополист бўлганлиги боис маҳсулот сифатини бир томонлама белгилайди ёки маҳсулот учун баҳо белгилашда ўз шартини қўяди. Акс ҳолда хўжалик етиштирган маҳсулот қисқа вақтда бузилиб,  ўз сифатини йўқотиш мумкин.

Шу боис, қабул қилиниши кечиктирилиши натижасида бузилган маҳсулотдан кўрилган зарарни хўжаликка тўлаб берилишини таъминловчи ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш катта аҳамиятга эга.

Чўл-яйлов чорвачилигининг муҳим хусусиятларидан бири бу ҳудудларда асосан қоракўлчилик, эчкичилик, туячилик каби чорвачиликнинг ноёб соҳаларини ривожлантириш мумкинлиги билан қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқларидан  ажралиб туришиди. Шу сабабли, чўл-яйлов чорвачилиги жойлашган минтақаларда бозорбоп юқори даромад келтирадиган маҳсулотларни бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиқан ҳолда, танлов асосида етиштириш имконияти чекланган. Аммо таъкидланган чорвачилик соҳаларидан олинаётган маҳсулотлар миқдорини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш ҳамда уларни қайта ишлаб, тайёр маҳсулот даражасига етказиш ва бозорни ташкил этиш йўли билан соҳалар самарадорлигини тубдан ошириш мумкин. Етиштирилаётган маҳсулотларга нарх белгилаш ва сотиш бўйича қайси ташкилот билан шартнома тузиш юқори бошқарув органлари томонидан белгилаб қўйилмоқда. Бундай ҳолатда томонларнинг шартнома тузишдаги эркинликлари чекланилади. Шу сабабли юқори бошқарув органларининг хўжалик юритувчи субъектлар хўжалик юритиш фаолиятига, хусусан ўзаро шартномаларни тузиш жараёнига аралашувини тақиқлайдиган механизм ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Маълумки, қишлоқ хўжалигида, жумладан чўл-яйлов чорвачилиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш мавсумий характерга эга. Бу эса хўжалик маҳсулотни етиштириб, уни бозорга таклиф қилиш учун маълум муддат қўшимча сармояларини ишлаб чиқаришга жалб қилиниши мумкинлигини тақазо этади. Чунки, бугунги кунда хўжаликда аксарият ҳолларда эркин маблағни етишмаслиги, ишлаб чиқаришни ташкил этишга тўсиқ бўлмоқда. Даромад эса фақатгина хўжалик йили якунида маҳсулот сотилгандан сўнг пайдо бўлиши, чўл-яйлов чорвачилиги  хўжаликларини йил давомида тайёрловчи, қайта ишлаш корхоналари томонидан бўнаклар билан таъмин этиш заруриятини ёки қисқа муддатли қарз олиш учун шароит яратишни тақозо этади.

Айниқса, хўжаликларни йил давомида етарли миқдорда ва ўз вақтида омухта ем, дағал хашак,  ёқилғи мойлаш   материаллари, яйловларни сув билан таъминлаш, қўзиларни бантировка қилиш, қўзиларни қоракўл териси учун сўйиш,  молларни гўшт ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун сўйиш, қоракўл ва мол териларига ишлов бериш, қўйларнинг жунини қирқиб олиш,  учун зарур асбоб ускуна ва жиҳозлар, эҳтиёт қисмлар  билан таъминлашнинг қай даражада йўлга қўйилганлиги маҳсулот сифати ва миқдори бўйича хўжаликнинг шартнома шартларини бажарилишини белгилаб беради. Чўл-яйлов чорвачилиги хўжаликларини зарур ресурслар билан таъминловчи корхоналарнинг монопол вазиятини  ҳисобга оладиган бўлсак, шартнома шартларни шу нуқтаий назарда такомиллаштириш лозим.

  Юқорида такидланганлардан келиб чиқиб,  шартнома муносабатларини такомиллаштириш  қуйидаги йўналишларда олиб борилиши мақсадга мувофиқ. Чўл-яйлов чорвачилиги хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларнинг доимий равишда ҳуқуқий билимларини ошириш йўналишдаги ўқув семинарлари, қисқа муддатли курслар ташкил этиш аҳамияти ортиб бормоқда. Республикада қабул қилинаётан ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар кўплиги, улар доимий равишда такомиллашиб бораётганлиги боис, чўл-яйлов чорвачилиги хўжаликлари раҳбарлари  уларнинг борлигини билиши шарт бўлмаса-да,  хўжалик раҳбари етарли даражадаги ҳуқуқий онгга эга бўлиши ўз ҳақини ҳимоя қилиш учун тегишли мутахассис ва идораларга мурожаат қилишига имкон туғдиради.

Чўл-яйлов чорвачилиги хўжаликлари  билан турли ташкилотлар ўртасида пайдо бўлаётган низолар таҳлиллари кўрсатишича аксарият ҳолларда  хўжалик раҳбари шартномаларни имзолаш пайтида лоқайдликка йўл қўйган, ёки шартномада кўзда тутилган шартларнинг моҳиятини охиригача англаб етишга уриниб кўрмаган ҳолда шартномаларни имзолашган. Бу эса йил сўнгида тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фойдасига турли низолар пайдо бўлишига олиб келади ва хўжалик судга мурожаат қилиш имкониятидан маҳрум бўлади. Шу жиҳатдан ҳам ҳуқуқий онг шаклланиши чўл-яйлов чорвачилиги хўжаликлари ва хусусий қишлоқ тадбиркори ҳисобланувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари учун катта аҳамиятга эга.

 Шартномавий муносабатлар томонларнинг эркин мулоқати ва ўзаро фойдали ҳамкорилигини ҳуқуқий расмийлаштириш жараёни бўлиб ҳисобланса-да, шартнома муносабатлари ва ҳуқуқий онг шаклланишининг ҳозирги босқичида чўл-яйлов чорвачилиги хўжаликлари  манфаатлари доирасида шартномаларнинг наъмунавий нусхалари Республика Адлия Вазирлиги томонидан тасдиқланиб борилиши мақсадга мувофиқ. Чунки, қайта ишловчи ва тайёрловчи ташкилотлар юқори малакали мутахассисларга эга, шунингдек, тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш учун чўл ҳудудларида  фаолият юритаётган  хўжаликларга нисбатан қулайроқ имкониятларга эга.

Чўл-яйлов чорвачилиги хўжаликлари хусусан, фермер ва деҳқон хўжаликлари сони жуда кўплиги, ҳажми кичиклиги  хўжаликлар    раҳбарлари кўп ҳолларда тегишли маълумотлар ва билим савиясига эга бўлмаган тадбиркорлар эканлиги, дастлабки вақтларда фермерлар ва деҳқонлар мафаатлари ҳимоясига алоҳида аҳамият беришни тақозо этади.

 Таҳлиллар кўрсатишича шартномалар нусхалари асосан тайёрловчи, қайта ишловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан тайёрланиб,  хўжаликларига имзолаш учун тақдим этилади ва хўжалик раҳбарлари буни эътиборсиз ҳолда имзолайди. Хўжалик мутахассислари томонидан тайёрланган оилавий пудрат шартномаси эса оилавий пудрат бошлиқлари томонидан оқибатини ўйламасдан имзоланилади. Бу эса,  шартнома шартларини бажариш  жараёнида тарафлар ўртасида турли низолар келиб чиқишига сабаб бўлади.

Чўл-яйлов чорвачилиги  ривожланиши истиқболи, шартнома шартларига риоя қилишни томонлар ўзлари учун мажбурият сифатида қабул қилишига, шартнома шартларини бажармаслик катта миқдорлардаги жарималар тўлашга олиб келиши муқаррарлигига ишонч шаклланишига боғлиқ бўлади.

 Қоракўл терисини етказиб бериш бўйича шартнома ва уни  такомиллаштириш

          2013 йил 11 ноябрда “Сарибел” НШХ билан “Бухоро-Қоракўли-Ғайрат” МЧЖ ўртасида тузилган қоракўл терисини етказиб бериш тўғрисидаги шартномани ўрганиш таҳлили кўрсатдики, корхона ҳуқуқий шакли, тузилган жойи, шартнома(мавзуси) предмети, тарафларнинг ҳуқуқлари, маҳсулотниларни етказиб бериш тартиби ва шартлари, топшириш-қабул қилиб олиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) пунктлари ва даврлари (муддатлари), шартноманинг баҳоси, ҳисоб-китоблар тартиби, шакли ва муддатлари, низоларни ҳал этиш тартиби, якунловчи қоидалар(тўлдирилиши лозим бўлган жойлар очиқ қолдирилган) шартномада ўз аксини топмаганлиги шартнома шартларини бажаришда бир қатор ноаниқликлар ва низоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Шу билан биргаликда, шартномалар Қонуннинг 21-моддасида  биноан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш лозимлиги белгилаб қўйилганлигига қарамасда такидланган шартнома ҳуқуқий экспертизадан ва  Низомнинг 22-бандига кўра эса шартнома туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилиши лозим, аммо ўтказилмаганлигини кўриш мумкин.

Шартноманинг  2.3.-бандида “Шартномадага қоракўл тери қийматининг 25% миқдорида бунак суммани шартнома имзолангандан кейин 2 ой муддат мобайнида тўлайди (бунак сумма ҳисобига хўжалнкнинг хохишига биноан Тайёрловчи омборида мавжуд бўлган маҳсулотларни бериши мумкин)” деб белгилаб қўйилган. Шартнома шартларнинг бажарлиши таҳлили кўрсатмоқдаки,  маҳсулот ҳақи тўловининг қолган қисмини муддатларида амалга оширмаслик айрим ҳолатларда йиллаб тўлаб бермаслик ҳолатлари кузатилмоқда.  Бу эса ўз навбатида  чўл-яйлов чорвачилиги хўжаликларининг шундай ҳам мурракаб молиявий ҳолатларини янада оғирлашувига сабаб бўлмоқда. Бундай ҳолатларни бартараф қилиш ҳамда дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг кўпайишига йўл қўймаслик  мақсадида сотиладиган маҳсулот ҳақини   100 фоиз олдиндан тўлаб  бериш шартини шартномага киритиш лозим деб ҳисоблаймиз. 

Шу билан биргаликда, чўл-яйлов чорвачилиги маҳсулотларини етиштирувчи корхоналар билан тайёрловчи, қайта ишловчи корхоналар ўртасида шартномалар тузилиши биринчи навбатда шартнома предмети ҳисобланувчи чорвачилик маҳсулотлари хусусиятларини ҳисобга олиши лозим. Чунки, маҳсулот етиштириш миқдори ва сифати кўп жиҳатдан табиий яйловларнинг мавсумлар ва йиллар бўйича ҳосилдорлигига ҳамда чўл –яйлов чорвачилиги жойлашган ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос табиий иқлим шароитларига боғлиқ бўлади. Шунингдек, чорва молларининг ҳар хил касаликларга чалиниши, йилнинг оғир келиши ҳамда бошқа табиий офатлар туфайли бош сонининг камайиши, олинган маҳсулотларнинг турли зараркунанда ва ҳашоратлар таъсирига мойиллиги кабилар шартномалар тузилиши чоғида асосий мезонлардан бири сифатида қабул қилиниши лозим. Томонлар ўртасида тузилган контрактация шартномалари  табиий иқлим шароитининг кескин ёмонлашуви сабабли бажарилмай қолиши ёки талаб даражасида бажарилмаслиги мумкин. Бундай маҳсулот етиштирувчи томонни айблаш ноўрин бўлади. Лекин шартномаларда бундай вазиятлар учун «Форс-мажор» шарти киритилиши кўзда тутилса-да, кўп ҳолларда контрактация шартномалари «Форс-мажор» вазиятига юзаки ёндашилган ҳолда имзоланади. Будай  ҳолатдан кўпроқ маҳсулот етиштурувчилар зарар кўради, Шу сабабли, масаланинг ушбу жиҳатдан алоҳида аҳамият беришни талаб қилади. Булардан ташқари шартнома матнида бир қатор ноаниқликлар ва хатоларга йўл қўйилган. Масалан, шартноманинг 4.2. бандида “белгиланган устамалар тўлашни ҳисобга олмасдан шаклланган ўртача нархдан келиб чиқиб, қилинмаган маҳсулот қийматинннг 25% миқдорида жарима тўлайдн”  ўз-ўзидан нима қилинмаган деган савол туғилади, 4.5. бандида “Хўжалик томонидан етказиб берилган қоракўл тери сифатини аниқлашда ва ҳисоб-китоб ишларини нотўғри холлари содир этилса, Тайёрловчи  Хўжаликга ушбу холат юзасидан аниқланган пулни 10% миқдорида жарима билан тўлайди” қандай  “нотўғри ҳоллари” ва “аниқланган пулни”нинг тўғрисида гап кетаётганлиги номаълум, 2.3. бандида (бунак сумма ҳисобига хўжалнкнинг хохишига биноан Тайёрловчи омборида мавжуд бўлган маҳсулотларни бериши мумкин) ва 4.6. бандида эса“Тайёрловчи хўжалик талабига биноан унга керак бўлган ускуна, эхтиёт қисмлар, авто ва селхозшина, электрод, иссиқ кийим, этиклар етказиб беради. Бу маҳсулотлар қиймати қоракўл тери учун керак бўлган суммадан чегириб қолинади”. Қоракўл терининг қандай суммасидан чегириб қолинади? Бу ноаниқлик билан биргаликда меъёрий ҳужжатларга зид равишда шартномада бартер операцияси амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

          Келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, шартнома шакллари амалдаги конунлар ва меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бермайди ва кўп ҳолларда маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг зарарига тузилмоқда. Такидланган камчилик ва хатоларга йўл қўйилаётганлигининг муҳим сабабларидан бири Адлия вазирлиги томондан амалиётга киритилган намунавий шартномалар таркибида айнан чўл-яйлов чорвачилигининг ўзига хос  хусусиятлари ҳисобга олиниб, ишлаб чиқилган шартнома шакллари мавжуд эмаслиги ҳамдир.

Шу сабабли, қоракўл тери етказиб бериш шартномаси шаклини тайёрлашда такидланган камчиликларни бартараф қилиш билан биргаликда қоракўл тери ранги ва рангбаранлиги, фойдали сатҳи бўйича ўлчам (размер)лари, навлари, маҳсулот ҳақини  олдиндан 100 фоиз  тўлаб  бериш ва «Форс-мажор» шартларини қоракўлчилик ҳудудларининг табиий иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш ва шартномага киритиш хўжалик юритувчи суъбектларнинг ўзаро манфаатли иқтисодий муносабатларининг барқарорлашиши ва ривожланишига хизмат қилиши муқаррар.

          Амалдаги қонун ва меъёрий ҳужжатлар талаблари ҳамда қоракўлчиликнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқан ҳолда биз томондан ишлаб чиқилган ва Самарқанд шаҳар “Джавадов Х.А.” адвокатлар ҳайъати томондан ҳуқуқий экспертизадан(2015й. 9.04. №16) ўтказилган ва келтирилган “Қоракўл терисини етказиб бериш” бўйича шартнома шаклини хўжаликлар амалиётида қўллашни таклиф қиламиз.

ҚОРАКЎЛ ТЕРИСИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЎЙИЧА  ШАРТНОМА №—–

20__йил “__” ________                                      __________________                                                                        

                                                                                    (шартнома тузилган жой) ____________________________________________________________

(хўжаликнинг номи ва манзили)

(бундан буён “Хўжалик” деб юритилади) номидан Низом асосида фаолият кўрсатувчи раҳбари_____________________________________________________ (қабул қилувчи корхонанинг номи ва манзили)

___________________________________________ бир тарафдан ва                          

(бундан буён “Тайёрловчи” деб юритилади) номидан устав асосида фаолият кўрсатувчи раҳбари_________________иккинчи тарафдан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:

  1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

1.1. “Хўжалик”  қоракўл терисини етказиб бериш, “Тайёрловчи” эса ушбу шартнома шартларида белгиланган миқдорда, сифатда, келишилган нархларда, муддатларда тайёрланган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.

1.2.Етказиб берилаётган маҳсулотларнинг нархи ўзгарса, ҳисоб-китоблар шартномада келишилган нархларда амалга ошрилади. Етказиб берилаётган маҳсулот сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бериши шарт.        

II.ШАРТНОМАНИНГ БАҲОСИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ

          2.1 Етказиб бериладиган қоракўл терининг аниқ турлари, уларнинг миқдори, сифати ва нархи қуйидагича белгиланади:

 

 

Қоракўл тери нави

Терининг фойдали сатҳи бўйича ўлчам (размер)лари, сўм  

Жами қиймати, минг сўм

Йирик Ўрта Майда
Миқдори, дона Бир донаси, нархи Миқдори, дона Бир донаси, нархи Миқдори, дона Бир донаси, нархи
Қора рангли терилар
               
               
               
Жами              
Кўк рангли терилар
               
               
               
Жами              
Сур рангли терилар
             
             
             
Жами              
Ҳаммаси              

       

2.2. Қоракўл тери учун ҳисоб-китоблар 100 фоиз олдиндан пул ўтказиш йўли билан амалга ошрилади. Тўловлар амалга оширилгандан кейин 15 кун муддатда қоракўл тери етказиб берилади.

III. ТАРАФЛАРНИНГ ХУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. Хўжаликнинг ҳуқуқлари:

а) “Тайёрловчи”дан шартномани бажариш учун белгиланган меъёрларда ош тузи, қоракўл тери, қўзиларни саралаш учун зарур анжом, давлат стандартлари, йўриқнома ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ҳамда қоракўл терининг сифатини яхшилаш масадида қўзиларни сўйиш, терисини тузлаш, тозалаш ва бу ишларни бажарувчиларга тавсияномалар беришни талаб қилиш;       б) маҳсулотни топширишда, унинг сифатини аниқлашда қатнашиш;

в) “Тайёрловчи”дан ушбу шартномада белгиланган муддатларда ва шартларда ҳақ тўланишини талаб қилиш;

г) “Хўжалик” томанидан шартномада назарда тутилганидан юқорироқ сифат талабларига мос келадиган қоракўл терилар етказиб берилган тақдирда, тарафлар ўртасида тузиладиган қўшимча келишувга кўра бундай териларга юқори (минтақа бозорларида сотиш даврида шакилланган) нарх бўйича ҳақ тўланишини талаб қилиш;

д) маҳсулот “Хўжалик” ҳисобидан транспортда ташилганда “Тайёрловчи”дан транспорт  харажатларини қоплашни талаб қилиш;

е) “Тайёрловчи” томонидан шартнома шартлари бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги натижасида етказилган зарар қопланишини ҳамда ушбу шартномада кўрсатилган жарима ва пенялар тўланишини талаб қилиш.

