Институт конференсиялари

ЧЎЛ ЯЙЛОВ ЧОРВАЧИЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, ЧЎЛЛАНИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ ИЛМИЙ –АМАЛИЙ АСОСЛАРИ

халқаро илмий-амалий конференциясининг

 

АХБОРОТ ХАТИ

2019 йил 14-15 август, Самарқанд ш.

Мақолаларни бериш муддати: 2019 йил 10 июльгача.

Мақолалар international_conf2019@mail.ru элекрон почтага жўнатилади.

Конференция тиллари: Ўзбек, рус

 

Мақолалари ва маърузаларига қўйиладиган талаблар

  1. Мақолалар ва маърузалар матни конференциянинг қуйидаги асосий йўналишларга мос келиши ЗАРУР.

-Чўл чорвачилигини ривожлантириш муаммолари

-Чўл яйловларини фитомелиорациялаш ва инқироз кучини камайтириш муаммолари

-Орол ҳавзаси ландшафти ўсимлик қопламини бойитиш муаммолари

-Биотехнология усулларини соҳада қўллаш муаммолари

  1. Кўриб чиқиш учун олдин бошқа жойда нашр қилинмаган, умумий ҳажми иловаси билан бирга 3-4 бетгача бўлган мақолалар қабул қилинади. Ҳажми кўп ва нотўғри расмийлаштирилган қўлёзма мақолани рад қилишга асос бўлиб хизмат қилади. Муаллиф қўлёзманинг охирги вариантини электрон кўринишда беради. Таҳририят бир хил қўлёзманинг бир нечта муаллифлик тахминий фикр (версия) ларини кўриб чиқмайди;
  2. Матннинг электрон шакли муаллиф/муаллифларнинг фамилияси билан номланади;
  3. Матн Microsoft Word матн муҳарририда; А4 форматда; ҳошиялар юқори, пастки, ўнг ва чап томондан 2 см.; Times New Roman шрифтида; ўлчами 12; сатр оралиғи бир қаватли; сатр боши 1,25; ориентация (саҳифанинг жойлашиши) китоб шаклида; матн кенглиги бўйича тўғриланган, кейинги сатрга кўчирмасдан терилган бўлиши керак;
  4. Илмий мақола мавзуси юқорисига УЎТ (универсал ўнлик тизим, яъни УДК) қўйилади ва кейинги қаторда мавзу бош ҳарфларда ёзилади, бир интервалдан кейин муаллиф (лар) нинг фамилияси, исми, шарифи (исми, шарифи қисқартирилган ҳолда, муаллифлар  сони 3 тадан ошмаслиги лозим), иш жойи кичик ҳарфларда тўлиқ кўрсатилади. Бир интервалдан кейин мақоланинг қисқача мазмуни 50-100 та сўз ҳажмда курсив ҳарфларда аннотация (мақола тайёрланган тилда ҳамда инглиз тилда бўлиши шарт) келтирилади. Аннтоциядан кейин  бир интервал қолдирилиб калит сўзлар (мақола тайёрланган тилда ҳамда инглиз тилда бўлиши шарт) курсив ҳарфларда берилади (6-10 та сўз). Калит сўзлардан  бир интервалдан кейин асосий матн берилади.  
  5. Барча қисқартмалар биринчи қўлланилишида тўлиқ берилиши лозим;
  6. Расмлар, чизмалар ва жадваллар изоҳ берувчи ёзувларга эга бўлиши лозим;
  7. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати қабул қилган стандартларга мувофиқ расмийлаштирилади ва мақоланинг охирида берилади. Матнда фойдаланилган адабиётларга ҳаволалар квадрат қавс ичида араб рақамлари билан берилади, масалан [3];
  8. Илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлган, эълон қилинган йўналишларга мувофиқ келувчи ва олдин бирор жойда нашр қилинмаган оригинал ишлар қабул қилинади;
  9. Юқорида кўрсатилган талабларга жавоб бермайдиган маърузалар/мақолалар кўриб чиқилмайди.

Ташкилий қўмитанинг маърузани конференция тўпламига киритиш ҳуқуқи ўзида қолади. Нутқ учун вақт: асосий маърузалар 15-20 дақиқа, хабарлар 10 дақиқагача. Мақолалар конференция тўпламига эксперт гуруҳининг қарори асосида киритилади. Ташкилий қўмита тақдим қилинган маърузанинг мазмуни учун жавобгар эмас. Маъруза ва тезисларга ҳамма ҳуқуқлар уларнинг муаллифларига тегишли.

ДИҚҚАТ!

Ташкилий қўмита қўлёзмаларни рад қилиш ҳуқуқига эга.

Мурожаатлар учун:

140154, Ўзбекистон, Самарқанд шаҳри, М.Улуғбек кўчаси, 47 –уй; Факс: (0366) 233-34-81 Телефон: (0366) 233-32-79; E-mail: international_conf2019@mail.ru

Мақолага АЛОҲИДА ФАЙЛДА муаллиф/муаллифлар ҳақида қуйидаги маълумотларни илова қилиб бериш зарур:

Чўл яйлов чорвачилигини ривожлантириш, чўлланишнинг олдини олишнинг илмий –амалий асослари” мавзусидаги ҳалқаро илмий-амалий конференция иштирокчиси тўғсирисида

МАЪЛУМОТ

Конференция иштирокчиларини рўйхатга олиш карточкаси
Фамилияси, исми ва отасининг исми (тўлиқ)  
Иш жойи ва лавозими  
Илмий даражаси ва унвони  
Телефон (шаҳар коди билан)  
Электрон почта манзили  
Маруза мавзуси  
Секция номи  
Сана  
Имзо  

 

НАЪМУНА

УЎК: 636.32/38.088.4

ЭТОЛОГИК ТИПЛАРНИНГ ҚОРАҚАЛПОҚ СУР ҚОРАКЎЛ ҚЎЙЛАРИ АВЛОДЛАРНИНГ ЖУН МАҲСУЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ

 

А.Х.Хатамов

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти

uzkarakul30@mail.ru

Аннотация. ………………..

Калит сўзлар: ………………..

Summary. ………………..

Key words: ………………..

Кириш. ………………..

Тадқиқот мақсади. ………………..

Тадқиқот усуллари. Тажрибадаги қўйларни этологик типларга ажратишда умумқабул қилинган услублардан фойдаланилди [1].

Тадқиқот натижалари: …………………

……йўналишида тадқиқот ишлари бажарилиб, маълумотлар 1-жадвалда келтирилган.

1-жадвал

Қўзиларнинг жун маҳсулдорлиги

Қирқим муддати Ўрганил-ган қўзилар, бош Қўйларнинг этологик типи ва жун маҳсулдорлиги, г
1-этологик тип 2-этологик тип 3-этологик тип
Х±Sх Сv Х±Sх Сv Х±Sх Сv
Ёзги 30 836,5±31,4 20,57 812,4±28,3 19,09 801,7±28,6 19,55

(жадвал таҳлили)

Хулоса (лар). Турли этологик типдаги қорақалпоқ сур қоракўл қўйларидан олинган …….

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  1. Беляев Д.К., Мартынова В.Н. Поведение и воспроизводительная функция у романских овец. В.кн. Проблемы теоретической и прикледной генетики. Новособирск. Наука. 1973. с. 380-401.

Leave a Reply