ж) “Хўжалик” қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.

3.2. Хўжаликнинг мажбуриятлари:

а) “Тайёрловчи”га сифати бўйича мавжуд андозаларга (Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти “Ошланмаган барра қоракўл терилар, умумий техник талаблар”, ЎзРСТ 641-95 Тошкент-96 й.) жавоб берадиган қоракўл терилари миқдори, сифати, қиймати бўйича шартноманинг 1.2.бандида кўрсатилган миқдорда ва сифатда етказиб беради;

б) “Тайёрловчи”га тўловлар амалга оширилгандан кейин 15 кун муддатдан кечиктирмай шартномада белгиланган миқдорда ва ассортиментда тегишли сифатга эга бўлган қоракўл териларини топшириш;

в) Қоракўл териларни сифатли тайёрланишига эришиш мақсадида маҳсулот етиштирилаётган отарларда зооветеринария тадбирларни ўз вақтида амалга ошириб бориш;

г) мазкур шартноманинг бажаришда тайёрловчига етказиб берилган қоракўл тери ҳақидаги статистик (№32-заг. Шакли бўйича) ҳисоботни белгиланган муддатларда туман давлат статистика ташкилотига (хўжалик жойлашган манзилга) топшириб туради.

  1. 3.Тайёрловчининг ҳуқуқлари:

          а) қоракўл териларини шартномада белгиланган тегишли сифат ва муддатларда, ҳажмлар ва ассортиментда ҳамда тарафлар келишган жадвалга мувофиқ ўз вақтида топширилишини талаб қилиш;

                б) хўжалик томонидан шартнома шартлари бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги натижасида етказилган зарар қопланишини ҳамда ушбу шартномада кўрсатилган жарима тўланишини талаб қилиш;

3.4. Тайёрловчининг мажбуриятлари:

      а) “Хўжалик”томонидан шартномага кўра қабул қилиш учун етказиб келинган қоракўл териларини  201_____йил “___” __________гача сони (миқдори) бўйича 8 соатдан, сифати бўйича 20 кундан кечиктирмай қабул қилади;

          б) шартнома имзолангандан сўнг 10 кун муддат ичида олинадиган маҳсулотнинг 100 фоиз қийматини олдиндан тўлаб бериш;

         в) “Хўжалик”ка терини тузлаш учун ҳар бир қоракўл терига __ килограмм ҳисобидан _____  тонна помол № 2 ош тузи, қоракўл тери, қўзиларни саралаш учун зарур бўлган анжом, давлат стандартлари, йўриқнома ва бошқа меъёрий ҳужжатларни беради.

  г) “Хўжалик”га қоракўл терининг сифатини яхшилаш мақсадида қўзиларни сўйиш, терисини тузлаш, тозалаш ва бу ишларни бажарувчиларга тавсияномалар беришда тегишли ёрдам кўрсатади.

  д) Хўжалик” томанидан шартномада назарда тутилганидан юқорироқ сифат талабларига мос келадиган қоракўл терилар етказиб берилган тақдирда, тарафлар ўртасида тузиладиган қўшимча келишувга кўра бундай териларга юқори (минтақа бозорларида сотиш даврида шаклланган) нарх бўйича ҳақ тўлаш;

  е). “Хўжалик” ва туман давлат статастика ташкилотига қабул қилинган қоракўл терннинг сони ва сифати бўйича тайёрлаган литер-Б шаклидаги қабул ҳужжатларидан 2 нусхасини маҳсулот қабул қилингандан кейин 3 кун ичида хўжалик вакилига такдим этади.

  1. ШАРТНОМАГА КЎРА ХЎЖАЛИК ВА ТАЙЁРЛОВЧИ ЎЗ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БАЖАРГАН ҲИСОБЛАНАДИ.

а). “Хўжалик”да ёки “Тайёрловчи”нинг қабул жойида қоракўл тери  топширилганда қабул-топширув ҳужжати тузилган санада.

б). “Хўжалик” томонидан қоракўл тери  тайёрловчига темир йўл ёки автотранспорт ташкилотига топширилган санадан бажарган ҳисобланади.

в). “Тайёрловчи” томонидан маҳсулотга ҳақ тўлаш мажбурияти банк муассасаси ҳисоб ҳужжатдаги пул ўтказилган санадан бажарган ҳисобланади.

  1. ТОМОНЛАРНИНГ МУЛКИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ

5.1. Қоракўл териларини шартномада белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан, асоссиз бўйин товлаган “Хўжалик”, “Тайёрловчи”га топширилмаган маҳсулот қийматининг 25% миқдорида жарима тўлайди.  Жарима миқдори ўтган давр (ой, чорак, йил)да маҳсулотнинг шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб, нархларда белгиланган устамалар тўлаши ҳисобга олмасдан ҳисоблаб чиқилади. Бундан ташқари маҳсулот етказиб берилмаганлиги туфайли юзага келган зарарнинг жарима билан қопланмаган қисми ҳам тўланади.

5.2. Қоракўл териларини маҳсулотлари шартномада белгиланган ассортиментларда қабул қилиб олиш рад этилган ҳар бир ҳол учун “Тайёрловчи”, “Хўжалик”га белгиланган устамаларни ҳисобга олмасдан шаклланган ўртача нархдан келиб чиқиб қабул қилинмаган маҳсулот қийматинннг 25% миқдорида жарима тўлайди. Бундан ташқари, маҳсулотни қабул қилиш рад этилганлиги туфайли хўжаликка зарарнинг жарима билан қопланмаган қисми ҳам тўланади.

5.3. “Тайёрловчи” шартномада белгиланган муддатларда қабул қилиб олинган маҳсулот қийматини тўлиқ тўламаса,  хўжаликка тўланмаган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима ва жаримадан ташқари тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининиг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечитирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.

5.4. “Хўжалик” томонидан етказиб берилган қоракўл тери сифати давлат стандартига, техник талабларга тўғри келмаса “Тайёрловчи”га мос келмаган қоракўл терилари қийматининг 20% миқдорида жарима тўлайди

5.5. “Хўжалик” томонидан етказиб берилган қоракўл тери сифати, миқдори нотўғри аниқланиши ва ҳисоб-китоб ишларини нотўғри ҳисоблаш ҳолатлари содир этилса, “Тайёрловчи” маҳсулот сифатини, шунингдек, уларнинг миқдорини ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилади ҳамда хўжаликка нотўғри ҳисобланган сумманинг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

5.6. Шартнома шаклига амалдаги қонунчнликка зид бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда ҳамда бир тарафнинг зарарига тузилганда айибдор томон етказилган зарарни тўлайди.

5.7. Қўшимча шартлар: ўтган йиллардан қолган сифати паст қоракўл терилар, яроқсиз терилар, ёқабоб, мехсерё, сатҳи 500 см2-дан кам терилар шартнома бажарилиши даражасига киритилмаслик шарти билан қабул қилинилади ва томонларнинг ўзаро келишувига биноан ҳисоб-китоб қилинади, унинг ҳақи эса олинган сифати паст терилар қайта ишланиб сотилгандан кейин тўланади.

  1. ФОРСМАЖОР ВА ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ЭТИШ

6.1. Тарафлардан бири шартномани форс-мажор ҳолатлар, яъни енгиб бўламйдиган куч  (фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар зилзила,  йилнинг чўл-яйлов чорвачилиги учун ноқулай келиши, турли юқумли касаликларнинг тарқалиши,  қурғоқчилик, сув тошқини, ёнғин, сел, дўл, жала ва бошқа табиий офатлар) туфайли бажармаган ёки лозим даражада бажармаганлигини исботласа, жавобгар бўлмайди .

6.2. Ушбу шартнома шартларини бажаришга тўсқинлик қилувчи форс-мажор ҳолатларининг бошланиши ва тугаши тўғрисида томонлар зудлик билан бир-бирларини ҳамда енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича туман (шаҳар)лар ҳокимлари бошчилигидаги комиссияни ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.

6.3. Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссия бундай ҳолатлар оқибатида ёки сотувчининг айби билан шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун томонларни жавобгарликдан озод қилиш бўйича хулоса беришлари мумкин.

Форс-мажор ҳолатларини аниқлашда шартнома тарафлари қатнашиши керак.

VII.ШАРТНОМАНИ АМАЛ ҚИЛИШИ

         7.1.Мазкур шартнома тарафлар томонидан имзоланган пайтдан ҳамда туман қишлоқ  ва сув хўжалиги бўлими томонидан рўйхатга олингандан бошлаб кучга киради. Ушбу шартнома 3 (уч) кун мобайинида “Тайёрловчи” томонидан туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимига  рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилади ва шартномаларнинг барча нусхалари туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими маъсул ходимлари томонидан имзоланади, имзо муҳр билан тасдиқланади.

         Шартнома рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб икки кун муддатда “Тайёрловчи” “Хўжалик”га рўйхатдан ўтказилган шартноманинг бир нусхасини имзоланган ҳолда бериши шарт.

         7.2.Тарафлар ўртасидаги муносабатлар улар томонидан мазкур шартноманинг барча шартлари бажарилган ва ҳисоб-китоб тўлиқ амалга оширилган тақдирда тўхтатилади.

VIII.НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

8.1. Мазкур шартнома бўйича келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда, тарафлар қоидага кўра, мустақил равишда ёки туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор) ни тасдиқлаш бўйича комиссия иштирокида уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.

Тарафлар ўзаро келиша олмаган такдирда, келишмовчилик ва низолар суд тартибида ҳал қилинади.

  1. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

9.1. Шартномага тарафларнинг келишуви билан кўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Шартномага киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда тузилади.

9.2. Шартнома 201___йил “___ “ _________гача амал қилади.

9..3. Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилган шартнома ҳамда унга киритилган ўзгартриш ва қўшимчалар бажарилгандан сўнг белгиланган тартибда уч йил муддат сақланади.

9.4.  Шартнома уч нусхада тузилади ҳамда тарафларнинг ҳар бирида биттадан ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимида сақланади.

9.5. Мазкур шартнома билан тартибга солинмаган масалалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

  1. ТОМОНЛАРНИНГ МАНЗИЛЛАРИ ВА БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ:
“ХЎЖАЛИК”

МАНЗИЛИ:_________________

____________________________

____________________________

Банк реквизитлари____________

Ҳ/р_________________________

МФО_______________________

ИНН________________________

Раҳбар:______________________

____________________________  

   м/ў                               имзо________

  “ТАЙЁРЛОВЧИ”

МАНЗИЛИ:__________

_____________________

___________________________

Банк реквизитлари_________

Ҳ/р________________________

МФО______________________

ИНН______________________

Раҳбар:____________________

___________________________

    м/ў                      имзо_________

  “СОТУВЧИ”

 

Туман фермерлар кенгашининг фермер хўжаликлари шартномавий-ҳуқуқий муносабатлари бўйича бош мутахассиси                                                                                                                                       ___________________                                             __________________

(имзо)                                                                           (ф.и.о.)     __________________________________________________________________________туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан 201__йил “___”________да___рақам билан рўйхатга олинган

______________________________________________________________                                      

                                               (Ф.И.О. лавозими)                                                                                                      м.ў.                                                                                                                             имзо.   

Ҳуқуқшунос  хулосаси:

_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

имзо                                                                                                        ф.и.ш.

Таклиф қилинаётган шартнома шакли қонунчиликка мувофиқ ишлаб чиқилганлиги ўзаро шартномавий муносабатларнинг мустаҳкамланишига ҳамда тарафлар молиявий ҳолатларининг барқарорлашувига хизмат қилади.                                                                           

Изланишларнинг натижаси сифатида  қуйидаги хулоса ва таклифларни бериш мумкин:

      қоракўл терисини етказиб бериш шартномаси шакли, таркиби ва мазмуни тегишли  қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мутлоқа жавоб бермаслиги;

  хўжаликлар молиявий ҳолатини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар кўпайишига йўл қўймаслик мақсадида сотиладиган маҳсулот ҳақини  олдиндан 100 фоиз  тўлаб  бериш шартини шартномага киритиш; 

 «Форс-мажор» шартларини қоракўлчилик ҳудудларининг табиий иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш ва шартномага киритиш;                      

Майда шохли молларни сотиш шартномаси  ва уни  такомиллаштириш

Республиканинг чўл ҳудудларида етиштирилаётган гўшт, майда шохли моллар  жуни, қоракўл ва мол терилари, барра гўшти, ширдон, туя сути ва жуни, от сути каби озиқ-овқат, тўқимачилик ва енгил саноат тармоқлари учун қимматли хом-ашё сифатида хизмат қиладиган маҳсулотлар  ишлаб чиқариш ва бозор инфраструктураси талаб даражасида шакилланмаганлиги сабабли, чўл-яйлов чорвачилиги иқтисодий солоҳиятидан ҳозиргача тўлиқ ва самарали фойдаланилмасдан келинмоқда. Чўл-яйлов чорва молларидан олинадиган ноёб маҳсулотларни қайта ишлаб тайёр товар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг деярли мавжуд эмаслиги сабабли, асосий қисми хом-ашё сифатида сотилмоқда. Ҳатто  бир қисми маркетинг хизмат йўлга қўйилмаганлиги учун ўз харидорларини тополмасдан қолаётган бўлса, доривор, юқори сифатли сутни ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш  имконияти мавжуд бўлмаганлиги охибатида соғиш мумкин бўлган  она молларнинг кўпчилигини соғишдан воз кечилмоқда. Чўл-яйлов чорвачилиги кичик комплексида бундай ҳолатнинг вужудга келишида агросаноат интеграцияси хусусан, ишлаб чиқарувчи корхоналарга турли хизматларни амалга ошириш доираси тўлиқ шаклланмаганлиги ҳамда уларнинг ўзаро шартномавий муносабатлари бугунги талабларга жавоб бермаслиги билан ҳам изоҳлаш мумкин.

14-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики,  Навоий вилояти  “Қоракўл” бирлашмасига қарашли қоракўлчилик ширкат хўжаликларида 2014 йил 2013 йилга нисбатан, тирик вазнда гўшт ва қоракўл тери  ишлаб чиқариш камайган, жун эса кўпайган. Аммо 2013 йилда ишлаб чиқарилган жуннинг 661,8 ц, қоракўл терининг 21304 донаси, 2014 йилда мос равишда 2554,2 ц, 22001 донаси сотилмасдан қолган. Ширкат хўжаликлари пул даромадининг деярли 75,0 фоизи қўйларни гўштга, 6-8 фоизи қоракўл тери ва жуни ҳамда 15-17 фоизи чорвачиликнинг бошқа соҳалари ва деҳқончилик маҳсулотларини сотишдан келиб тушмоқда. ”Сарибел”  наслчилик ширкат хўжалигида ҳам деярли шундай ҳолатни кузатиш мумкин. 2014 йилда сотилган қоракўл териси миқдори ишлаб чиқарилганлига нисбатан кўплиги олдинги йиллардан қолган 602 дона қоракўл терисини қўшимча равишда реализация қилишга мувофиқ бўлишганлигидадир. Келтирилган  маълумотлардан кўриниб турибдики, хўжаликлар ўзларининг асосий даромадни майда шохли молларни гўштга сотишдан олишмоқда. Молларни гўштга сотиш жараёнида хўжаликлар 25-27 та турли шаклдаги корхоналар билан шартномавий муносабатларга киришишмоқда. Аммо, амалда қўлланилаётган шартнома шакллари норматив-меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бермаганлиги сабабли бир қатор низолар келиб чиқишига ва хўжалик юритувчи суъбектларнинг ўзаро иқтисодий манфаатларига путур етказилмоқда.  Масалан, 2014 йил 30 июл куни ”Сарибел”  наслчилик ширкат хўжалиги билан “Сайид Носирхон” фермер хўжалиги ўртасида тузилган 2014 йилги ахта эркак қўзиларни олди-сотди шартномасида тарафлар ҳуқуқлари, маҳсулотни етказиб бериш, ҳисобкитоб тартиби ва шакли, шартнома тузилган жой, форсмажор каби ҳолатлар ўз аксини топмаган. Шунингдек, шартнома ҳуқуқий экспетизациядан ва туман қишлоқ ва сув хўжалик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаган. Натижада томонлар хусусан чорва молларни сотиб олувчилар ўз мажбуриятларни бажаришга масъулиятсизлик билан қарашмоқда. Демак, шартноманинг шакли, таркиби ва мазмуни қонун ҳужжатлари талабларига жавоб бермайди ва ўзаро манфаатли алоқаларнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилмоқда.

          Шартнома шаклларни ишлаб чиқишда ва амалда қўллашда такдланган камчиликларни бартараф қилиш билан биргаликда майда шохли молларнинг ёши ва жинси, бош сони, семизлик даражаси ва бошқа сифат кўрсаткичлари, бир бош молнинг тирик оғирлиги, сотиладиган молларнинг тирик оғирлиги, бир бош молни ўртача сотиш нархи, сотиладиган молларнинг суммаси, сотиладиган моллар ҳақини  олдиндан 100 фоиз  тўлаб  бериш ва «Форс-мажор» шартларини қоракўлчилик ҳудудларининг табиий иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда киритиш, ўзаро шартномавий муносабатларнинг мустаҳкамланишига ва хўжалик юритиш фаолияти самарадорлигини оширишга олиб келади.

Шу сабабли, биз томондан ишлаб чиқилган ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган “Майда шохли молларни сотиш” бўйича қуйида келтирилган шартнома шаклини хўжалик  амалиётига жорий этишни таклиф қиламиз.

МАЙДА ШОХЛИ МОЛЛАРНИ СОТИШ

ШАРТНОМАСИ №—–

20__йил “__” ___________              ____-сон                     _______________________                                                             (шартнома тузилган жой)

____________________________________________________________

(хўжаликнинг номи ва манзили)

(бундан буён “Сотувчи” деб юритилади) номидан Низом асосида фаолият кўрсатувчи раҳбари________________________________ ________________________________________________бир тарафдан ва

(қабул қилувчи корхонанинг номи ва манзили)

(бундан   буён   “Харидор”   деб   юритилади)   номидан   Низом   асосида   фаолият   кўрсатувчи раҳбари______________________ ___________________________________иккинчи тарафдан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:

  1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

1.1. “Сотувчи” майда шохли молларни сотишга, “Харидор” эса ушбу шартнома шартларида белгиланган миқдорда, сифатда,  келишилган нархларда, муддатларда майда шохли молларни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.

1.2. Сотилаётган майда шохли молларнинг нархи ўзгарса, ҳисоб-китоблар янги нархларда амалга оширилади. Сотилаётган майда шохли молларнинг семизлик даражаси  ва қоракўл  сифат (барра типи, ранги,  синфи, авлод сифати) кўрсаткичлари амалдаги стандарт талабларига жавоб бериши шарт.

II.ШАРТНОМАНИНГ БАҲОСИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ

2.1. Сотиладиган майда шохли молларнинг ёши ва жинси бўйича гуруҳлари, уларнинг бош сони, семизлик даражаси ва ўртача бир бош молнинг нархи қуйидагича белгиланади:

 

Майда шохли молларнинг ёши ва жинси бўйича гуруҳлари Бош сони Майда шохли молларни сотиш муддатлари

(йил ва сана)

Семизлик даражаси ва бошқа сифат кўрсаткичлари Бир бош молнинг тирик оғир-лиги,кг. Сотиладиган молларнинг тирик оғирлиги, ц. Бир бош молни ўртача сотиш нархи, сўм Сотила-диган молларнинг суммаси, минг сўм

        2.2. Майда шохли моллар учун ҳисоб-китоблар 100 фоиз олдиндан пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Тўловлар амалга оширилгандан кейин келишилган график асосида майда шохли моллар етказиб берилади.

          Нархлар ўзгарган ҳолларда, ушбу шартнома бўйича майда шохли моллар  нархлари тегишли равишда ўзгартирилади.

  1. 3. Майда шохли моллар “Сотувчи”нинг транспортида ташилганда ортиш, ташиш ва тушириш бўйича барча харажатлар “Харидор” томонидан белгиланган тарифлар  асосида 7 кундан кечиктирмасдан  “Сотувчи”га тўлаб берилади.
  2. Майда шохли моллар қабул қилгандан кейин 7 кунида шартномада кўрсатилган нархлар бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб қилади ва сотувчининг ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

III. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. “Сотувчи”нинг ҳуқуқлари:

а) “Харидор”дан шартномани бажариш учун белгиланган тартибда зарур анжом, давлат стандартлари, йўриқнома ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ҳамда майда шохли молларнинг сифат кўрсаткичларнини аниқлаш бўйича тавсияномалар беришни талаб қилиш;

б) майда шохли молларни топширишда, уларнинг сифатини аниқлашда қатнашиш;

в) “Харидор”дан ушбу шартномада белгиланган муддатларда ва шартларда ҳақ тўланишини талаб қилиш;

г) “Сотувчи” томанидан шартномада назарда тутилганидан юқорироқ сифат талабларига мос келадиган майда шохли молларни етказиб берилган тақдирда, тарафлар ўртасида тузиладиган қўшимча келишувга кўра бундай молларни юқори (минтақа бозорларида сотиш даврида шакилланган) нарх бўйича ҳақ тўланишини талаб қилиш;

д) майда шохли моллар “Сотувчи” ҳисобидан транспортда ташилганда “Харидор”дан транспорт харажатларини қоплашни талаб қилиш;

г) “Харидор” томонидан шартнома шартлари бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги натижасида етказилган зарар қопланишини ҳамда ушбу шартномада кўрсатилган жарима ва пенялар тўланишини талаб қилиш.

  е) “Сотувчи” қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.

3.2. Сотувчининг мажбуриятлари:

а) “Харидор”га семизлик даражаси ва бошқа сифати кўрсаткичлари бўйича мавжуд андозаларга жавоб берадиган майда шохли молларни шартноманинг 1.2. бандида кўрсатилган бош сони ва сифатида сотиш;

б) “Харидор”га  20___йил_________дан кечиктирмай шартномада белгиланган семизлик даражаси ва қоракўл (барра типи, ранги, синфи, авлод сифати) сифатга эга бўлган майда шохли молларни хўжалик ҳудудида топшириш;

в) илова қилинаётган ҳужжатларни тўғри расмийлаштриш ва майда шохли молларга қўйиладиган бошқа талабларга (молларни тамғалаш ва бошқаларга) риоя этиш;

г) майда шохли молларни харидорга сотиш учун келишилган муддатга тайёрлаш;

д) майда шохли молларни сифатли тайёрланишига эришиш мақсадида сотишга боқилаётган мол отарларида зооветеринария тадбирларни ўз вақтида амалга ошириб бориш;

е) шартномада кўрсатилгандан паст сифатдаги майда шохли молларни етказиб берилганлиги тўғрисидаги билдириш (хабарнома) олгандан сўнг 15 кун ичида шартномада кўрсатилган сифатдаги молларга алмаштриб бериш ёки уларнинг  қийматни қайта ҳисоб-китоб қилиб фарқини қайтариб бериш;

ж) мазкур шартномани бажаришда харидорга етказиб берилган майда шохли моллар ҳақидаги статистик (№32-заг. Шакли бўича) ҳисоботни белгиланган муддатларда туман давлат статистика ташкилотига топшириб туради.

3..3.  Харидорнинг ҳуқуқлари:

а) майда шохли молларни шартномада белгиланган бош сонини, семизлик даражаси ва қоракўл (барра типи, ранги, синфи, авлод сифати) сифати  ҳамда тарафлар келишган жадвалга мувофиқ ўз вақтида топширилишини талаб қилиш;

в)  “Сотувчи” томонидан шартнома шартлари бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги  натижасида етказилган зарар қопланишини ҳамда ушбу шартномада кўрсатилган жарима тўланишини талаб қилиш;

г) майда шохли молларни сотилишига тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатилган тақдирда кўрсатилган хизматлар учун вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси билан келишилган тарифлар бўйича қўшимча ҳақ тўлашни “Сотувчи”дан талаб қилиш.

3.4. Харидорнинг  мажбуриятлари:

а) “Сотувчи” томонидан шартномага кўра сотишга тайёрлаган майда шохли молларни  201_____йил “___” __________дан кечиктирмай тўлиқ қабул қилиб олишни ва ташиб олиб кетишни таъминлаш;

б) сотиб олинган майда шохли молларнинг семизлик даражаси ва қоракўл  сифат (барра типи, ранги, синфи, авлод сифати) кўрсаткичларини тўғри аниқлаш;

в) шартнома имзолангандан сўнг 10 кун муддат ичида сотиб олинадиган майда шохли молларнинг 100 фоиз қийматини олдиндан тўлаб бериш. Ҳисоб-китоб жараёнида майда шохли молларни қабул қилиш жойигача етказиб келишга сарфлаган сотувчининг транспорт харажатларини белгиланган тарифлар бўйича тўлаш;

г) “Сотувчи”ни майда шохли молларни баҳолаш учун зарур бўлган анжом, давлат стандартлари, йўриқнома ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш;

        д) шартномада кўрсатилгандан паст сифатдаги майда шохли молларни етказиб берилганлиги аниқланса, бу ҳақида далолатнома тузиб зудлик билан “Сотувчи”ни огоҳлантриш;

е) “Сотувчи” томонидан шартномада назарда тутилганидан юқорироқ сифат талабларига мос келадиган майда шохли молларни етказиб берилган тақдирда, тарафлар ўртасида тузиладиган қўшимча келишувга кўра бундай молларга  юқори (минтақа бозорларида сотиш даврида шакилланган) нарх бўйича ҳақ тўлаш;

ж) “Сотувчи” ва туман давлат статастика ташкилотига сотиб олинган майда шохли моллар бўйича тайёрлаган литерм-Б шаклидаги қабул ҳужжатларидан 2 нусхасини моллар қабул қилингандан кейин 3 кун ичида сотувчи вакилига такдим этиш.

  1. ШАРТНОМАГА КЎРА СОТУВЧИ ВА ХАРИДОР ЎЗ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БАЖАРГАН ҲИСОБЛАНАДИ.

    а) “Сотувчи” ёки “Харидор”нинг қабул жойида майда шохли молларни  топширганда қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилган санада.

    б) “Сотувчи” томонидан майда шохли молларни “Харидор”га темир йўл ёки автотранспорт ташкилотига топширилган санадан  бажарган ҳисобланади.

    в) “Харидор” томонидан майда шохли молларга ҳақ тўлаш мажбурияти банк муассасаси ҳисоб ҳужжатдаги пул ўтказилган санадан бажарган ҳисобланади.

        г) Майда шохли молларни  топширилгунга қадар 30 кунлик муддатда топшириши ва молни календар (сутка бўйича) топшириш жадвалини “Харидор” билан келишилади.

  1. ТАРАФЛАРНИНГ МУЛКИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ

5.1. Сотилаётган майда шохли молларни шартномада белгиланган семизлик даражаси ва қоракўл сифат (барра типи, ранги, синфи, авлод сифати) кўрсаткичларида, муддатларда, топширишдан асоссиз бўйин товлаган сотувчи харидорга топширилмаган мол қийматининг 25% миқдорида жарима тўланади. Жарима миқдори ўтган давр (ой, чорак, йил)да молларнинг шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб, нархларда белгиланган устамалар тўлаши ҳисобга олинмасдан ҳисоблаб чиқилади. Бундан ташқари мол етказиб берилмаганлиги туфайли юзага келган зарарнинг жарима билан қопланмаган қисми ҳам тўланади.

5.2. Сотилаётган майда шохли молларни шартномада белгиланган семизлик даражаси ва қоракўл сифат (барра типи, ранги, синфи, авлод сифати) кўрсаткичларида қабул қилиб олиш рад этилган ҳар бир ҳолат учун “Харидор”, “Сотувчи”га белгиланган устамаларни ҳисобга олмасдан шаклланган ўртача нархдан келиб чиқиб қабул қилинмаган мол қийматинннг 25% миқдорида жарима тўлайди. Бундан ташқари, маҳсулотни қабул қилиш рад этилганлиги туфайли “Харидор” зарарнинг жарима билан қопланмаган қисми ҳам тўланади.

5.3. “Харидор”  шартномада белгиланган муддатларда ва қабул қилиб олинган мол учун ҳақ тўлашдан бош тортганда, сотувчига тўланмаган сумманинг 15% миқдорида жарима ва жаримадан ташқари тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининиг 0,4% миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50% дан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.

“Сотувчи” томанидан сарфланган транспорт харажатларини тўламаганлик учун “Харидор”, “Сотувчи”га тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун белгиланган муддатда тўланмаган сумманинг 0,4 фоизи, бироқ, тўлов муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.

Товар-транспорт ҳужжатини расмийлаштириш рад этилганлиги ёки нотўғри расмийлаштирилганлигининг ҳар бир ҳолати учун айбдор томон энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида жарима тўлайди.

Юклаб жўнатилган майда шохли молларга тўлов ёки товар-транспорт ҳужжатининг нусхаси белгиланган муддатда юборилмаганлиги ва бошқа ахборотларни тақдим этмаганлиги учун айбдор томон ҳар бир ҳолат учун майда шохли моллар  қийматининг 1 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

5.4. “Сотувчи” томонидан сотилган майда шохли моллар шартномада белгиланган семизлик даражаси ва қоракўл сифат (барра типи, ранги, синфи, авлод сифати) кўрсаткичларига тўғри келмаса, “Харидор” бундай молларни қабул қилишни ва унинг пулини тўлашни рад этиш, ҳамда бундай моллар қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима ундириб олишга ҳақли.

5.5. “Харидор” томонидан сотиб олинган моллар бош сони, сифати нотўғри аниқланиши ва ҳисоб-китоб ишларини нотўғри ҳисоблаш ҳолатлари содир этилса, “Харидор” маҳсулот сифатини, шунингдек, уларнинг миқдорини ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилади ҳамда сотувчига нотўғри ҳисобланган сумманинг 20 фоизи микдорида жарима тўлайди.

5.6. Шартнома шаклига амалдаги қонунчнликка зид бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда ҳамда бир тарафнинг зарарига тузилганда айибдор томон етказилган зарарни тўлайди.

 

  1. ФОРС-МАЖОР ВА ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ЭТИШ

6.1. Тарафлардан бири шартномани форс-мажор ҳолатлар, яъни енгиб бўламйдиган куч (фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар зилзила, йилнинг чўл-яйлов чорвачилиги учун ноқулай келиши, турли юқумли касаликларнинг тарқалиши,  қурғоқчилик, сув тошқини, ёнғин, сел, дўл, жала ва бошқа табиий офатлар) туфайли бажармаган ёки лозим даражада бажармаганлигини исботласа, жавобгар бўлмайди

6.2. Ушбу шартнома шартларини бажаришга тўсқинлик қилувчи форс-мажор ҳолатларининг бошланиши ва тугаши тўғрисида томонлар зудлик билан бир-бирларини ҳамда енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича туман (шаҳар)лар ҳокимлари бошчилигидаги комиссияни ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.

6.3. Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссия бундай ҳолатлар оқибатида ёки сотувчининг айби билан шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун томонларни жавобгарликдан озод қилиш бўйича хулоса беришлари мумкин.

Форс-мажор ҳолатларини аниқлашда шартнома тарафлари қатнашиши керак.

VII.ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ

7.1. Мазкур шартнома  тарафлар томонидан имзоланган пайтдан ҳамда туман қишлоқ  ва сув хўжалиги бўлими томонидан рўйхатга олингандан бошлаб кучга киради.

Ушбу шартнома 3 (уч) кун мобайинида “Харидор” томонидан туман қишлоқ ва сув хўжалиги рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади ва шартномаларнинг барча нусхалари туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими маъсул ходимлари томонидан имзоланади, имзо муҳр билан тасдиқланади.

Шартнома рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб икки кун муддатда “Харидор”, “Сотувчи”га рўйхатдан ўтказилган шартноманинг бир нусхасини имзоланган ҳолда бериши шарт.

7.2.Тарафлар ўртасидаги муносабатлар улар томонидан мазкур шартноманинг барча шартлари бажарилган ва ҳисоб-китоб тўлиқ амалга оширилган тақдирда тўқтатилади.

VIII.НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

8.1. Мазкур шартнома бўйича келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда, тарафлар қоидага кўра, мустақил равишда ёки туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссия иштирокида уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.

Тарафлар ўзаро келиша олмаган такдирда, келишмовчилик ва низолар суд тартибида ҳал қилинади.

  1. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
  2. 1. Шартномага тарафларнинг келишуви билан кўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
    Шартномага киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда тузилади.
  3. 2. Шартнома 201___йил “___ “ ____________гача амал қилади.
  4. 3. Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилган шартнома ҳамда унга киритилган ўзгартриш ва қўшимчалар бажарилгандан сўнг белгиланган тартибда уч йил муддат сақланади.
  5. 4. Шартнома уч нусхада тузилади ҳамда тарафларнинг ҳар бирида биттадан ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимида сақланади.

9.5.Мазкур шартнома билан тартибга солинмаган масалалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

  1. X. ТОМОНЛАРНИНГ МАНЗИЛЛАРИ ВА БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ:
“ХЎЖАЛИК”

МАНЗИЛИ:_______________________________

_________________________________________

_________________________________________

Банк реквизитлари__________________________

Ҳ/р_________________________________________

МФО_____________________________________

ИНН_____________________________________

Раҳбар:_____________________________________

_________________________________________

 

    м.ў                                имзо_______________

  “ТАЙЁРЛОВЧИ”

МАНЗИЛИ:__________________________

_____________________________________

_____________________________________

Банк реквизитлари_____________________

Ҳ/р__________________________________

МФО________________________________

ИНН_________________________________

Раҳбар:______________________________

_____________________________________

 

    м.ў               имзо____________

  “СОТУВЧИ”

 

 

201____й. ”_____” ____________да ________________________________________________

                     (шартнома тузилган жой номи)

Туман фермерлар кенгашининг фермер хўжаликлари шартномавий-ҳуқуқий муносабатлари бўйича бош мутахассиси                                                                                                                                             __________________________                          ___________________

           ф.и.ш.                                                                 имзо                                                 

        _____________________________________________________________________туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан  201__ __ йил “___” _______________да _______рақам билан рўйхатга олинган

 

(ф.и.ш.  лавозими)                                                                           имзо

                                                                                                                       м.ў.

Ҳуқуқшунос  хулосаси:

_________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________                                                                                                                                        _______________имзо____________________________Ф. И.О.

Юқорида келтирилган ва хўжаликнинг ташқи алоқалари билан боғлиқ такомиллаштирилган бошқа шартнома шаклларини “Сарибел” наслчилик ширкат хўжалиги амалиётига жорий этиш натижалари қуйида келтирилган.

        Тадқиқот натижларидан келиб чиқан ҳолда, такидлаш мумкинки, ширкат хўжаликларида мулк ва мулкий муносабатлардаги камчиликлар – мулк ўзининг ҳақиқий эгасини топишига ва ундан самарали фойдаланишга йўл қўймаяпти.  Натижада “Сарибел” наслчилик ширкат хўжалигида жами қўйлар сони 2014 йилда 2012 йилга нисбатан 24058 бошга, ёки 31,6% га , она қўйлар сони ҳам 11733 бошга, ёки 25,5 % га камайган. Шу сабабли, хўжаликда ишловчилар сони 100 кишига, чўпонлар эса 91 кишига камайган. Ишлаб  чиқарилган қоракўл тери 9697 донага, жун 523,5ц. га, гўшт 4501,7 ц. га, олинган фойда 390201 минг сўмдан 311151 минг сўмгача камайган. Рентабеллик  даражаси эса 14,7 фоиздан 34,5 фоизгача кўтарилган. Шу  даврда  дебиторлик карзлари 18879 минг сўмдан  29761 минг сўмга ошган, кредиторлик қарзлари эса 1138383 минг сўмдан 1045231 минг сўмгача қисқарган.

Ширкат хўжаликларида мулкий муносабатларни такомиллаштириш ва мулкдан  фойдаланувчиларнинг жавобгарлигини ошириш  мақсадида шартномавий муносабатларни мукаммаллаштириш лозим. Хўжалик билан тузилган шартномаларни ўрганишдан аниқландики, шартнома шакллари амалдаги қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бермайди ва кўп ҳолларда маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг зарарига тузилмоқда. Буни бартараф этиш қуйидагилардан иборат:

– ширкат хўжалиги ва унга хизмат қилувчи корхоналар ўртасидаги шартномавий муносабатларни мукаммаллаштирилган ва такомиллаштирилган контрактация-шартномалари асосида ташкил этиш;

– ширкат билан унинг бўлималар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни мустаҳкалаш мақсадида  ички хўжалик шартномаларини такомиллаштириш   ва амалда қўллаш мақсадга мувофиқдир.

 Ишлаб чиқарилган шартнома шаклларини хўжалик амалиётига жорий этилиши натижасида ўзаро манфаатли алоқалар барқарорлашиши билан биргаликда сотилган товар маҳсулотларига олдиндан 100% ҳақ тўланиши тўлов қобилиятини кўтарилишига олиб келди.

Қуйидаги жадвалда “Сарибел” ширкат хўжалигининг қарздорлиги динамикаси таҳлили келтирилган(15-жадвал).

15-жадвал

“Сарибел”ширкат хўжалиги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари динамикаси, минг сўм

Корхоналар номи Дебитор 2015 й. 2014 й.

нисба-тан,%

Кредитор  2015 й. 2014 й.

нисба-тан,%

2014 й. 01.01. 2015й.

01.01.

2014 й. 01.01. 2015й.

01.01.

1 Ўзкишхўжтаъминот тузатиш(Ўзагро машсервис) 1448 3648 251,9 0 0 0
2 Ўздав нефт маҳсулот 458 93 20,3 0 0 0
3 Ўз қишхўжкимё 1534 5959 388,5 0 355
4 Энергия назорати 0 130 17 0
Солиқ органлари 0 14832 33344 9716 29,1
5 Муддати узайтирилган солиқ қарздорлиги 0 0 460936 0
5 Ички ўзаро қарзлар 1236 2460 199,0 24735 167522 677,3
6 Зооветтаъминот 0 0 13994 0

Манба: “Сарибел” ширкат хўжалигининг йиллик бухгалтерия ҳисоботлари.

15-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, ўрганилаётган даврда хўжаликнинг солиқ органларидан қарзи 23628,0 минг сўмга ёки уч баробардан кўпроққа қисқарган. Муддати узайтирилган 460936,0 минг сўм солиқ ва зооветтаъминотдан 13994,0 минг сўм қарзларни тўлиқ тўлашга эришган. Шу билан биргаликда, хўжаликнинг ўзаро ички қарзлари 24735 минг сўмдан 167522 минг сўмгача кўпайган. Бундай ҳолнинг сабаби биринчидан, хўжаликда етиштирилган ёки мавжуд маҳсулотларнинг ўз харидорини топмасдан қолиши, иккинчидан, дон ва пилла каби маҳсулотларни  тайёрловчи корхоналарнинг харид қилган маҳсулотлари ҳақини муддатида тўлаб бермаслиги, учинчидан, дон ва пилла етиштириш хўжаликлар учун катта миқдорда зарар келтираётганлигидадир.

16-жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки, доннинг 513 ц, жунинг 137,2, қоракўл терисининг 657 донаси ва мол териларнинг 286 донаси сотилмасдан қолганлиги 44845,7 минг сўм хўжаликка келиб тушмаганлигига ва кредиторлик қарзларининг бир қисмининг тўланмай қолишига сабаб бўлган.

17-жадвал

Навоий вилояти “Қоракўл” бирлашмасида давлат буюртмаси мавжуд маҳсулотлари ва уларнинг рентабеллиги (2014йил)

Маҳсулотлар тури Сотилган маҳсулотлар, минг сўм
Миқдори,

ц

Тўлиқ таннархи Пул даромади Фойда(+) ёки зарар (-) Рентабеллик ёки зарарлик даражаси, %
Бошоқли ва дуккакли донлар 15912,3 839805 910130 70325 108,4
1 ц маҳсулот х 52,8 57,2 4,4 108,4
Шу жумладан: буғдой–жами 14163,3 697237 728916 31679 104,5
1 ц буғдой х 49,2 51,5 2,3 104,5
 Шундан: давлат  бюртмаси 7740,3 379003 322056 -56947 -115,0
1 ц буғдой х 49,0 41,6 -7,4 -115,0
Пилла – жами 75,2 83563 47235 -36328 -143,5
1 ц пилла х 1111,2 628,1 -483,1 -143,5
Шундан: давлат бюртмаси 36 25200 23374 -1826 -107,2
1 ц пилла х 700 649,3 -50,7 -107,2
Жами х 404203 345430 -58773 -114,5
“Сарибел”НШХ
 Буғдой 957,3 74414 40339 -34075 -145,8
1 ц буғдой х 77,7 42,1 -35,6 -145,8

           Манба: Навоий вилоят “Қоракўл” бирлашмасининг йиғма ва “Сарибел наслчилк ширкат хўжалиги йиллик бухгалтерия ҳисоботлари.

Навоий вилоят “Қоракўл” бирлашмаси тизимидаги ширкат хўжаликларида ўртача бир центнер буғдойни сотиш баҳоси (17-жадвал) унинг тўла  таннархидан 2,3 минг сўм юқори бўлганлиги учун  31679,0 минг сўм фойда олишга мувофиқ бўлган ёки рентабелиги 4,5% ташкил қилган. Давлат буюртмасига мувофиқ буғдой топширишнинг бир центнеридан 7,4 минг сўм зарар кўрилиши оқибатида хўжаликлар 56947,0 минг сўм зарар кўрган. Пилла етиштириб сотишдан ширкат хўжаликлари 58773,0 минг сўм зарар кўришган.

“Сарибел” наслчилик ширкат хўжалиги давлат буюртмасига асосан, ҳамма буғдойни фақат тайёрлов корхоналарига топширган. Бир центнер буғдойнинг тўла таннархи 77,7 минг сўмга тўғри келган бўлса, уни сотиш баҳоси атиги 42,1 минг сўмни ташкил қилганлиги оқибатида, хўжалик давлатга буғдой топширишдан 34075,0 минг сўм зарар кўрган. Буларнинг натижасида хўжаликни ички ўзаро қарзлари кўпайган.

Такидлаш ўринлики, чўл-яйлов чорвачилиги хўжаликларининг деярли ҳаммасининг деҳқончилик маҳсулотларини етиштиришга табиий-иқлим шароити мос келмаслиги,  хусусан экинларни суғориш имкони йўқлиги сабабли, бошоқли дон экинларини парваришлаш ва пилла ишлаб чиқариш билан шуғулланиш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайди. Шу сабабли, чўл-яйлов чорвачилигини ривожлантириш ва иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида яйлов озуқабоп экинлари уруғчилиги ва сунъий яйловлар ташкил этиш кўп жиҳатдан ўзини оқлайди ва чорвачиликнинг озуқа базасини мусаҳкамлаш орқали хўжаликларнинг молиявий ҳолатини барқорарлаштиради.

Такомиллашган шартномаларни амалиётга жорий этилгандан кейин, хўжалик юритувчи суъбектларнинг ўзаро манфаатли алоқалари мустаҳкамланиши билан биргаликда хўжаликнинг иқтисодий самарадорлигни оширишга омил бўлиб хизмат қилади.

18-жадвал

”Сарибел” НШХ қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотилиши ва уларнинг рентабелиги

Маҳсулотлар тури Сотилган маҳсулотлар, минг сўм
Миқдори,

ц

Тўлиқ таннархи Пул даромади Фойда (+)

ёки зарар

(-)

Рентабелик даражаси, %
2013 йил
Чорвачилик х 995965 1253717 257752 125,9
Шу жумладан: қўй гўшти, т/в 3375 808196 990311 182115 122,5
Наслли қўйлар, т/в х х х х
жун 1052 73771 87338 13567 118,4
қоракўл, дона 4438 78499 100762 22263 128,4
Маҳсулот бирлиги:
қўй гўшти, ц х 239,5 293,4 53,9 122,5
наслли қўйлар, ц х х х х х
жун,ц х 70,1 83,0 12,9 118,4
қоракўл, дона х 17,7 22,7 5,0 128,4
Ҳаммаси х 1090631 1322105 231474 21,2
2014 йил
 Чорвачилик х 780469 1120726 340257 143,6
Шу жумладан: қўй гўшти, т/в 1269,3 615023 877409 262386 142,7
жун 565,4 38106 55675 17569 146,1
қоракўл, дона 1705 30158 34100 3942 113,1
Маҳсулот бирлиги:
қўй гўшти, т/в х 484,5 691,3 206,8 142,7
жун х 67,4 98,5 31,1 146,1
қоракўл, дона х 17,7 20,0 2,3 113,0
Ҳаммаси х 901407 1212558 311151 134,5

Манба: “Сарибел” ширкат хўжалигининг йиллик бухгалтерия ҳисоботлари.

 

17-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдик, 2014 йилда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари рентабелик даражаси 34,5 фоизни ташкил қилиб, 2013 йилга нисбатан 13,3 бандга ошган. Чорвачилик маҳсулотлари рентабелик даражаси шу даврда 25,9 фоиздан  43,6 фоизга ёки 17,7 бандга кўтарилган.

Чўл-яйлов чорвачилигида яйловлардан фойдаланиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш йўлари

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни етиштириш асосий ишлаб чиқариш воситаси ҳисобланган ер билан бевосита боғлиқ. Чўл-яйлов чорвачилигида яйлов чорва молларининг асосий озуқа базаси сифатида хизмат қилади. Аммо, яйловлардан фойдаланиш ва унинг ҳолати бугунги кун талабларига мутлоқа жавоб бермайди.

 Республика миқёсида соҳанинг иқтисодий самарадорлиги 10,0 фоиз рентабелликдан ошмайди. Бунга сабаб, тармоқнинг экстенсив ривожланиш йўлидан бораётганлиги, асосий озуқа манбаи бўлган чўл яйловлари ҳосилдорлигининг жуда пастлиги(0,5-3,2 ц/га) ва унинг турли йиллар, йил мавсумлари бўйлаб кескин ўзгарувчанлигидир. Чўл-яйлов чорвачилиги самарадорлиги аввалом бор ҳайвонларнинг яйлов озуқаси билан таъминланиш даражасига боғлиқ.

19-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2014 йилда барча тоифадаги хўжаликларида майда шохли моллар 17717,6 минг бошни ташкил қилиб, шундан: 14771,6 минг боши деҳқон хўжаликларида; 1636,0 минг боши қишлоқ хўжалик корхоналарида ва 1310,0 минг боши фермер хўжаликларида парваришланмоқда. Таҳлил қилинаётган даврда майда шохли моллар бош сони барча тоифадаги хўжаликларда 22,8 фоизга, жумладан деҳқон хўжаликларида 31,1 ва фермер хўжаликларида 19,3 фоизга кўпайган бўлса, қишлоқ хўжалик корхоналарида аксинча 19,8 фоизга камайган. Натижада деҳқон хўжаликларида парваришланаётган майда шохли молларнинг солмоғи  78,1 фоиздан 83,4 фоизгача ошган ҳолда қишлоқ хўжалик корхоналариники эса 14,3 фоиздан 9,2 фоизгача ёки 5,1 бандга пасайган. Бунга сабаб, майда шохли моллар бош сони 2066,0 минг бошдан 1636,0 минг бошгача ёки 430,0 минг бошга камайганлиги ва деҳқон хўжаликларидаги молларнинг тез суръатларда кўпайишидир. Фермер хўжаликлари улуши 7,6 фоиздан 7,4 фоизгача камайган бўлсада, моллар бош сони 1097,7 минг бошдан 1310,0 минг бошгача ёки 212,3 минг бошга ошган.

19–жадвал

Ўзбекистон Республикасида мавжуд майда шохли моллар(МШМ)

бош сони ва яйлов майдони

Хўжалик юритиш шакллари 2010 й. 2012 й. 2014й. 2014й.  2010й. нисбатан, %
МШМ,

минг бош

% МШМ,

минг бош

% МШМ,

минг бош

%
Фермер хўжаликлари 1097,7 7,6 1203,1 7,4 1310,0 7,4 119,3
Деҳқон хўжаликлари 11268,9 78,1 13035,7 80,5 14771,6 83,4 131,1
Қишлоқ хўжалик корхоналари 2066,0 14,3 1950,2 12,1 1636,0 9,2 79,2
Барча тоифадаги хўжаликлар 14432,2 100 16189,0 100 17717,6 100 122,8
Яйлов майдони, минг га 20776,6 х 20750,4 х 20643,9 х 99,4
Бир бош қўйга тўғри келадиган яйлов майдони,га 1,44 х 1,28 х 1,16 х 80,6

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида.

Ўрганилаётган даврда яйловларнинг умумий майдони 132,7 минг га ёки 0,6 фоизга қисқариши ҳамда майда шохли молларнинг 3285,4 минг бошга кўпайиши натижасида бир бош майда шохли молга тўғри келадиган яйлов майдони  1,44 гектардан 1,16 гектаргача ёки 0,28 гектарга камайган.                            

Чоп этилган маълумотларга кўра, чўл ва ярим чўллардан иборат қоракўлчилик яйловлари 17,8 млн гектар,  шундан 14 фоизи сув билан таъминланган эмас. Чўл ва ярим чўл яйловлари (адирлар) республикада чўл-яйлов чорвачилиги асосий озуқа манбаи сифатида фойдаланилади.                                                                          

20-жадвал

Чўл-яйлов чорвачилиги томонидан фойдаланилаётган яйлов фонди

Вилоятлар Жами яйлов майдони, минг га Шу жумладан сув билан таъминланмаган
минг га %
Қорақалпоғистон Республикаси 3461,1 430,0               12,4
Бухоро 2416,0 439,7 18,2
Жиззах 582,0 205,0 35,2
Қашқадарё 1011,9 122,5 12,1
Навоий 9245,8 1110,3 12,0
Самарқанд 633,2 124,9 19,73
Сурхондарё 407,9 64,6 15,84
Республика бўйича жами 17758,8 2498,4 14,0

Манба: ҚЧЭИТИ маълумотлари базаси асосида.

20-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Навоий вилоятида 1110,3 минг га, Бухора вилоятида 439,7, Қорақалпоғистон республикаси 430,0 Республика бўйича эса 2498,4 минг га яйловлар сув билан таъминланмаган. Қудуқлар бўлмаганлиги сабабли чўл-яйлов хўжаликлари қўйларни 800-850 минг бошга кўпайтириш имкониятидан фойдалана олмаётганлиги ва мол боқилмаганлиги сабабли, сув билан таъминланмаган яйловлар табиий равишда инқирозга учраётганлиги, соҳа ривожланишига тўсқинлик қилиши билан биргаликда, ҳудуднинг экологик муҳитига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ҳозирги кунда фойдаланилаётган яйловларнинг 7,3 млн гектарида турли даражадаги инқироз юз берган, бу умумий яйлов фондининг 40,7% ини ташкил қилади(21-жадвал).

Яйловларнинг инқрозга учраши оқибатида уларнинг йиллик ҳосилдорлик кўрсаткичлари охирги 5 йил давомида 2,4 ц/га дан 1,84 ц/га, яъни 21% га пасайган. Ҳосилдорликнинг пасайиши Қорақалпоғистон республикаси яйловларида-27%,  Бухоро вилоятида-18,5, Жиззах вилоятида-16,9,  Навоий вилоятида-26,5, Самарқанд вилоятида-10,9 ва Қашқадарё вилоятида-6,2%ни ташкил қилади. Ҳозирги кунда чўл яйловдарига комплекс баҳо бериладиган

21-жадвал

Республика яйловларида юз бераётган инқироз кўрсаткичлари

Вилоятлар Инқирозга учраган яйловлар, минг га Фоиз
Қорақалпоғистон республикаси 1500 43,4
Навоий 4100 43,8
Бухоро 1200 37,6
Сурхондарё 205 41,2
Самарқанд 117,3 24,5
Жиззах 168,4 25,4

Манба: ҚЧЭИТИ маълумотлари базаси асосида.

бўлса, уларнинг 58% ини яхши яйловлар, 17% ини ўрта яйловлар, 10% ини қониқарли ва 12% ини яроқсиз яйловлар тоифасига киритиш мумкин.

22-жадвал

Яйлов озуқаси танқис(дефицит)лиги

Ҳудуд-лар Қўйлар сони,

бош

Яйлов майдони, млн. га Яйлов-нинг  ўртача ҳосил-дорли-ги, ц/га Бир бош қўйнинг озуқага йиллик талаби, кг Бир бош қўйга тўғри келади-ган яйлов майдо-ни, га Озуқа танқислиги
Бир бош қўйга, кг Ҳамма мол-ларга,

минг тонна

Тоғ олиди ярим чўл 800-850 2,0-2,5 3,0 800 2,5 50,0 40,0
Гипсли чўл 3200-3400 7,0 2,5 800 2,1 275,0 90,7
Қумли  чўл 4000-4250 9,0 3,0 800 2,2 140 59,4

Манба:  ҚЧЭИТИ маълумотлари базаси асосида.

22-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, тоғ олди ярим чўл ҳудудида  40,0 минг тонна, гипсли чўлда 90,7 ва қумли чўл ҳудудида 59,4, жами 190,1 минг тонна яйлов озуқаси танқислиги мавжуд.

  Яйловлар инқирозини юзага келтирувчи энг асосий омил-яйловлар ҳанузгача ўз эгасини топмаганлиги натижасида улардан узлуксиз ва пала-партиш фойдаланиш бўлиб, улардан рационал фойдаланиш ва мавсумий фойдаланиш тизимига тўсқинлик қилувчи асосий омил-уларнинг сув таъминотининг узилишидир. Аксарият сув манбалари (шахта қудуқлари ва скважиналар) ҳамда чўпон уйлари, очиқ ва ёпиқ қўралар бундан 50-60 йил олдин ишга туширилган бўлиб, ҳозирги кунда уларнинг кўпчилиги таъмирлашга муҳтож ёки умуман ишдан чиққан. Ривожланган мамлакатларнинг тажрибаларидан келиб чиқадиган бўлсак яйловларни, қудуқларни, чўпон уйлари, очиқ ва ёпиқ қўралар ҳамда бошқа ишлаб чиқариш объектларни модеринизациялаш зарур.

“Ўзбек қоракўли” компаниясига тизимидаги қоракўлчилик ширкат хўжаликларида мавжуд чорва бинолари тўлиқ, шахтали қудуқларнинг 450 таси ёки 20,0 фоизи, скважиналарнинг 247 таси ёки деярли 34,0 фоизи таъмир талаб ҳисоблнади (23-жадвал).

Ўртача бир қудуққа 7796 гектар яйлов тўғри келиб, 3,5 млн. гектарга яқин яйловлар қудуқ  билан таъминланмаган. Натижада озуқа харажатлари солмоғи 12-15 фоиз ўрнига ўртача 35-40 фоизни бир қатор хўжаликларда эса 50-55 фоизни ташкил қилмоқда ёки қўшимча озуқа сотиб олишга бир бош қўйга ўртача 11-12 минг сўм ортиқча харажат қилишга олиб келмоқда, ширкат хўжаликларида қўй ва эчкилар сони 2013 йилда 2010 йилга нисбатан 370,5 минг бошга ёки 17,9 фоизга, қоракўл тери ишлаб чиқариш 36,0 га %, жун эса 9,6% га камайган, фақатгина  тирик вазнда гўшт етиштириш 9,8 % га ошган.

Бу маълумотлардан кўриниб турибдики, молларнинг табиий яйлов  озуқаси билан таъминланиши кескин пасайиш оқбатида қоракўлчиликни ривожлантиришда бир қатор муаммолар келиб чиқмоқда. Бу муаммоларни ечишнинг  асосий омиллардан бири – унинг мустаҳкам озуқа захираларини яратиш бўлиб, бу тармоқда илм-фан ютуқларини кенг жорий қилиш юқори иқтисодий самарадорликка эришишни таъминлайди. Бу борада яна шуни таъкидлаш жоизки, “2013 йилда Республикани ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган ” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида мамлакатимизнинг Биринчи Президенти қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантришнинг “…ягона тўғри йўл – қишлоқ хўжалигини интенсив асосда ривожлантириш, … ” эканлигига алоҳида такидлади. Чўл–яйлов чорвачилида яйловлардан  йил давомида  фойдаланилади. Чўл ва ярим чўл ҳудудларидаги мавжуд  кескин экстремал шароит ҳамда молларни тартибсиз боқиш яйлов ўсимлик қоплами деградациясини янада кучайтирувчи муҳим омиллардан ҳисобланади. Яйловлар ҳосилдорлигини 15–25ц/га ошишини таъминлайдиган, табиий хилма–хилликни бойитадиган ва деградациясининг олдини олувчи илмий асосланган ишланмалар мавжудлигига қарамасдан, боқиладиган моллар сонини яйлов сиғимига мувофиқлаштиришнинг иложи бўлмаганлиги ҳамда энг муҳими мулкий муносабатларнинг бозор талаби даражасида шаклланмаганлиги сабабли ҳозиргача ишлаб чиқаришга жорий этилмасдан қолмоқда Шу билан биргаликда ер курраси ўсимлик дунёси бир йилда 160 млрд тонна СО2 газини ютиб, 120 млрд тонна кислородни ишлаб чиқариш, яъни глобал иссишнинг олдини олувчи асосий экологик омил эканлиги маълум. Шу нуқтаи назардан, яйлов  ўсимликлари нафақат  яйлов чорвачилигининг озуқа базаси,  балким бир квадрат метр яйлов майдонидаги ўсимликлар 250-520 граммгача СО2 газини утилизация қилувчи муҳим экологик восита ҳам ҳисобланади.. Шу сабабли, яйловларнинг ўсимлик қопламидан рационал фойдаланиш, уни муҳофазалаш ва ўсимлик турлари билан бойитиш ҳамда яйлов чорвачилиги самарадорлигини ошириш, Республика учун ҳозирги даврнинг ўта ўткир муаммоларидан бири ҳисобланади.

Жорий этишга тавсия  этилаётган “Яйлов-қоракўлчилик комплекси модели”даги ҳисоб-китоблар бир бош қоракўл қўйи мисолида таҳлил этилиб, амалга оширилди. Ушбу “Яйлов-қоракўлчилик комплекси модели”ни қоракўлчилик фермер хўжаликларида, юридик мақомга эга бўлган деҳқон хўжаликларида ва ширкат хўжаликларининг отарларида қўллаш мумкин. Қоракўлчиликнинг хусусиятига кўра, қўйларни яйловларда боқиш муддатлари баҳор мавсуми  – апрель, май, июн ойлари; ёз мавсуми – июль, август, сентябрь ойлари; куз мавсуми – октябр, ноябр, декабр ойлари; қиш мавсуми- январь, февраль ва март ойлари, деб белгиланган. Жорий этилган “Яйлов-қоракўлчилик комплекси модели” ҳам қоракўл қўйларини мавсумий яйловларда боқиш тавсифига эга.

Иқтисодий самарадорликка таъсир этувчи асосий омилларни тадқиқ этиш мақсадида қоракўлчиликка ихтисослашган Самарқанд вилояти, Нуробод туманидаги  “Саҳоба ота” наслчилик ширкат хўжалигининг охирги 4 йиллик иқтисодиёти ўрганилдива кўрсаткичлари 24-жадвалда келтирилган.

24-жадвал

“Саҳоба ота” наслчилик ширкат хўжалигининг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар Миқдори (ўртача 2010-2013й.й.
Жами ер майдони: га. 91414
Шундан:       яйловлар 86885
Суғориладиган ерлар
ҳайдаладиганерлар
Жами қўй ва эчкилар: бош 36318
Шундан она қўйлар 18953
Подадаги она қўйлар салмоғи, % 52,2
Туялар, бош 227
Отлар, бош 27
Қорамоллар, бош
Парранда, бош
Жами ишчилар сони, киши 154
Шундан: чўпонлар, киши 120
Асосий воситалар қиймати, мингсўм 1939367.5
Ишлаб чиқарилди:
қоракўл тери, дона 4280
қўй жуни, ц. 430.5
гўшт, ц. 2998.5
туя жуни, ц. 4.3
туя сути, ц. 37,2
Молиявий натижалар: мингсўм
Жами харажат 794090,0
Жами даромад 866233.7
Фойда 72143.7
Рентабеллик даражаси, % 9,1

Манба: «Саҳоба ота» наслчилик ширкат хўжалиг йиллик бухгалтерия ҳисоботлари асосида.

24-жадвал кўрсаткичларидан маълумки, ширкат хўжалиги охирги йилларда сурункали равишда паст рентабелликда фаолият кўрсатиб келмоқда. Бунинг асосий сабабини аниқлаш мақсадида ишлаб чиқаришга сарфланадиган харажатларнинг турлари кўриб чиқилди. Ушбу таҳлиллар 25-жадвалда келтирилган.

25- жадвал

“Саҳоба ота” ширкат хўжалигида самарадорликка таъсир этувчи салбий омиллар

Кўрсаткичлар Йиллар Ўртача

4йилга

2010 2011 2012 2013
Жами қўй ва эчкилар, бош 41573 41517 31852 30330 36318
Жами харажатлар, сўм

Шундан:

859283 1291308 1305239 1603924 1264938
Иш ҳақи, сўм 332903 297938 312835 453417 349273.3
Иш ҳақи, % 38,7 23,1 24,0 28,3 27,6
Амортизация, сўм 7862 12107 31693 16192 16963.5
Амортизация, % 0.9 0.9 2.4 1.0 1.3
Жорий таъмирлаш  ва хизматлар, сўм 42417 5150 18106 35762 25358.7
Жорий таъмирлаш ва хизматлар, % 4,9 0,4 1,4 2,2 2,0
Ем- хашак, сўм 315403 819341 592398 895921 655765.8
Ем- хашак, % 36,7 63,5 45,4 55,9 51,8
Умумий иш харажатлари, сўм 37851 41103 45177 53402 44383.3
Умумий иш харажатлари, % 4,4 3,2 3,5 3,3 3,5
Суғурта харажатлари, сўм 5000 1250
Суғурта харажатлари, % 0,4 0,2
Ер солиғи 66420 86424 98572 103633 88762.3
Ер солиғи,% 7,7 6,7 7,6 6,5 70
Бошқа харажатлар, сўм 56427 28945 201458 45597 83106,8
Бошқа харажатлар, % 6,6 2,2 15,3 2,8 6,6
Бир бош қўйга қилинган харажатлар, сўм 20669,3 31103,1 40978,3 52882,4 34829,5
Бир бош қўйга ем-хашак харажатлари,сўм 7586,7 19735,1 18598,5 29539,1 18056,2
Бир бош қўй учун иш ҳақи, сўм 8007,7 7176,3 9821,5 14949,5 9617,1

          Манба: «Саҳоба ота» наслчилик ширкат хўжалиг йиллик бухгалтерия ҳисоботлари асосида.

25-жадвал кўрсаткичларидан маълумки, хўжаликда ишлаб чиқаришга сарфланадиган барча харажатлардан(1264938минг сўм) энг кўпи –  655765.8 минг сўм, яъни 51,8 фоизи ем хашак сарфларига тўғри келмоқда. Шу боис ушбу харажат турини кескин камайтириш мақсадга мувофиқдир.

Ҳозирги кунда хўжаликка қарашли 86885 га яйловнинг ҳосилдорлиги ўртача 2ц/гани ташкил этади.  Хўжаликка қарашли қўй ва эчкилар, отлар, туялар, бошқа сектордаги, яъни фермер ва деҳон(аҳоли) хўжаликларининг чорва молларини мол бош сонини шартли қўйга айлантирсак, бунда бир бош шартли  қўйга бу ҳудудда ўртача 1,7-2,0 га яйлов тўғри келади. Бу эса бир бош шартли қўйни яйлов озуқаси билан 50-55 фоизга қондириш имконини беради. Қолган танқис, етишмаган озуқаларни хўжалик сотиб олишдан ва қўйларни бошқа хўжалик ҳудудларидаги яйловларга ўтовга кўчириш ҳисобига амалга оширадилар. Яна шуни эътибордан четда қолдирмаслик жоизки, хўжалик ҳудуди яйловларининг 30-35 фоизи инқирозга учраган. Бунда, табиийки бир бош шартли қўйга тўғри келадиган яйлов майдони 1,7-2,0 га эмас, балки яна ҳам кам, яъни 1,2-1,4 гани ташкил этмоқда.Бугунги кунда чўл яйловлари ҳосилдорлигини 15-25 ц/га  етказиш технологиялари(Шамсутдинов, Ибрагимов; Ахмедов, Юсупов, Раббимов) яйлов озуқаси сифатини оширувчи, қурғоқчиликка чидамли қатор истиқболли чўл озуқабоп ўсимлик навлари яратилган(Раббимов, Муқимов Т). Ушбу технология ва навларни жорий этиш, чўлда озуқа ишлаб чиқаришни интенсивлаштириш, чўл яйловларидан самарали фойдаланиш ва тармоқ самарадорлигини ошириш имконини беради.

26- жадвалда сунъий яратилган яйловларда ўсимликлар туп сони, ўсиш даражаси ва ҳосилдорлиги тўғрисида маълумотлар   келтирилган.

26 – жадвал

2014 йилда  табиий ва яхшиланган яйловларнинг ҳосилдорлиги, ц/га

 

Кўрсаткичлар

Табиий яйлов Сунъий яхшиланган яйлов
Саксавул Изензорли Терескен-зорли Чогонзор-ли
1 гектарда ўсимликлар туп сони, дона 62963 1600 9197 7692 8000
Ўсимлик бўйи, см. 11,7 147,3 75,5 33,0 45,3
Бир туп ўсимликдан олинган қуруқ  масса, г. 2,7 2000

240

312 325
Ҳосилдорлик, ц/га 1.7 3.2 2.2 2.4  

2.6

 

Манба: Муаллифлар тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

Хўжаликларнинг баҳор, ёз, куз ва қиш мавсумларига бўлинган табиий ва яхшиланган яйловларнинг ҳосилдорлиги аниқланди. “Саҳоба ота” ва “Ўзбекистон” наслчилик ширкат хўжаликларининг(НШХ) йил мавсумларидаги табиий ва яхшиланган яйловларининг ҳосилдорлиги 27-жадвалда келтирилган.

27-жадвал

“Саҳоба ота” ва “Ўзбекистон” наслчилик ширкат хўжаликларида баҳор, ёз куз ва қиш мавсумларида табиий ва яхшиланган яйловларнинг ҳосилдорлиги

Наслчилик ширкат

хўжаликлар

Яйловлар ҳосилдорлиги, ц/га
Табиий Сунъий
II (ёз) III(куз) IV(қиш) IV(қиш) II (ёз) III(куз) IV(қиш)
2013йил
“Саҳоба ота” 2,8 3,0 2,6 2.7 12,4 13,6 14,6
“Ўзбекистон” 4,6 3,2 2,1 2.5 13,2 12,5 18,6
2014йил
“Саҳоба ота” 1.3 1.7 2.0 2.3 5.7 13.3 12.3
“Ўзбекистон” 2.4 1.8 0.5 1.2 6.5 14.6 17.1

Манба: Муаллифлар тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

27-жадвал кўрсаткичларидан маълумки, 2013 йил  “Ўзбекистон” н.ш.х-ги худудида баҳор мавсумида табиий яйловлирнинг ҳосилдорлиги жуда юқори 4,6 ц/га бўлди, “Саҳоба ота н.ш.х-да эса 2,8ц/га,  яхшиланган яйловларнинг ўртача ҳосилдорлиги тегишли равишда 14,8 ва 13,5 ц/га ташкил қилди. Аммо 2014 йилнинг баҳори ноқулай келганлиги туфайли табиий баҳорги яйловлар ҳосилдорлиги ўтган йилга нисбатан кескин пасайган, сунъий ёзги яйловлар ҳосилдорлиги иккала хўжаликда ҳам 2 баробардан кўпроққа пасайган бўлсада, жорий йилнинг кейинги мавсумларда уларнинг ҳосилдорлиги  ўтган йилгига нисбатан бироз пасайганлиги кузатилди. Шуни такидлаш лозимки сунъий яйловларнинг ҳосилдорлиги табиий яйловларникига нисбатан 6-8марта юқорлиги кузатилди.

Маълумки, Ўзбекистон қоракўлчилигида қоракўл қўйларини боқиш технологияси азалдан анъанавий равишда экстенсив услубда табиий яйловларда боқишга ихтисослашган. Табиий яйловлар ҳосилдорлиги ўртача 2,5-3,0ц/гани ташкил киладиган бўлса, қоракўл қўйларининг бир йиллик физиологик озуқага бўлган талабларидан келиб чиққан ҳолда (425 озуқа бирлиги(о.б.), ёки 800кг. қуруқ масса(қ.м.) керак бўлади. Бунда, бир бош қоракўл қўйига бир йилда ўртача 2,7-3,2га. табиий яйлов керак бўлади. Йил мавсумлари бўйича қоракўл қўйларининг озуқага бўлган талаблари турлича бўлади. Бир бош қоракўл қўйи ҳисобига: баҳор мавсумида кунига – 1,4о.б., ёки 2,5кг.қ. м., ёз, куз ва қиш мавсумларида кунига – тегишли равишда: 1,1о.б., ёки 2,5кг.қ. м., 0,9о.б., ёки 2,5 кг.қ.м. ва 1,15о.б., ёки 3,0кг.қ.м. керак бўлади.

     Қоракўлчиликнинг хусусиятига кўра, қўйларни яйловларда боқиш муддатлари – баҳор мавсуми – апрел, май, июн ойлари(91 кун); ёз мавсуми -июл, август, сентябр ойлари(92 кун); куз мавсуми – октябр, ноябр, декабр ойлари(92 кун); қиш мавсуми – январ, феврал ва март ойлари(90 кун) деб белгиланган. Жорий этилган “Яйлов-қоракўлчилик комплекси” ҳам қоракўл қўйларини яйловда боқишнинг мавсумий рационал тизимига асосланади.

Кўп компонентли сунъий яйлов агрофитоценозларини яратишнинг афзалликлари шундан иборатки, биринчидан: тармоқда экстенсив хўжалик юритиш тизимидан, интенсив тизимга ўтилади, иккинчидан: яйловлардан фойдаланишнинг самарадорлиги 2,5-3,0 марта ошади, учинчидан: чорва молларига барқарор, мустаҳкам озуқа базасининг таъминоти яратилади.

     “Яйлов-қоракўлчилик комплекси”моделида  қўйларни мавсумий яйловларда боқиш чўпоннинг қатъий назорати остида амалга оширилади. Қўйларни табиий яйловларда боқиш фақатгина баҳор мавсумида, қолган мавсумларда эса сунъий яйловларда амалга оширилади. Ушбу “Яйлов-қоракўлчилик комплекси” моделини фермер хўжаликларига, юридик мақомга эга бўлган деҳқон хўжаликларига ва ширкат хўжаликларининг бирламчи ишлаб чиқарувчи субъектларига қўллаш мумкин. Агар 500 бош қўйга эга бўлган ишлаб чиқарувчи субъект эски, анъанавий технология бўйича йилни муваффақиятли ўтказиши учун ўртача 2,5-3,0 ц/га ҳосилдорликка эга бўлган  табиий яйловлардан 1350-1600 га зарур бўлади. Бунча майдонни хўжалик балансида сақлаш ва унга солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш маҳсулот ишлаб чиқариш сарф-харажатларининг, яъни ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар таннархининг ошиб кетишига, пировард натижада рентабелликнинг пасайишига олиб келади.

          Қоракўлчилик хўжаликлари яйловларининг ҳосилдорлигини оширишда Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган кўп компонентли юқори ҳосилли агрофитоценозларини яратиш технологиясини қўллаб, ёзги ва кузги-қишги мавсумларда фойдаланишга мўлжалланган сунъий яйловлар яратиш мақсадга мувофиқдир.

   Юқорида келтирилган маълумотлардан ҳамда “Соҳоба ота” н.ш.х. яйловларнинг жорий йилдаги ҳосилдорлиги ва ҳақиқатда озуқа билан таъминланганлиги даражаси таҳлили қуйидаги жадвалда келтирилган (28-жадвал).

28-жадвал маълумотлардан кўриниб турибдики, табиий яйловларнинг ўртача ҳосилдорлиги 1,8 ц/га ташкил қилган ҳолда сунъий яйловларники 9,2 ц/га –ни ёки 5,1 баробарга кўп бўлганлиги сабабли, молларнинг озуқа билан таъминланиш даражаси табиий яйловларда боқилганда атиги 65,0 фоизни, сунъий яйловларда эса 100,0 фоизни ташкил қилмоқда. Демак,   боқишнинг

28-жадвал

Яйловнинг ҳосилдорлиги ва ундан фойдаланиш режаси

(500 бош қўй )

Кўрсаткичлар Табиий яйловлар(анъанавий) Сунъий яйловлар
I II III IV Ўртачайиллик II III IV Ўртачайиллик
Яйлов, га 460 400 460 500 1820 202 86,5 110 398,5
Яйлов ҳосилдорлиги,ц/га 1,3 1,7 2,0 1,8 1.8 5,7 13,3 12,3 9,2
Яйлов ялпи ҳосили,ц 598 680 920 900 3098 1151,4 1150,5 1353,0 3654.9
Бир бошга тўғри келадиган қуруқ масса, кг 1,3 1,48 2,0 2,0 1,69 2,5 2,5 3,0 2,7
Меъёр бўйича бир бошга талаб қилинадиган қуруқ масса, кг 2,5 2,5 2,5 3,0 2,6 2,5 2,5 3,0 2,7
Озуқа билан таъминла-ниш даражаси, % 52,0 59,0 80,0 66,7 65,0 100,0 100,0 100,0 100,0
Бир бошга тўғри келадиган яйлов майдони,га 0,92 0,80 0,92 1,0 3,64 0,40 0,17 0,22 0,80
Тежаладиган яйлов майдони, га 198,0 373,5 390,0 961,5
Йил мавсумлари бўйича яйлов(айланмасида) дан фойдаланиш давомилиги,кун 91 92 92 90 365 92 92 90 274

Манба: Муаллифлар тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

яйлов-қоракўлчилик комплекси шаклидан фойдаланилса  961,5га яйлов майдонлари тежалиб қолмасдан, балки   жорий йилдагидай қўйларни бошқа ҳудуд (ўтов)ларга боқиш учун кўчириш, қўшимча озуқалар сотиб олиш харажатларига ҳам барҳам берилади. Қўшимча озуқа ва қўйларни ўтовга кўчириш харажатлари ҳамда яйловга тўланаётган солиқларнинг катта қисмини тўлашдан озод этилиши туфайли, бир бош қўйга сарфланаётган харажатлар кескин қисқариш натижасида қоракўлчилик иқтисодий самарадорлиги юқори бўлади.

Таклиф этилаётган вариантда табиий яйловлардан фақат баҳор мавсумида фойдаланиш тавсия этилади. Бу мавсумда табиий яйловларнинг ҳосилдорлиги юқори бўлиб, эфимер ва эфимероид ўсимликларнинг вегетация даври тугамаган бўлади. 

29-жадвал

Табиий ва сунъий яйловлар ҳамда яйлов-қоракўлчилик комплекснинг иқтисодий кўрсаткичлари

 

Кўрсаткичлар

Яйловлар
Табиий

(I)

Сунъий

(II, III, IV)

Яйлов-қоракўлчилик комплекиси

(I,II, III, IV)

Бир  бош қўйга сарфланган харажатлар, сўм 46353,5 20949,5 29947,1
Бир бош қўйга озуқа сарфи, сўм 30406,2 5000,0
Бир бош қўйга тўғри келадиган ер солиғи, сўм 4085,2 894,5 1927,0
Бир бош қўйга сарфланган бошқа харажатлар,сўм 11862,1 8897,0 11862,1
Йилига бир бош қўйга тўғри келадиган сунъий яйлов харажатлари, сўм 11158,0 11158,0
Бир бош қўйдан олинган даромад, сўм 53936,4 40452,3 53936,4
Бир бош қўйдан олинган фойда,сўм 7582,9 19502,8 23989,3
Рентабеллик даражаси, % 16,4 93,1 80,1

  Манба: Муаллифлар тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

Янги, жорий этиган технология бўйича:

Баҳор мавсумида 1 бош қоракўл қўйига кунига 2,5кг озуқа(қуруқ масса ҳисобида) талаб этилиб, мавсум(91 кун)да эса 2,28ц озуқа, ёки сурув(500 бош)га 1137,5ц озуқа керак бўлади. Бу мавсумда ҳосилдорлиги 2,5-3,0(1,3)ц/га  эга бўлган  табиий яйловлардан 455,0-379,2(875)га майдон талаб этилади.

Ёзги мавсумда 1 бош қоракўл қўйига 1 кунга 2,5 кг, мавсум(92 кун) давомида 2,3ц озуқа (қуруқ масса) ҳисобида талаб этилиб, сурувдаги 500 бош қўй учун эса 1150,0ц озуқа ёки ҳосилдорлиги 2,5- 3,0 (5,7)ц/га бўлган  460 (202)га табиий яйлов талаб этилади. Ҳосилдорлиги 15ц/гани ташкил қиладиган сунъий яйловлардан фойдаланилганда эса, шунча ҳажмдаги сурувга атиги 76,7га яйлов  керак бўлади. Бунда 383,3 га табиий яйлов тежалади.

Куз мавсумида ҳам 1 бош қоракўл қўйига кунига 2,5кг, мавсум(92 кун) давомида 2,3ц озуқа талаб этилиб, сурувдаги 500 бош қўйга эса 1150,0ц. қуруқ озуқа массаси керак бўлади. Бунда 460 га табиий яйлов талаб этилади. Ҳосилдорлиги  ўртача 25ц/гани ташкил қиладиган агрофитоценоз(сунъий яйлов)лардан  фойдаланилганда эса атиги 46,0 га яйлов керак бўлади. Куз мавсумида сунъий яйловлардан фойдаланилганда 414 га  табиий яйлов тежалади.

  Қиш мавсумида 1 бош қоракўл қўйига кунига 3,0 кг, мавсум(90 кун)да 2,70 ц  озуқа талаб этилиб, қишловга кирган 500 бош қўй учун 1350,0 ц қуруқ озуқа массаси талаб этилади. Бунда 500 га табиий яйлов талаб этилади. Қишлов мавсумида 25 ц/га ҳосилдорликка эга бўлган сунъий яйловлардан  фойдаланилганда эса атиги  54,0га яйлов керак бўлади.  Қиш мавсумида 446 га табиий яйлов тежалади.                                                                                                                                                                                                                                                                                            

Қоракўлчиликда сунъий яйловларни яратиш ва яйлов айланмасини жорий қилиш натижасида 500 бош қўйга 1350-1600 га табиий яйлов ўрнига атиги 555,9-631,7 га яйлов керак бўлади. Бунда 794,1-968,3 га яйловни тежаш имконияти туғилади.

Ёзги мавсумда фойдаланиладиган агрофитоценозларда яйлов ўсимликлари таркиби: буталар (қора саксавулнинг “Нортуя нави”+ черкез) – 20%, ярим буталар (изен, терескен) – 40%, кўп йиллик ўтлар (астрагаллар, эспарцетлар, эркак ўт)-40%. Ўтчил ўсимликлар турлари қаторига қўнғирбош, ялтирбош каби ўсимликларни ҳам қўшиш мумкин.

        Кузги-қишки мавсумларда фойдаланиш учун мўлжалланган яйловларда   ўсимликлар қуйидаги нисбатда: буталар (қора саксавулнинг “Нортуя” нави+черкез)-40%, ярим буталар (изен, чўғон, қуйровуқ, шувоқ)-60% экилиб агрофитоценозлар ташкил этилади. Бу таркибдаги агрофитоценозларни ташкил қилиш, яйловларнинг экологик шароитига ижобий таъсир кўрсатиб, тупроқда намликни кўпроқ сақлайди, қишда яйловларни шамолдан ихоталаб, яйловларнинг юза қисмидаги унумдор тупроқнинг эрозияланишининг олдини олади, натижада ерда намликнинг кўпроқ йиғилишига ҳамда ўсимликларнинг яхши ўсиб ривожланишига имконият яратилади. Пировард натижада янги технология асосида агрофитоценозлар барпо этилган майдонларда ўтчил ўсимликларнинг турлари очиқ майдонларга нисбатан кўп бўлади ва яйловлар ҳосилдорлиги табиий яйловларга (2,5-3,0 ц/га) нисбатан 5-8 баровар(15-25 ц/га) юқори бўлиб, фақат саксовулнинг ўзи гектаридан 8-10 ц қуруқ озуқа массаси ва 2-3 ц уруғ беради.

      Агрофитоценозларни ташкил этиш яйловлар ҳосилдорлигини ошириш ҳамда чўл ва адир яйловларининг инқироз(дегередация)га учрашининг олдини олиши билан бир қаторда қоракўл қўйларини йилнинг барча фаслларида кафолатли озуқа билан таъминлаш имкониятини беради.

Эски-анъанавий технология бўйича 500бош қўйга жами 1350-1600га табиий яйловлар лозим бўлса, янги-интенсив технологияда жами 555,9га., шундан атиги 176,7гаси сунъий яйловлар керак бўлади. Бунда, яйловлардан фойдаланишнинг интенсивлик даражаси 2,4-2,9 мартага етади. Шунинг билан бир қаторда уларнинг ҳосилдорлиги 8-10 марта ошади.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ширкат хўжалигининг итисодий самарадорлигига салбий таъсир этувчи асосий омиллардан бири, ҳудудда чорва молларига яққол озуқа танқислигидир. Буни бартараф  этишнинг  асосий йўллари қуйидагилардан иборат:

     – яйлов инқирозини тўхтатиш мақсадида улардан мавсумий фойдаланиш тизимини жорий этиш;

 – ёз,  куз ва қиш мавсумларида фойдаланишга мўлжалланган сунъий яратилган, кўп компонентли, юқори ҳосилли яйлов агрофитоценозларини ҳар бир отарлар жойлашган ҳудудларда камида 100-150 гектардан барпо қилиш;

      – эски технология бўйича 500 бош қўйга жами 1350-1600га табиий яйловлар лозим бўлса, янги-интенсив технологияда жами 555,9га., шундан атиги 176,7гаси сунъий яйловлар керак бўлади. Бунда, яйловлардан фойдаланишнинг интенсивлик даражаси қарийб 3 мартага ошиб, ҳар 500 бош қўй ҳисобига ўртача 794,1-968,3 га табий яйлов тежалади.

– истиқболда адир ва гипсли чўл минтақаларида жойлашган яйлов чорвачилиги билан шуғулланувчи барча хўжаликларда бундай тадбирларни  амалга ошириш, яъни “Яйлов-қоракўлчилик копмлекси модели”ни яратиш ишлаб чиқариш харажатларини кескин камайтириб, тармоқ самарадорлигини янада юксалтиради.

Қоракўл қўйларининг яйлов озуқаси билан етарли даражада таъминланмаганлиги оқибатида республиканинг суғориладиган майдонларда етиштириладиган озуқаларини сотиб олиш ҳисобига катта миқдорда  ортиқча харажат қилишга олиб келмоқда.

Шу сабабли, яйловларнинг ўсимлик қопламидан рационал фойдаланиш, уни муҳофазалаш, ўсимлик турлари билан бойитиш ва яйлов чорвачилиги самарадорлигини ошириш ҳамда сув тақчиллиги кучайиб бораётган ҳозирги даврда сув ресурсларидан тежамли фойдаланиш Ўзбекистон Республики учун ҳам ўта ўткир муаммоларидан бири ҳисобланади.

Бу муаммоларни сув ресурсларидан фойдаланмай, табиий ёмғирлар ҳисобига яйловни ҳимояловчи саксовул ихотазорларини барпо қилиш технологияси ҳамда юқори ҳосилли яйлов агрофитоценозларидан мавсумий фойдаланиш схемасини қўллаган ҳолда ечиш мумкин.

Қоракўл қўйларини яйловда боқишнинг амалдаги технологиясида сув манбаси (қудуқ) атрофидаги яйловлардан йил бўйи фойдаланилади, яйлов алмашиниш тизими йўқ, яйловларнинг қўй сиғими ҳисобга олинмаган. Масалан 500 бош қўйни бир йил мобайнида яйловда боқиш учун 400 тонна яйлов озуқаси зарур. Яйловлар ҳосилдорлиги ўртача 2,5-3,0 ц/га бўлган тақдирда 500 бош қўй учун 1500 гектар яйлов зарур бўлади. Ҳозирги кунда Самарқанд вилояти Нуробод тумани Ўзбекистон ширкат хўжаликда бир отарга (500 бош қўйга) 314 га яйлов тўғри келмоқда.

30-жадвал

Яйловлардан фойдаланиш технологиялари ва уларнинг самарадорлиги

Кўрсаткичлар Технология номи
Анъанавий (500 бош) Инновацион  (500 бош) Инновацион  (2500 бош)
Мавжуд яйлов майдони, га 314 314 1500
Талаб қилинадиган яйлов майдони, га

Шундан: табиий

               суъний

1500

 

1500

314

 

164

150

1500

 

783

717

Яйлов ҳосилдорлиги, ц/га:

табиий

суъний

 

3,0

 

3,6

25,0

 

3,6

25,0

Ялпи ҳосилдорлиги, ц:

табиий

суъний

 

942,0

 

590,0

3750,0

 

2818,8

17925,0

Ялпи ҳосилдорлик, ц 942,0 4340,0 20743,8
Бир бош қўйга талаб қилинадиган йиллик озуқа, кг  

800,0

 

800,0

 

800,0

Ҳақиқатда бир бош қўйга тўғри келадиган яйлов озуқаси, кг  

188,4

 

868,0

 

829,7

Озуқа билан таъминланиш даражаси, % 23,6 108,5 103,7
Қўйлар, бош 500 500 2500
Олинадиган қўзилар, бош 500 500 2500
Шундан: ўстиришга, бош 275 275 1375
               қоракўл терига, дона 225 225 1125
Етиштириладиган маҳсулот миқдори:
гўшт, ц 81,0 81,0 377,0
жун, ц 12,2 12,2 63,0
барра гўшт, дона 225 225 1125
сут, ц 135,0 135,0 675,5
Озуқа харажатларини тежаш ҳисобига олинадиган фойда, млн. сўм  

0

 

112,5

 

540,0

Манба: Муаллифлар тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

30-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, бир бош қўй яйловдан 800, кг ўрнига 188,4 кг озуқа олмоқда ёки яйлов озуқаси танқислиги  611,6 кг, 500 бош қўйга эса 3058, центнерни ташкил қилади. Хўжаликлар етишмаган озуқани суғориладиган майдонларда етиштирилган пичан ва бошқа турдаги хашак ҳамда омухта емларни сотиб олиш ҳисобига қопламоқда. Бундан ташқари хўжаликлар ҳар йили дағал хашак жамғариш учун катта миқдорда моддий ва меҳнат ресурсларини сафарбар қилишга мажбур бўлишмоқда. Мисол учун  2015 йилда “Ўзбекқоракўли” компанияси тизимидаги қоракўлчилик ширкат хўжаликлари 1661089 бош шартли қўйларга 249165 тонна дағал-хашак жамғариш учун 293 та бригада ташкил қилишни, 2685 кишини ва 775 дона техника воситаларини жалб қилишни режалаштирган. Булар эса ишлаб чиқариш харажатлари ошиб кетишига олиб келиб, соҳа самарадорлигининг кескин пасайишига сабаб бўлмоқда.

Таклиф этилаётган инновацион технология бўйича отарда табиий ёмғирлар ҳисобига 150 га кўп компонентли, юқори ҳосилли (25 ц/га) яйлов агрофитоценози яратилса, агрофитоценозлардан 374 тонна, қолган 164 га табиий яйловдаги 49 тонна, жами бўлиб 423 тонна яйлов озуқасини олиш мумкин бўлади. Демак, бу ҳолда ҳайвонларни яйлов озуқаси билан таъминланиш даражаси 105,7% га етади. Яйлов ихотазорларини яратиш ва улардан мавсумий фойдаланишга ўтиш эса табиий яйловлар ҳосилдорлигини 20% га ошириш имконини беради. Бунда 164 га табиий яйловдан олинадиган озуқа олдинги 49,2 тонна эмас, балки 59 тонна бўлади. Кўп компонентли агрофитоценозлар ва табиий яйловдардан олинадиган жами озуқа 374т + 59т = 433 тоннани ташкил қилади, яъни яйлов озуқаси билан  таъминланиш даражаси 108,5% га  етади. Бу эса 250 га суғориладиган майдонда (250Х150ц/га)=375Тбеда пичанини етиштириш учун сарфланиладиган (250Х1100м3Х5)=1375000м3 сувни тежашга ва отарда ҳар йили озуқага сарфланаётган харажатларни  (1 кг хашак 300сўм,375000кг х 300 сўм= 112,5 млн сўм) тўлиқ тежаш имконини беради.  Демак, ҳар бир отардан олинадиган даромад фақат озуқа харажатларини тежаш ҳисобига 112,5 млн сўмга ортади. Шу билан биргаликда, сув рсурсларидан фойдаланмай, табиий ёмғир ҳисобига яйловлар ўсимлик қопламидаги биологик хилма-хиллик кўп компонентли яйловдаги ўсимлик турлари ҳисобига (саксовул, черкез, терескен, чўғон, изен, қуйровуқ, эркак ўт, эспарцет) камида 8-10 турга бойитилади, яйлов озуқаси сифати кескин ортади ҳамда ҳозирда чўл-яйлов хўжаликларида озуқа заҳирасини яратиш учун сарфланаётган моддий-техника ресурслари ва ишчи кучини кескин камайтириш ёки бутунлай барҳам бериш имконияти вужудга келади.

Яйловни ҳимояловчи саксовул ихотазорларини барпо қилиш технологияси ҳамда юқори ҳосилли яйлов агрофитоценозларидан мавсумий фойдаланиш  технологиясини 1500 га табиий яйлов майдонига жорий этишнинг ўзи 1200,0 га суғориладиган майдони ва 6600000 м3сувни тежаш имконини беради. Тежалиши мумкин бўлган ер ва сувдан озиқ-овқат экинларининг бошқа турларни парваришлашда фойдаланиш имконияти вужудга келтиради. Шу билан биргаликда фақат озуқа харажатларини 540,0 млн сўмга тежалиши ва қоракўлчилик маҳсулотларнинг хусусан, ўстиришга қолдириладиган қўзилар  сонини 275 бошдан 1375 бошга, қоракўл тери 225 донадан 1125 донагача, тирик вазнда гўшт етиштиришни 81,0 центинердан 377,0 центнерга, жуни 12,2 центнердан 63 центнерга, барра гўштини 225 донадан 1125 донага ва қўй сутини 135 центнердан 675,5 центнерга кўпайтириш мумкин бўлади. Бу эса озуқ-овқат хавфсизлигинини таъминлашнинг муҳим омилларидан бири бўлиб хизмат қилиши муқаррар.

Таклиф этилаётган технологияни қоракўлчилик хўжаликларига жорий этиш учун дастлаб, аҳолига савдо ва майиши хизмат кўрсатиш соҳаларини ҳамда бозор ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини шакллантириш ва ривожлантириш зарур.  Хусусан  чўл озуқабоп ўсимликлари уруғларини 100-120 гектар майдонда етиштириб берувчи фермер хўжаликларини  чўл-яйлов чорвачилиги ҳудудларидаги ҳар бир туманда ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Чўл озуқабоп ўсимликлар уруғларини етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари туман ҳудудида жойлашган чўл-яйлов чорвачилиги билан шуғулланадиган ширкат, фермер ва деҳқон хўжаликларига ўсимлик уруғларини етказиб бериш билан биргаликда экиш ва парваришлаш технологияси бўйича  амалий ёрдам беришни ҳам ташкил этишлари лозим.

1500 га табиий яйловда таклиф этилаётган технологияни жорий этилишини таъминлаш, бозор иқтисодиёти механизми биноан фаолият юритадиган  кўп тармоқли фермер хўжаликлари ва агрофирмаларни шаклланишига олиб келади. Ушбу  технология асосида, шаклланиши мумкин бўлган фермер хўжаликлари ва агрофирмалар чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан биргаликда, уларни қайта ишлаб тайёр маҳсулот даражасига етказиш ва сотиш билан ҳам шуғулланишади. Бу шаклдаги хўжалик юритувчи суъбектлар етиштирган маҳсулотларни хусусан қоракўл, қўй ва бошқа молларнинг териларини, жуни, гўшт ва сутни қайта ишловчи замонавий технология билан жиҳозланган кичик саноат корхоналарни ҳудудда фаолият кўрсатаётган ширкат, фермер ва деҳқон хўжаликлари билан ўзрао интеграциялаши асосида, ташкил этишлари мумкин бўлади.

Маълумки, хом-ашёга нисбатан уни тайёр маҳсулотга айлантириб сотиш хўжалик юритувчи суъбектга ками билан 2-2,5 баровардан кўп даромад келтиради. Таклиф қилинаётган технология бўйича 1500 га яйлов майдонидан олиниши мумкин бўлган маҳсулотларни қайта ишлаб тайёр маҳсулот даражасига етказилса, бугунги баҳоларда ҳисобланилганда 468,5млн. сўм ўрнига 936,9-1171,2 млн. сўмгача кўпайтириш имкони туғдириш билан биргаликдан маҳсулотларни қайта ишлаш ҳисобига 12-15та янги иш ўринлари ташкил этилишига олиб келади.

Демак, чўл-яйлов ҳудудларида сунъий яйловларни барпо этиш озуқа етиштириш учун ажратилаётган сув ва суғориладиган ерлардан озуқ-овқат экинларининг бошқа турларини парваришлаш, чорва молларни йил давомида яйлов озуқаси билан тўлиқ таъминлаш, озуқа харажатларини кескин камайтириш ҳисобига тармоқ самарадорлиги ошириш, чўлланишнинг олдини олиш, экологияни барқарорлаштириш имкониятини яратади.

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР

Мулк бу одамлар ўртасида моддий ва маданий бойликларга эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш бўйича вужудга келадиган муносабатлар йиғиндисидир. Моддий бойликларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида пайдо бўладаган  иқтисодий муносабатлар – бу мулкчилик муносабатларидир.

Мулк субъектларнинг ҳаётий неъматларга эгалик қилиш ва ўзлаштириш бўйича улар ўртасида вужудга келадиган муносабатлар бу мулк муносабатлардир. Мулк – бу яратилган ҳаётий неъматларни ўзлаштиришнинг аниқ ижтимоий шакли.

Мулкка ҳуқуқий эгалик қилмасдан ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш, ишлаб чиқариш воситалари ва етиштирилган маҳсулотларга ҳамда олинган даромадга эгалик қилиш мумкин эмас. Шу сабабли ҳуқуқий меъёрлар яъни эгалик қилиш, тасарруф этиш, фойдаланиш ҳуқуқлари  мулкчиликдаги иқтисодий муносабатларни рўёбга чиқаришнинг аниқ  шакли ҳисобланади.

 Бир қатор  муаммолар чўл-яйлов чорвачилигининг бозор иқтисодиёти талаблари даражасида ривожланишига имконият бермаяпти. Чўл-яйлов чорвачилиги хўжаликларида мулкка эгалик қилиш, мулкий муносабатлар, хўжалик юритиш шакллари ва механизмлари, маҳсулотларини ишлаб чиқарувчида истеъмолчигача  етказиб бериш тизими,  ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасининг бозор иқтисодиёти талабларига мос равишда шаклланмаганлиги сабабли, республиканинг чўл ва ярим чўл ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши орқада қолмоқда.

Чўл-яйлов чорвачилигида мавжуд муаммоларни ширкат мулкини хусусий мулкка асосланган фермер, кўп тармоқли фермер хўжаликларига ва агрофирмаларга айлантириш ҳамда хўжалик юритиш механизмларини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаларни тўлиқ шакллантириш йўли билан ҳал қилиш мумкин.

2014 йилда 2011 йилга нисбатан  қўй ва эчкилар бош сони республикамизда 15,5 фоизга кўпайиб, 17717,6 минг бошга етган. Майда шохли молларнинг 83,4 фоизи ёки 14771,6 минг боши деҳқон хўжаликларида, 7,4 фоизи ёки 1310,0 минг боши фермер хўжаликларида ва 9,2 фоизи ёки 1636,0 минг боши қишлоқ хўжалик корхоналарида боқилмоқда.

Республикада етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 63,5 фоизи деҳқон хўжаликлари, 34,4 фоизи фермер хўжаликлари ва қолган 2,1 фоизи эса  қишлоқ хўжалик корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда. Деҳқон хўжаликларида тайёрланаётган маҳсулотларнинг 60,8 фоизини чорвачилик маҳсулотлари ташкил этмоқда.

Қоракўл қўйлар азалдан республикамизнинг  7 та вилояти ва Қорақолпоғистон Республикасида кўпайтирилиб, ривожлантирилади.  2013 йилда етиштирилган 1062088 дона қоракўл териларининг 801707 донасини  деҳқон хўжаликлар, 209315 донасини қишлоқ хўжалик корхоналари ва 51066 донасини фермер хўжаликлар етиштирган ёки уларнинг улуши мос равишда 75,5%,  19,7  ва 4,8% ни  ташкил этган. Республикада ишлаб чиқилаётган қоракўл териларнинг 848583 донаси ёки деярли 80,0 фоизи  Бухоро(36,8%), Навоий(25,8%) ва Қашқадарё(17,3%) вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Республиканинг қоракўлчиликка ихтисослашган ширкат хўжаликларида қўй ва эчкилар бош сони 2015 йилда 1503, минг бошни ташкил қилиб  2014 йилга нисбатан 6,4 минг бошга ёки 0,4%  она қўйлар эса 9,8 минг бошга ёки 1,2 % камайган. Таҳлил қилинаётган даврда подада она қўйлар солмоғи 75,0%  ўрнига атиги 5052% ташкил қилган.  Бунинг натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш миқдори камайган. Қоракўл  тери ишлаб чиқариш ўрганилаётган даврда 38,0 фоизга, гўшт етиштриш эса 8,0 фоизга камайган, жун ишлаб чиқариш 3,0 фоизга кўпайган.

Қоракўлчилик ширкат хўжаликларида чорва моллари ҳам пай жамғармасига киритилганлиги ва пай улуши сифатида шаркат аъзоларига тақсимлаб  берилганлиги, яйловлар оила пудрати-отарларга беркитилмаганлиги, етиштрилган маҳсулотларга оила пудратининг ўзи эга эмаслиги сабабли чўл-яйлов чорвачилигида мулк ўзининг  ҳақиқий эгасини ҳанузгача топмаган.

Чўл–яйлов чорвачилигини бошқаришнинг барча бўғинлари сўзсиз юқори бошқарув органига ёки бошлиққа бўйинсинишга таянади. Чўляйлов чорвачилигини бошқариш структураси мураккаб ва самарасиз бўлиши билан биргаликда маъмурий усулларга асосланганлиги соҳанинг бозор қонунларига  биноан фаолият кўрсатишига ва ривожланишига тўсқинлик қилмоқда.

Республикка қоракўлчилик соҳаси бошқарув тизимини бозор иқтисодиёти талабларига мослаштириш мақсадида “Ўзбек қоракўл” компанияси ва унинг вилоят бирлашмаларини ҳамда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими қайта ташкил этиб уларнинг ҳар бирнинг  ўрнига чўл-яйлов чорвачилиги ривожланишига имконият яратиб берувчи – сервис хизмати инфратузилмаси, маҳсулотларни қайта ишлаб тайёр маҳсулот даражасига етказувчи корхоналирни ташкил этиш ва соҳанинг истиқболини белгилаб берувчи дастурларни ишлаб чиқувчи энг аввало маҳсулотни сотишга ва маркетинг масалаларида кўмаклашувчи яъни корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмайдиган 12-15 кишидан иборат мувофиқлаштирувчи тузилмани тузиш мақсадга мувофиқдир

Ташқи кўриниш жиҳатидан бошқарув тузилмаси бозор шароитларига яқинлаштирилган бўлса-да, лекин мазмуни ва иш юритиш тартиби бўйича иқтисодий ўсишга хизмат қилмаётганлиги сабабли қоракўлчилик ширкат хўжаликлари бошқарув структурасини ислоҳ қилиш лозим. Таклиф этилаётган ширкат хўжалиги бошқарув структурасида барча оралиқ бўғинлар тугатилиб, бошқарув раис билан оилавий пудратчилар ва хизмат кўрсатувчи бўлимларнинг ўзаро муносабатлари шартнома асосида тартибга солинади.

Чорва моллари қийматини пай жамғармаси таркибдан чиқариб, оилавий пудратчиларга маълум муддатга ижрага беришни ва етиштирилган маҳсулотларнинг шартномада келишилган қисмини ширкат хўжалигига топширишни, қолган қисмига эса пудратчининг ўзи эгалик қилиши мақсадга мувофиқ. Таклиф қилинаётган ички хўжалик механизмини амалда жорий этилиши чўл-яйлов чорвачилигида хизмат қилаётган  меҳнаткашларда мулкка эгалик ҳисси шаклланишига олиб келади ва ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлигининг ошишига асос бўлиб хизмат қилади. Чорва моллари ва бошқа асосий воситаларни ижарага бериш ширкат хўжалигини хусусий мулкка асосланиб, фаолият юритувчи хўжалик шакларига ўтишнинг дастлабки босқичи бўлиб хизмат қилади.

Самарқанд вилояти, Нуробод тумани ҳудудида жойлашган турли мулкчилик шаклидаги хўжаликлар фаолияти таҳлили кўрсатдики, бир ишловчига етиштирилган гўшт  “Собирсой” фермер хўжалигида  52,5 ц,  жун 3,5 ц ва қоракўл тери 77 донани ташкил қилган ҳолда “Саҳобаота” ширкат хўжалигида  мос  равишда 40,3, 2,92 ва 32 ёки 23,2%, 16,6% ва 2,4 марта кам ишлаб чиқилган. Булардан ташқари фермер хўжалигида ҳар бир ишловчига 300,0 ц  дон ва 42 ц сут ишлаб чиқилган. Натижада бир ишловчига етиштирилган маҳсулот қиймати “Собирсой” фермер хўжалигида 18098,5 минг сўм ёки “Саҳобаота” ширкат хўжалигига нисбатан 33,4 фоизга кўп.

 Чўл-яйлов чорвачилиги ҳудудларида бозор инфратузилмаси деярли шаклланмаганлиги сабабли, фермер ва деҳқон хўжаликларида етиштирилган қоракўл тери ва жун ўз харидорини топаолмаган. “Саҳобаота” ширкат хўжалиги эса етиштирилган қоракўл терининг 1598 донасини иш ҳақи сифатида берган ва 332 донаси дағал-хашакка алмаштирилган, жунининг эса 203,7 центнерини иш ҳақига ва 66,8 центерини дағал-хашак ҳақи сифатида тўлаган. Бартер йўли билан ширкат хўжалиги харидорини топмаган маҳсулотларидан фойдаланишга муваффақ бўлган.

Ширкат хўжалигида 1 ц гўшт 680,0 минг сўмга сотган бўлса, фермер хўжалиги 1100,0 минг сўмдан, деҳқон хўжалиги эса 1120,0 сўмдан ёки тегишли равишда 61,8  ва 64,7  фоиз юқори баҳоларда сотишган. Фермер ва деҳқон хўжаликларида сотиш баҳосининг юқорилигини уларнинг реали иқтисодий мустақиллиги билан изоҳлаш мумкин. Хусусий мулк эгаси сифатида фермер ва деҳқон молларини бозор кўтарган нархларда сотишган. Натижада фермер хўжалиги рентабиллик даражаси ширкат хўжалигига нисбатан 26,5 банд, деҳқон хўжалигиники эса 39,9 бандга юқори бўлган.

Чўл-яйлов чорвачилиги ҳудудларида ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси шакллантириш энг муҳими эса меҳнаткашларни мулкнинг ҳақиқий эгасига айлатириш мақсадида ширкат хўжалиги мулкларни хусусан чорва молларини, ишлаб чиқариш ва турар жойларни, яйловдаги қудуқлар ҳамда сув чиқариш мосламаларни ва бошқа воситаларни бозор нархларида сотиш ва яйловларни узоқ муддатга ижарага бериш орқали фермер ва бошқа хусусий мулкка асосланган хўжаликларни босқичма-босқич ташкил этишни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Мулкни сотишдан ва яйловларни ижарага беришдан келиб тушган пулларни даставвал чўл-яйлов чорвачилиги маҳсулотларни қайта ишловчи ва тайёр маҳсулот даражасига етказувчи корхоналарни бунёд этишга, маҳсулотлар тўлиқ сотилишини таъминлаш мақсадида, замоновий маркетинг хизматини ташкил этишга, яйловларни ва уларнинг сув таъминотини модернизациялашга ҳамда бозор хизматларини амалга оширувчи муассасаларни ташкил этишга сарфланиши лозим.

Иш ва маҳсулдор молларни бозор баҳоларида хўжаликдан ёки мол бозорларидан сотиб олиш учун ташкил қилинаётган феремр хўжаликларига кредит моллар ҳаётининг маҳсулдор давридан ошиб кетмаган муддатга берилиши ва кредитнинг ҳар йилга қайтариладиган қисми ҳайвонларнинг маҳсулдор умрига бўлиш билан аниқлашни(олинаётган вақтидаги ёшини ҳисобга олиб) мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Фермер ва деҳқон хўжаликларидаги чорва моллари боши ва тури, яйловнинг табиий ҳосилдорлиги ва уни модеринизациялаш яъни сунъий юқори ҳосилли яйловлар яратиш ҳажмидан келиб чиқиб, яйлов майдонини ижарага бериш ташкил этиш лозим. Сунъий яйловларни яратиш технологияларига асосланган ҳолда бир бош қўйга 0,35-0,40 га яйловни яхшилаш шартини ижара шартномасига киритилиши мақсадга мувофиқ. Бу таклифни амалга ошириш учун чўл озуқабоп уруғларини ва озуқа етиштиришга ихтисослашга фермер хўжаликларни ташкил этишни тақоза қилади. Бу хўжаликлар юқори сифатли уруғлар  етиштириш ва чорвачиликга ихтисослашга деҳқон, фермер ва бошқа хўжаликларга сотиш билан биргаликда экиш ва парваришлаш технологияси бўйича  амалий ёрдам беришни ҳам ташкил этишлари лозим. Натижада яйловлар деградацияси олди олинади, ҳосилдорлиги ошади ва шунинг ҳисобига чўл-яйлов чорвачилигининг самарадорлигини кескин кўтариш имконияти вужудга келади.

Ижарага олинган чорва моллари ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларининг ижара ҳақи, қоидага мувофиқ, амортизация ажратмаси миқдорида белгиланилади.  Мисол учун, оила пудради 500 бош она қўйни ижарага олмоқчи, бир бош она қўйнинг бозор баҳоси 500,0 минг сўм, маҳсулдорли умри 6 йил у вақтда бир бош қўй учун амортизация ажратмаси 83,3 =(500 : 6) минг сўмни ташкил қилади. 500 бош қўй учун йиллик ижара ҳақи тўлови 41650,0 (500 х 83,3) минг сўмга ойга эса 3470,8 минг сўмга тенг.

Оила пудради 500 бош она қўйларни ширкат хўжалигидан шартнома асосида кредитга олишга келишди. Кредитнинг йиллик(фоизи) ҳақ марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси даражасида белгиланиши мақсадга мувофиқ. Кредитга олиш учун оила пудрати қўйларнинг бозор қийматининг 25 фоизни дастлабки тўлов сифатида хўжалик ҳисоб рақамига ўтказади, кредитнинг ҳар йили қайтариладиган қисми 25 фоиз тўлов амалга оширилгандан кейин қолган қисмини қўйнинг маҳсулдорли умрига бўлиш йўли билан йиллик  тўлов  миқдори аниқланилади. Мисол, 500 бош қўйнинг бозор баҳоси 250000,0=(500бош х 500 м.с.) минг сўм ва унинг  25 фоизи 62500,0 минг сўмни ташкил қилади. Дастлабки тўлов амалга оширилгандан кейин 187500=(250000-62500) минг сўмни: 6 йил = 31250,0 минг сўмдан кредит тўловини  амалга ошириб боради. Марказий банкнинг қайти молиялаш ставкаси 9 фоиз бўладиган бўлса, кредитнинг йиллик фоизи тўлови  16875,0 минг сўмни ташкил қилади. 

Яйловга ижара  ҳақини сунъий яйловлар яратиш харажатларидан келиб чиқан ҳолда, аниқлашни таклиф қиламиз. Бугунги кунда бир гектар сунъиий яйловни яратиш  учун 520,0 минг сўм сарфланмоқда у яйлов ками билан 20 йил хизмат қилади. Йил давомида қўйларнинг озуқага бўлган талабини тўлиқ қондириш учун бир бошга 0,35-0,40 га сунъиий яйлов ташкил этилиши мақсадга мувофиқ. Сунъий яйловлар хизмат қилишининг бир йилига  26,0 минг сўм(520,0 м. с. : 20 йил)дан харажатлар тўғри келади. 500 бош қўйга табиий яйлов ҳосилдорлиги ўртача 3 ц бўлса 1500 га яйлов керак бўлади.  Харажатлар  39000,0 минг сўм = (1500 га х 26,0)ни ташкил қилади. Харажатлар бир бош қўйга 78,0 минг сўм = (39000,0: 500) тўғри келади. Бир бош қўйга тўғри келадиган харажатни молнинг маҳсулдор умрига  бўлсак бир бош қўйга яйлов учун тўланиладиган ижара ҳақи келиб чиқади. Бир бош қўйга яйлов учун  тўланадиган  йиллик ижара ҳақи 13,0 минг сўм(78,0 м.с. : 6 йил)ни ташкил қилади.

Шартнома шакллари амалдаги конунлар ва меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бермайди ва кўп ҳолларда маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг зарарига тузилмоқда.

Чўл-яйлов чорвачилиги хўжаликларига хизмат кўрсатувчи, таъминотчи, қишлоқ  хўжалиги маҳсулотларини тайёрловчи ва қайта ишлаш ташкилотлари томонидан шартнома шартларини бажармаслиги оқибатида маҳсулот етиштириб берувчига  ҳам маънавий, ҳам моддий зарар етказилмоқда.

Шу  сабабли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, қайта ишлаш ва сотиш жарёнларида ва шунингдек, хизматлар кўрсатиш борасидаги шартнома муносабатларини такомиллаштиришда қуйидаги вазиятларга асосий эътиборни қаратиш лозим:

– қишлоқ хўжалигида шартнома муносабатларини такомиллаштириш нафақат шартнома шартларининг бажарилиши  устидан давлат назоратини жамоат ташкилотлари назоратларини кучайтириш билан боғлиқ, балки,  қишлоқ хўжалиги корхоналарига турли хизматлар кўрсатаётган (МТП лар, зооветнринария, техник-таъмирлаш, қурилиш, маркетинг, кимё таъминоти корхоналари, тайёрлов ва қайта ишлаш корхоналари, турли маслаҳат хизмати кўрсатиш борасидаги тузилмалар) корхоналар тизимида бозор муносабатлари талабларига жавоб берадиган фаолият механизмини жорий этиш, хусусан, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади; чунки, монополистик ташкилотлар ўз монопол мавқейидан фойдаланиб  кўпроқ даромад қилишади ва буюртмачининг  талабларини эса кейинги ўринларга қўйяди.

– чўл-яйлов чорвачилиги маҳсулотларини етиштирувчи корхоналар билан тайёрловчи, қайта ишловчи корхоналар ўртасида шартномалар тузилиши биринчи навбатда шартнома предмети ҳисобланувчи чорвачилик маҳсулотлари хусусиятларини ҳисобга олиши лозим. Чунки, маҳсулот етиштириш миқдори ва сифати кўп жиҳатдан табиий яйловларнинг мавсумлар ва йиллар бўйича ҳосилдорлигига ҳамда чўл –яйлов чорвачилиги жойлашган ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос табиий иқлим шароитларига боғлиқ бўлади. Шунингдек, чорва молларининг ҳар хил касалликларга чалиниши, йилнинг оғир келиши ҳамда бошқа табиий офатлар туфайли бош сонининг камайиши, олинган маҳсулотларнинг турли зараркунанда ва ҳашоратлар таъсирига мойиллиги кабилар шартномалар тузилиши чоғида асосий мезонлардан бири сифатида қабул қилиниши лозим. Томонлар ўртасида тузилган контрактация шартномалари  табиий иқлим шароитининг кескин ёмонлашуви сабабли, бажарилмай қолиши ёки талаб даражасида бажарилмаслиги мумкин. Бундай маҳсулот етиштирувчи томонини айблаш ноўрин бўлади. Лекин шартномаларда бундай вазиятлар учун «Форс-мажор» шарти киритилиши кўзда тутилса-да, кўп ҳолларда контрактация шартномалари «Форс-мажор» вазиятига юзаки ёндашилган ҳолда имзоланади. Бу ҳол кўпроқ маҳсулот етиштурувчилар зарар кўради, шу жиҳатдан ҳам ушбу масалага алоҳида аҳамият беришни талаб қилади;

-чўл-яйлов чорвачилиги маҳсулотлари хусусан сут, гўшт, ширдон ва жун, мол терилари кабиларни ишлаб чиқариш ва уни сотиш борасидаги шартномаларда маҳсулотнинг тез бузулувчанлиги, сифати пасайиши ёки умуман яроқсиз ҳолга келиб қолиши мумкинлигини шартномалар тузиш чоғида  атрофлича ҳисоб-китобларга таянувчи  шартлар киритилишини тақазо этади. Бунда етиштирилган  маҳсулотларни буюртмачи томонидан қабул қилиш, ташиш жараёнлари, уларни сақлаш шароитлари мавжудлигини ҳисобга олиш алоҳида аҳамиятга эга.

Ишлаб чиқарилган шартнома шаклларини хўжалик амалиётига жорий этилиши натижасида ўзаро манфаатли алоқалар барқарорлашиши билан биргаликда сотилган товар маҳсулотларига олдиндан 100% ҳақ тўланиши тўлов қоблиятини кўтарилишига олиб келди.

Масалан, 2015 йилда 2014 йилга нисбатан “Сарибел” наслчилик ширкат хўжалигининг солиқ органларидан қарзи 23628,0 минг сўмга ёки уч баровардан кўпроққа қисқарган. Муддати узайтирилган 460936,0 минг сўм солиқ ва зооветтаъминотдан 13994,0 минг сўм қарзларни тўлиқ тўлашга эришган. Шу билан биргаликда хўжаликнинг ўзаро ички қарзлари 24735 минг сўмдан 167522 минг сўмгача кўпайган. Бундай ҳолнинг сабаби биринчидан, хўжаликда етиштирилган ёки мавжуд маҳсулотларнинг ўз харидорини топмасдан қолиши, иккинчидан, дон ва пилла каби маҳсулотларни  тайёрловчи корхоналарнинг харид қилган маҳсулотлари ҳақини муддатида тўлаб бермаслиги, учинчидан, дон ва пилла етиштириш хўжаликлар учун катта миқдорда зарар келтираётганлигидадир.

Такомиллашган шартномаларни амалётига жорий этилгандан кейин хўжалик юритувчи суъбектларнинг ўзаро манфаатли алоқалари мустаҳкамланиши билан биргаликда хўжаликнинг иқтисодий самарадорлигни оширишга омил бўлиб хизмат қилди. 2014 йилда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари рентабеллик даражаси 34,5 фоизни ташкил қилиб, 2013 йилга нисбатан 13,3 бандга ошган. Чорвачилик маҳсулотлари рентабеллик даражаси шу даврда 25,9 фоиздан  43,6 фоизга ёки 17,7 бандга кўтарилган.

2014 йилда 2010 йилга нисбатан  республикада яйловларнинг умумий майдони 132,7 минг га ёки 0,6 фоизга қисқариши ҳамда майда шохли молларнинг 3285,4 минг бошга кўпайиши натижасида бир бош майда шохли молга тўғри келадиган яйлов майдони  1,44 гектардан 1,16 гектаргача ёки 0,28 гектарга камайган. Чўл  ва ярим чўллардан иборат қоракўлчилик яйловлари 17,8 млн гектар,  шундан 14 фоизи сув билан таъминланган эмас. Ҳозирги кунда фойдаланилаётган яйловларнинг 7,3 млн гектарида турли даражадаги инқироз юз берган, бу умумий яйлов фондининг 40,7% ини ташкил қилади. Чўл яйловдарига комплекс баҳо бериладиган бўлса, уларнинг 58% ини яхши яйловлар, 17% ини ўрта яйловлар, 10% ини қониқарли ва 12% ини яроқсиз яйловлар тоифасига киритиш мумкин. Натижада тоғ олди ярим чўл ҳудудида  40,0 минг тонна, гипсли чўлда 90,7 ва қумли чўл ҳудудида 59,4, жами 190,1 минг тонна яйлов озуқаси танқислиги мавжуд. Ўртача бир қудуққа 7796 гектар яйлов тўғри келиб, 3,5 млн. гектарга яқин яйловлар қудуқ  билан таъминланмаган. Юқоридаги келтирилган сабаблар натижада озуқа харажатлари солмоғи 12-15 фоиз ўрнига ўртача 35-40 фоизни бир қатор хўжаликларда эса 50-55 фоизни ташкил қилмоқда ёки қўшимча озуқа сотиб олишга бир бош қўйга ўртача 11-12 минг сўм ортиқча харажат қилишга олиб келмоқда.

“Саҳобаота” ширкат хўжаликда ишлаб чиқаришга сарфланадиган барча харажатлардан(1264938минг сўм) энг кўпи –  655765.8 минг сўм, яъни 51,8 фоизи ем хашак сарфларига тўғри келмоқда. Шу боис ушбу харажат турини кескин камайтириш мақсадга мувофиқдир.

Кўп компонентли сунъий яйлов агрофитоценозларини яратишнинг афзалликлари шундан иборатки, биринчидан: тармоқда экстенсив хўжалик юритиш тизимидан, интенсив тизимга ўтилади, иккинчидан: яйловлардан фойдаланишнинг самарадорлиги 2,5-3,0 марта ошади, учинчидан: чорва молларига барқарор, мустаҳкам озуқа базасининг таъминоти яратилади.

Қоракўлчиликда сунъий яйловларни яратиш ва яйлов айланмасини жорий қилиш натижасида 500 бош қўйга 1350-1600 га табиий яйлов ўрнига атиги 555,9-631,7 га яйлов керак бўлади. Бунда 794,1-968,3 га яйловни тежаш имконияти туғилади.

Эски-анъанавий технология бўйича 500 бош қўйга жами 1350-1600 га табиий яйловлар лозим бўлса, янги-интенсив технологияда жами 555,9га., шундан атиги 176,7гаси сунъий яйловлар керак бўлади. Бунда, яйловлардан фойдаланишнинг интенсивлик даражаси 2,4-2,9 мартага етади. Шунинг билан бир қаторда уларнинг ҳосилдорлиги 8-10 марта ошади.

Яйловлар  ўсимлик қопламидан рационал фойдаланиш, уни муҳофазалаш, ўсимлик турлари билан бойитиш ва яйлов чорвачилиги самарадорлигини ошириш ҳамда сув тақчиллиги кучайиб бораётган ҳозирги даврда сув ресурсларидан фойдаланмай, табиий ёмғирлар ҳисобига яйловни ҳимояловчи саксовул ихотазорларини барпо қилиш технологияси ҳамда юқори ҳосилли яйлов агрофитоценозларидан мавсумий фойдаланиш схемасини қўллаш мақсадга мувофиқ.

Таклиф этилаётган инновацион технология бўйича отарда табиий ёмғирлар ҳисобига 150 га кўп компонентли, юқори ҳосилли (25 ц/га) яйлов агрофитоценози яратилса, агрофитоценозлардан 374 тонна, қолган 164 га табиий яйловдаги 49 тонна, жами бўлиб 423 тонна яйлов озуқасини олиш мумкин бўлади. Демак, бу ҳолда ҳайвонларни яйлов озуқаси билан таъминланиш даражаси 105,7% га етади. Яйлов ихотазорларини яратиш ва улардан мавсумий фойдаланишга ўтиш эса табиий яйловлар ҳосилдорлигини 20% га ошириш имконини беради.  Бунда 164 га табиий яйловдан олинадиган озуқа олдинги 49,2 тонна эмас, балки 59 тонна бўлади. Кўп компонентли агрофитоценозлар ва табиий яйловдардан олинадиган жами озуқа 374т + 59т = 433 тоннани ташкил қилади, яъни яйлов озуқаси билан  таъминланиш даражаси 108,5% га  етади. Бу эса 250 га суғориладиган майдонда (250Х150ц/га)=375Тбеда пичанини етиштириш учун сарфланиладиган (250Х1100м3Х5)=1375000м3 сувни тежашга ва отарда ҳар йили озуқага сарфланаётган харажатларни  (1 кг хашак 300сўм, 375000кг х 300 сўм= 112,5 млн сўм) тўлиқ тежаш имконини беради. Демак, 500 бош қўйга эга бўлган ҳар бир отардан олинадиган даромад фақат озуқа харажатларини тежаш ҳисобига 112,5 млн сўмга ортади. Шу билан биргаликда, сув рсурсларидан фойдаланмай, табиий ёмғир ҳисобига яйловлар ўсимлик қопламидаги биологик хилма-хиллик кўп компонентли яйловдаги ўсимлик турлари ҳисобига (саксовул, черкез, терескен, чўғон, изен, қуйровуқ, эркак ўт, эспарцет) камида 8-10 турга бойитилади, яйлов озуқаси сифати кескин ортади ҳамда ҳозирда чўл-яйлов хўжаликларида озуқа заҳирасини яратиш учун сарфланаётган моддий-техника ресурслари ва ишчи кучини кескин камайтириш ёки бутунлай барҳам бериш имконияти вужудга келади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1.Қонун. Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси –Тошкент, Ўзбекистон, 1999. –16 б.

2.Ўзбекистон  Республикаси фуқаролик Кодекси. 1 март 1997 й.

3.“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни. 29 август 1998 й.

  1. Қонун. Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжаликлари тўғрисида» ги қонуни. // Халқ сўзи. -1998. 1 май.
  2. Қонун. Ўзбекистон Республикасининг «Мулкчилик тўғрисида» ги қонуни. //Ўзбекистон Республикаси қонун ва фармонлар. –Тошкент, Ўзбекистон, 1992. -19 б.
  3. Қонун. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусусийлаштириш тўғрисида” қонуни. // “Ўзбекистон овози” газетаси 10/1 1992 йил.
  4. Қонун. Ўзбекистон Республикасининг «Ижара тўғрисида» ги қонуни. // Ўзбекистон овози. 10 январ 1992 йил.
  5. 8. Қонун. Ўзбекистон Республикасининг «Ер кодекси». // Солиқ тўловчининг журнали, -Тошкент, 1998. № 7-8. –Б. 12.
  6. 9. Қонун. Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги қонуни. // Солиқ тўловчининг журнали, Тошкент, -1998. -№7-8. –Б. 21-25.
  7. 10. Қонун. Ўзбекистон Республикасининг «Деҳқон хўжалиги тўғрисида» ги қонуни. // Солиқ тўловчининг журнали, Тошкент, -1998. -№7-8. –Б. 22-26.
  8. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйҳатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низом. № 3. “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журнали иловаси.
  9. Каримов И. А. Мамлакатимизда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепсияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси. “Халқ сўзи” 201 йил 13-ноябр.
  10. Каримов И. А. “2013 йилда Республикани ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган ”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. Зарафшон, 2014 йил 18 январ.

14. Каримов И. А. “Ўзбекистон халқига янги йил табриги. Халқ сўзи 2015йил 1январь.

  1. Каримов И. А.“ 2014 йилда ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. Халқ сўзи, 2015 йил 17 январь.

  16.Каримов И. А. “Асосий вазифамиз – жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш, мамлакатимизни модеринизация қилиш жараёнларини янги босқичга кўтаришдан иборат”ги Ўзбекистон Республикаси Конуституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузаси. Халқ сўзи, 2015 йил 6 декабрь.

17.Абдурахмонов К., Боев  Х. Бозор иқтисодиёти шароитида мулк шаклларининг ривожланиб бориши. –Тошкент: Фан, -1992. -36 б.

18.Ж. Шеров, Ф. Раббимов, Р. Суяров.“Қоракўлчилик самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишлари”. Зооветеринария Ж. 8 2013 й. 39-40 б. Тошкент.

  1. 19. Каюмов Ф.К. и др. Каракулеводческий подкомплекс и его роль в формировании конъюнктуры рынка. Т. »Узинформагропром». 1993 г.
  2. 20. Нурумбетов Т.Я. Каракулеводческий подкомплекс: состояние и основные пути развития (АПК: экономика, управление. 1990 г. № 11).

21.Маҳмадиев У.М Деҳқон-фермер хўжалигининг иқтисоди ва уни ташкил этиш. Ўқув қўлланма. –Тошкент: Ўқитувчи, 1998. –39 б.

22. Шарофиддинов А. Маркетинг асослари. Дарслик. 1996. 46-бет.

23.Хушматов Н. Эффективность формирования дехканских (фермерских) хозяйств и совершенствование их взаимоотношений с другими предприятиями: Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун дисс. автореф. –Тошкент: ЎзБИИТИ, 1994. –22 б.

24.Фармонов Т.Х. Ўзбекистон республикасида фермер хўжаликларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари. Иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун дисс. автореф. –Тошкент: ЎзБИИТИ, 2005. -32 б.

25.Экономический потенциал пустынь и полупустынь Узбекской ССР и пути его реализации. Ответственные редакторы: академик АН УзССР  К. И. Лапкин, член-корреспондент АН УзССР К. Н. Бедринцев. Ташкент. Издателство «Фан» Узбекской ССР 1987. 198 с.

26.Ўзбекистон Республикаси йиллик статистик тўплами. Тошкент – 2015.

  1. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги статистик тўплами. Тошкент – 2015.

 МУНДАРАЖА

Кириш…………………………………………………………………………. 3

 

1.

 

Чўл-яйлов чорвачилигида мулкчилик ва хўжалик юритиш шакллари……………………………………………………….  

5

 

2. Республика  чўл-яйлов чорвачилиги тармоғида мулкчилик ва хўжалик юритиш шакллари ривожланишининг ҳозирги ҳолати таҳлили……………………

 

 

 

17

3. Чўл-яйлов чорвачилиги хўжаликларида мулк ва мулкий муносабатларни такомиллаштириш………………………………  

34

 

4. Шартнома муносабатлари ва уларни такомиллаштириш…………………………………………………………    

54

5.  Қоракўл терисини етказиб бериш бўйича шартнома ва уни  такомиллаштириш…………………………………………………

 

 

67

6. Майда шохли молларни сотиш шартномаси  ва уни такомиллаштириш………………………………………………………….

 

 

79

7.  Чўл-яйлов чорвачилигида яйловлардан фойдаланиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш йўлари…………………

 

 

99

8.  Хулоса ва таклифлар…………………………………………………..

 

124
9. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати…………………………..

 

135

Илмий нашр

А.Э. Тангиров, М.М. Абдурахманов, У.А. Абдухоликов

Чўл-яйлов чорвачилиги хўжаликларида мулк муносабатларини такомиллаштириш

(монография)

Муҳаррир:                   Ф. Маткаримова

Мусаҳҳиҳ:                   М. Саидова

Тех. Муҳаррир:         А. Мустанов

Саҳифаловчи:   К. Муродов

Теришга берилди: 11.11.2016 й.

Босишга рухсат этилди: 26.11.2016 й.

Офсет босма қоғози. Қоғоз бичими 60х84 1/16.

«Таймс» гарнитураси. Офсет босма усули.

Ҳисоб-нашриёт т. 12,0 Шартли б.т. 13,75

Адади: 1000 нусха. Буюртма №46.

Бахоси келишилган нархда.

ISBN 978-9943-4782-1-3

“Star-Media Press” нашриёти, Тошкент. 2016.

Leave a Reply